cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

MAKKAH🕋MADINAM

#Bismillah Аллоҳ айтади: "Эй Муҳаммад, уларга айтинг:" Мусулмонлардан бўлишга ва Қуръон тиловат қилишга буюрилганман" Н

Show more
Advertising posts
341
Subscribers
No data24 hours
-117 days
+4430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
РАМАЗОН БОҒИ Сиз ҳозир Рамазон аталмиш боғда сайр қилмоқдасиз... Боғ шириндан шакар мевалару анвойи озуқаларга тўла. Улардан бир кун, олти ой, бир йил, ё умрингиз охиригича етадиганини териб олишингиз мумкин. Бу сизнинг истагингиз! Фақат боққа кириш имконига эга бўла туриб, ҳеч нарсасиз чиқиб кетиб қолманг! Боғнинг мевалари беҳисоб. Шу кунларда ҳамма «саватини» ноз-неъматларга тўлдириш билан овора. Бу боғнинг боғбони эса ўзининг энг саботли, энг ихлосли меҳмонларига чегирмалар эълон қилган. Ҳа, ҳа, ажойиб чегирмалар! Бирга етмиш баробар! Ҳамма хоҳлаган мевасидан истаганича захира тўпласин! Шунча неъматдан қуруқ чиққан, охирати учун захира ололмаган киши нақадар бахтсиздир! Имконни қўлдан бой бермайлик!
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
ИФТОР ПАЙТИ УЧУН БЕШТА ТИББИЙ ТАВСИЯ 1. Бир стакан сув ичиб, ифторлик овқатини емай, бир неча дақиқа кутиб туриш. 2. Асосий овқатни емасдан олдин салатлардан тановул қилиш. Ўзингизни бироз тўйгандек ҳис қилсангиз, ўн дақиқа кутинг-да, сўнгра овқат ейишни давом эттиринг. 3. Ифторлик таомини шошмасдан, оҳиста ейиш. Шунда ҳазм жараёни мукаммал бўлиб, қорин шишишининг олди олинади. 4. Ифторликни еб бўлган заҳоти ширинлик емаслик. Чунки бу ҳам ҳазмни қийинлаштиради. Ширинликни асосий таомдан бир неча соат кейин еган яхши. 5. Ифторлик билан саҳарлик орасида 1,5 ёки 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Шунда танангиз кун давомида йўқотган суюқликнинг ўрнини тўлдириб олади. https://t.me/iffatli_ayol
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Тутган рўзаларингиз Аллоҳ таолонинг даргоҳида қабул бўлсин!
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
"Бугун қанча Қуръон уқидинг?" - дейдиган бирингиз булсин ёнингизда... Кимлиги мухим эмас... Нимага чорлагани ахамиятли... ___Хақиқий дуст сизга Аллохни, Намозни ва Қуръонни эслатади...! •┈┈┈┈┈┈•✿🌸✿•┈┈┈┈┈┈•
Show all...
00:59
Video unavailableShow in Telegram
Таним музлаб кўзда ёшим қотиб қолганда, Роббим Аллоҳ омонатин олганда.. Жонсиз танам тупроқларни қучганда, Ёлвораман менга дуо қилиб қўй..
Show all...
18.15 MB
👍 1
"YaSin surasi" 🎙Yasser Al Dossari
Show all...
YaSin _ Yasser Al Dossari.mp312.66 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Буларни ТАСАВВУР қила оласизми..?! 😢 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Аббосни қучоқлаб, ~ “Аллоҳим унга китобингни ўргатгин”, деб дуо қилганларида у зот (розияллоҳу анҳу) қандай ҳолга тушган эканлар-а..?! Тасаввур қила оласизми Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ~ “Аллоҳ менга сен учун Баййина сурасини ўқиб беришимни буюрди..”, деганларида, таъсирланиб “Аллоҳ мени исмимни тилга олдими, Ё Расулаллоҳ..” деган Убай ибн Каъб (розияллоҳу анҳу) нинг ҳолатларини тасаввур қила оласизми..?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эртага бу байроқни Аллоҳ ва унинг Расули яхши кўрадиган бир кишига бераман...” деганларида, бунда назарда тутилган инсон ўзлари эканликлари билганида Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) нимани ҳис қилган эканлар-а..?! Тасаввур қила оласизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “От эй Саъд, ота-онам сенга фидо бўлсин...”, деганларида, Саъд ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу) нимани ҳис қилган эканлар-а..? Тасаввур қила оласизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотида қўшинлар тайёргарлигидан сўнг: “Усмонга бугундан кейин нима иш қилса ҳам зарар йўқдир..”, деган сўзларини эшитган Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) қандай ҳолатга тушган эканлар-а..?! Тасаввур қила оласизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кеча сенинг қироатингни эшитаётганимни кўрганингда эди. Оли Довуднинг найларидан бир най сенга берилган-да..!”, деганларида Абу Мусо Ал-Ашаъарий (розияллоҳу анҳу) қандай ҳолга тушган эканлар-а..?! Тасаввур қила оласизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ~ “Агар барча одамлар бир водийни йўл қилиб тутсалар-у, ансорлар бир дарани йўл қилиб тутсалар, мен ҳам ансорлар йўлини тутган бўлар эдим”, деганларида Ансорий розияллоҳу анҳумлар қандай туйғуни ҳис қилишган экан-а..?! Тасаввур қила оласизми ..Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ансорларни яхши кўриш иймон белгиси, улардан нарфратланиш нифоқ белгиси...” , деганларида-чи..? Шунда ул зот розияллоҳу анҳумларни қандай туйғулар ўраб олган экан..?! Тасаввур қила оласизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ~ “Агар Роббимдан бошқани Ҳалил (дўст) тутадиган бўлсам, албатта Абу Бакрни Ҳалил тутган бўлардим...”, деганларида Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) нинг ҳолатларини тасаввур қила оласизми..? Тасаввур қила оласизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Сиз учун энг севимли инсон ким..?” деб сўралганда, ҳеч иккиланмасдан ўзларининг исмлари тилга олинганда Сиддиқа Оиша онамиз (розияллоҳу анҳо) қандай ҳолга тушган эканлар, нималарни ҳис қилган эканлар-а..?!Тасаввур қила оласизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ~ “Эй Билол, мусулмон бўлиб қилган, умидланишга энг лойиқ бўлган амалингни менга айтиб бер, чунки мен жаннатдаги ўрнимда сенинг оёғинг товушини эшитдим” , деганларида Билол ибн Рабоҳ (розияллоҳу анҳу) қандай туйғуни ҳис қилган эканлар..?! Тасаввур қила оласизми? Бир сафар Умар ибн Хаттоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига киришга изн сўраганларида: ~ "Унга изн беринг... ва Жаннат ҳушхабарини беринг", деганларида Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) қандай ҳолатга тушган эканлар-а..?! Тасаввур қила оласизми Ансорлар-у муҳожирлар, барча саҳобалар эртаю-кеч Аллоҳнинг суюкли элчисини кўрганларида қандай ҳолатга тушишган..?! БУЛАРНИ ТАСАВВУР ҚИЛА ОЛАСИЗМИ..? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қиёмат куни умматларини кўриб: ~ “Сизлар - сизларни кўришни соғиниб йиғлаган умматимсиз..! Сизлар мени кўрмай туриб менга иймон келтирган умматларимсиз..!” , деганларида бизнинг ҳолимиз қандай бўлар экан-а?! Аллоҳим бизларни ҳам ўша УММАТЛАР қаторида қилгин. Дуоларни қабул қилгувчи меҳрибон Роббим, биз Ҳабибимизни дунёда кўра олмадик, соғинчга тўлган бу ёшли кўзларни охиратда ҳам кўриш бахтидан маҳрум этма… Амин.
Show all...
👍 1 1
sticker.webp0.65 KB
​​ ҲАВЗ ОЛДИДА МЕН БИЛАН УЧРАШГУНЧА... Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир кишини мусулмонларнинг бир ишига бош қилиб қўйдилар. Шунда ансорлардан бири туриб деди: - Эй Аллоҳнинг расули! Фалончини амалга қўйганингиз каби мени ҳам бирор амалга қўйинг! Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: - Сизлар мен ўтгандан кейин "фақат ўзини ўйлаш" га йўлиқасиз. Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар! Олдинроқ ўқиган эдим. Бишр Ҳофий роҳимаҳуллоҳ бир киши билан кетаётган эди. У киши чанқади ва Бишрга деди: - Кел мана шу қудуқдан сув ичайлик. Бишр деди: - Сабр қил! Бошқа қудуққа борамиз. Нариги қудуққа боришганда Бишр яна аввалги гапини айтди. Шундай қилиб токи кўзлаган манзилларига етиб боришгунча Бишр уни сабрга ундаб борди. Сўнг унга қараб: "Дунёни мана шундай қилиб сабр билан босиб ўтасан", деди. "Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар!", деган жумла эҳтимол башарият тарихида кишиларни саботга ундаган энг балоғатли жумла бўлса ажаб эмас. Буни доимо кўз ўнгимизда тутмоғимиз лозим. Маъсиятга юз бурганимизда уни тааммул қилайлик. Дунёни сабр билан босиб ўтишимиз ҳақида фикрлайлик. Кунлар ўзининг ширини ва аччиғи билан ўтаверади. Дунёда фақат савобнинг ажри ва гуноҳнинг касофати қолади. Иқтисодий аҳволинг танг бўлса, атрофингда кишилар порахўрлик қилишса сен қўлингда дининг чўғини маҳкам тут. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар!", деган насиҳатларини эсла! Бошингга оғир беморлик тушса беморларнинг ризо мақомида туриб тортган ҳар бир оҳлари зокирлар зикридан қолишмаслигини эсла. Бу кунлар ўтиб кетади. Гўё Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сенга: "Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар", деганларини хаёл қил! Азиз синглим! Қизларнинг ҳижоби юлқилаб олинса, очиқ-сочиқ кийинадиганлар кўпайса иймонингни йўқотиб қўйма! Баъзилар яхши эрга тегиб олиш учун бутун қоматларини намойиш қилишади. Турмуш ўртоғи ҳам ризқ. Ҳеч нарсага қарамай ҳамма ризқини олади. Ҳижобингни маҳкам тут. Иффатингла зийнатлан. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар", деганларини ҳаёл қил! Яқинларингиз зулм қилса, севганларингиз ташлаб кетса, сизга бўҳтонлар қилишса суюкли Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламга қилинган бўҳтонларни, зулмларни эсланг. Биз ким бўлибмизки, инсонлардан саломат бўлсак?! Майли, мазлум бўлинг, лекин золим бўлманг. Майли, бўҳтонларга қолинг, лекин бўҳтон қилманг. Дунё танг бўлганда Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинг!", деганларини эсланг! Адҳам Шарқовий.
Show all...
3