302
Subscribers
No data24 hours
-17 days
-430 days
Posts Archive
302
— Aёлингиз учун чиройли кийининг, ҳaр дoим тoзa вa ҳушбўйлaнгaн ҳoлдa бўлинг. Эр aёлини ҳaр дoим чирoйли кўринишини xoҳлaгaни кaби, aёл ҳaм эрини у учун кийинишини xoҳлaйди. Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳaр дoим уйлaригa қaйтгaнлaридa тишлaрини мисвак билaн тoзaлaшдaн бoшлaрдилaр вa ҳушбўйлaнишни яxши кўрaрдилaр.
— Aёлингизгa уни эркaлaйдигaн нoмлaр билaн мурoжаат қилинг. Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг aёллaри учун, улaр яxши кўрaдигaн aлoҳидa нoмлaри бoр эди. Aёлингизни у энг яxши кўрaдигaн номлaр билaн чaқиринг, унинг қaлбини oғритaдигaн номлaрни айтманг.
302
Мўмин отанинг муслима қизига насиҳати:
Эркак кишидан (ўғил бола, йигитлардан) дўст эмас, эр бўлади.
Ислом қизи номаҳрам билан бир столда ўтирмайди, "дилдан" суҳбат қурмайди, таътилга чиқмайди.
Аллоҳ азза ва жалла бунга асло рози бўлмайди, қизим!
302
«Аллоҳ шукр эшигини очиб, зиёдалик эшигини ёпиб қўймас.
Аллоҳ таоло дуо эшигини очиб, қабул эшигини беркитиб қўймас.
Аллоҳ таоло тавба эшигини очиб, мағфират эшигини беркитиб қўймас».
Али ибн Абу Толиб
302
Ташаккур кутмасдан яхшилик қиладиганларга...
Бировга азият бериб қўймасин деб айтадиган гапининг риоясини қиладиганларга...
Қийинчиликда ёрдамчи, кенгчиликда йўлдош бўладиганларга ...
САЛОМЛАР БЎЛСИН!
302
Банда осий бўлса-да, Аллоҳнинг розилиги учун ҳаракат қилар экан, Аллоҳ унинг жонини маъсият устида олишдан олийдир!
“Paygʻambar izidan” kitobidan
302
Фарзандлар беш турли бўлади:
1. Ота онаси буюрган нарсани бажармайди. Бундай фарзанд ота онасига оқ бўлиб қолиши мумкин.
2. Ота онаси буюрган нарсани ёқтирмай бажаради. Бундай фарзанд ажр ва савобга эришмайди.
3. Буюрилган нарсани бажаради. Аммо, уни миннат, уф тортиш ва овозини баландлатиш билан бажаради. Бундай фарзанд гуноҳга ботади.
4. Буюрилган нарсани чин кўнгилдан бажаради. Фарзанд бунинг учун ажр савобни қўлга киритади. Бундай фарзандлар озчиликни ташкил қилади.
5. Ота онаси ҳали буюрмай туриб, улар хоҳлаган нарсани бажаради. Мана шу фарзанд ота онага яхшилик қилувчилар, деган савобни қўлга киритади. Бундай фарзандлар ўта нодир бўлади.
Охирги икки тури, яъни тўртинчи ва бешинчи қисмдаги фарзандларнинг умрлари ва ризқларида барака, қалблари шод, ишлари ўнгидан келувчи кимсалар бўлади. Мана шу Аллоҳнинг фазли бўлиб, Аллоҳ хоҳлаган кишисига беради. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир.
Аллоҳим! Бизларни ҳам ана шу охирги икки турдаги фарзандлар қаторида қилгин!
302
Қиз болалар қайсидир масалаларда ақл-заковатда ўғил болалардан ортда қолиши мумкиндир, лекин меҳрда ўғил болалардан бир неча баравар устунлиги ҳаммага маълум. Шунинг учун ҳам қиз бола нафақат бир инсонга, бирор яқинига, балки бутун бошли оилаларга меҳр бера олади, уларнинг меҳрини қозона олади. Ўз ўрнида қиз бола ҳам ўзидаги камчиликларни тўлдириш учун етук ақл-заковатга эҳтиёж сезади. Шунинг учун ҳам аёл ҳар бир масалада отаси, ака-укалари, эри ва ўғиллари билан бамаслаҳат иш қилиши лозим.
302
Жуфт танлашда адашманг
Йигитлар учун:
Аллоҳуммарзуқни завжатан, солиҳатан, àқилатан, жамиилатан, салииматан, танфау фи дини ва дуняя ва язиду биҳа тақвая
(Allohim, meni soliha, oqila, goʻzal, sogʻlom, din va dunyoimda naf beradigan, u bilan taqvoyim ziyoda boʻladigan juft bilan rizqlantirgin).
