АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Open in Telegram
Косонсой туман Аълохон маxдум жоме масжиди расмий канали 1. Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломни ӯрганиш 2. Қуръон ва суннатни ўрганиб унга амал қилиш.
Show more1 305
Subscribers
+124 hours
+27 days
+630 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+21
in 6 channels
August '26
+45
in 7 channels
Get PRO
July '26
+44
in 8 channels
Get PRO
June '26
+55
in 7 channels
Get PRO
May '26
+80
in 9 channels
Get PRO
April '26
+72
in 8 channels
Get PRO
March '26
+159
in 8 channels
Get PRO
February '26
+236
in 7 channels
Get PRO
January '26
+109
in 12 channels
Get PRO
December '25
+126
in 8 channels
Get PRO
November '25
+79
in 11 channels
Get PRO
October '25
+82
in 9 channels
Get PRO
September '25
+88
in 8 channels
Get PRO
August '25
+79
in 9 channels
Get PRO
July '25
+37
in 8 channels
Get PRO
June '25
+86
in 8 channels
Get PRO
May '25
+345
in 10 channels
Get PRO
April '25
+84
in 7 channels
Get PRO
March '25
+125
in 8 channels
Get PRO
February '25
+90
in 10 channels
Get PRO
January '25
+84
in 9 channels
Get PRO
December '24
+81
in 9 channels
Get PRO
November '24
+66
in 9 channels
Get PRO
October '24
+111
in 9 channels
Get PRO
September '24
+62
in 6 channels
Get PRO
August '24
+44
in 6 channels
Get PRO
July '24
+105
in 8 channels
Get PRO
June '24
+41
in 6 channels
Get PRO
May '24
+80
in 9 channels
Get PRO
April '24
+162
in 7 channels
Get PRO
March '24
+177
in 9 channels
Get PRO
February '24
+223
in 5 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 10 September | 0 | |||
| 09 September | +1 | |||
| 08 September | +4 | |||
| 07 September | +2 | |||
| 06 September | +3 | |||
| 05 September | +1 | |||
| 04 September | +7 | |||
| 03 September | 0 | |||
| 02 September | +3 | |||
| 01 September | 0 |
Channel Posts
"Ўликлар билан ўтирманг!”
Фақир кишилар билан ўтириб-туриш, дўстлашиш керак. Бойларнинг суҳбатларидан чекиниш лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига бундай дедилар: "Ўликлар билан ўтирманг!”. “Ё Расулуллоҳ! Ўликлар кимлар?" деб сўради саҳобалар. "Бойлар!" дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Албатта, солиҳ, тақводор бойлар бундан мустаснодир. Сулаймон алайҳиссалом ўз юртида қайси фақирни кўрсалар, унинг ёнига борар, суҳбатлашар ва: "Бир фақир бошқа бир фақир билан бирга ўтиради", дер эдилар. Исо алайҳиссалом ўзини "мискин” деб чақиришларини истарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Ё Аллоҳим! Модомики, бизни тирик қилар экансан, фақирликда яшат. Модомики, бизни ўлдирар экансан, фақир қилиб ўлдир. Модомики, қиёмат кунида тирилтирар экансан, фақирлар билан тирилтир!" Мусо алайҳиссалом Аллоҳга бундай илтижо қилган эди: "Ё Раббим! Сени қаердан излай?" Аллоҳ таоло деди: "Кўнгли синиқларнинг ҳузуридан!"
«Ҳалол ва ҳаром» китобидан.
👇👇
https://t.me/Kosonsoy_masjidi
| 2 | Динимиз оиланинг эр-хотиннинг ўзаро оилавий ҳаётида муроса ва мадора қилишга буюради. Аллоҳ таоло Ўз китобида шундай марҳамат қилган:
Улар (аёллар) билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйингки,) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин
(Нисо сураси, 19-оят).
#Манба: @Shariatuz
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi | 206 |
| 3 | #Ҳадис
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки Аллоҳнинг ҳузурида унга нима борлигини билишни истаса, ўзида Аллоҳ учун нима борлигига қарасин”.
Имом Суютий «Жомеъус соғир»да ривоят қилиб, Дорақутнийга нисбат берганлар.
Шарҳ: Банда ўзини қайси мавқеъга мос кўрса, Аллоҳ таоло ўша мақомга туширади. Банданинг қалбида Аллоҳнинг манзилати, банда қай даража Аллоҳнинг таниши, маърифати, билиши, Уни олий санаши, Уни улуғлаши қадарича бўлади. Шунингдек, банданинг қалбида Аллоҳдан ҳаё қилиши, Ундан қўрқиши, Унинг амрлари ва қайтариқларини қоим қилишдаги ҳурмати, қалбини хотиржам бўлиши, У Зотга жисми билан, руҳи ва қалби билан таслим бўлмоғи, ишларида Унинг муроқабасини ҳис этиши, Унинг зикрини ўзига лозим тутиши, неъматларига эришиш йўлида машаққатларни кўтариши, маишат роҳатини У учун тарк этишида, У ҳақдаги яхши гумони миқдорича бўлади. Худди шунингдек, одамларнинг бу ўриндаги даража ва насибалари юқоридагилардан олган насибалари миқдорича бўлиб, бас, уларнинг насибалари улканроқ даража бўлади, унинг акси бўлса акси қадар бўлади”.
