302
Subscribers
No data24 hours
-17 days
-430 days
Posts Archive
302
Шайтоннинг бир талай тузоқлари бор:
• Аллоҳнинг неъматлари билан гердаймоқ,
• Аллоҳнинг берганлари билан мақтанмоқ,
• Аллоҳнинг бандаларига кибр -ҳаво қилмоқ,
• Аллоҳнинг ахлоқ асосларидан чиқиб, ҳавойи нафсга берилмоқ.
Нўъмон ибн Башир
302
Мақсад сари
Ҳақиқат шуки, инсон бир вақтнинг ўзида ҳам яратган Роббига маҳбуб, ҳам Аллоҳ таолонинг бандаларига яхшилик ишларида ёрдамчи, яхшиликларга калит, ёмонликларга қулф, йўлдан адашган инсонлар учун тўғри йўлни кўрсатадиган машъал бўлишни истаса, бунинг ўзига яраша синовлари, оғир шартлари бор.
Аллоҳ таоло инсонларни тўғри йўлга бошлайдиган зотлар ҳақида шундай марҳамат қилади:
وَجَعَلْنَا مِنْهُمْ أَئِمَّةً يَهْدُونَ بِأَمْرِنَا لَمَّا صَبَرُوا وَكَانُوا بِآيَاتِنَا يُوقِنُونَ {السجدة/24}
Улар (ўз динлари йўлидаги бало-кулфатларга) сабр-тоқат қилишгач, Биз улардан Бизнинг амримиз билан (одамларни) ҳидоят қиладиган пешволарни чиқардик (Сажда сураси, 24-оятидан).
Демак, олий мақсадларни ният қилган инсон авваламбор сабр-матонатли бўлиши лозим бўлар экан. Ҳўш, нималарга сабр қилиши керак? Ўзининг хоҳиш-истаклари ва гуноҳ-маъсиятлардан тийилишда ва Аллоҳ таолога тоат-ибодат қилишда сабрли бўлиши лозим бўлади. Шунингдек, ўзи ҳақиқатига етган ёки етмаган, ҳикматини билган ёки билмаган ишларда, хурсандчилик ва ғам-аламли кунларда, мўл-кўллик ҳамда камбағаллик пайтларида, дунё юзланиб келган ёки юз ўгирган пайтларда Аллоҳ таолога тоат-ибодат қилишда бардавом бўлиши шарт қилинади. Шундагина у кўзлаган мақсадига эришади.
Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ
302
Қаерга борсангиз боринг, лекин динингизни бирга олиб кетинг. Буқаламунга ўхшаб, тусингизни ўзгартираверманг. Динингиз билан фахрланинг, ундан хижолат бўлманг. Ҳар қандай одам ҳам қатъиятли кишини ҳурмат қилади. Оддий ҳудҳуд қуш ҳам сиздан ақлли бўлиб қолмасин. Ахир у сабаъликларнинг қуёшга сажда қи-
лаётганларини кўриб, улардан таъсирланиб қолмаган, уларга тақлид қилмаган эди-ку!
302
Ибн Муҳайриз кийим сотиб олиш учун бир дўконга кирдилар. Дўкон эгаси у кишини танимади. Шу пайт бир киши дўкончига: «Бу кишига яхшилаб муомала қил! Бу зот фақиҳимиз Ибн Муҳайриз бўладилар!» деган эди, Ибн Муҳайриз бу гапни эшитиб, қўлларидаги кийимни ташладилар-да, «Биз пулимизга сотиб оламиз,
динимизга эмас!» дедилар.
302
Аллоҳдан бир нарса сўрасангиз, офият билан бирга сўранг. Мол-дунё касаллик билан келадиган бўлса, ундай мол-дунёнинг боридан йўғи яхши эмасми?
Уйланиш ортида келишмовчиликларга тўла ҳаёт турган бўлса, бу чидаб бўлмас дўзах бўлади!
Фарзандлар бетавфиқ, ноқобил бўлса, бу бахтиқароликдан бошқа нарса эмас.
Тортишувларга тўла иш асабларни еб битиради.
Ҳеч нарса бизга неъматларни офиятчалик ширин қилиб бера олмайди.
Аллоҳим, Сендан адоқсиз офият сўраймиз!
