Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси | расмий |
Open in Telegram
🇺🇿 Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси 🇷🇺 Ассоциация инвалидов Узбекистана 🇬🇧 Association of Disabled People of Uzbekistan ☎️ 55 515-19-91 55 511-19-91
Show more280
Subscribers
No data24 hours
+97 days
+2830 days
Posts Archive
+7
✔️ Жорий йилнинг 1 август куни Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциациясининг Самарқанд вилоят худудий бўлими, Ижтимоий инспекция вилоят бошкармаси билан биргаликда Самарқанд шаҳрида жойлшаган Самарқанд халқаро аэропорти ва Самарқанд темир йўл вокзалида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган тўсиқсиз муҳит мавжудлиги буйича мониторинг тадбирлари утказилди.
🟢 Бўлиб ýтган мониторинг давомида, Самарқанд вилоят халқаро аэропорт ва темир йул бинолари ШНҚ талаблари, БМТнинг “Ногиронлар хукуклари туғрисида” конвенциянинг ва " Узбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари" тўғрисидаги 2024 йил 12-январь 20-сонли Узбекистон Республикаси Президенти карори ижроси кўриб чиқилди ва бир қанча камчиликлар мавжудлиги маълум бўлди.
🟣 Республикамизда инклюзив жамиятни ривожлантириш ва ногиронлиги бўлган шахсларга керакли шароитлар яратиб бериш мақсадида, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциациясининг Самарқанд худудий бўлими вакиллари ва Ижтимоий инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси билан хамкорликда, Самарқанд вилоятнинг халқаро аэропорти ва темир йул маъмуриятига аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасида тавсиялар берилди.
✍️ Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциациясининг Матбуот Хизмати
Telegram✈️| Instagram🌐
Facebook✅| Youtube📹
Website🌐
✔️ 2024 йил 27 июль куни Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциациясининг Хоразм вилоят худудий бўлими, Ҳалқ депутатлари Хоразм вилоят кенгаши билан биргаликда Хоразм вилояти судлар биноларида тусиқсиз мухит мавжудлиги буйича мониторинг тадбирлари утказилди.
🟢Бўлиб утган мониторинг давомида, Хоразм вилоятида 19 та суд бинолари ШНҚ талаблари, БМТнинг “Ногиронлар хукуклари туғрисида” конвенциянинг 13-моддаси (Одил судлов хуқуқидан фойдаланиш имкониятлари) нинг талабларига оид меъерлар кўриб чиқилди ва бир қанча камчиликлар мавжудлиги маълум бўлди.
➡️Давлатимизда инклюзив жамиятни ривожлантириш ва ногиронлиги бўлган шахсларга керакли шароитлар яратиб бериш мақсадида, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциациясининг Хоразм худудий бўлими вакиллари ва Ҳалқ депутатлар Хоразм вилояти кенгаши билан хамкорликда, Хоразм вилоятнинг суд маъмуриятларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасида тавсиялар берилди.
✍️ Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциациясининг Матбуот Хизмати
Telegram✈️| Instagram🌐
Facebook✅| Youtube📹
Website🌐
+4
✔️2024-йил 15-июль куни Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси раиси Ойбек Исоков Германия Федерал Мехнат ва Ижтимоий масалалар вазирлиги парламенти давлат котиби Анетте Крамме хоним бошчилигидаги делегатсияни қабул қилди. Хамда, делегатсия таркибидаги жаноб Альбрехт Функ (DVIb булим рахбари), Мерле Кёпп (VIb йордамчиси) ва жаноб Хольгер Шустер (Парламент Давлат котиби Крамме идораси ходими) учрашувда катнашдилар.
🟢Учрашувда Германия Мехнат ва Ижтимоий масалалар федерал вазирлиги делегатсияси, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси фаолияти билан танишди. Парламент Давлат котиби Анетта Крамме хоним Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси томонидан ногиронларнинг хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш борасида еришилаетган натижалардан хайратда эканлигини билдирди:
“Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси қисқа вақт мобайнида катта натижаларга эришганини куриб турибман ва хамкорлик жарайонида биз бир-биримиздан кўп нарсани ўрганишимиз мумкин.”
🗣Йиғилишда Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси раиси таъкидлаганидек:
“Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Ўзбекистондаги ногиронларнинг хает сифатини яхшилашга ердам берадиган янги билимларни олишга таййор. Биз инклюзив жамиятни шакиллантиришда мулоқот ва инноватсион, ижодий ғояларни излашга очиқмиз”
🔔Учрашув якунида томонлар конструктив мулоқот учун бир-бирига миннатдорчилик билдириб, инклюзив жамият шакллантириш буйича хамкорликни ривожлантиришга умид билдирдилар.
