en
Feedback
Strategic Focus: LIVE

Strategic Focus: LIVE

Open in Telegram

O'zbekiston va dunyodagi eng ko'p muhokama qilingan va muhim voqealar Tahliliy kanal: @StratFocusCA Aloqa uchun: https://t.me/sfca_admin

Show more
6 267
Subscribers
-2124 hours
-1377 days
-68830 days
Posts Archive
🇵🇸 Ғазо секторидаги харобалар фонида "Қироль шер" мултфильмини томоша қилаётган ғазолик болалар. Strategic Focus: LIVE
🇵🇸 Ғазо секторидаги харобалар фонида "Қироль шер" мултфильмини томоша қилаётган ғазолик болалар. Strategic Focus: LIVE

🇺🇸 Кўзгу, кўзгу, девордаги кўзгу, барча президентлар орасида энг буюги ким? — Трамп. Strategic Focus: LIVE
🇺🇸 Кўзгу, кўзгу, девордаги кўзгу, барча президентлар орасида энг буюги ким?Трамп. Strategic Focus: LIVE

🇺🇿🇷🇸 Ўзбекистон–Сербия муносабатларида янги босқич Президент Шавкат Мирзиёев 7–8-сентабр кунлари Сербия Президенти Алекса
🇺🇿🇷🇸 Ўзбекистон–Сербия муносабатларида янги босқич Президент Шавкат Мирзиёев 7–8-сентабр кунлари Сербия Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Сербияда бўлади. Ташриф доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Strategic Focus: LIVE

🇷🇸🇺🇿 Ўзбекистон президентининг биринчи бортини қўриқлаб бораётган Сербия ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари Шавкат Мирзиёев 7-8 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Сербияда бўлади. Strategic Focus: LIVE

Институционал салоҳият ёки марказлашув? Ўзбекистонда Президент Администрацияси тўғрисидаги янги қонун мазмуни 2026 йил 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида»ги Конституциявий қонунни имзолади. Мазкур қонун 6 август куни Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 7 август куни Сенат томонидан маъқулланган. Қонун Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақомини белгилаб беради. Ушбу қонун атрофидаги асосий баҳслар ижро ҳокимиятининг янада марказлашувига олиб келиши мумкинлиги ҳақида бормоқда. Бироқ бундан ҳам муҳим савол — замонавий давлат қабул қилаётган қарорларни самарали амалга ошира оладими? Давлат фақат фармонлар, стратегиялар ва қонун ҳужжатлари билан эмас, балки қабул қилинган қарорлар вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар даражасида амалда қандай бажарилиши билан баҳоланади. Сиёсий ироданинг ўзи институционал салоҳиятсиз етарли эмас. Давлат раҳбари ҳар бир давлат органи фаолиятини шахсан назорат қила олмайди, ислоҳотларни амалга ошириш эса доимий равишда бир шахснинг шахсий саъй-ҳаракатларига боғлиқ бўлиб қолмаслиги керак. Президент Администрациясининг институционаллашуви юқори даражада қабул қилинадиган қарорлар билан уларнинг маъмурий ижроси ўртасидаги тизимли узилишни бартараф этишга қаратилган. Ўзбекистонда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилаётганига қарамай, бюрократик инерция, идоралараро манфаатлар ва мувофиқлаштиришнинг етарли эмаслиги уларнинг жойлардаги самарадорлигини пасайтириши мумкин. Бундай шароитда кучли Президент Администрацияси мувофиқлаштириш ва ҳисобдорликнинг марказий механизмига айланиши мумкин. Унинг самарадорлиги расмий ваколатлар ҳажми билан эмас, балки Президент топшириқларининг бажарилиши, масъул мансабдорларни белгилаш, идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва қарорлар ижроси ҳақида раҳбариятга холис ахборот тақдим этиш каби амалий натижалар билан баҳоланиши лозим. Ҳар қандай кучли давлат институти билан боғлиқ асосий хавф — назорат ва ҳисобдорликнинг етарли даражада таъминланмаслигидир. Шунинг учун ваколатларни кенгайтириш аниқ белгиланган масъулият билан бирга бориши керак. Аниқ ваколатлар, иш стандартлари ва ўлчанадиган кўрсаткичлар асосида фаолият юритадиган профессионал аппарат самарали давлат бошқарувининг муҳим воситасига айланиши мумкин. Барқарор давлат — барча натижалар бир шахсга боғлиқ бўлган давлат эмас, балки қарорлар ижро этиладиган, уларнинг бажарилиши назорат қилинадиган ва институционал масъулият аниқ тақсимланган тизимдир. Умуман олганда, мазкур Конституциявий қонун давлат бошқарувининг муҳим тамойилини мустаҳкамлашга қаратилган: сиёсий қарорлар аниқ амалий ҳаракатларга айланиши, маъмурий чоралар ўлчанадиган натижа бериши ва муайян мансабдор шахслар эришилган натижалар учун масъул бўлиши керак.