Қизлар учун:
Алломмарзуқни завжан, солиҳан, àқилан, àлиман, жамилан, салиман. Янфау фи дини ва дуняя ва язиду биҳи тақвая
302
КЎРАСАН
Зулм кўрган мазлум инсон золимга шундай ёзди:
“Сен ҳали мени сенга оқ бўлган фарзандларингда, атрофингдагиларнинг сенга хиёнатида, дўстларингнинг ташлаб кетишида кўрасан…
Сен ҳали мени қабул қилинмайдиган дуоларингда, барбод бўлган орзуларингда, касалликларинг, ожизликларинг ва муваффақиятсизликларингда кўрасан.
Сен мени энг қадрли нарсаларингдан маҳрум бўлишингда кўрасан.
Энг муҳими, мени барбод бўлган охиратингда кўрасан!!!”
302
“Ким Аллоҳни севса, бошқасини севишдан лаззат тотмайди.
Ким қалбини нур билан ёритса, унинг қалбида зулматга жой қолмагай.
Кимнинг руҳи тақво ила юксакка кўтарилса, юксакликдан бошқасига рози бўлмагай.
Ким олиймақом ишларни яхши кўрса, фақат жаннатдангина қароргоҳ топгай.
Ким буюкларга муҳаббатли бўлса, уни фақатгина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи
васаллам билан бирга бўлиш қаноатлантиради.
Ким ҳаётнинг сир-асрорларини англаса, Аллоҳдан бошқага бўлган муҳаббатни муносиб,
арзирли муҳаббат деб ҳисобламайди”.
302
Доктор Ризо Аввоза айтади: «Қалбимиздаги меҳр-муҳаббат ва шафқат миқдорича бахтлимиз. Ўзимиздаги иймон миқдорича кучлимиз. Ақлимиздаги заковат ва устунлик миқдорича ақллимиз. Ҳалимлик ва яхшилигимиз қадар
тақволимиз. Кечиримли ва бағрикенглигимиз қадар фазилатлимиз».
302
Хафа бўлган пайтингизда, мусибат ва қайғу чоғида Аллоҳнинг тақдирига рози эканингизни, сабр қилаётганингизни ифода этадиган, Аллоҳнинг ҳузурида «сабр этувчилардан» деб ёзилишингизга сабаб бўладиган сўзларни айта оласизми?
302
Бир киши бир ҳаким зотнинг олдига келиб, «Фалончи бир жойда сизни роса ёмонлади», деди. Шунда ҳаким зот деди: «У менга ўқ отибди, лекин мўлжалга ура олмабди. Энди нима учун сен ўша ўқни олиб келиб, қалбимга санчмоқдасан?»
302
Bilingki, Iblisning odamlarga qilgan birinchi aldovi ularni ilmdan qaytarishdir, chunki ilm nurdir. Ilm chiroqlari oʻchganida esa ular bilan zulmatda xohlaganini qiladi.
302
Яқин тарихдаги энг қисқа ва таъсирли жума хутбаси:
Бу воқеа Тунисдаги «Зайтуна» масжидида бўлган эди. Мамлакат муфтийси Муҳаммад Тоҳир ибн Ашур роҳимаҳуллоҳ Жума куни минбарга чиқиб, намозхонларга юзланиб, «Бозорлардаги аёллар кимнинг аёллари?» деб сўради. Намозхонлар сукутда. Имом яна «Бозорлардаги аёллар кимнинг аёллари?» дея саволини такрорлади. Бу сафар ҳам намозхонлар жим.
Шунда улуғ муфтий: «Модомики, аёлларингиз очиқ-сочиқ, ярим-яланғоч экан, ўқиган намозларингизда яхшилик йўқдир. Такбирни айтинг!» деди.
302
Агар бирортаси билан бир масала устида баҳслашсангиз, у сизга «Одамларнинг кўпчилиги шундай қилади», дейди. Сиз уларга шундай денг:
Қуръони Каримда «одамларнинг кўпчилиги» деб васфланган оятларни қидириб кўрдим ва қуйидагиларни топдим:
— Билмайдилар, шукр қилмайдилар, иймон келтирмайдилар.
Яна Қуръондан «уларнинг кўпчилиги» сўзини қидириб, қуйидагиларни топдим:
— Фосиқлар, жоҳиллар, ақл ишлатмайдилар, эшитмайдилар.
Ва сен Аллоҳ таоло зикр қилган «камчилик» тоифасидан бўл:
— «Ва шукр қилиб, ибодат қилувчилар камчиликдир».
— «Ва у билан фақат озчиликларигина иймон келтирди».
— «Аввалгилардан кўпчилик. Ва охиргилардан озчилик».
Шундай экан, кўпчилик ҳар доим ҳам ҳақ бўлмайди.
