cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

inZone

Кўнгил очар, жиддий мавзулар ва тезкор янгиликлар Мурожаат учун: @ibrohim_on

Show more
Advertising posts
1 218
Subscribers
-724 hours
-287 days
-30830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
🇹🇷🇮🇷Туркияда Эрон президенти Раиси вертолёт ҳалокатида вафот этгани муносабати билан бир кунлик миллий мотам эълон қилинди . Бу ҳақда Президент Эрдўған Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейинги нутқида маълум қилди. Эроннинг ўзида ҳам воқеа муносабати билан 5 кунлик миллий мотам эълон қилинди . Бундан ташқари, Ливан, Покистон, Ироқ, Сурия ва Тожикистон расмийлари ҳам мотам эълон қилди. Туркия президенти Раиси вафоти муносабати билан олий раҳнамо Хоманаий ва Эрон халқига ҳамдардлик билдирди. Туркия Эронга Туркиянинг Акинжи учувчисиз учоғи ва тунда кўриш технологияси билан жиҳозланган вертолёт юборди. Аъзо бўлинг:👉 inZone👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
🇰🇬 Қирғизистон президенти хорижлик талабалар билан бўлган воқеага муносабат билдирди « Ҳокимиятга кела олмаганлар коррупцияга қарши курашни маъқулламайдилар, қамоқдагилар эса провокацион маълумотларни тарқатиш учун махсус WҳатсАпп гуруҳлари ва сохта аккаунтлар яратган », деди Қирғизистон президенти Жапаров маҳаллий аҳоли ва талабалар ўртасидаги тўқнашувни изоҳлар экан. 18 май куни. Унинг таъкидлашича, « агар бундай воқеа такрорланса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари биринчи дақиқаларданоқ куч билан тарқатиш усулларига ўтадилар ». Можарога 14 май куни пойтахт туманларидан бирида хорижлик талабалар ва маҳаллий аҳоли ўртасида содир бўлган муштлашув сабаб бўлган. Расмий маълумотларга кўра, айни пайтда Қирғизистон олий ўқув юртларида Ҳиндистон, Покистон ва Бангладешдан 28 минг 800 нафар талаба таҳсил олмоқда. Аъзо бўлинг:👉 inZone👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
🇮🇷🚁Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётнинг қулашига техник носозлик сабаб бўлган «Раисий якшанба куни вертолётдаги техник носозлик туфайли юз берган ҳалокатда вафот этди», дейилади ИРНА давлат агентлиги хабарида. Бундан ташқари, Эрон сайлов комиссияси матбуот котиби Муҳсин Исломийнинг айтишича, янги давлат раҳбари учун муддатидан олдинги сайлов 28 июнга белгиланган. Аъзо бўлинг:👉 inZone👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда ушланган яна бир жиноий гуруҳ аъзоларига суд ҳукми ўқилди Талончилик, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, безорилик, совуқ қурол билан таҳдид қилиш каби жиноятларни содир қилган шахслар турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди. Аъзо бўлинг:👉 inZone👈
Show all...
00:59
Video unavailableShow in Telegram
Қизингиз борми? Унда диққат билан эшитинг! Видеони қизи бор ота-оналарга юбориб қўйинг Аъзо бўлинг:👉 inZone👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Молиявий санкциялар қўллашда хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан енгиллик берилади Ўзбекистонда рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар қўллашда хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан енгиллик берилмоқда. Аъзо бўлинг:👉 inZone👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
🇰🇵🇺🇸 Шимолий Корея ядровий кучларини шай ҳолатга келтирди Шимолий Корея ўз қуролли кучларини “ядровий тўхтатиб туриш учун юқори шай ҳолатга келтирди”. Пхеняннинг даъво қилишича, бу АҚШнинг ядровий кучларининг тайёрлигини синовдан ўтказган ҳаракатларига жавобан қилинган. "АҚШнинг бир томонлама ҳаракатлари туфайли минтақада ва глобал миқёсда юзага келган стратегик беқарорликка тайёргарлик кўриш учун биз суверен ҳуқуқимиз доирасида ядровий тўхтатиб туришга умумий тайёргарликни ошириш учун зарур чораларни кўришга мажбурмиз" дейилади КХДР ТИВ баёнотида. Шимолий Корея Корея ярим оролидаги стратегик кучлар мувозанатининг ўзгаришига йўл қўймаслигидан огоҳлантирмоқда. Хабар берганимиздек, АҚШ “портловчи моддаларни синовдан ўтказмаган ҳолда АҚШ ядро каллакларининг хавфсизлиги, ишончлилиги ва самарадорлигини тасдиқловчи” маълумотларни тўплаш бўйича субкритик тажриба ўтказди. Таъкидланишича, тажриба Ядро синовларини тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартномага мувофиқ амалга оширилган. Аъзо бўлинг:👉 inZone👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Самарқанд ва Наманган вилоятларида электробуслар ҳаракати йўлга қўйилади Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) лойиҳани молиялаштириши кутилмоқда. Самарқанд ва Наманганда электробуслар ҳаракати йўлга қўйилиши мумкин. Лойиҳа ЕТТБ томонидан молиялаштирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди. Қайд қилинишича, 14–16 май кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ЕТТБ йиғилиши ва бизнес-форумида транспорт вазири ўринбосари Илҳомжон Абдугафаров ЕТТБ Евроосиё инфратузилма департаменти раҳбарияти билан музокара ўтказди. Унда Самарқанд ва Наманган учун электробусларни сотиб олиш бўйича мандат ҳужжатларини имзолаш ҳамда Транскаспий транспорт йўлаги таркибига кирувчи 4Р160 «Урганч – Манғит» (70 км) автомобил йўлини реконструкция қилиш лойиҳасини молиялаштириш масалалари муҳокама этилган. Музокаралар якунида «Самарқанд электр автобуслари» ҳамда «Наманган электр автобуслари» лойиҳаларини узоқ муддатли молиялаштириш тўғрисида мандат хатлари имзоланди. Аъзо бўлинг:👉 inZone👈
Show all...
02:41
Video unavailableShow in Telegram
❗️“Ўқитувчининг ойлиги кам. Раҳбарлар бир соат дарс бериб кўрса машаққатини билади”: Расул Кушербаев бошқа соҳаларга қараганда кам маош олаётган ўқитувчилик касби машаққати ҳақида. Собиқ депутат ўзи ўқитувчи бўлиб ишлаб, қийинчиликларни кўриб қўл кўтариб чиқиб кетгани ҳақида гапирган. Аъзо бўлинг:👉 inZone👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
🌳«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида бир қатор мансабдорлар жавобгарликка тортилди Андижонда 1128 туп дарахт суғорилмайдиган ерларга экилган, Қашқадарёда 12 та  ҳолатда экилмаган 48 348 туп дарахт қўшиб ёзилган. Тошкент вилоятида 175 туп қимматбаҳо дарахтлар қаровсиз қолдирилган.
Show all...