🇷🇺🇺🇦 Россия НАТОнинг шарқий қанотига босимни кучайтиради – Украина разведкаси Россия НАТОнинг шарқий қанотидаги давлатлар
🇷🇺🇺🇦 Россия НАТОнинг шарқий қанотига босимни кучайтирадиУкраина разведкаси
Россия НАТОнинг шарқий қанотидаги давлатларга босимни кучайтириб, алянснинг бунга жавобини синаб кўришга уринади. Ивашченконинг сўзларига кўра, Россия босимни кучайтириш орқали НАТО давлатларининг Москва билан очиқ қарама-қаршиликка қанчалик тайёрлигини текширмоқчи. Шунингдек, Кремл Европа мамлакатларига ахборот ва психологик таъсир ўтказиб, уларнинг Украинага ҳарбий ёрдамини камайтиришга эришишни кўзламоқда. Унинг айтишича, Россиянинг Руминия, Полша ва Болтиқбўйи давлатлари ҳаво ҳудудини бузиши, НАТО чегаралари яқинидаги ҳарбий провокациялар, Европадаги муҳим инфратузилмага қарши диверсиялар, киберҳужумлар ва дезинформация кампаниялари кузатилмоқда.
Strategic Focus: LIVE

🇩🇪🇷🇺🇺🇦 Немис танкларининг Россияга қарши ҳужуми шармандалик эди - АфД вакили Алис Вайделнинг Украина урушига муносабати АфД ҳамраиси Алис Вайдел ўз партиясининг Украинага қарши урушга қарши позициясини яна бир бор таъкидлаб, ҳарбий аралашувнинг давом этиши Германиянинг миллий манфаатларига зид эканлигини таъкидлади.
У тарафдорларига мурожаат қилиб, Германиянинг манфаати урушни узайтиришда эмас, балки Россия ва Украина ўртасидаги тинчликда эканлигини айтди. "Ва мен буни бу ерда ва бугун айтаман, Украинада немис аскарлари, ўғиллари, оталари ва қуроллари бўлмаслиги керак" -деган у. Германиянинг Иккинчи Жаҳон уруши тарихига мурожаат қилган нутқида Вайдел немис танкларининг яна бир бор Россияга қарши ҳужумидан шахсан уялишини ва буни мамлакат учун шармандалик деб атади - бу Берлиннинг Киевга Леопард 2 танкларини етказиб бериш қарорига ишора эди.
Strategic Focus: LIVE

🇮🇱 Нетаняху Жорж Оруеллнинг “1984” антиутопик романи ҳақида: "Жорж Оруелл деган буюк ёзувчи бўлган ва у “1984” асарини ёзган. Ўз аҳамиятини абадий йўқотмайдиган ушбу асарда у алоқа воситалари устидан мутлақ назорат ўрнатилган мамлакатда одамларни ҳар куни катта аудиторияга, улкан кинотеатр залига олиб киришлари, шунингдек уларга давлат душмани ҳақида фильмлар намойиш этишларини тасвирлаган. Уларга нима дейишади: Нафратланинг, нафратланинг, нафратланинг, нафратланинг. Бошқача айтганда, нафратланишга, нафрат уйғотишга ва нафратни қўзғатишга ундашади. Бундай чақириқлар таъсирига тушиб қолмайдиган одамлар борлигидан хурсандман." Strategic Focus: LIVE

🇾🇪🇸🇦 Ҳусийлар Яманда Саудия Арабистони ҳарбий карвонига ҳужум қилганликларини маълум қилишди. Ҳусийлар Ямандаги Ал-Вадия лагерида Саудия Арабистони ҳарбий техникасини олиб кетаётган юк машиналарига баллистик ракета зарбаси берилганини даъво қилувчи видеони тарқатишди. Ҳусийлар ҳужумда маҳаллий ишлаб чиқарилган ракеталардан фойдаланганликларини айтишди. Strategic Focus: LIVE

🇷🇺 Россия илгари ёлғон гапирган ва ёлғон гапиришда давом этаётган Ғарбга энди ҳеч қачон ишонмайди – Лавров. Strategic Focus
🇷🇺 Россия илгари ёлғон гапирган ва ёлғон гапиришда давом этаётган Ғарбга энди ҳеч қачон ишонмайдиЛавров. Strategic Focus: LIVE

🇬🇳 Гвинея ҳарбий етакчиси/президенти полковник Мамади Доумбоуянинг хавфсизлик хизмати ходимлари. Strategic Focus: LIVE

🇱🇧🇮🇱 Ливанлик журналист Али Шбейб Исроилнинг Ливан жанубидаги Набатия шаҳрига уюштирган ҳужумини жонли эфирда намойиш этаётганда жароҳат олди. Унга ҳамроҳлик қилаётган оператор ҳам жароҳат олди. Иккаласи ҳам касалхонага ётқизилган ва уларнинг аҳволи барқарор. Strategic Focus: LIVE