✍️ Узбекистон Ногиронлар Ассоциациясининг Матбуот Хизмати
Telegram✈️ | Instagram🌐
Facebook ✅| YouTube 📹
Website🌐
+3
🏆 Чемпионат ўтказилди
➡️Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциациясининг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими вилоят Паролимпия қўмитаси, Ижтимойи ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармаси хамкорлигида Ногиронлиги бўлган спортчилар ўртасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича Сирдарё вилояти чемпионати ўтказилди.
➡️Адҳамжон Жўраев хабарига кўра, мусобоқа иштирокчиларига Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциациясининг вилоят ҳудудий бўлими ва ҳамкор ташилотларнинг диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширлди.
✍️Узбекистон Ногиронлар Ассоциациясининг Матбуот Хизмати
Telegram✈️ | Instagram🌐
Facebook✅| Youtube 📹
WebSite🌐
+4
✔️Узбекистон Республикаси "Жамоат назорати" конунига мувофик, 2024-йил 5-июль куни "Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизмат ва дори-дармонларни олишда бериладиган имтиезлар" мавзуси доирасида, Узбекистон Ногиронлар Ассоциацияси жамоат эшитувини утказди.
➡️Жамоат эшитувида, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси аъзолари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари иштирок этишди.
➡️Жамоат эшитуви давомида иштирокчилар ногиронлиги бўлган шахсларни тиббиет сохасида иметиезлар олиш, тиббиет марказларига йулланма(ордерлар) олишда, хамда, ногиронлиги бўлган шахсларни дори дармон олиш имтиезларини кулланишида дуч келаетган муаммоларини мухокама килишди.
➡️Шунингдек, полиаатив ердамни кенгайтириш, онкологик касалланганлардан ташкари бошка ногиронлиги булган шахслар учун хосписларни яратиш, дори дармон олиш тартибини ва тиббий даъволанишни яхшилаш тугрисида таклифлар берилди.
✍️Узбекистон Ногиронлар Ассоциациясининг Матбуот хизмати
Telegram✈️| Instagram🌐
YouTube📹 | Facebook✅
WebSite🌐
+3
Ўзбекистон ногиронлар Ассоциациясининг IMKONIYAT газетаси 2024 6 июлдаги сони.
✍️Узбекистон Ногиронлар Ассоциациясининг Матбуот Хизмати
Instagram🌐Telegram✈️
Facebook ✅ YouTube📹
WebSite 🌐
+7
✅ 2024-йил 2-июль куни USAIDнинг “Barcha bolalar muvaffaqiyatli” лойихаси доирасида хамкорлик учрашуви бўлиб утди. Ўзбекситон Ногиронлар Ассоциацияси вакиллари халқаро ташкилотлар ходимлари ва республика миқиесидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари рахбарлари билан биргаликда Ўзбекистонда инклюзив таълимнинг келажагини мухокама қилиш учун йиғилди.
➡️Асосий иштирокчилар Карлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти, Ногиронлар жамияти, “Inklyuziv jamiyat” нодавлат ташкилоти, шунингдек, USAIDнинг Ўзбекситондаги миссияси ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари эди.
➡️Учрашув давомида иштирокчилар USAIDнинг Ўзбекистонда инклюзив таълим бўйича “Barcha bolalar muvaffaqiyatli” лойихаси ва уни амалга ошириш босқичлари билан батафсил танишдилар.
➡️Тадбир USAIDнинг “Barcha bolalar muvaffaqiyatli” лойихаси доирасида ННТлари ва Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциациясининг саъй-харакатларини мувофиқлаштириш буйича чуқур мухокамалар учун майдон бўлди. Асосий эътибор бутун Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантиришда ННТлар иштирокини кенгайтиришга қаратилди.
➡️Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси раиси Ойбек Исоқов инклюзив таълимнинг муваффақиятли ўтишини таъминлашда самарали уқитиш усуллари мухим ахамиятга эга эканлигини, хамда, умумтаълим мактабларида имконияти чекланган болалар учун алохида синфлар эмас, балки чинакам инклюзив синф хоналарини яратиш мухимлигини, тўлиқ фойдаланиш мумкин бўлган жамоат жойларини яратиш зарурлигини таъкидлади.
➡️Учрашув давомида иштирокчилар Ўзбекистонда инклюзив таълим сохасида дуч келаетган муаммолар юзасидан мазмунли фикр алмашдилар. Барча манфаатдор томонларнинг хилма-хил манфаатларини хисобга оладиган янада яхлит стратегик йондашув зарурлиги туғрисида консенсус бўлди.
