cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ойим " Тошмасжид Жоме Масжиди"

Advertising posts
1 272
Subscribers
-224 hours
-117 days
+2330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#jannat_darvozasi 🌙 АЛЛОҲГА ТАВАККАЛ ҚИЛИНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
(Аллоҳга қарз берувчи борм?)
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Show all...
👍 1
Тўрт нарса жаннат конларидандир: 1) садақани махфий қилиш; 2) мусибатни беркитиш; 3) қариндош-уруғлик ришталарини боғлаш; 4) «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» сўзи. Уч дуо мустажобдир, уларда шак йўқ: 1) Ота-онанинг дуоси; 2) Мусофирнинг дуоси; 3) Мазлумнинг дуоси. Тўрт тоифа кишига Аллоҳ таоло ғазаб қилади: 1) қасамхўр сотувчи; 2) мутакаббир камбағал; 3) зинокор қария; 4) золим бошлиққа. Насоий ва Хатиб ривоятлари. @yunusalioxund
Show all...
👍 7
#СИЙРАТ ​“Сени энди танидим...” Бир мўмин тушида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. Расулуллоҳ унга ҳеч эътибор бермадилар. Шунда у одам изтиробга тушиб: “Ё Аллоҳнинг Расули! Мендан хафамисиз?” деб сўради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ”, дедилар. “Унда нега менга қарамаяпсиз?” деб сўради ҳалиги одам. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Чунки сени танимайман!” деб жавоб бердилар. “Нега танимайсиз? Мен сизнинг умматингизман. Ҳолбуки, олимларнинг айтишича, сиз ҳар бир умматингизни она ўз фарзандини танигандан ҳам яхшироқ танир экансиз”, деди одам. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уламолар тўғри айтган. Лекин мен сенда менинг ахлоқимдан бирон аломат кўрмаяпман ва сенинг менга ҳеч салавоту саломинг келмади. Менинг умматимдан бирини танишим ахлоқимнинг унда қай даражада борлигига боғлиқ”, дедилар. Одам уйғонганда тушини ўйлади ва шу онданоқ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларини ўз ҳаётига татбиқ этишга киришди. Бир муддат ўтгач, такроран Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрди. Пайғамбаримиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Энди танидим”, дедилар. Севикли Пайғамбаримиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш, у зотни чин дилдан севиш, таълимотларига амал қилиб, дунё ва охират саодатини топиш йўлида ҳаракат қилишимиз, қиёмат кунида шафоатларидан умидвор бўлишимиз лозим. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Айтинг (эй, Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир» (Оли Имрон сураси, 31-оят) деб таъкидлайди. Демак, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни чин дилдан севиш, у зотга ҳақиқий уммат бўлишга ҳаракат қилиш Аллоҳ таоло муҳаббатига, гуноҳларни мағфират қилинишига олиб келар экан. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини инсонларга таълим бериб, уларнинг ёйилишига хизмат қилиш, у Зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД. 👉 ☑️ Яқинларингизга улашинг!!! Каналга обуна бўлиш⤵️ https://telegram.me/joinchat/AAAAAEYmTbbf6ycc5qUoiA
Show all...
Umar ibn Xattob (R.A)

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم🌸🍃 Ilmiy va ma'rifiy kanalimizga xush kelibsiz

👍 5
​​Ҳамма билиб лекин кўпчилик амал қилмайдиган амал: Бу истиғфор ва унинг ажойиботлари. ➖Кўнгил роҳати, қалб ҳотиржамлигини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! ➖Бадан саломатлигини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! ➖Бало-офатларни даф қилишни хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! ➖Фитналардан омонлик хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! ➖Солиҳ фарзанд, яхши зуррийёт хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! ➖Кенг баракали ризқ хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! ➖Ёмонликларни ўчирилишини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!!!. Cиз истиғфорни кўп айтинг ҳаётизда бўладиган ўзгаришларни кўрасиз... ●Аллоҳдан кечиришини сўрайман. ●Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ. ( أستغفر الله وأتوب إليه )● ●Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг. ОТИНОЙИЛАР
Show all...
👍 9👌 1
ЖУФТИ ҲАЛОЛ ТАНЛАГАНДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ ЛОЗИМ? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам озод қилган Савбон розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: “Кумуш ёки олтин йиғиш билан боғлиқ оят нозил қилинган пайтда одамлар: “У ҳолда қайси молни тўпласак бўлади?" дея бир-биридан сўради. Шунда ҳазрат Умар: "Буни мен сўраб билиб, сизга хабар бераман!" деди ва дарров туясига миниб кетди. Мен ҳам унинг ортидан бордим. Ҳазрат Умар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бориб сўради: – Ё Расулуллоҳ, қайси молдан йиғинайлик? – Ҳар бирингиз шукрона айтган бир қалб, зикр қиладиган тил, охират ишингизга ёрдам берадиган мўмина аёлга уйланинг, шуни жамлашга ҳаракат қилинг, дея марҳамат қилдилар”. Абу Умома розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўмин киши Аллоҳга тақводан кейин энг зиёда солиҳ завжасидан хайр кўради. Назар солса уни хурсанд қиладиган, амр қилса унга итоат қиладиганини ва ўз жонидан ва молидан эри ёқтирмайдиган нарса ила унга хилоф қилмайдиган аёл афзалдир”, дея марҳамат қиладилар. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аёлларга ҳуснлари учун уйланманглар, ҳуснлари уларни ҳалок қилади. Уларга моллари учун уйланманглар, балки мол-дунёлари уларни ҳаддан ошириб юборар. Лекин уларга динлари учун уйланинглар, ҳатто бурни тешилган, қора чўри (тақводор) бўлса, ўша (тақводор аёл диндор бўлмаган ҳур аёллардан) афзалроқдир”, дея марҳамат қиладилар. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир соат суҳбат» китобидан. ОТИНОЙИЛАР
Show all...
👍 8👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
Узрлар қидиришни бас қил! — Уйқуга тўймаяпсанми? — Эртароқ ухла! — Семириб кетябсанми? — Спорт билан шуғуллан! — Китоб ўқишга вақтинг етмаяптими? — Телефон кўришни бас қил. — Ишларинг чалкашиб кетяптими? — Уларни тартиб билан бажар! — Билиминг етарли эмасми? — Кўпроқ китоб ўқи! ОТИНОЙИЛАР
Show all...
👍 6
00:10
Video unavailableShow in Telegram
#tabrik 🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!
Сенинг ҳидоят топишингда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бор умрларини сарфладилар. Сен ҳам жума оқшоми ва кундузида у зотга салавот айтишга бироз вақтингни сарф қилгин!
🤲 Аллоҳим, намоз ўқувчилар, рўза тутувчилар, Байтуллоҳни тавоф қилувчилар ва Ислом сўзини талаффуз қиладиганлар сонича Набийинг ва Расулингга салавоту дурудлар бўлсин! 🌐https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Show all...
👍 3
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху   17.0.2024 дан 24.05.2024 гача азон ва такбир вақтларининг бир хафталик жадвали!                                                                                                                       Азон       Такбир Бомдод   03:20        04:00 Пешин    12:45        13:00 Аср            17:30       17:40 Шом         19:35        19:35 Хуфтон     21:05        21:15
Show all...
👍 13
02:24
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 ОЗОРГА АЙЛАНГАН ЯХШИЛИК 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Show all...
👍 1