cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

Show more
Advertising posts
1 421
Subscribers
-524 hours
+877 days
+1 14030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#Ҳикмат Хулосам. Инсон қанчалар иймони устида қатъий тураркан,унга синовлар тоши оғирроқ босилади. Енгил ўткинчи ҳаётда рохатда яшаётган инсон учун ҳатто оддий ҳодисалар ҳам катта мусибатдек кўриниб, дод-вой қилади. Хақни таниган, қадарига рози бўлувчи мўминга сабри қадар синов кучлироқ берилади. Бу худдики мактабда икки баҳога ўқувчи болага у имтихондан хеч бўлмаса уч баҳога ўтиб олиши учун енгилгина савол берилгандек. Аълочи ўқувчига эса имкон қадар кучли саволлар берилади ва аъло баҳо, хаттоки медаль ва қўшимча мукофотлар берилганидек. Аллоҳни имтиҳони ҳам шундай. Оғир синов бошингизга тушганида билингки, Аллоҳ сизга жаннатдаги олий ўринларни муносиб кўради. https://t.me/IJOD07
Show all...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

#Ибрат бекати КИМ НИМАГА ҚАРАСА УНИ КЎРАДИ Болакай йўл ўртасида туриб олиб, қотиб-қотиб кулаётди. Эгилиб пастга тикилар, сўнг яна қиқирлаётганди. Бадавлат киши дўкондан чиқаётиб, йўл устида ўзига ўзи кулаётган болага кўзи тушди. Унинг ёнига келиб, кулгусининг сабабини сўради. Бола кулгудан лабларини йиғиштиролмай жуда кулгили нарса эканини айтди. Эркак ерга диққат билан қаради лекин кўзига қоғоз пулдан бошқа нарса тушмади. Боладан нега ердан пулни олмаганини сўради. Сўнг дарғазаб оҳангда яна сўради: —Нега куляпсан, ҳой, бола? Бола эркакнинг ғазабланганини кўриб бармоғи билан пул тушган жойга ишора қилди ва: — Уни кўряпсизми?-дея сўради. Эркак бола мени масхара қиляпти, деган ўйда жаҳл билан жавоб берди: —Нима кўришим керак эди? Қоғоз пул. Юз лиралик банкнота. Сенга нимаси кулгули туюляпти?! Болакай қараш билан кўришнинг фарқи борлигига урғу бергандек, олишаётган икки қўнғизни кўрсатди. Қўнғизлар пулнинг шундоқ устида, талашаётиб думалоқ бўлиб қоларди. Бола эркакка маъноли қаради. Сўнг жилмайибгина шундай деди: — Кўролмаётган бўлсангиз мендан жаҳлингиз чиқмасин. Мен ҳамма жониворларни жуда-жуда яхши кўраман. Ҳамма қараганида ўзига аҳамиятли нарсаларни кўради. Чунки сиз айтмагунингизча мен ҳам қоғоз пулни кўрмагандим... Суат Ўзге Таржимон: Умида Адизова https://t.me/IJOD07
Show all...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

Ассалому алейкум! Яна бир хайрли тонг ҳаммамизга муборак бўлсин! Дам олиш кунингиз гўзалликларга бой бўлсин!
Show all...
