302
Subscribers
No data24 hours
-17 days
-430 days
Posts Archive
302
Қадрли ота-она, агар тарбияда бир нарсани қайта-қайта такрор бажариш зарурий саналмаганида, тарбиялашдан осони бўлмасди. Лекин ҳақиқатни оладиган бўлсак, тарбия энг қийин ишлардан.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло унинг мукофотини жаннат билан белгилаган.
“Bolamning oʻqigisi yoʻq” kitobidan.
302
Кечаси қоимларнинг
мартабалари
Суфён Саврий айтади: «Кечанинг аввалги қисмида Арш остидан бир нидо қилувчи:
«Огоҳ бўлинглар, обидлар турсин!» дея нидо қилади. Шунда обидлар туриб, Аллоҳ насиб қилганича намоз ўқийдилар. Сўнгра ярим кечада яна бир нидо қилувчи:
«Огоҳ бўлинглар, қонитлар* турсин!» дея нидо қилади. Шунда қонитлар туриб, саҳаргача намоз ўкийдилар. Саҳар пайти яна бир нидо қилувчи:
«Огоҳ бўлинглар, истиғфор айтувчилар турсин!» дея нидо қилади. Шунда истиғфор айтувчилар туриб, истиғфор айтадилар. Тонг отганда яна бир нидо қилувчи:
«Огоҳ бўлинглар, ғофиллар турсин!» дея нидо қилади. Шундагина ғофиллар тўшакларидан худди қабридан тирилиб чиқаётган ўликларга ўхшаб уйғона бошлашади».
*Қонитлар - ибодатгўй, намозга нисбатан тазарруъ қилувчилар.
302
Муваффақият фақат қобилиятга боғлиқ эмас. У меҳнат қилишни талаб этади. Иқтидорнинг ўзи билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Ўтмишда улуғ алломалар ҳам олий даражаларга фақат қобилиятнинг ўзи билан эришмаганлар. Балки улар бу йўлда жуда кўп меҳнат ва машаққат чекканлар. Демак, шундан билсак бўладики, истеъдод ғалабага эришиш йўлидаги бир унсур холос.
“Bolamning oʻqigisi yoʻq”
kitobidan
302
Умар ибн Абдулазиз айтган:
“Агар одамлар бирор ишни қийин бўлгани учун ташлаб қўяверса, унда улар на динга ва на дунёга эриша олади”.
Bolamning oʻqigisi yoʻq
kitobodan
302
"Эдисон чироғи"га ҳайрон қолишди, гапира-гапира чарчамадилар..
Аллоҳ жалла жалалуҳунинг қуёшидан хабарлари йўқ.
Шайх Маҳмуд афанди ҳазратлари қуддиса сирруҳу
302
Qulogʻim senda, qizim” kitobi haqida e’tiroflar
Otam bergan sovgʻalarning eng yaxshisi mana shu kitob boʻldi.
Qaniydi oʻshanda bu kitobni uchratganimda, hayotimni tubdan oʻzgartirgan, turmush zarbalari qarshisida tik tura olgan boʻlardim. Shukrki, Alloh qizginamni bunday ajoyib kitobdan mahrum etmadi.
Bu kitob mening ham, dugonlarimning ham hayotiga goʻzallik baxsh etdi
Alloh taolo bu kitobni sabab qilib mendan juda koʻp mahzunliklarni ketkazdi.
Bu kitobdan maktab, oliy oʻquv yurtlarida ham foydalanishsa, nazariy, amaliy jihatdan tatbiq etilsa, Allohning yordami bilan koʻplar manfaat olgan boʻlardi.
302
ТАВОЗУ
Мен уни аввал масжид ходими деб ўйладим.
Димашқ масжидларида инсонлар орасида ўтирар эканман ёши олтмишларда бўлган, соқолларига оқ оралаган киши қўлидаги идишда сув, бошқа қўлида эса пиёла билан сафлар оралаб сув тарқатар эди. Жоҳиллигим ва ёшим кичкиналиги учун у берган сувни қайтардим. У эса тепамда "Ёсин" сурасини пичирлаб ўқиб тураверди. Мен хижолат бўлиб унинг сувидан ичдим.
Ёнимдаги киши менинг қилиғимдан сиқилди шекилли менга ғалати қараш қилди. Мен унга: " Аллоҳ уни яхшилик ила мукофотласин! Масжидга хизмат қилиш яхши иш" , дедим.
У киши менинг жоҳиллигимдан кулди ва деди:
"Бу киши масжид хизматчиси эмас, бу киши муқриъ, ҳофиз, ўн қироатни жамлаган, олий санад соҳиби, фақиҳ, олим, хаттот, адиб кишидир. Бутун дунёдан талабалар ундан таълим олиш шарафига эришиш учун уни излаб келишади. Шайх Шукрий ал-Лаҳафий ҳақида эшитмаганмисан?!".
