Strategic Focus: LIVE
Open in Telegram
O'zbekiston va dunyodagi eng ko'p muhokama qilingan va muhim voqealar Tahliliy kanal: @StratFocusCA Aloqa uchun: https://t.me/sfca_admin
Show more6 331
Subscribers
-1824 hours
-1557 days
-71830 days
Posts Archive
🇷🇺🇺🇸🇺🇦 АҚШ вакиллари билан музокараларда Владимир Зеленский Киев ўз қўшинларини Донбассдан олиб чиқмаслигини яна бир бор таъкидлади.
Strategic Focus: LIVE
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ президенти Доналд Трамп бугун Владимир Путинга, кейин эса Зеленскийга қўнғироқ қилиб, вакилларининг ташрифлари натижаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Strategic Focus: LIVE
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 АҚШ урушни қишдан олдин ёки ундан ҳам яхшиси, ноябрдан олдин тугатишни истайди. Журналист Забелинанинг сўзларига кўра, Путин қишга умид қилмоқда ва баҳорга қадар Донбассни эгаллаб олишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ Путин Украина "мағлубиятга яқин" деб ҳисоблагани ва Россия 2027-йил январ ёки феврал ойларига қадар Донецк вилояти чегараларига етиб бориши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Келгуси ҳафталарда Европада уч томонлама учрашув бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Strategic Focus: LIVE
🇺🇸🇮🇷 Пентагон Яқин Шарқдаги араб мамлакатларидаги базаларда Эрон томонидан ўлдирилган америкалик аскарларнинг оилаларига компенсация тўлашдан бош тортди, чунки "бу уруш ҳисобланмайди" - The Telegraph.
Strategic Focus: LIVE
🇹🇯Тожикистон 9 сентябрда нишонланадиган мустақилликнинг 35 йиллигига тайёргарлик кўриляпти.
Strategic Focus: LIVE
🇺🇸 Доналд Трамп ўзининг соч турмаги ва рангини ўзгартирди
АҚШ президенти Air Force One самолётидан тушгач, журналистлар унинг сочлари сезиларли даражада тўқлашгани ва деярли каштанранг тус олгани пайқашди. Бундан ташқари, Трамп сочларини одатдагидай олдинга эмас, ён томонга тараб олганди.
Strategic Focus: LIVE
🇸🇦🇾🇪 Саудия Арабистони қирувчи самолётлари Яманда хатолик билан ўз ҳарбий гуруҳларига ҳужум қилди
Араб коалицияси Ямандаги иттифоқчиларига қарши хатолик билан ҳаво ҳужуми уюштирди. Коалиция самолётлари тасодифан Таиз вилоятидаги ҳарбий лагерга бомбалар ташлади, бу ерда Саудия Арабистони назоратидаги Яман президенти Абд Раббуҳ Мансур Ҳодий қўшинлари жойлашган эди. Ҳужум натижасида 30 аскар ҳалок бўлди ва яна 40 киши яраланди.
Strategic Focus: LIVE
🇺🇸🇮🇷 Эрон денгиз қамалида иштирок этган ва Эрон кемаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилган АҚШ авиаташувчиси ва эсминецига ҳужум қилди - Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси.
Strategic Focus: LIVE
🇺🇸🇮🇷 Агар Теҳрон АҚШ денгиз кучларига ҳужумларини давом эттирса, Эроннинг барча танкерларини йўқ қиламиз — Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет.
Strategic Focus: LIVE
🇷🇺 Владимир Путин россияликларни қатъиятли ва сабрли бўлишга чақирди
"Мамлакатимиз фуқаролари билан биргаликда ҳар қандай қийинчилик ва синовларни енгиб ўтамиз.
Барча муаммолар вақтинчалик. Аммо Москва ва Россия абадийдир", деган у.
Strategic Focus: LIVE
🇷🇺🇺🇦🇨🇳 Россия Хитой фуқароларини урушга жалб қилмоқда
Россия аҳоли сони бўйича Украинадан сезиларли даражада устун туришига қарамай, Кремль ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун чет элликларни фаол равишда ёллашни давом эттирмоқда.
Хитой фуқаролари фойдали контрактлар ва йирик пул тўловлари эвазига жалб қилинмоқда. Иқтисодий жиҳатдан камроқ ривожланган мамлакатлар фуқаролари эса ишга жойлашиш ёки ўқиш ваъдалари билан алдаб олиб келинмоқда.
Strategic Focus: LIVE
🇨🇳 Хитойда олимлар денгиз сувидан уран ажратиб олишни ўрганишди.
Улар буни АҚШ Энергетика вазирлиги белгилаган мақсадли кўрсаткичдан ҳам юқори самарадорликда амалга ошириб, ядровий ёқилғи сифатидаги океан захираларини ўзлаштириш бўйича глобал пойгада Хитойни етакчилар қаторига олиб чиқди. Олимлар кимёвий «тузоқ» вазифасини бажарадиган махсус материал яратди. Тадқиқотчилар табиий денгиз сувидан бир грамм адсорбент ҳисобига 50,4 мг гача уран ажратиб олишга эришди. Бу кўрсаткич АҚШнинг бир грамм учун 6 мглик мақсадидан 8 баравар юқори. Таъкидланишича, бу технология Хитой учун айниқса муҳим, чунки мамлакат уранни ўзи қазиб чиқараётганидан анча кўп миқдорда истеъмол қилади.