✍️Узбекистан Ногиронлар Ассоциацияси Матбуот Хизмати
Instagram📱 Telegram📱
Facebook📱 YouTube📱
Web-Site📱
✅Жорий йилнинг 26 июнида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Самарқанд вилоят худудий бўлими, Ўзбекситон Ногиронлар Жамияти бўлими, Вилоят Қурилиш ва Уй-жой коммунал хужалиги худудий назорат қилиш инспекцияси, хамда, Вилоят Қурилиш ва Уй-жой коммунал хужалиги бош бошкармаси хамкорлигида, “Универсал дизайн, қурилиш обьектларида ногиронлиги бўлган шахсларга мослашуви” мавзусида давра сухбати утказилди.
✅Учрашувда масуллар Самарканд вилоятда қурилиш ва бунёдркорлик ишлари жаддалик билан олиб борилаетгани, баьзи курилиш объектларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин харакатланиши, эхтиеж учун зарур бўлган хизматлардан фойдаланиш учун шароит мавжуд эмаслиги, бу каби жиддий масалага нега тегишли ташкилотлар кўз юмаетгани ва учраетган камчилик ва тўсқинликлар тўгрисида, таклиф ва мулохозалар олиб борилди.
✍🏻 Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси Матбуот хизмати.
Telegram | Instagram
Facebook | Youtube
Web-sayt
✅ Жорий йилнинг 28 июнида Ўзбекистон Ногиранлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими
"Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги"
✅ Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 20-сонли қарори асосида маданий мерос обьектлари музей, театр ва меҳмонхоналарда жамоатчилик назорати ўтказди.
✍🏻 Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси Матбуот хизмати.
Telegram | Instagram
Facebook | Youtube
Web-sayt
+4
✅ Жорий йилнинг 25-26 июн кунлари Иссық-кўлда Қирғизистондаги АҚШнинг Бирдамлик Маркази ННТ томонидан "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқларини илгари суриш" мавзусида давра суҳбати булиб ўтмоқда. Мазкур тадбир "Марказий Осиёда ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқларини илгари суриш" лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда. Тадбирда Ўзбекистон, Қозоқистон ва Қирғизистондан ННТ вакиллари шу сохада амалга оширилаётган чора-тадбирлар хақида гапириб беришти. Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси томонидан мазкур лойиха доирасида ишлаб чиқилган "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлиги таъминланишининг хуқуқий асослари" брошюраси тақдимот қилинди. "Шароит плюс" ташкилоти томонидан "Ишплюс" рекрутинг портали тақдимот қилинди. Лойиха мақсади шу сохада тажриба алмашиш ва истиқболдаги ишларни режалаш.
✍🏻 Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси Матбуот хизмати.
Telegram | Instagram
Facebook | Youtube
Web-sayt
Жорий йилнинг 19-июнь куни Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда “Ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай жисмоний мухит яратиш” мавзусида давра сухбати ўтказилди.
Давра суҳбатини ташкил этишдан мақсад БМТнинг “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясини” амалга ошириш бўйича “Йўл харитасининг”:
“Ижтимоий объектлар, маданий-кўнгилочар ташкилотлар ва спорт иншоотларида ногиронларнинг барча тоифадаги ҳуқуқларини амалга ошириш учун тегишли шарт-шароитларни яратиш чора тадбирларини кўзда тутувчи “Қулай жисмоний муҳит” Давлат дастурини қабул қилиш ва “Интерактив қулайликлар харитаси” ахборот порталини яратиш каби бандларининг ижроси юзасидан белгиланган маъсул ижрочи давлат ташкилотларининг қилинган ишлари ва истиқболдаги режалари бўйича маълумотлари олинди. Давра сухбатида Ижтимой Химоя Миллий агентлиги ва Қурилиш Вазирлигининг масул шахсларининг тақдимотлари билан танишилди хамда Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси ва АҚШнинг халқаро экспертлари томонидан шу сохадаги тажрибалар тақдим этилди.
✍🏻 Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси Матбуот хизмати.
Telegram | Instagram
Facebook | Youtube
Web-sayt
+5
✅ Joriy yilning 11-iyun kuni O'zbekiston nogironlar Assosiasiyasi ishtirokida Adliya vazirligida “Bolalar va yoshlarning huquqlarini himoya qilishning dolzarb masalalari. Muammolar va takliflar” mavzusidagi davra suhbati oʻtkazildi.
✍🏻 O'zbekiston nogironlar assosiasiyasi matbuot xizmati.