1
1
#Шеърий лаҳзалар Тушунмадим сени одамзот... Не истайсан,билолмадим ҳеч, Юракдаги тугунларинг еч, Гиналарни унут ё воз кеч, Тушунмадим,сени одамзот... Гоҳ дўст дея истадим мадад, Нечун бўлди меҳринг кўп к,аҳат, Боринг еган ғийбат ё ҳасад, Тушунмадим,сени одамзот... Шайтон олгач сени ҳукмига, Қолдинг ишончимнинг хунига, Англолмадим, сабабин нега, Тушунмадим,сени одамзот... Нечун бундай ишларинг ғалат, Адо бўлди кўнглимда тоқат, Ниҳоя не,билмадим,фақат, Тушунмадим,сени одамзот... Бутун бўлсин,х,ар кимда иймон, Саломатми,кўнглингда виждон? Хато қилдим қаерда,қачон? Тушунмадим,сени одамзот... 2018 йил Моҳигул ЎКТАМ қизи https://t.me/IJOD07
Show all...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

1
#ҚЎШИҚЧИ ҚИЗ ҲАЁТИ (Онлайн қиссанинг давоми) Муҳаббат изҳори Фариза юзини ювиб уйга кирганида Мунира опа ҳалиям йиғлаб ўтирарди.Фариза индамай ўз хонасига ўтди-да,диванига ўтирди.У ота-онасининг тинимсиз жанжалларидан,отасининг зўравонлигидан жуда безиганини ҳис қилди.Энди буёғига нима қилиш ҳақида ўйлаб ўтирганида телефони чақириб қолди. -Алло,лаббай?Ассалому алейкум,Нозим. -Валейкум салом,Фариза.Қаердасиз?Ахир студияга келишингиз керак эди.Сизни кутяпмиз,-деди ташвишли овозда Нозим. -Мен бормайман,боролмайман Нозим,-деди Фариза ҳорғин овозда. -Нимага?Нима бўлди? -Шу дадам билан яна тортишиб қолдик,энди боғчалардан оладиган маошимни ҳам уларга келтириб беришим керак экан.Фариза шу сўзларни айтар экан,товуши титраб кетди. -Фариза,сиз ҳозир студияга келинг.Шу ерда ҳаммасини гаплашиб оламиз,-деди Нозим.-Илтимос,келинг.Сизни кутаман. Фариза бугун ўзларининг «Ёшлик»гуруҳининг янги концерт дастури учун янги қўшиқ ёзишлари кераклигини эслади.Кейин жойидан туриб,наридан бери сочларини йиғиштириб,кўчалик кийимларини кийди.Кўзларининг йиғидан қизарганини ойнада кўриб,юзига упа сурди.Қора кўзойнак тақиб,сумкасини олди-да,уйдан чиқиб кетди.   Нозим ва гуруҳдаги йигитлар билан студияда янги қўшиқни ёзиб бўлишгач,уйига қайтмоқчи бўлган Фаризани Нозим тўхтатди. -Фариза,тўхтанг.Энди буёғига нима қилмоқчисиз? -Билмайман,Нозим.Аммо ҳозир ўша уйга қайтгим келмаяпти.Ҳали кечқурун жанжалнинг каттаси бўлса керак.-Фариза шундай деб хўрсинди.-Гоҳида бир жойларга бош олиб кетгим келади. -Фариза менга турмушга чиқинг.Биласиз,сизни анчадан бери ёқтираман.-Нозим шу гапни айтгунча терлаб кетганини ҳис қилди.-Агар хўп десангиз шу  бир ойнинг ичида тўй қилиб сизга уйланаман. Фариза унга ҳайрон бўлиб қаради. -Бир ойнинг ичида тўй қилмоқчимисиз? -Ҳа.Уйдагилар мени уйлантиришмоқчи,-деди Нозим. -Аммо мен сизни яхши кўрмайман-ку.Сиз мен учун курсдошсиз,холос.- Фариза шундай деди-ю,кейин ўзи афсусланди.Чунки бу сўзларни эшитган Нозимнинг чеҳраси бирдан оқариб кетди. -Менга дарров жавоб берманг.Мен сизни шошилтирмайман.Бемалол ўйлаб кўринг.Сизга бир ҳафта муҳлат бераман,-деди Нозим.-Менимча,оила қурсак ёмон бўлмайди.Иккимиз ҳам санъатнинг одами бўлсак,бир-биримизни яхши тушунсак… -Яхши,мен ўйлаб кўраман.-Фариза шундай деб эшикка қараб юрди.