302
Аллоҳнинг наздидаги қадрингизни билмоқчи бўлсангиз, сизни нималар билан машғул қилиб қўйганига қаранг! Қайси йўлда юргазиб қўйга-
нига, ғамингизни ниманинг устида қилиб қўйганига қаранг!
302
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг матоси ўғирланди. Одамлар бу ишни қилганни баддуо қила бошлади. Шунда у зот: «Агар уни фақирлик ва эҳтиёж шунга мажбур қилган бўлса, Аллоҳ олганини унга баракали қилсин! Агар гуноҳ эканини билиб, журъат этган бўлса, Аллоҳ таоло бу ишини унинг охирги гуноҳи қилсин!» деди.
Nunnashr
302
– Бу замонда «чалғитувчилар» жуда кўпайди. Сизни Аллоҳ таолодан чалғитадиган, бошингизни айлантирадиган, Аллоҳ таолога қараб интилишингизни лаҳзаларча бўлса ҳам тўхтатиб қўядиган нарсалар ниҳоятда кўпайган бу замонда:
– ҳаёт то бу ғафлатдан уйғонгунингизча сизни кутиб туради, деб ўйлайсизми?
– Нуҳ алайҳиссаломдек узоқ яшайман, деб ўйлаяпсизми?
– ўлим фақат атрофдагиларга келади, мен ҳали ўлмайман, деб ўйлаяпсизми?
—Уйғонинг, биродар! Аллоҳга қасамки, вазият сиз ўйлагандан хатарлироқ, сиз ўйлагандан шошилинчроқ!
Nunnashr
302
Иброҳим ибн Адҳамнинг олдидан ит етаклаб олган бир яҳудий ўтиб кетаётиб: “Эй Иброҳим, сенинг соқолинг тозами ё мана бу итнинг думими?” – дебди. Иброҳим ибн Адҳам эса: “Соқолим жаннатга кирадиган бўлса, итингнинг думидан покроқ ва афзалроқ бўлади. Соқолим жаҳаннамга кирадиган бўлса, итингнинг думи соқолимдан пок ва афзал бўлади”, дебди. Яҳудий шаҳодат калимасини айтишдан ўзини тутиб тура олмай: “Худо ҳаққи, бу пайғамбарларнинг хулқи”, дебди.
Nunnashr
302
Repost from N/a
Имом Найсобурийдан: “Амалларингизнинг энг яхшиси қайси?” деб сўрашди. У киши: «Йигитлик вақтимда уйдагиларим мени уйлантириб қўйишмоқчи бўлганида мен бош тортган эдим. Кунларнинг бирида бир аёл келиб:
“Мен сизга ошиқ бўлдим. Аллоҳ ҳаққи менга уйланишингизни
сўрайман”, деди. Отасини ҳам олиб келди. У камбағал эди. Қизини менга турмушга берганидан жуда хурсанд бўлди.
Аёлимнинг олдига кирганимда унинг ғилай, оқсоқ ва хунукроқ эканини кўрдим. Лекин унинг менга бўлган муҳаббати сабабли олдидан кетмадим.
Унинг қалби ва ҳис-туйғуларини ҳурмат қилган ҳолда бирор марта аччиқ қилмадим. Шу зайл у билан вафотига қадар ўн беш йил бирга яшадим.
Наздимда унинг қалбини эъзозлаганимдан яхшироқ бирор амалим йўқ”, деди.
302
Бошингизга балолар ёғилган, одамлардан озор чеккан пайтингиздаги энг афзал ибодат – уларга аралашиб юрган ҳолда сабр қилишдир. Чунки одамларга аралашиб юрадиган, уларнинг озорларига сабр қилган мусулмон киши одамларга қўшилмайдиган, уларнинг озорига сабр қилмайдиган мусулмондан яхшироқдир.
Nunnashr
302
Суфён ибн Уяйна айтади: “Банда ёқтирмаган нарса у учун ёқтирган нарсасидан яхшироқ бўлиб чиқиши мумкин. Чунки у ёқтирмаган ҳолат уни дуо қилишга, Аллоҳга ёлворишга ундайди. Хуш кўрган
нарсаси эса Аллоҳни унуттириб қўйиши ҳам мумкин”.