🇷🇺🇺🇦 Россия урушни камида 2027–2028 йилгача давом эттириши мумкин. Унинг ресурслари етарли - Олег Ивашченко, Украина Мудо
🇷🇺🇺🇦 Россия урушни камида 2027–2028 йилгача давом эттириши мумкин. Унинг ресурслари етарли - Олег Ивашченко, Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси бошлиғи Шунингдек, разведка бошлиғи Ивашченконинг сўзларига кўра, Россия Қуролли Кучларининг "Орешник" ракета тизими билан қуролланган 101-ракета бригадаси бўлинмалари Беларусга жойлаштирилган. Strategic Focus: LIVE

🇺🇦🇷🇺 Зеленский Россиядаги учта ҳудуддаги нефтьни қайта ишлаш заводларига зарба берилганини билдирди Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Украина кучлари Рязан вилоятидаги НПЗ, Пермь ўлкаси ва Татарстандаги нефтьни қайта ишлаш заводларига зарба берган. Strategic Focus: LIVE

🇱🇧🇮🇱 Исроилнинг 7-сентябрь куни Ливан жанубидаги Кфар Румман шаҳарчасига авиазарба бериши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг икки нафари ёш болалардир. Strategic Focus: LIVE

🇷🇺🇺🇦🇪🇺 Махсус ҳарбий операцияни Европада нацизм қолмайдиган тарзда якунлашимиз керакЛавров Вазирнинг таъкидлашича, махсус ҳарбий операцияни шундай якунлаш зарурки, натижада Европада нацизм кўринишларига мутлақо ўрин қолмаслиги кафолатлансин. Мазкур баёнот Россия раҳбариятининг Украинадаги вазият ва Ғарб давлатлари билан зиддиятлар фонидаги расмий позициясининг навбатдаги қисми ҳисобланади. Strategic Focus: LIVE

🇮🇷🇮🇱 Эроннинг охири яқин, бу Яқин Шарқни ўзгартиради Нетаняху “Эрондаги бу режимнинг охири яқин. У ожиз, ўз жонини сақлаб қолиш учун курашмоқда ва довдираб қолган. Биз бажаришимиз шарт бўлган вазифа ҳали олдинда турибди ва уни охирига етказишга қатъий қарор қилганмиз. Бу охир-оқибат Яқин Шарқ қиёфасини ва тарих йўналишини бутунлай ўзгартириб юборади”, дея таъкидлаган Исроил Бош вазири. Strategic Focus: LIVE

🇺🇸🇮🇷 АҚШ санкциялари очарчиликка сабаб бўлаётгани ёлғонРизоий Эрон Хавфсизлик кенгаши котиби Муҳсин Ризоий мамлакатдаги иқтисодий вазият ва озиқ-овқат захиралари ҳақида баёнот берган. “АҚШ иқтисодий санкциялари Эронда йирик очарчиликка сабаб бўлаётганини айтиш бу очиқ-ошкора ёлғон. Ҳукуматимиз бу ҳақда узоқ вақтдан бери ўйлаган ва ҳозирда бизда етарли миқдорда озиқ-овқат ҳамда асосий турдаги товарлар захиралари мавжуд”, дея таъкидлаган Ризоий. Strategic Focus: LIVE

🇰🇵 Шимолий Корея денгиз флоти "Канг Гон" эсминеци хизматга қабул қилинди. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин энг янги 5000 т
🇰🇵 Шимолий Корея денгиз флоти "Канг Гон" эсминеци хизматга қабул қилинди. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин энг янги 5000 тонналик эсминец - Канг Кон мамлакатнинг ядровий тўхтатувчи воситасининг бир қисми бўлишини ва "вайронкор жавоб зарбаларини" беришга қодирлигини эълон қилди. Якшанба куни шарқий Вонсан порт шаҳрида фойдаланишга топширилган Канг Кон, уч ой олдин Шимолий Кореянинг ғарбий соҳилида фойдаланишга топширилган Чоэ Ҳёндан кейин ўз синфидаги иккинчи кемадир. Ким Шимолий Корея ўзининг денгиз ядровий имкониятлари ва стратегик активларини кенгайтиришда давом этишини айтиб, "денгизда ва денгиз остида ўз суверенитетимизни тасдиқлаш вақти келди" деб эълон қилди. Шунингдек, у янги денгиз базалари, бўлинмалари ва қўшимча ҳарбий кемалар синфларини ривожлантиришни эълон қилди. Strategic Focus: LIVE

🇩🇪🇮🇱 Гитлер томонидан асос солинган автомобил гиганти заводида Исроилнинг Темир гумбазлари учун техник қисмлар ишлаб чиқа
🇩🇪🇮🇱 Гитлер томонидан асос солинган автомобил гиганти заводида Исроилнинг Темир гумбазлари учун техник қисмлар ишлаб чиқарилади Германиянинг Volkswagen компанияси раҳбарияти Исроилнинг Rafael мудофаа компаниясига келгуси йилдан бошлаб ўзига тегишли заводда Темир гумбаз ҳаво мудофаа тизими учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга рухсат берган. Мазкур келишув Volkswagen дуч келган инқирозни енгишга ёрдам бериши ҳамда кўплаб германиялик ишчиларнинг бандлигини таъминлаши кутилмоқда. Strategic Focus: LIVE