cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

⚖️Yurist BOBOTOV⚖️

🇺🇿Huquqshunos Bekmurod Bobotovning rasmiy telegram sahifasiga xush kelibsiz! 🇺🇿 👉 @Yuristuz_571 ga murojaat qilishingizlar mumkin

Show more
Advertising posts
553
Subscribers
No data24 hours
-27 days
+430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

00:56
Video unavailableShow in Telegram
Haydovchi yo'lga chiqishidan oldin qayerda radar o'rnatilganini mobil telefoni orqali bilishi kerak -
©️ Nuriddin Ismoilov
Show all...
4.40 MB
👍 1🔥 1👏 1
✅ Vedioda aytilgan "Pedagogning maqomi to'g'risida"gi qonun. Fikrimcha, barchamiz ushbu normativ huquqiy hujjat bilan tanishib chiqishimiz kerak. ❗️Ayniqsa o'qituvchilar diqqat bilan ko'rib chiqishlari lozim. 💬 Shuning uchun ushbu xabarni o'qituvchilarga yuborib qo'ying. Telegram | Instagram | You tube
Show all...
O‘RQ-901 01.02.2024.pdf3.65 KB
👍 2 1🔥 1
01:34
Video unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёев Ғазо секторидаги вазият ҳақида муносабат билдириб, Ўзбекистон Туркия президенти Эрдоғаннинг Фаластин бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлашини маълум қилган. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
9.67 MB
👍 3🔥 1🥰 1
Ассалому алайкум ҳурматли юртдошлар! Ёш укамиз Диёрбекжон жигар циррози хасталиги билан 3 йилдан буён курашмоқда. Ёши 13 да, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани Тарқопчуғай қишлоғида истиқомат қилади. Бемор бутунлай соғайиши учун жигар трансплантацияси (жигар кўчириш) амалиётини ўтказиш лозим бўлмоқда. Операция Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиши режалаштирилган, аммо, 3 йилдан буён фарзандини даволаш учун елиб-югурган оилада бунинг учун маблағ етарли эмас. Шу сабабли унинг оиласи саховатли инсонлар ёрдамига муҳтож. Азизлар, имкон борича эҳсон қилайлик, зеро, Сиз-у бизнинг кичкина бўлса-да қилган ёрдамимиз бир инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун жуда муҳим. Эҳсон қилмоқчи бўлганлар учун пластик карта рақами: 9860080317757955 Гулшаҳар Кучкелдиева (онаси) 9860090104225348 Шароф Кучкелдиев (тоғаси) Бошқа давлатдан ўтказмоқчи бўлганлар учун: 4073420062919307 Visa card Гулшаҳар Кучкелдиева (онаси) 4073420062874205 Visa card Чори Кучкелдиев (отаси)
Show all...
video_2024-05-29_10-24-21.mp46.65 MB
👍 1😢 1🙏 1👌 1
Диний материални аккаунт саҳифасига (аватаркасига) жойлаш – тарқатиш ҳисобланмайди Ушбу суд ҳужжатида фуқаронинг “Telegram” мессенжерида ўз аккаунти саҳифасига (аватаркасига) диний мазмундаги материалларни (диний маъруза ва фотоларни) жойлаган бўлса-да, унинг бу ҳаракати тарқатиш ҳам, тарқатиш мақсадида сақлаш ҳам ҳисобланмайди, деб хулоса қилинган. ☝️Бу суд қарорини бошқа суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳам қўллаб-қувватлаб, фуқароларнинг ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифасига (аватаркасига) бирор материални жойлаганликларини тарқатиш деб ҳисоблаб, уларни жавобгар қилиш хохишидан тийиладилар, деб умид қиламиз. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
Суд қарори.pdf1.91 KB