Strategic Focus: LIVE
🇷🇺 Россия Фанлар академияси ҳузуридаги В.В. Виноградов номидаги Рус тили институти академик орфографик ресурсига "шумаҳер" сўзини киритди
Энди у фақат Миҳаел Шумаҳер фамилияси сифатида эмас, балки пойгачи ва тезликни яхши кўрадиган, хавфли ҳайдовчи маъноларида ишлатиладиган турдош от сифатида ҳам қайд этилган.
Strategic Focus: LIVE
🇺🇸🇵🇸🇮🇱 АҚШнинг Исроилдаги элчиси нима учун босиб олинган Ғарбий Соҳилни Яҳудия ва Самария деб аташини изоҳлади
“Мен Яҳудия ва Самария атамаларидан фойдаланаман. Сабаби бу номлар қадимий бўлиб, Библиядан олинган.
Библиянинг 80 фоизга яқин воқеалари Яҳудия ва Самария ҳудудларида содир бўлган. Ғарбий соҳил атамаси эса мен учун ноаниқ тушунча.
Биламан, бу атамани кўпчилик ишлатади, аммо у аниқ белгиланган ҳудудни англатмайди", дея таъкидлаган Майк Ҳакаби.
Strategic Focus: LIVE
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Марказий разведка бошқармасининг собиқ директори Украина урушига тўхталди
“Менимча, Россия ҳозир кўраётган талафотларига узоқ дош беролмайди. Ҳар куни 1 000 нафардан ортиқ ҳалок бўлган ва яраланган ҳарбий хизматчилар рус армияси сафларини тарк этмоқда.
Россиянинг жами талафотлари 1,4 миллиондан анча ошган. Бу кўрсаткич АҚШнинг Иккинчи Жаҳон уруши давомида берган барча қурбонларидан ҳам кўп”, деган Девид Петреус.
Strategic Focus: LIVE
🇷🇺🇺🇸🇺🇦 АҚШ вакиллари билан Украинадаги урушни тугатиш масаласи муҳокама қилинди - Россия президенти ёрдамчиси Ушаков
Кремлда Россия президенти Путин АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакиллари Стив Виткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказди.
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг айтишича, ёпиқ эшиклар ортидаги учрашув 3 соат 10 дақиқа давом этган.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ вакиллари Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни имкон қадар тезроқ тўхтатишдан манфаатдор эканини билдирган ва эҳтимолий тинчлик келишуви бўйича бир қатор таклифларни илгари сурган.
Путин эса Россия Украинада қўйилган мақсадларига эришиш ниятида эканини, можарони ҳал қилиш учун унинг “туб сабаблари” бартараф этилиши кераклигини айтган. Россия томони АҚШ вакилларига фронтдаги вазият бўйича ўз баҳосини ҳам етказган.
Ушаковнинг айтишича, Виткофф ва Кушнер Путиннинг позициясини Киевда бўлиб ўтадиган навбатдаги музокараларда ҳисобга олишини билдирган.
АҚШ вакиллари учрашув натижалари бўйича ҳозирча очиқ баёнот бермади. Улар Москвадан Киевга йўл олди ва Украина президенти Зеленский билан музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
Strategic Focus: LIVE
🇮🇷🇰🇿🇺🇸 Эроннинг Олмаотадаги консулхонаси Трампни масхара қилди
Консулхона ҳожатхона суратини эълон қилиб, унга: «Трамп шарафига номлайдиган ягона кўлимиз!» деб ёзди.
Strategic Focus: LIVE
🇳🇵 Непалда ҳалокатли сув тошқинидан 11 кун ўтиб бир аёл тирик ҳолда топилди
Жабрланувчи сув босган уйнинг тўртинчи қаватидан қутқариб олинди. Қутқарувчилар деворни бузишга мажбур бўлди, шундан сўнг аёлга биринчи ёрдам кўрсатилди ва сув берилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 1344 киши ҳалок бўлган, яна 4887 киши бедарак йўқолган.
Strategic Focus: LIVE
🇨🇳 Хитойга кираётган мигрантлар соқолини қиришга мажбур қилинмоқда
Қозоғистон фуқаролари Хитой билан чегарада соқолли эркакларни ортга қайтаришаётгани ёки киришдан олдин соқолини қиришни сўрашаётганини маълум қилган. “Улйсмедиа. кз” хабарига кўра, фуқаролар бундай текширувларга Хоргос ҳудудида дуч келган.
Саёҳатчи Шингис Кудайбергеновнинг таъкидлашича, бундай текширувлар бир неча кундан бери амалга оширилмоқда. Унинг сўзларига кўра, соқолли эркакларни полиция ходимлари кутиб олиб, соқол оладиган устара тутқазмоқда ва жараённи видеога туширишаётган бўлиши мумкин.
Очиқ манбаларда мигрантларнинг Хитойга соқол билан киришини тақиқловчи янги қоида ҳақида ҳозирча расмий хабарлар берилмаган.
Strategic Focus: LIVE
