en
Feedback
NUN NASHR

NUN NASHR

Open in Telegram
302
Subscribers
No data24 hours
-17 days
-430 days
Posts Archive
Гоҳида бир одамни сиз ёқтирмайсиз-у, у шу қадар кўп эътибор бериб, қайғурганидан безор ҳам бўласиз. Сиз учун кўп ишлар қилган
Гоҳида бир одамни сиз ёқтирмайсиз-у, у шу қадар кўп эътибор бериб, қайғурганидан безор ҳам бўласиз. Сиз учун кўп ишлар қилган одамнинг кўнглини ранжитиб қўйманг. Шундай кўнгиллар борки, уларни қайтиб топа олмайсиз! Nunnashr

Repost from N/a
Имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий дарс ўтаётиб, шогирди Юнус ибн Абдул Аъло билан бир масалада баҳслашиб қолди. Юнус жаҳл қилиб
Имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий дарс ўтаётиб, шогирди Юнус ибн Абдул Аъло билан бир масалада баҳслашиб қолди. Юнус жаҳл қилиб, дарсдан чиқиб кетди. Кеч кирганда Юнуснинг эшиги тақиллабди. Эшик олдига келиб: – Ким у? – деди. – Муҳаммад ибн Идрисман. Юнус айтади: “Исми-шарифи Муҳаммад ибн Идрис бўлган ҳамма танишларимни эслаб кўрдим, лекин Имом Шофеъийдан бошқа бундай исмли танишим борлигини эслолмадим. Эшикни очсам, ҳақиқатан устозим турибди. Ҳайратда қолдим!” Имом Шофеъий айтди: – Эй Юнус, бизни юзлаб масалалар бирлаштирган эди. Энди биргина масала орамизни ажратиб юборадими?!”

Ҳаётда содир бўладиган энг ёмон ишлардан бири — бирор кимнинг айбини кўриб қолсак, ҳаммага хабар берамиз-у, ўзига айтмаймиз!
Ҳаётда содир бўладиган энг ёмон ишлардан бири — бирор кимнинг айбини кўриб қолсак, ҳаммага хабар берамиз-у, ўзига айтмаймиз! Аслида бунинг акси бўлиши керак эмасми?! Nunnashr

Ғонидий айтади: “Биз шахсларга эмас, хатоларга душманмиз”. Nunnashr
Ғонидий айтади: “Биз шахсларга эмас, хатоларга душманмиз”. Nunnashr

Камтарлик билимсиз одамнинг билимсизлигини сатр қилади. Кибр эса билимли одамнинг фазлини йўққа чиқаради. Nunnashr
Камтарлик билимсиз одамнинг билимсизлигини сатр қилади. Кибр эса билимли одамнинг фазлини йўққа чиқаради. Nunnashr

Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингиз одоби, салоҳияти сизнинг чиройли тарбия этишингиз билангина ҳосил бўлмайди. Аллоҳнинг фа
Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингиз одоби, салоҳияти сизнинг чиройли тарбия этишингиз билангина ҳосил бўлмайди. Аллоҳнинг фазлидан бўлади. Аллоҳдан сўраган ҳолда, ҳаракат қилинг. Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ айтади: “Одоб оталарнинг қўлида, фарзанднинг солиҳ бўлиши эса Аллоҳнинг қўлида”. Ҳурматли аёллар! Эрингиз сизни яхши кўриши, қалби сизга боғланиши фақатгина гўзаллигингиз, у билан муоамала қилиш маҳоратингиз туфайли деб ўйламанг! Эрингизнинг қалби Аллоҳнинг қўлида, хоҳласа уни сизга беради, хоҳласа сиздан буриб юборади. Шундоқ экан, қалбингизни қалблар Подшоҳига боғланг. Nunnashr

“Одамлар ичида яхшиликка калит, ёмонликка қулф бўлганлари бор ва ёмонликка калит, яхшиликка қулф бўлганлари ҳам бор. Яхшилик
“Одамлар ичида яхшиликка калит, ёмонликка қулф бўлганлари бор ва ёмонликка калит, яхшиликка қулф бўлганлари ҳам бор. Яхшилик калитларини тутган кишига жаннат бўлсин! Ёмонлик калитларини тутган кишига вайл (дўзахдаги бир водий) бўлсин”. Nunnashr

Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳу вафот этганларида қамоқхонада бир дона ҳам маҳбус бўлмаган... Nunnashr
Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳу вафот этганларида қамоқхонада бир дона ҳам маҳбус бўлмаган... Nunnashr

Кўпчилик одамлар ўзлари қилиб юрган ишлардан кўра кўпроғига лаёқатли бўлади. Кимдир келиб сизни ўзгартиришини кутманг. Ўша қобилиятингизни кашф этиб, ўзингиз ўзгаринг! Аллоҳга бўлган ишончингизни ўзингизга йўлбошчи қилинг! Ёдда тутингки, иймон ва амал билан мўжизалар содир бўлади!