-Майли,соғ бўлинг. Нозим у билан хайрлашиб,ичкари хонага кирди.Аслида унинг уйдагилари,тўғрироғи онаси Фаризада кўнгли борлигини билса-да,унга уйланишига қарши эдилар.Онаси «Битта оилада битта санъаткор етади.Қўшиқчидан хотин чиқмайди.Сен ўша қизга уйланишни хаёлингга ҳам келтирма,»-деб такрорлашдан чарчамасди.Аммо Нозимга онасининг гаплари таъсир қилмас,кўнгли Фаризага қараб талпингани талпинган эди.   Фариза уйга кириб борганида онаси эса ўз ётоғида бошига рўмол ўраб ётганини кўрди.Тушлик вақти аллақачон ўтиб кетгани сабаб Фариза кечки овқатга макарон жаркоп пишириб қўйди-да,кейин ўз хонасига кирди.Шу пайт ҳар доимгидек ғамгин кайфиятда онаси кириб келди. -Қизим,турмушга чиқиб кетсанг,отангни зуғумларидан қутулардинг,-сўз бошлади Мунира опа.-Сени қўшниларимиздан бири ўз жиянига сўраяпти. -Ойи,мен турмушга чиқсам куёв томоннинг менга қандай шарт қўйишини биласиз-ку.Санъатни йиғиштириб,уйда ўтирасан дейди ҳаммаси!Мен эса  оила учун санъатни ташламоқчи эмасман! Мунира опа мунғайиб қолди.У ҳозир ўша қўшни аёл айтган гапларни қизига айтиш керакми,ё йўқми,шу ҳақда ўйлаётганди… (Давоми эртага) Моҳигул НАЗАРОВА https://t.me/IJOD07
Show all...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

👍 32
​​Балки бу лаҳза умри бўйи топган энг эркин дақиқасидир. Манзуранинг хаёлида кўзларини қат-қат бўлиб тўсган пардалар ҳам эриб, оққандай бўлди. – Мана кўришади энди… Ҳовуч-ҳовучлаб ўсмалар сепаман. Ҳовлимни хино гулларга тўлдираман. Қандай бўлмасин, нафақа пулимдан битта жемпер оламан. Яп-янги рўмол олиб ўрайман. Манзуранинг юрагига орзулар ёпирилиб келаётгандай эди. Яна, яна мижжаларига ёш сизиб чиқди. У кўз ёшларини қўли билан артиб, тилига босди. Улар шўрмикин-а, дея хавотири бор эди. Улар негадир шириндай туюлди. Матлуба Деҳқон қизи. https://t.me/IJOD07
Show all...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

👍 26
-Э… бор-ей, нима бўлса ҳам бораман… Манзура тандирга ўтни гуриллатди. Нонни шундай тез ёпиштирдики… Бўйчан қадди-қомати ортидан ҳам товусдай тандирга ярашиб тутарди. Фақат унинг оппоқ чеҳрасидаги маюслик худди тошга битилган чизиқдай қачонда бир кўрсангиз ҳам, оғриқли ўйиқ мисоли кўзга урилади. – Шу нонди анови келинга буюрсангиз бўлмайдими? Сиз ҳам энди кампир бўб қолдингиз. Хамир-патирни елкасига қўйиб қўйинг. Қайнонасининг гапи озгина хуш ёқса ҳам, кампир дегани вужудини ҳувиллатди. – Ҳали тузукман, буви, келин ҳам ердан ортмаяпти. – Ҳей, тарафини олманг. Келин бўлгандан кейин қилсин-да… Манзура гапни чўзмади. Кампир деган сўз уни уйғотиб юборгандай эди. Яхши кунларни ҳамиша орзулаб яшади. Ўшандай кунларни кўрмайдими энди… Аччиғи келса ҳам ростдан ҳам энди кампир-да. Олтмишдан ошган одам олма бўладими, гилос бўладими… – Саттор қани? – қайнонаси ўғлини сўроқлади. – Чиқиб кетди-ю, анови Ашурмат ака чақирди-ю… – Ана, энди яна ичишади. Яна ўша ит ўларгача уларга маишат… Манзуранинг боши зириллади.