Telegram | Instagram
Facebook | Youtube
🌐Web-site
✅ АМАЛИЁТ ЖАРАЁНЛАРИ ЯКУНЛАНДИ.
✅ Аввал хабар берганимиздек Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 3-босқич талабалари Ўзбекистон ногиронлар Ассоциациясида ташкил этилган амалиёт жараёнларида фаол иштирок этишди.
✅ Амалиёт давомида Ўзбекистон ногиронлар Ассоциациясининг стратегик режалаштириш бўйича раис ўринбосари Абдулло Абдухалилов ҳамда амалиёт раҳбари Акбаров. Аскар Ассоциацияда иш кўламини янада кенгайтириб, ногиронлиги бўлган инсонларга ёрдам кўрсатган ҳолда самарали иш олиб бориш ва бу борада талаба-ёшларнинг амалий билим ва кўникмаларга эга бўлишларида кўмаклашиш мақсадида талаба-ёшларга ўргатилиши зарур бўлган иш жараёни билан батафсил таништирди..
✍🏻 Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси Матбуот хизмати.
Telegram | Instagram
Facebook | Youtube
Web-sayt
+2
✅ Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси йиғилишида, ногиронлиги бўлган шахсларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокида «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш масалалари буйча мухокамалар ўтказилди.
✍🏻 Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси Матбуот хизмати.
Telegram | Instagram
Facebook | Youtube
Web-sayt | ozna.uz
✅ Инсон ҳуқуқлари бўйича хорижлик эксперт ва Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси билан хамкорликда Жахон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ногиронлиги бўлган шахслар учун семинар тренинглар ўтказилди.
✍🏻 Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси Матбуот хизмати.
Telegram | Instagram
Facebook | Youtube
Web-sayt | ozna.uz
✅ Joriy yilning 29 may kuni O'zbekiston nogironlar assotsiatsiyasi va "ISTIQBOLLI AVLOD" o'rtasida hamkorlik va do'stlik memorandumi imzolandi. Ushbu kelishuv ikki tashkilot o'rtasidagi do'stona munosabatlarni ornatish, bir-birlariga yangiliklar haqida ma'lumot berish va imkoniyatlarini kengaytirishga qaratilgan.
✍🏻 O'zbekiston nogironlar assosiasiyasi matbuot xizmati.
Telegram | Instagram
Facebook | Youtube
🌐Web-site
✅ Жорий йилнинг 30 май куни ЎзНА Тошкент вилоят ҳудудий бўлими билан вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандум тузишдан мақсад - вилоятдаги НБШларни иш билан таъминланишида, уларни касбга ўқитиш ва меҳнатга жалб этилишида юзага келадиган муаммоларни биргаликда ҳал қилинишида кўмаклашишдир.
✍🏻 Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси Матбуот хизмати.
Telegram | Instagram
Facebook | Youtube
Web-sayt | ozna.uz
+5
⚜АМАЛИЁТ ЖАРАЁНЛАРИ⚜
✅ Жорий йилнинг 27 май кунда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 3-босқич талабалари Ўзбекистон ногиронлар Ассоциациясида ташкил этилган амалиёт жараёнини бошлашди.
✅ Ўзбекистон ногиронлар Ассоциациясининг стратегик режалаштириш бўйича раис ўринбосари ҳамда амалиёт раҳбари Абдулло Абдуҳалилов Ассоциацияда иш кўламини янада кенгайтириб, ногиронлиги бўлган инсонларга ёрдам кўрсатган ҳолда самарали иш олиб бориш ва бу борада талаба-ёшларнинг амалий билим ва кўникмаларга эга бўлишларида кўмаклашиш мақсадида талаба-ёшларга ўргатилиши зарур бўлган иш жараёни билан батафсил таништириб ўтмоқда.
✍🏻 Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси Матбуот хизмати.
Telegram | Instagram
Facebook | Youtube
Web-sayt | ozna.uz
✅ Жорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Навоий худудий бўлими томонидан
Навоий шахрида ногиронлиги бор шахслар хукукларини таъминлаш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди. Семинар давомида қуйидаги мавзуларда маърузалар тингланди ва муҳокама қилинди: “Ижтимоий давлат” тушунчаси ва моҳияти; «Инклюзив таълим» тушинчаси ва мохияти; Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг “Уй ва оилани ҳурмат қилиш” 23 моданинг мазмун ва мохияти; Ногиронлар жамоат ташкилотларининг корхоналарига давлат томонидан бериладиган кўмак ва имтиёзлар тўғрисидаги тақдимот.
✍️ Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси матбуот хизмати.
Telegram | Instagram
Facebook | Youtube
🌐Web-site