Умар ибн Абдулазизга яқинлари: “Ишларингиздан бўшаб, биз билан бир ўтирмайсизми?” деркан. У киши: “Бўш вақт қаердан бўлсин?!
Умар ибн Абдулазизга яқинлари: “Ишларингиздан бўшаб, биз билан бир ўтирмайсизми?” деркан. У киши: “Бўш вақт қаердан бўлсин?! Энди бўш вақт (дам олиш) фақат Тубо дарахти соясида (яъни жаннатда) бўлади”, дер эканлар. Аҳмад ибн Ҳанбални қаранг, бир киши у зот ҳақида: “Аҳмад бир миллионта ҳадисни ёд биларди”, деган. Энди ўйланг, миллионта ҳадисни ухлаб, дам олиб ёдлаб бўлармиди?! Nunnashr

Бир одамнинг хулқи билан бошқаларга ўрнак бўлиши минг нотиқнинг даъватидан яхшироқдир! Nunnashr
Бир одамнинг хулқи билан бошқаларга ўрнак бўлиши минг нотиқнинг даъватидан яхшироқдир! Nunnashr

Марям бинти Имронга ўта қабиҳ туҳмат тоши отилди. Шундай бўлса-да, Аллоҳ таоло унга: “Еб-ич, кўзинг қувонсин” (Марям сураси,
Марям бинти Имронга ўта қабиҳ туҳмат тоши отилди. Шундай бўлса-да, Аллоҳ таоло унга: “Еб-ич, кўзинг қувонсин” (Марям сураси, 26-оят), деди. Ҳаётингни яша, ўзингни бахтиёр қил. Баъзи нарсалар борки, Аллоҳ Ўзи белгилаган вақтда изига тушади. Ўйлайвериб ўзингни қийнама. Аллоҳнинг гўзал тадбири бор! Nunnashr

Ўзгаришнинг ҳам, ўзгармасликнинг ҳам бадали бор. Оқил киши эртанги ҳаловати учун бугунги роҳатидан кеча олади. Nunnashr
Ўзгаришнинг ҳам, ўзгармасликнинг ҳам бадали бор. Оқил киши эртанги ҳаловати учун бугунги роҳатидан кеча олади. Nunnashr

Ўзимга ўзим савол бердим: юракни клиник ўлимдан уйғотадиган жиҳоз-ку, бор экан, лекин наҳотки ғафлатдан уйғонишимиз учун ҳам
Ўзимга ўзим савол бердим: юракни клиник ўлимдан уйғотадиган жиҳоз-ку, бор экан, лекин наҳотки ғафлатдан уйғонишимиз учун ҳам қандайдир жиҳоз керак бўлса? Ҳа, дўстлар, иймонни ўзига келтирадиган жиҳозга муҳтож эканмиз. Nunnashr

Ҳаётингиздаги ҳеч нарса вақт ўтиши билан ўзидан ўзи ўзгариб қолмайди. Асосан ўқиб-ўрганиш, солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлиш орқ
Ҳаётингиздаги ҳеч нарса вақт ўтиши билан ўзидан ўзи ўзгариб қолмайди. Асосан ўқиб-ўрганиш, солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлиш орқали қарашларингиз ҳам, яшаш тарзингиз ҳам ўзгариши мумкин. Nunnashr

У киши вафот этганида елкаси қорайиб кетганини кўриб, «Бу ҳаммол одамнинг елкаси-ку. Бу киши ҳаммоллик қилар экан, билмаган э
У киши вафот этганида елкаси қорайиб кетганини кўриб, «Бу ҳаммол одамнинг елкаси-ку. Бу киши ҳаммоллик қилар экан, билмаган эканмиз», дейишган. Эртаси куни шаҳардаги жуда кўп бева-бечоралар, етим-есирларнинг уйига ҳар куни кечаси келиб турган озиқ-овқат узилиб қолди. Nunnashr

Инсоннинг бахти унинг кўмаги сабаб муваффақиятга эришганларнинг адади билан белгиланади. @Nunnashr

Билол розияллоҳу анҳунинг вафоти яқин келганида аёли: “Нақадар маҳзунлик”, деди. Ўлимнинг мастлигида ётган ҳазрати Билол аёли
Билол розияллоҳу анҳунинг вафоти яқин келганида аёли: “Нақадар маҳзунлик”, деди. Ўлимнинг мастлигида ётган ҳазрати Билол аёлига: “Ундай дема. Балки, нақадар бахт, деб айтгин. Ахир мен Расулуллоҳга, дўст-ёрларга қовушаман-ку!” деди. Nunnashr

Ишларингиз тизгинини Аллоҳ таолога топширинг. Ҳар куни ўзингизга шундай савол беринг: «Аллоҳ мени қачон ёрдамсиз қолдирдики,
Ишларингиз тизгинини Аллоҳ таолога топширинг. Ҳар куни ўзингизга шундай савол беринг: «Аллоҳ мени қачон ёрдамсиз қолдирдики, У Зотга тўла-тўкис, аниқ ишончим йўқ? Бир-икки марта мени ноумид қолдирганмидики, Аллоҳ таолога унчалик ишонмай қўйганман?» Nunnashr

Мўмин киши очликка чидайди. Мўмин йўқчилик, дарбадарликни кўтара олади, бироқ у хор бўлиб яшашга бардош қила олмайди. “Ҳолбук
Мўмин киши очликка чидайди. Мўмин йўқчилик, дарбадарликни кўтара олади, бироқ у хор бўлиб яшашга бардош қила олмайди. “Ҳолбуки, куч-қудрат Аллоҳники, Унинг Пайғамбариники ва мўминларникидир”.* ———————— Мунофиқун сураси 8-оят Nunnashr