Кичкинагина телевизорларидан гоҳ-гоҳ кўриб қолади. Одамлар ҳаётида,турмушида қанақа ўзгаришлар бўляпти-ю… Ҳатто набиралари ҳам шаҳарни тузукроқ кўришгани йўқ. Уларни ким ҳам олиб борарди. Ота-оналари ўзларидан ортмайди. Бобоси улфатчиликдан бўшамайди. Манзура бўлса, шаҳарни тополмайди ҳам. Юрагида уйғонган шашт уни олдинга чорлади. Чироқ ўчганига қарамай, кечки овқатдан кейин шамни ёқиб олиб, қатламага хамир қорди. Зувалаларни тахт қилиб, саҳарда пиширадиган қилди. Эртасига сўраб-сўроқлаб, иккита автобусга ўтириб, Зулайҳонинг уйини топиб борди. Қайнонасининг жиянлари Манзурани қучоқлаб-қучоқлаб, юзидан ўпишди. Худди ўз сингилларидай қаршилашди. Эъзозлаб тўрига ўтқазишли. Манзура ҳофизнинг қўшиқларига, ўйнаётган қиз-жувонларга ҳайрон бўлганча, тикилаётганга ўхшарди. Ўзининг ўтириши ўзига ғалати туюлди. Тўй қиламиз, деб, Зулайҳо ҳам болалари билан уй-жойларни роса яхшилаб, деворларни оқлаб,сўритокларни баланд кўтаришибди. – Эри бўлмаса ҳам ҳаммаёғи жойида, – Манзуранинг хаёлидан ёғочлари йиқилай деб турган сўритоклари кўз ўнгидан ўтди. – Бечора у ҳам мункайган чолга ўхшайди… – Манзура опа, олиб ўтиринг, – рўпарасидан Зулайҳо чарақлаб ўтди. Манзура ўзини бегона дунёга тушиб қолгандай ҳис этди. Ичидан на хурсандчилик тошади, на кўзлари чарақлайди. Кийимлари охорсиз,ўзи эса кампир. – Манзурахон, ҳай Манзурахон,анови кампирларни қаранг. Устлари ялт-юлт, қўлларида хинолар,қошларидаги ўсмани кўринг… Анови холани кўринг, ўйнашини кўринг… – деб уни ҳушига келтиргувчи йўқ. Кўнгли зимистонга ўхшайди. Атрофига қарайди. Ўзига ўхшаган одамни ахтаради. Тополмайди. Уларнинг ҳаммаси бошқача. Яйрашяпти. Тўй тўйдек бўляпти. Бир томонда тош кўтарувчи полвонлар. Қишлоқнинг ёш-яланглари, боласи-ю, чақаси ўшалар атрофида. Бир томонда ёр-ёрни айтиб, келин тушириб, қудалар кириб келишяпти. Манзуранинг юраги эса сиқилиб, суви оқаётган анорга ўхшайди. У фақат пастга оқяпти. Унга зарра ёруғлик йўллаганда эди, унда пастдан юқорига кўтарилган бўларди. Манзуранинг қадди ҳам хиёл ростланарди. У тўйхонага тобора сиғмаётган эди. Назарида тўрт томони-тош. Уларни ёриб чиқишга кўзи етмаётгандай тўйхонадаги ҳаво тобора нафасини қисиб борарди. Манзура ўтирган жойидан турди. Дастурхонини олиб, кетишга чоғланди. Уни Зулайҳонинг опаси кўриб қолди. – Манзура опа, қаёққа кетяпсиз? Ўтиринг. Тўй энди бошланди-ку… Манзуранинг кўзлари тўла жиққа ёш эди. – Борақолай,кўп ўтирдим ҳалиям…. Зулайҳо чопқиллаб ёнига етиб келди. Қўлига тугун тутқазди. – Аммамга олиб боринг… Ҳеч кимнинг қийин-қистови қулоғига кирмади. Қаёқдан келди-ю, қаёққа кетяпти. Билолмаётгандай эди. Тўйхонадан чиққанда, йўл кимсасиз эди. Ҳамма тўйдами ё бошқа жойдами, Манзурага фарқсиз эди. Кўзидан ёшлар сизиб-сизиб чиқарди. Гўё тошларни сизиб чиқарди. Вужудида тошдек қотиб кетган кўз ёшлари гўё энди ўз йўлини топган каби шаштин оқарди. Катта йўлга етиб боргунча, кўзи қип-қизил тусга кирди. Манзура гўё энди эрининг маст-аласт кириб келишларига хаёлан қўл силтади. Қайнонасининг бақир-чақири, қарғишлари ҳам қулоғига етиб келмаётгандай, гўё у ана шу кўз ёшлари бағрида озод қушдай эди.
