ع
Open in Telegram
Эй қавмимиз, Аллоҳнинг даъватчисига жавоб беринг ва Унга иймон келтиринг. У сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилар ва аламли азобдан сақлар.[46-31]
Show more300
Subscribers
No data24 hours
+27 days
+2430 days
Posts Archive
300
Repost from ع
ОЗОР БЕРМАНГ РАСУЛУЛЛОҲГА!
Хаёлан кечмишга кўчиб кетаман,
Уҳуд тоғларига учиб кетаман,
Найза отар Вахший... чўчиб кетаман...
Озор берманг зинҳор Расулуллоҳга!!!
Тоифнинг тошлари, бошимга ёғинг,
Туя эшларини бўйнимга тақинг,
Уҳуд кофирлари, жонимни ёқинг,
Озор берманг зинҳор Расулуллоҳга!!!
Абулаҳаб, ёғдир ҳақоратларинг,
Абужаҳл, солгин золим отларинг,
Бошимга бало қил жаҳолатларинг,
Озор берманг зинҳор Расулуллоҳга!!!
Кўзимга қадалинг, қонхўр тиканлар,
Набийни ёлғончи, шоир деганлар,
Луқмасига заҳар қўшиб берганлар,
Озор берманг зинҳор Расулуллоҳга!!!
Онамга ифтиро отган мунофиқ,
Динини дунёга сотган мунофиқ,
Қаро гўрда чириб ётган мунофиқ,
Озор берманг зинҳор Расулуллоҳга!!!
Каъбани бутларга макон қилганлар,
Инсофни нафсига қурбон қилганлар,
Маккадан қувишиб сарсон қилганлар,
Озор берманг зинҳор Расулуллоҳга!!!
Жонининг қасдига тиғ қайраган кўр,
Шонининг қасдига тил қайраган шўр,
Барчангизни ютди, еди қаро гўр...
Озор берманг зинҳор Расулуллоҳга!!!
Умматни қиришнинг чорасидалар,
Ислом ва муслимнинг орасидалар,
Қон қусиб ётибди норасидалар...
Озор берманг зинҳор Расулуллоҳга!!!
Масхара қилганлар соқол устидан,
Можаро қилганлар рўмол устидан,
Сизни алдаётган шоқол дастидан
Озор берманг зинҳор Расулуллоҳга!!!
Танимаган уммат Пайғамбарини
Танир ўйинчини, раққос, ғарини,
Тутдик гарчи бутун Ернинг шарини,
Озор берманг зинҳор Расулуллоҳга!!!
Қачон ўрганамиз суннатларини,
Энг гўзал намуна -- сийратларини,
Қуръонга мос хулқ, хилқатларини?!
Озор берманг зинҳор Расулуллоҳга!!!
Нега бепарвомиз исён, гуноҳга,
Маҳшар нима деймиз одил Аллоҳга,
Жону жаҳон қурбон Ҳабибуллоҳга?!
Озор берманг зинҳор Расулуллоҳга!!!
Озор берманг!!!
300
"Мен яқинда кетаман... ва ҳабаримни шаҳидлар исмини орасидан топасиз..!"
(Қалбга роҳат)
🎙️Устоз Абу Муовия ҳафизаҳуллоҳ
300
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади:
Агар сен тунлари таҳажжуд намозлари ўқимаётган ва кундузлари рўза тута олмаётган бўлсанг, билгинки, сен ризқдан маҳрум бўлибсан ва гуноҳларинг сени боғлаб қўйибди.
📚 Вазаифу Рамазон, 50
300
Росулуллоҳ ﷺ шундай дедилар: "Аллоҳ учун амалларни шунчалик кўпайтиринки, мунофиқлар сизни риоякор деб ҳисоблашсин."
Аҳмад ибн Ҳанбал, Муснад 2/68
300
Ким махлуқлардан (яратилганлардан) қўрқиб яхшиликга буюришни тарк қилса, ундан ҳайбат олиб қўйилади!
📚 Сияру аъ'ламин нубала 375/8
300
Repost from ع
Тавҳид бу - ёш болаларга (шар’ий) илмларни та’лим беришликда энг аввалги бошланадиган нарсадир, муваҳҳид аҳли сунна бўлиб ўсиши учун, ва шу билан бирга ҳавои нафсиларига эргашганлар, ва бид’ат аҳллари, (оятларни ўз ма’носидан) буруб бузувчи манҳажлар Аллоҳни изни билан зарар бермасликлари учун.
© Саад Абу Абдул Ваҳҳаб
