cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

buch 📖

- kitobdan.

Show more
Advertising posts
552
Subscribers
+1524 hours
+237 days
+23430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Абу Бакр Сиддиқ роضияллоху анху Расули акрам соллаллоху алайхи вассаламнинг ғорда шериклари, сафардаги хамрохлари бўлганлар. Қуръони Каримда шундай дейилган:
«Қачонки, уни кофирлар икки кишининг бири сифатида (ватагидан) чиқариб юборганларида, икковилари ғорда туриб, (Мухаммад) хамрохи (Абу Бакр)га: «Ташвиш чекма! Албатта, Аллох биз билан биргадир!» деган эди»(Тавба сураси, 40-оят).
Уларнинг Маккадан Мадинага қилган сафарларига эътибор берсангиз, унинг ортида хам бир аёлнинг фидокорлигига гувох бўламиз. У Абу Бакр роضияллоху анхунинг қизлари Асмо роضияллоху анходир. «Ал-Бидоя ван-ниҳоя» асарида келишича, Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам Абу Бакр Сиддик роضияллоху анҳунинг уйлари ташриф буюриб, у билан ёлғиз сухбатлашишлари лозим эканини айтадилар. Шунда Абу Бакр роضияллоху анху: «Эй Аллохнинг махбуби, (уйда) аёлим ва икки қизимдан бошқа хеч ким йўқ», дедилар. Набий соллаллоху алайхи васаллам хотиржам бўлиб: «Хижрат қилишга рухсат бўлди», дедилар. Абу Бакр Сиддиқ роضияллоху анхунинг катта қизлари Асмо роضияллохи анхо шу захоти йопинчиқларини икки бўлакка бўлиб, бирини бошларига ташладилар, иккинчи бўлаги билан эса Набий соллаллоху алайхи васалламнинг нарсаларини тугиб, уларни кузатиб куйдилар. Йўлга чикишдан олдин Абу Бакр Сиддик роضияллоху анху аёлига: «Сиз овкат тайёрланг», деб, қизлари Асмога: «Сиз ёш кизчасиз, одамлар сиздан шубхаланмайди. Ойингиз тайёрлаган овкатни Савр ғорига етказиб берасиз», дедилар. Асмо розияллоху анхо қиладиган ишларини яхшилаб тушуниб, энди Набий соллаллоху алайхи васаллам ва оталарини кузатган хам эдиларки, боболари Абу Кухофа келиб: «Ўғлим, Абу Бакр кани?» деб сўради. Болалар:«Улар хозиргина чикиб кетдилар», деб жавоб бердилар. Абу Кухофанинг юраги бироз безовталаниб: «Молу дунёнинг хаммасини олиб кетиб қолмадими?» деб суради. Асмо роضияллоху анхо жуда ёш бўлишига қарамай, бир уюм тош устига мато ёпиб, зийраклик билан: «Бизга мана буни қолдириб кетдилар», деди. Абу Кухофанинг кўзи ожиз бўлгани боис матонинг устини қўли билан пайпаслаб Абу Бакр ортидан кўп бойлик қолдириб кетибди деган хаёлга бориб, хотиржам бўлди. Асмо роضияллоху анхо таъкидлашича, Абу Бакр Сиддик роضиллоху анху узи билан беш минг дирхамни олиб, ахлига Аллох билан Расулининг исмини қолдирган эди. Асмо роضияллоху анхо хар куни Савр ғорига овкат етказиб турди. Иккинчи куни Набий соллаллоху алайхи васалламнинг олдиларига овқат олиб борганида унинг юзи жарохатланган ва ғамгин эди. У зот: «Асмо, нима булди? Нега ғамгин кўринасан? Юзингга нима бўлди?» дедилар. Асмо роضияллоху анхонинг кўзларига ёш келди. Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Нега йиглаяпсан?» дедилар. У: «Эй Аллохнинг суюклиси! Кеча сизларга овкат ташлаб, уйга қайтаётганимда йўлда Абу Жахлни учратиб қолдим. У сочларимдан махкам тутиб, тортиб-тортиб: «Асмо! Сен отанг ва пайгамбаринг қаердалигини биласан! Уларни каердалигини айт?!» деди. Эй Аллохнинг суюклиси! Унга «Ха, уларни в қаердалигини биламан!» деб тўғрисини айтдим. Шунда у: «Улар қаерда?» деб сўради. Унга: «Уларнинг қаердалигини асло айтмайман!» деб жавоб бердим. Абу Жахл: «Ундай бўлса, сени қаттиқ калтаклаб, қийнайман!» деб дук-пуписа қилди. «Эй Аллохнинг Расули! Унга қўлингдан келгани кил. Сенга хеч нарса айтмайман», дедим. Шунда Абу Жахл менга қаттиқ тарсаки туширди ва катта тошга урилиб, пешонам ёрилди. Кўзларимга ёш келиб, жуда қаттиқ азиятландим. Абу Жахл сочимни тортиб урнимдан турғазиб: «Асмо, қаттиқ калтаклайман!» деди. Унга: «Эй Абу Жахл! Жоним сенга хавола, нима қилсанг қил. Лекин Мухаммад соллаллоху алайхи васалламни асло сенга топширмайман!» дедим. Асмо роضияллоху анхо ёш қизалоқ бўлишига қарамай, Набий соллаллоху алайхи васалламни ўта яхши кўрар ва чин муслима эди. Ислом тарихида буюк из қолдирган, Абу Бакр роضияллоху анхунинг Куръонда мақталишига сабабчи бўлган бу сафар ортидаги аёл мехнати мехрибон қиз сиймосида кўзга ташланади. 📚«эркак киши камолотида аёлнинг ўрни».
Show all...
🎧. Insonni qancha ilmi ko’paysa tavoze’si shuncha ortadi.
Show all...
Show all...
Repost from shakh (كاتب)
Photo unavailableShow in Telegram
илм ва хақгўйлик йош танламайди. 📚«савдогарлар устози».
Show all...
555🌷
Show all...
Repost from yazidiy
Танилиш ёлида эмасман асло, Даражамиз бизни хали сал пастро.
Show all...
Repost from musafirun
Qaysi kitobning ichidasanki, o'qisam ham yo’limdan chiqmayapsan…
Show all...
Repost from N/a
сен неларни ҳис қилганингни ҳис этиш учун, сен ўқиган китобларни ўқидим.
Show all...
ўзингиз йоқтирган иқтибослар билан бўлишинг📚.
Show all...