Show all...
😢 13👍 3
#Ҳикоялар Кўз ёшлар. Манзурани қайнонасининг тўқмоқдай овози ҳушига келтирди.– Эшитяпсизми? Ё эсингиз кирар-чиқар бўлиб қолдими? У “эшитяпман” дегандай қайнонасининг рўпарасига туриб, ерга қаради. – Энди сиз ҳам кап-катта хотин бўлдингиз. Қариндош-уруққа қўшилинг. Эртага Зулайҳоникида тўй. Айтиб кетишган. Биласиз-а? – Биламан,-ожизгина шивирлади Манзура. – Мени оёғим бўлмаса борай десам. Битта дастурхон қилиб бориб келинг. Уйини биласизми… – Биламан. Эри ўтганда борганмиз-ку… Манзуранинг бу хонадонга келин бўлиб тушганига қирқ йилдан ошган. Ҳов етмишинчи йиллар эди. Мана, катта қизининг боласи уйланадиган бўлди. Бу каби “тўйга боринг”дейдиган гап жуда кам бўлади. – Мен ўлганда борасиз. Ўшанда Сизга катта кўча бўлади. Ҳа дегувчи ҳожилар бўлмайди, – дейди қайнонаси Рихсинисо хола ҳар гал ўзи тўйга отланиб. – Бемалол бораверинг,буви. Унингсиз ҳам ишим кўп. Бодрингни чопиш керак… – деганча қайнонасини итоаткорона жўнатади. Бугунги офтоб қаёқдан чиқди, Манзура ҳайрон эди.Йиқилиб, оёғини босолмай тургани учун бўлса керак-да. – Буви, ўғлингиз билан борсак-чи… – Манзуранинг хаёллари гўё эртакларга туташди. Тоҳир-Зуҳроликни орзуладими, ўзи ҳам билмади. – Қачондан бери етаклашиб қолдиларинг. Кўп валдирамай, бориб келаверинг. Эриз кечадан бери қорасини кўрсатгани йўқ-ку. Ичиб, қайси кўчаларда гумдон бўлиб юрибди ўзи? – Уйда буви.Нариги уйда ётибди. – Ўшани судрамай бораверинг… Манзура “хўп”дегандай ташқарига чиқди.Кечагина ўғли чопиб, эгатлар олинган ерига қаради. Шу ҳовлисидаги бир парчагина ер-овунчоғи. Унга бодринг экишади, сабзи сепишади, помилдори, қалампирларни парваришлашади. Учта қиз, битта ўғилни, ростини айтганда,шу ер билан боқишди. Ёшлигида озми-кўпми, далада ишлаган. Болалар катта бўлгач, ғалва ҳам кўпайди. Гўё энди уларнинг ҳаммаси орқада қолгандай. Ортига бир қайрилиб қарагиси келмайди. Энди фақат олдиндаги умр кўзига кўринаётгандай. Қанча умри қолди? Ўтган олтмиш йилдан кўнглида ўзи нима қолди? Шу болалари, холос. Эрининг бирор кун уйга ичмай келганини эслолмайди. Қайнонасининг қарғиши эшитилмаган кун бормиди ўзи?! – Ҳа,ичмай ер ютгур, сани илоё гўр тузатсин… Манзуранинг раҳматли отаси ҳисобчи эди. Маҳаллада обрўли, эътиборли инсон эди. Юзидан нур томиб турарди. Ошнамнинг жияни деб, шу Сатторга узатиб, кейин