Мен унинг гапларидан ҳайратда қолдим. Овозим ўчиб қолди. Шайхдан кўзларимни уза олмай қолдим. Қуёш чиққунича у бир қанча кишиларга сув улашди.
Мусибатим шуки, мен олимларни катта саллада кўришга, қўлларини ўптиришларига, кишилар оёқларини ўпса янада бахтиёр бўлишларига ўрганиб қолган эканман. Ваҳоланки, уларнинг илмлари Шайх Шукрийникидан анча пастда экан.
Шайх Шукрий боқий оламга риҳлат қилди. Аммо унинг амаллари, ибратлари биз билан бирга.
Аллоҳ раҳм қилсин сизга эй тавозу, зуҳд, софлик ва қуръон соҳиби!
Ким Аллоҳ учун тавозуда бўлса Аллоҳ уни кўтарар экан!
Муҳаммад Ротиб Нобулсий.
302
Ишбилия (Севилия) қироли Муътамид ибн Аббод аёли Эътимод билан сафарга чиқди. У рафиқасини жуда қаттиқ севар, рафиқаси ҳам уни яхши кўрар эди. Йўлда кетаётиб, Эътимод лой ўйнаб ўтирган болаларни кўриб қолди. Отдан тушиб, уларга қўшилиб лой ўйнамоқчи бўлди. Бунинг учун эри Муътамиддан рухсат сўради. Аммо эри рухсат бермади. Болалар билан йўлда лой ўйнаш маликага тўғри келмаслигини айтиб, йўлда давом этишни буюрди.
Муътамид аёлини хафа қилиб қўйганини сезиб, уни хурсанд қилгиси келди. Қасрга қайтгач, ҳовлида бир чуқур кавлаб, ичига ҳино солди. Сўнг мушк қўшиб, лойсимон бўлгунича аралаштирди. Сўнгра хотинини чақирди. Хотини келгач, кўлмакка ишора қилиб, деди:
– Мана энди ўйнасанг бўлади!
Бир неча кундан кейин барча эр-хотинлар каби иккови айтишиб қолишди. Хотини Муътамидга деди:
– Сенга турмушга чиқиб нима кўрдим?!
Муътамид унга ҳиноли кўлмакни эслатди:
– Керак бўлса, лой ўйнайман десанг, лой қилиб ҳам берганман-ку?
Эътимод эрига айтган гапидан хижолат бўлиб, узр сўради.
302
Ижтимоий тармоққа киришдан олдин Аллоҳнинг йўлига чақиришни ният қил!
«Ўртоқлашиш» («поделиться», «share») тугмасини босишдан аввал яхшиликни ёйиш ва садақаи жория қилишни ният қил!
«Ёқди» («нравится», «like») тугмасини босишдан аввал бир мусулмоннинг қалбига шодлик олиб киришни ният қил!
Фикр-мулоҳаза («комментарий», «comment») ёзишдан олдин Аллоҳ ҳар бир гапингни кузатиб турганини эсга ол!
Хуллас, бу ердаги ҳар бир қадамингни Аллоҳ учун босгин, шояд бирортаси Аллоҳнинг олдида сени шафоат қилса!
302
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Хотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир.
Ибн Сино
302
Фарзанд, ҳоҳ ўғил бўлсин, ҳоҳ қиз бўлсин – қийин дамларда ўзини руҳий жиҳатдан яхши ҳис қилиши учун кунига ўн беш мартагача қучоқлаб қўйилишга эҳтиёж сезар экан. Ўзим болаларни қучоқлаш учун алоҳида вақт, ҳатто жой ажратганман. Ушбу бурчак болаларим учун уйимизнинг энг севикли қисмига айланган. Болаларим эҳтиёж сезишса, ўша жойга бориб олишади... Баъзида фарзандларимдан бирининг қандайдир муаммоси бўлиб, у ҳақда мен билан гаплашмоқчи бўлса, дардлашиш учун қўлимдан тутиб, ўша жойга олиб боради. Бундан ҳам ажойиб жиҳати фарзандларим уларни жазолашимдан жудаям хавотир олишади. Бу жазо кун бўйи қучоқлаш бурчагига боришдан маҳрум этилишдир.
Мен ушбу усулни бир неча йиллардан бери қўллаб келаман. Ҳозирги кунда фарзандларим улғайиб, коллеж ва университетларда таълим олишмоқда. Улар ҳали-ҳануз уйимиздаги қучоқлаш бурчагидан тўйишган эмас. Фарзандларингизни бағрингизга босинг. Унинг ажойиб натижаларига албатта гувоҳ бўласиз.
Farzand tarbiyasida 700 saboq
3-qismdan.
302
Зоҳидлик дегани эгилиб, бошни хам қилиб, худди ўлиб қоладигандек, эски-туски кийимларни кийиб юриш эмас. Зоҳидлик – ҳаромни тарк қилишдир. Ким ҳаромни тарк қилса, гарчи Қоруннинг молига эга бўлса-да, зоҳиддир. Аммо ким ҳаромга шўнғиса, бир бурда нони бўлмаса-да, зоҳид эмасдир!
