қўлчодир
Open in Telegram
1 973
Subscribers
-724 hours
-257 days
-9730 days
Posts Archive
1 973
" Ayriliq bo‘lmasa, uchrashuvning qadri, sog‘inch bo‘lmasa, muhabbatning teranligi bilinmas edi. "
1 973
Repost from Xayol chechaklari
Ketaymi, deb savol bermaydi,
Ketmoq ishqi bilan yonganlar...
Umida Abduhakimova
@xayol_chechaklari
1 973
Мақсадоаринг амалга ошиши учун режаларинг қаторидаги " меҳнат қилиш " сўзининг остидан чиз, устидан эмас.
1 973
кечаси қабул қилинган қарорлар тонг отгач ўз аҳамиятини йўқотади, дейишади.
тонг отишини кутайликчи..
1 973
#ёндашиш
"Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ", Ремарк.
Ўқилган китоблар қай маънодадир таъқиб қилади сизни ( ўқилмаганлари нисбатан кўпроқ) Агар у уруш ҳақидагиси бўлса, таъқиб давомийлиги айтарлик даражада узаяди. Ўтган йили айни шу вақтда " Урушнинг аёлдан йироқ қиёфаси " таъқиби остида эдим. Тўлиқ ҳис қилишим мушкулмиди ё елкамдаги "юк" ни "орқага ташлаш" таъмини тотиб кўрганлигимданми қутилиб кетишим анча осон бўлган. Бу сафар вазият бироз бошқачадек. Ё анча нозиклашиб кетганман ҳам маънан ҳам жисмонан, ё Ремарк ўқувчиларини шундай ҳолга солиш қобилиятига эга.
Чин маънода китобхўр эмасман, балки ажабланарлидир, бу Ремаркдан биринчи мутолаам. Кейингиларига туртки бўла олди аммо.
Ремарк вазиятга ўз ҳолича ёндашиш усулидан воз кечмаган асар давомида. Яъни ортиқча ташбеҳ, безакларга ўрин йўқ. Балки, шунинг учун воқеалар кўз олдимизда тўғридан -тўғри гавдаланар.
Урушга жўнатилган бутун бир синф. Уйидан олисга чиқиб кўрмаган, ҳали ҳаёт ва унинг қонуниятлари ҳақида маълум тушунчага эга бўлмаган, бунинг устига жанговарлик дарсларидан ҳам бехабар бутун бир синф. Улар бўш вақтларини урушдан кимга фойда эканликлари ҳақида баҳслашишга сарфлашишади. Ўзларига фойда йўқлигини исботлашишга тиришишади ва уддалашишади қай маънодадир. Улар жанг қилишмайди, қизиғи. Фақат одам сановида қатнашишлари ва ўзларини ҳимоя қилишлари керак. Юқоридагиларга сон керак, бошқа нарса эмас. Улар ёнида ҳалок бўлган душманга ачинганидан тирик қолса, урушдан сўнг унинг оиласига моддий ёрдам беришга ваъда беришади. Унинг исми таъқибидан қутулолмай яшашади. Худди биз кимнингдир хаёлидан қутулолмаганимиз каби.
Асар дўстларидан энг охири бўлиб қурбон бўладиган Паул тилидан ҳикоя қилинади. У ИЖОДКОР. Ҳа, табиатида ёзувчилик хислати бор эди урушдан олдин. Лекин унинг урушдан сўнг ёзиш билан машғул бўлиш у ёқда турсин, одам сифатида яшаб кетишига кўзи етмайди. Оммага қўшилишига кўзи етмайди. Бора-бора ҳайрат сўна бошлайди унда. Вазиятни англаш ва фикр билдириш жараёни юз бермайди идрокида. Ҳар нени ўзида етказиб берувчи нигоҳлари бўшаб қолади. Катта бўлмай катта бўлган одамнинг нигоҳи шундай бўлса керак, менимча.
Ремарк Паулга урушдан сўнг ҳаётга қайтиш қийинчилиги азобини ҳис қилишга йўл бермаган. Чунки мактаб ўқувчиси учун шунинг ўзи етарли. Биз учун ҳам...
1 973
инсон йўқотишга қанча тайёр турса-да, йўқотиш онида ўзини йўқотиб қўяр экан. бугун ва кеча англаганим шу бўлди..
бувим 🫂
1 973
" Sog‘inch — bu masofaning o‘lchami emas, qalbning o‘lchamidir. Ba’zan yonimizda turgan insonni ham, uning ruhan uzoqligidan sog‘inaveramiz. Ba’zan esa dunyoning narigi chetidagi inson ham nafasimizdek yaqin bo‘ladi."
1 973
"Giyoh unib chiqqan joyida o‘sadi. Uni boshqa joyga ko‘chirsangiz, uzoq vaqt o‘ziga kelolmaydi. Odam ham shunday..."
©Tog‘ay Murod, "Ot kishnagan oqshom" qissasi
1 973
"Biz baxtni juda uzoqlardan qidiramiz. Aslida esa u poyabzalimiz ichidagi mayda toshcha olib tashlangandagi yengillikdek yaqin va oddiy narsalarda yashirin bo‘ladi."
©O‘tkir Hoshimov
1 973
I.
бир кун сиздан келади мужда...
тинчин топар алаҳлаган туш
тонгларимга инганча таскин
оғир келмай ортиқ уйғониш
кўзгуга соламан ўзимни илкис...
дош бермай рангларга туттирар ўзин
кулранг кунларим-у, дилранг кунларим...
II.
атроф-манозирнинг ўлик сурати
бирма-бир қуламас кўзим ичига
осилиб қолмайди кўзларим ости.
қулоғи динг битган қари шаҳарнинг
кўйларин тентисам
майсалар тортмайди этакларимдан
қўққисдан чалинган авто сигнали
суғуриб олмайди эртакларимдан
ўша кун...
III.
бир кун сиздан келади мужда...
бироқ,
ўлимни соғинмай яшашим мушкул,
мактуб ёзилгунча,
етиб келгунча...
2022.
Салимжон қизи