👍 2🔥 2👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ipak Yoʻli Banki сўмда ишлайдиган халқаро картани йўлга қўйди! Ўзбекистонда ҳам, хорижда ҳам бирдек ишлайдиган VISA START SUM картаси тез-тез сафарга чиқадиганлар учун айниқса қулай бўлиши аниқ. Қизиғи, унда тўловларни истаган валютангизга бемалол амалга ошираверасиз, конвертация жараённинг ўзида керакли валютага алмашиб олади. VISA START SUM тежамкорликни қадрлайдиганларга ҳам жуда мос. Уни Ipak Yoʻli Mobile иловасига улаб, Ўзбекистондаги исталган банкларнинг UZCARD ва HUMO карталарига 0% да ўтказмаларни амалга ошириш мумкин экан. Картани очиш ва хизмат кўрсатиш умуман бепул. Ipak Yoʻli Banki банкоматларидан нақд пул ечилганда фақат -0,5% ушланади, жамоат транспортида эса атиги 990 сўмга ҳаракатланиш мумкин. Айтганча, агар картани Ipak Yo'li Mobile иловасидан буюртма қилсангиз, бепул етказиб бериш хизмати йўлга қўйилган. VISA START SUM ҳақида батафсил маълумотни @ipaksupport ёки 1296 рақамидан олсангиз бўлади. Instagram | Telegram | Реклама
Show all...
👍 2🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда юк машинаси 3 ёшли болани босиб кетган Тошкентнинг Бешқайрағоч маҳалласи, Кўкча Дарвоза кўчасида 2021 йилда туғилган бола хусусий боғчадан чиқаётган вақтда юк машинаси уни босиб кетган. Натижада гўдак олган тан жароҳатлари натижасида ҳалок бўлган. ☝️Тинчлик шароитида болаларни автомобиллардан ҳимоя қила олмай, қурбон қилаётганимиз ҳақиқий фожиамиз. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
👍 2🤔 1😱 1😢 1
Июнь ойи бошидан бери тадбиркорларга дахлдор бўлган иккита қонун кучга кирди. Биринчиси "Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони" бўлса, иккинчиси "Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори" бўлди. Бу икки қонунни ҳам моҳиятан контрабандага қарши курашдаги навбатдаги қадам деб баҳолаш мумкин. Уларнинг ичидаги энг катта янгилик, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилгани бўлди. Инспекцияга бозорни тартибга солиш учун етарли даражада ваколатлар берилди. Хусусан, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасида назоратни таъминлаш, лицензия бериш ва ушбу жараёнларни мониторинг қилиш, ноқонуний айланмани олдини олиш ва бу борада тегишли органлар билан ҳамкорлик қилиш ва янги акциз маркаларини ишлаб чиқишда қатнашиш ва уларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилишига йўл қўймаслик белгиланди. Инспекция яширин ишлаб чиқариш ва қалбаки акциз маркали маҳсулотларни аниқланганда: ишлаб чиқариш ускуналари давлат фойдасига ўтказиши ва лицензия бекор қилиш ваколатига эга. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари онлайн назорат-касса машинаси, виртуал касса ва 2D-сканерлардан мажбурий фойдаланиши кераклиги ва мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни савдо қилувчи корхоналар "Asl belgisi" миллий ахборот тизимига уланиши шарт қилиб белгиланди. Ушбу қонунлар сўнгги йилдан каррасига ортиб бораётган контрабанда, хусусан тамаки маҳсулотлари контрабандасига қарши курашга салмоқли ҳисса қўшади деб ишониб қоламиз. Ҳар ҳолда, ҳукумат ушбу қора бозорга қарши кенг кўламда курашмаса бўлмайдиган давр келди. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
👍 2🔥 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бу авариядан сўнг қолган Cobaltнинг аҳволи. Автомобил рулдаги одамнинг умрини сақлаб қололмаган. Ҳолат Қорақалпоғистонда бўлган. ☝️"У"ларнинг мантиғи: айб ҳайдовчида, автомобилни сифати ва ҳаёт хавсизлигига гап бўлиши мумкинмас! Шундайми? Бизни мантиғимиз: автосалонда "Cobalt"га ёзилсам, қанчада чиқаркан? 👉 @r_kusherbayev
Show all...
👍 2🔥 2 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Салом Июнь! Бугун сизларга ўзбек блогосферасидаги бири бошқасини такрорламайдиган бир нечта блогларни тавсия қилмоқчиман. Орасида сиз танийдиган таниқлилари ҳам бор. Қолаверса, бу блогларни шахсан ўзим диққат билан кузатаман, шу сабаб буни шахсий тавсия деб қабул қилинглар. Марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈
Show all...
👍 2🔥 1👏 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.