cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

HARAKATDAGILAR...

Bugungi islohotlardagi harakatlaringiz mulohaza, munosabat, tahlil bilan JURNALISTLAR nigohida... Murojaatlar va reklama uchun: @Harakatdagilar2024

Show more
Advertising posts
212 458
Subscribers
+9 84924 hours
+20 7117 days
+35 24530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#Ҳаракатдагилар Бир гап айтайми...?! Ким нима деса десин-у, бугун ҳар биримизнинг бош олиб қайларгадир кетгулик ҳолимиз бор... Лекин... Лекин, ортмоқлаб кетадиган оғриқларимизни сиғдирадиган жомадонимиз йўқ... Гўёки, "ҳаракат қилаверайчи бир гап бўлар" лар қутқараётгандек бизни... Халоватни эса ҳаракатдан топяпмиз! .... ва биз яна ҳаракатдамиз!
Show all...
4👍 2
БИТТА ЎЗБЕКИСТОНДА, БИТТА АНДИЖОН! 🟢Олтинкўл тумани 20-ДИМИ 11-синфнинг 43 нафар ўқувчиларнинг барчаси 100% муддатидан олдин юртимиздаги халқаро университетларнинг талабаси бўлдилар. Ўқувчиларнинг 12 нафари инглиз тили фанидан IELTS ва CEFR сертификатларини, 4 нафари она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификатни қўлга киритди. Мактаб-интернатининг иқтидорли ўқувчиларидан бири, 11-Б"синф ўқувчиси Каналдинов Зоҳиджон Жамолиддин ўғли Ўзбекистон - Ҳиндистон ҳамкорлигидаги ШАРДА университетининг 100% гранд соҳиби бўлди. Олтинкўл туман ҳокими О. Расулов, туман прокурори Ж. Умурзақовни туманга қадами қутлуғ келди дейишяпти, олтинкўлликлар... 🟢Биздан узоқлашманг... ➡️Батафсил навбатдаги лавҳамизда...
Show all...
👍 5
“Аввал ҳам, кейин ҳам сен” китобида шундай сатрлар бор: "Тугунларни еча оладиган ягона нарса севгидир. Инсонларга бўлган меҳр-муҳаббатинг боис Аллоҳнинг наздида қадринг ошади. Илтифот айла. Зеро, халққа илтифот этганлар Ҳақдан илтифот кўргуси”. Одамларни қандай қилиб тарбиялаш мумкин? - деб сўрадилар Луқмони Ҳакимдан.  Муҳаббат билан! - деб жавоб берди Луқмони Ҳаким. Қанақасига... ⁉️ Чунки одамлар ҳақида яхши фикрда бўлганингиздагина, улар бунга муносиб бўлишга ҳаракат қилишади. Нафақага чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа муаллима синфга кирди. Талабаларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди. Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб: синфда ҳамма ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан. Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан холи қолиб, қоғозчага ёзилган байтни берди ва: Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма,- деди. Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни ёзув тахтасига ёзди. Уни маъносини,  фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб: Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади. Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи: - Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади.   У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан: "Инсонлар икки тоифага бўлинадилар: бири яхшиликлар калити бўлса, бошқаси унинг қулфидир.  Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағишлайди. Сиздаги дарду аламни ҳис қилади. Ҳаёт йўлингизни белгилашингизга сабаб бўлади. Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади. У сизни  руҳан эзишдан, ўзгалар олдида ерга уришдан, азоб беришдан роҳат туяди. Қанча инсонлар бундай ўқитувчиларнинг қурбонига айланади. Бутун умри ўзини тиклолмай ўтади" деди. Ҳеч қачон инсонларни руҳан эзиб таҳқирламанг, бадалини тўлашга умрингиз етмайди...
Show all...
БУНИ ҲАЁТ ДЕЙДИЛАР...
Show all...
​​ Бир йигит донишманднинг олдига келиб, салом аликдан сўнг: Тақсир, ҳаққимга дуо қилсангиз, мен ҳам бадавлат бўлиб кетсам ва кўп кўп эҳсонлар қилсам” - деди. У зот: Ўғлим, бой бўлсангиз ўзгариб қолишингиз ҳам мумкин. Сиз бой бўлмасингиздан туриб ҳам эҳсон қилаверинг”, - деб айтди. Менинг ҳеч нарсам йўқ-ку, қандай эҳсон қиламан? Тўрт мучангиз бутун ва бешта аъзоингиз – кўз, оғиз, қулоқ, қўл, оёқларингиз соғлом, шулар билан эҳсон қиласиз”. Илтимос, кенгроқ тушунтириб беринг. Кўзим билан қандай эҳсон қиламан..? Одамларга меҳр назари билан қаранг, ҳеч кимга ҳасад билан қараб “бу одам бунча бойликни қаердан олди, у нима иш қилар экан, бойлигини менга берса эди”, деган ўйларга борманг.  