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
https://t.me/Kosonsoy_masjidi | 228 |
| 4 | #Ҳадис
Бурайда розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: «Қиёмат куни қабр ёрилганда ўз соҳибига юзи оппоқ киши каби йўлиқиб: «Мени танидингми?» дейди. У: «Йўқ», деб жавоб беради. Қуръон: «Мен кундузлари чанқатган, тунларингни бедор қилган ҳамроҳинг Қуръонман. Ҳар бир тижоратчи ўз тижорати ортидадир. Мен эса бугун сенинг ортингдаман», дейди. Сўнг унга мулк ўнг томонидан, абадийлик чап томонидан берилиб, бошига виқор тожи кийдирилади ва ота-онасига бу дунёнинг бутун қиймати ҳам унга тенг келмайдиган кийим кийдирилади. Улар «Буни нима сабабдан кийдик?» деб ҳайрон бўлганларида, уларга: «Фарзандингиз Қуръонни қўлга киритгани учун», дейилади. Сўнг унга: «Ўқи ва жаннат даражалари ва боғларида кўтарил», дейилади. У тез ўқийдими, секин ўқийдими, модомики ўқир экан, кўтарилиб бораверади».
Имом Аҳмад ривояти.
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi | 2 263 |
| 5 | #кун_ояти
رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً ۚ إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ.
«Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан».
(Оли Имрон сураси, 8-оят).
Тафсир: Илмда собит бўлган мўмин кишининг ҳоли шу – у ҳидоят нима эканини, қандай улуғ неъмат эканини жуда яхши тушунади. Шунинг учун ҳидоятни
берган Аллоҳга ёлвориб, қалбини ҳақ йўлига бошловчи ҳидоятдан оғдирмаслигини ўтиниб сўрайди. «Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг, қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин».
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi | 2 076 |
| 6 | Қабр уйқуси узоқдир ва қабр ичи зулматдир.
Агар Набий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот ва салом айтиш билан уни ёритишга қодир бўлсанг, шундай қил.
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi | 2 014 |
| 7 | #Muslim_podcast
📱🗣NEGA ULAMOLAR FATVODAN QOCHISHGAN?
🎙 Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi
🎞Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring!
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 | 297 |
| 8 | АМАЛ
— Амал нима?
— Банданинг ҳаётда қилган ишлари.
— Исломда банданинг амали неча қисмга бўлинади?
— Ҳаммаси саккиз қисмга бўлинади:
Биринчиси – фарз.
Иккинчиси – вожиб.
Учинчиси –суннат.
Тўртинчиси – мустаҳаб.
Бешинчиси – мубоҳ.
Олтинчиси – ҳаром.
Еттинчиси –макруҳ.
Саккизинчиси – мустакраҳ.
Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий.
— Фарз қандай амал?
— Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади.
— Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади?
— Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш.
— Вожиб қандай амал?
— Вожиб – Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амал. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади.
— Қандай амаллар вожиб амалга киради?
— Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар.
— Суннат қандай амал?
— Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди.
— Суннат амали нималарда кўринади?
— Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир.
— Мустаҳаб қандай амал?
— Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди.
— Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради?
— Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар.
— Мубоҳ қандай амал?
— Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир.
— Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади?
— Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш.
— Ҳаром қандай амалдир?
— Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади.
— Қандай ишлар ҳаром қилинган?
— Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар.
— Макруҳ қандай амал?
— Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади.
— Макруҳ амали нималарда кўринади?
— Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир.
— Мустакраҳ қандай амал?
— Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин.
— Мустакраҳга қандай амаллар киради?
— Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
https://t.me/Kosonsoy_masjidi | 4 258 |
| 9 | ЯХШИ АМАЛЛАРГА ЖИДДУ-ЖАҲД ҚИЛИНГ!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кучли мўмин Аллоҳга кучсиз мўминдан яхши ва маҳбуброқдир. Ҳар бирларида яхшилик бордир. Сенга фойдаси бор нарсада ҳарис бўл. Аллоҳдан ёрдам сўра. Ожиз бўлмагин. Агар сенга бирор мусибат етса, ундай қилганимда, бундай бўларди, демагин. Лекин Аллоҳнинг тақдири, нимани хоҳласа, ўшани қилади, дегин. Чунки "агар" сўзи шайтон амали учун йўл очади", - дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi | 3 253 |
| 10 | #Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки, бирингиз Исломини чиройли қилса, унинг қилган ҳар бир яхши амали ўн мислидан етти юз баробаргача кўпайтириб ёзилади. Қилган ҳар бир ёмон амали эса, ўз мислича ёзилади», - дедилар.
Бошқа бир ривоятда: «Фақат Аллоҳ уни ўтиб юборса (ёзилмайди)», дейилган.