302
Аллоҳ қазои қадарга битиб қўйган нарса амалга ошганида:
"Кошки шу бўлмаса эди", деб айтгандан кўра ёниб турган чўғни то совугунича чайнамоғим мен учун яхшидир.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу.
302
Одамлар сени ёқтираётган бўлса, билгинки, улар Аллоҳ сенда зоҳир қилиб қўйган нарсаларни ёқтиришяпти, холос. Улар ҳали Аллоҳ сатр қилиб қўйган (бировлардан яширган) қабиҳликларингни билишмайди. Шундай экан, мағрур бўла кўрмаки, бу Аллоҳнинг гўзал сатридир. Аллоҳдан дунёю охиратда ушбу сатр ва офиятни сен учун бардавом қилишини сўра.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилардилар:
اللَّهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَتِي، وَآمِنْ رَوْعَتِي
«Аллооҳуммастур ъавротии ва аамин ровъатии»
(«Аллоҳим! Уят ишларимни яшир, қўрқинчимни омонликка айлантир».
Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можалар ривоят қилган.
302
Жуфти ҳалолингга қарашларини ёқтирмасанг, истамасанг, сен ҳам бошқа бировнинг жуфти ҳалолига ёки қизига қарама.
Уларга қараб аёлингни улар билан қиёслайсан, натижада аёлингдан ҳам, уйингдан ҳам узоқлашасан.
302
Солиҳ Димашқий ўғлига:
"Эй ўғилчам! Агар кеча ва кундуз ўтса-ю, унда дининг, тананг, молинг ва аҳли аёлинг омонликда бўлса, Аллоҳ таоло учун шукрни кўпайтир!
Қанчадан қанча дини тортиб олинган, мол-мулки талон-тарож қилинган, айби ошкора этилган ва бели синдирилган кимсалар бордир. Сен эса офиятдасан", деди.
302
Парвардигорингизга истиғфор айтинг. Шоядки, У Зотнинг раҳмати сизни чулғаб олса. Шу билан ғамингиз ариб, қолган умрингиз хуш ўтса.
302
«Сенга нима етса, Аллоҳнинг тақдиридан деб бил, халқни маломат қилма. Тилингни сақла, халойиқ ундан саломат бўлсин, шунда Аллоҳнинг азобидан омонда бўласан. Роббингнинг сенга ризқ бераман, деган ваъдасини рост бил, шунда мўмин бўласан. Ўлимга тайёр тур, шунда ғофил ҳолда ўлмайсан. Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳнинг зикрини кўпайтир, шунда гуноҳлардан сақланасан».
Фузайл ибн Иёз
302
Мусибат қанчалик оғир бўлмасин, бу мусибат мўминлар учун марҳамат ҳисобланади, чунки мусибатга учраган одам сабр қилса, кўплаб гуноҳлари кечириб юборилади.
Орамизда мусибат етганлар бўлиши, сизу биз билан бирга яшаши қалбимиздаги дардлар учун шифодир.
302
СЎЗ СЕҲРИ
Унга хотини деди:
- Мендаги сиз ўзгаришни ҳоҳлайдиган барча салбий сифатларни ёзиб берсангиз. Мен аъзо бўлган аёллар жамияти шуни ҳоҳлаяпти.
Эр бир қоғозга ёзди:
" Мен хотинимни қандай бўлса шундайлигича севаман. Унда ҳеч қанақа айб кўрмайман".
У букланган қоғозни аёллар жамияти талаб қилганидек хотинига берди.
Эртаси уйига келганида хотини уни бир қучоқ гул билан кутиб олди.
Унинг кўзларида шодлик кўз ёшлари жилваланар эди.
У эрига деди:
"Бу мен учун кутилмаган иш бўлди. Айниқса бу мақтов ёзилган мактубни кўпчиликнинг орасида очганим ..."
Эр айтади:
"Хотинимни ўндан ортиқ айблари бор эди. Аммо мен шуни билдимки, у айбларни айтган билан ҳеч қачон муолажа қилиб бўлмас экан".
Қизиғи шуки, унинг хотини етмиш фоизга ўзгарди. Негалигини биласизми? Бу мақтовнинг қарши чиқиб бўлмайдиган сеҳридир. Бу моддийлик баробар бўла олмайдиган санонинг қувватидир.
Айбларни айтиш нафрат, адоват ва саркашликни пайдо қилади.
Мақтов эса муҳаббат ва сурур пайдо қилади.
Уй ва оилада ижобий энергия ҳосил қилади.
Ўз ҳаётингни, хотининг ҳаётини, оиланг ҳаётини қўпол ва чақиб оладиган сўзлар билан булғама!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
"Яхши сўз садақадир" , деганлар.
Муҳаммад Ротиб Нобулсий.