Аёлларга шафқат назари билан қаранг, шаҳват билан эмас. Чунки биринчидан, у сизга номаҳрам, иккинчидан, ҳар бир аёл ё кимнингдир қизи ёки кимнингдир хотини бўлади. Одамларга қўлингиздан келганча меҳр кўрсатингки, токи улар ҳам сизга меҳр билан жавоб қайтаришсин. Қуёшни кўрмайсизми, ҳаммага бирдек кулиб қарайди, шу сабабли уни ҳамма яхши кўради”. - Оғзим билан қандай эҳсон қиламан? - Оғзингизни фақат яхши, хайрли сўзлар айтишга хизмат қилдиринг. Ёлғон, бўҳтон, сўкиш сўзларини айтишдан узоқ бўлинг. Бировларни сохта такаллуф ва мақтовлар билан ўзингизга оғдиришга уринманг.  - Қулоғим билан қандай эҳсон қиламан? -Қулоғингизни ёмон суҳбатларга тутманг; ғийбат бўлаётган жойдан қочинг, ғийбат қилинаётган инсонни ҳимоя қилинг; ногоҳ бирор ножоиз суҳбатга йўлиқиб қолсангиз, ўзингизни эшитмаганга олиб, ўша жойдан узоқлашинг ва бу суҳбатни ҳеч ерда ошкор қилманг. - Қўлим билан қандай эҳсон қиламан? - Қўлингиз билан солиҳ амаллар бажарасиз; бирор жойда ёмон ишни кўриб қолсангиз, тўхтатинг, шунда ўша ёмонлик қилмоқчи бўлганларга Аллоҳ йўлида яхшилик қилган бўласиз. — Оёғим билан қандай эҳсон қиламан? - Гуноҳ иш бўлаётган, бирор фитна уюштирилаётган жойларга қадам босмайсиз, яхши иш бўлаётган жойларга, ишларга қараб юрасиз. Балки бугун ўйлаб кўрарсиз-а, сизда ҳам бордир мана шундай кенг имкониятлар...?!
Show all...
👍 3
#Кун_ҳикмати Биласизми нима, баъзан ойнага қараб "Яхшиям борман" деб алқаб қўйишни унутманг... Нега энди деманг, чунки не-не мужодалалардан, курашлардан ёруғ юз билан чиққанингизни ўзингиз яхши биласиз...?! Ҳаёт шунақа, ўзингизни қадрламагунингизча бошқаларни қадрини хис қилдирмайди... 🌼Жума кунининг саодати қвлбингизни ёритсин! 🌼Хайрли кун азизлар!
Show all...
ХОТИРА - МУҚАДДАС, ХОТИРА - ҚАДР Андижон вилояти Избоскан туман ҳокимлиги ташаббуси билан Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган тадбир "Хотира бор экан, миллат барҳаёт" шиори билан уюшқоқлик билан ўтказилди. Telegram | Youtube
Show all...
👍 2
ХОТИРА - МУҚАДДАС, ХОТИРА - АЗИЗ Андижон вилоятида шукроналик,  миннатдорлик байрами сифатида нишонланган Хотира ва қадрлаш кунидан @Harakatdagilar_2024 ижодий жамоаси томонидан тайёрланган махсус лавҳа. ⭐️Тараққиёти барқарор, осмони мусаффо,  тинч ва фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин! Telegram | Youtube
Show all...
👍 6
#Ҳаракатдагилар Бугун меҳмонхона бизнеси туризм тобора ривожланиб бораётган минтақамиз учун катта аҳамиятга эга. Бу соҳада аёлларнинг ҳам сафи ортиб бораётгани “Тадбиркор аёл” халқаро ишбилармон аёллар ассоциациясига шу соҳага йўналтирилган янги лойиҳани амалга оширишга туртки берди. Ассоциация USAIDнинг тадбиркорлик ва бизнес муҳитини ривожлантириш бўйича лойиҳаси ҳамкорлигида "Меҳмонхона бизнесидаги аёллар: келажакдан меҳмондўстлик анъаналари" лойиҳасига старт берди. Ушбу лойиҳа замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда аёллар бошқарувидаги меҳмонхона секторига инновацияларни жорий этиш ва бизнес жараёнларини рақамлаштириш, ходимларни ўқитиш орқали уларни малакасини оширишга қаратилган комплекс дастур ҳисобланади. "Меҳмонхона бизнесидаги аёллар: келажакдан меҳмондўстлик анъаналари" лойиҳаси меҳмонхона бизнесини бугунги замон талабига мос тарзда бошқариш кўникмаларини ўргатишга қаратилган. Унинг иштирокчиларига тақдим этилаётган янгиликлар ва янги ёндашувлар замонавий менежментга, меҳмонхонанинг барқарор ривожланишига, унинг фаолияти самарадорлигини оширишга ва янги мижозларни жалб қилишга ёрдам беради ҳамда хизмат кўрсатиш стандартлари ва меҳмондўстлик маданиятига ижобий таъсир кўрсатади. Лойиҳа натижаларига кўра муваффақиятли бизнес тажрибалари билан танишиб, бенефициарлар аниқланади ва бу меҳмонхона секторининг умумий ривожланишига ҳисса қўшиб, аёлларнинг ушбу бизнесда иштирок этишлари учун қулай муҳит яратишга ҳисса қўшади. Ушбу лойиҳада меҳмонхона бизнесига алоқадор, турли хостел, уй меҳмонхоналари ва катта-кичик меҳмонхоналарда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар иштирок этишлари мумкин. Айни кунларда лойиҳа доирасида Андижон вилоятида амалий ишлар олиб бориляпди. Мавзуни навбатдаги лавҳамиз давом эттиради...
Show all...
👍 3
ХОТИРА - МУҚАДДАС, ХОТИРА - ҚАДР 🟢Андижон вилояти Избоскан тумани Хотира майдонида "Хотира бор экан— миллат барҳаёт" шиори остида хотира тадбири ўтказилди. Батафсил навбатдаги лавҳаларимизда...
Show all...
👍 4