Икки Шайх ривоят қилишган.
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi | 3 203 |
| 11 | ҚАБР АЗОБИДАН НАЖОТ БЕРУВЧИ АМАЛЛАР
1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi | 5 449 |
| 12 | #Ҳадис
Мулойимлик гўзал ҳислатдир!
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга "Менга насиҳат қилинг" деди. "Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Ёмонлик орқасидан яхшилик қил, у ёмонликни ўчиради" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўл", - дедилар.
Муттафақун алайҳи.
Шарҳ: Демак, инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўлиш - бу одамийлик зийнати экан. Шу хусусда Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Амалларнинг қай бири афзалроқ?" деб сўраганда, ул зот: "Чиройли хулқ", дедилар. Бошқа бир Ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ таоло яратилишингизни чиройли қилиб қўйган кишиларсиз, энди хулқингизни ҳам чиройли қилинглар" дедилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi | 4 693 |
| 13 | #Намоз_вақти
Kosonsoy_masjidi 🌙
🕌 《Аълохон махдум》 жоме масжиди.
Намоз_вақтлари.
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2026-йил 04 сентябр
КУНИДАН БОШЛАБ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏰ #БОМДОД - 05:00
⏰ #ПЕШИН - 13:00
⏰ #АСР - 17:05
⏰ #ШОМ - 18:52
⏰ #ХУФТОН - 20:40
♻️Каналга аъзо ,📲⤵️
https://t.me/Kosonsoy_masjidi | 3 093 |
| 14 | #Жума_муборак
🌸 Жума тонги муборак бўлсин ЯҚИНЛАРИМ
✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ҲАМ ТАБРИКЛАНГ!
@Kosonsoy_masjidi | 929 |
| 15 | ….. Бу худди тупроқнинг мисолига ўхшайди. Оддий тупроқдан кимдир лой қилиб ғишт қуяди, кимдир сопол идишлар ясайди ва ҳоказо.
Лекин Аллоҳ таоло ушбу оддий тупроқдан инсонни яратди, унга жон киргизди.
”Тафсири Ҳилол, Биринчи жуз”
https://t.me/Kosonsoy_masjidi | 4 686 |
| 16 | РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМГА МУҲАББАТ ҚИЛИШ
Расули акрам алайҳиссалом айтдилар: «Сизлардан бирортангиз мен унга фарзандидан, ота онасидан ва барча одамлардан севимлироқ бўлмагунимча мўмин бўлмайди».
Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.
Муҳаббат маҳбубнинг шарафи билан шарофатли бўлади. Расулуллоҳ алайҳиссаломга бўлган муҳаббат бандаларнинг бир-бирларига бўлган муҳаббатларидан ҳам мушаррафроқдир. Муҳаббат маҳбуб тоатига итоат этишда василадир. Ҳар қачон ҳабибга боғланиш кучайса, Унга боғланувчилар ва Унга мансубларнинг муҳаббати зиёда бўлади. Ҳар вақт Унга нисбатлик кучайса, Унга бўлган муҳаббат ҳам ортади. Шунинг учун ҳам биз муҳожирларни, ансорийларни, солиҳ кишиларни, ҳазрати Алий, ҳазрати Ҳасан ва бошқа аҳли байтларни дўст тутамиз ва уларни яхши кўрамиз. Уларга бўлган муҳаббат тартиби уларнинг Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатлари ва яқинликлари даражасидадир.
"Шажаратул маориф" китобидан.
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi | 4 226 |
| 17 | ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҚАБРЛАРИНИНГ ҲОЛАТЛАРИ
Каъбул Аҳбордан ривоят қилинади Ҳар тонг отган пайтда осмондан етмиш минг фаришта тушиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини қанотлари билан силаб, атрофини ўраб оладилар. То кеч киргунча истиғфор, саловат айтадилар. Кеч киргач, кўтарилиб кетадилар ва яна етмиш минг фаришта тушиб, қабрни қуршаб олади ва қанотлари билан силайдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга тонггача салавотлар айтадилар. Қиёмат қойим бўлса Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам етмиш фариштанинг қуршовида (қабрдан) чиқадилар.
Эй мусулмон биродарим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даражаларига Аллоҳ ва муқарраб фаришталарнинг у кишини икром қилишларига бир назар сол Фаришталар у зотга иззат-икром кўрсатиб истиғфор айтадилар. Аммо у киши истиғфорга муҳтож эмас зеро Аллоҳ таоло у кишининг олдинги ва кейинги гуноҳларини кечирган.
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
"Тадорик" китобидан.
👇👇
@Kosonsoy_masjidi | 3 903 |
| 18 | #Muslim_podcast
📱🗣BIR-IKKI HADIS BILISH — ILM EGASI BO‘LISHMI?
🎙 Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi
🎞Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzdakoʼring!
📝 Mazkur podkastDin ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 | 479 |
| 19 | #xabar #anjuman #film
🗣🌙 Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | 381 |
| 20 | #xushxabar #anjuman #taqdirlash
🤝 Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги "Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун" халқаро мукофот топшириш жараёни
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | 384 |