хўб пушаймон еган. – Энди ортга қайтиш йўқ. Болангни тирик етим қилма, чида қизим. Ҳали ёш, эринг ҳам ўнгланиб қолар, – деди отаси бир кун қон-қон йиғлаб борганида. Манзура шу-шу,отасининг юзини деб, рўзғоридан гап очмайдиган бўлди. – Ҳов… Манзура-а… – ичкаридан қайнонасининг йўғон, юракни вайрон қилгудай овози келди. Манзура ичкарига шошди. – Бир пиёла чой ҳам берай демайсиз. Қорангиз ўчиб кетди-я… – Мана, чойни дамлаб, ёнингизга ўраб қўйганман. – Бир пиёла қуйиб беринг бўлмаса. – Келинга кунинг қолмасин-да. Ҳаром ўлдиришдан ҳам тойишмайди. Манзура ҳам ўқдек отилгиси келди. – Унақа деманг,буви. – Э… қўйинг, икки соатдан бери бир хабар олай демайсиз-у, яна ўқраясиз. -Қани ўқрайганим… -Э…боринг,чақчаймай,ишингизни қилинг. Манзура ўчоққа ўт ёқди. Сал офтоблар илиб, қозон ҳам ҳовлига чиқди. Тушликда одам кўпайди. Қайнсинглиси келди. Набираси, эри… бешовлашиб, ярим косадан овқат ичишди. – Эртагаликка, тўйга қатлама қилаймикин? – тараддудланди Манзура. Қайнонасидан изн сўрамай, супра очиб бўлмайди. Маслаҳат солди. – Ҳа, Сиз ўшандан бошқа нимани ҳам биласиз… Манзуранинг ёшликдаги ой чеҳрасидан асар ҳам йўқ. Қошлари қачон ўсма кўрган, эсида йўқ. Ўсма қўйишмагани учунми, неча йилки, ўсма ҳам экилмайди. Эртанги тўйни эслабми, Манзуранинг хаёлига ўсма келди, чоғи. Зулайҳо қайнонасининг жияни. У набира тўйи қиляпти, ҳам келин туширяпти. У ҳам қишлоқда яшайди. Шундай бўлса ҳам тўйга бутун шаҳарликлар боради. Акалари, опалари, ҳаммаси шаҳарда яшашади. Манзура кийимларини бир сидра хаёлидан ўтказди. Қайси кўйлагини кияди? Устидаги жемпери ҳам уринган,олганига тўрт йилдан ошиб қолди.
Show all...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

👍 11😢 7🔥 1
Repost from Hurfikr.uz
1945 йилда совет мактаб ўқувчилари АҚШ элчисига мамлакат герби туширилган ёғоч панель совға қилишади. На ўқувчилар ва на элчи ёғоч гербда Лев Термен томонидан ишланган эшитиш қурилмаси борлигини билишмаган. Қурилма шу қадар моҳирлик билан ишланганки, АҚШ разведка идоралари ҳеч нарсани пайқашмаган. Советлар эса яна 8 йил элчининг кабинетидаги барча суҳбатларни тинглашган. Топилганидан сўнг, қурилма БМТга Совет разведкаси фаолиятининг исботи сифатида тақдим этилган, бироқ унинг ишлаш принципи бир неча йил давомида аниқланмаган. https://t.me/Hurfikruznews
Show all...
👍 13