en
Feedback
NUN NASHR

NUN NASHR

Open in Telegram
302
Subscribers
No data24 hours
-17 days
-430 days
Posts Archive
Tепаликка чиқиб кетаётганингда одамлар билан мулойим муомалада бўлгин, чунки пастга тушаётганингда ҳам уларга рўпара бўлишинг бор.

Бахт-саодатга «Сен қаерда яшайсан?» дейилди. У: «Аллоҳнинг қазою қадарига рози бўлганларнинг қалбларида», деди.
Бахт-саодатга «Сен қаерда яшайсан?» дейилди. У: «Аллоҳнинг қазою қадарига рози бўлганларнинг қалбларида», деди.

ВАФО Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг боболаридан бири Ҳошимнинг асл исми Амр бўлган. Нега Ҳошим деб ном олганини биласизми? Араб тилида "ҳашама" сўзи "синдирмоқ", "майдаламоқ" маъноларини англатади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг боболари Амр Макка аҳлига сарийд номли таом тарқатгани учун шу номни олган. Сарийд бу нон ва гўштни қайнатилган сувга майдалаб солиб ейиладиган таомдир. Маккага қаҳатчилик келганида Амр узоқ йўл юриб Фаластинга, айнан Ғазо(Ғазза)га ун олгани келади. Бу ердан туяларига ун ортиб Маккага боради. Етиб келгач, туяларини сўйиб, қозонлар осиб Макка аҳлига сарийд пишириб тарқатади. Ана шу иши туфайли Амр энди Ҳошим деб чақирила бошлайди. Энг қизиғи Набий алайҳис саломнинг боболари Ҳошим охирги сафарида айнан Ғазода вафот қилади ва шу ерда дафн қилинади. Шунинг учун Ғазо "Ҳошимнинг Ғазоси" деб ҳам аталади. Замон айланди. Ҳа, замон айланиб айнан Қурайшни очлик ва ўлимдан сақлаб қолган Ғазо аҳлидан нон ва унни Макка аҳли ман қилиб қўйди! Мана сизга "вафо"!

Жисмнинг айбларини бир метр мато тўсади. Лекин фикрнинг айбларини биринчи баҳсу мунозаранинг ўзиёқ очиб беради.

Ишга кўмилган бир отаман. Тасодифан фарзандларни тез-тез бағрига босиб туриш уларнинг тарбиясида фойдали эканини эшитиб қолди
Ишга кўмилган бир отаман. Тасодифан фарзандларни тез-тез бағрига босиб туриш уларнинг тарбиясида фойдали эканини эшитиб қолдим. Шундан кейин ҳар куни, хоҳ эрталаб бўлсин, хоҳ кечқурин бўлсин, болаларимни бағримга босиб, юзларидан ўпиб қўйишга қарор қилдим. Биринчи сафардаги қучоқлашдаёқ, ҳаёт заҳматларини енгиб ўтишга ёрдам берадиган жажжи, аммо чексиз меҳр-муҳаббатга йўғрилган хотиржамликдан бебаҳра бўлиб юрганимни ҳис этдим. Аслини олганда фарзандларим менинг меҳримдан эмас, мен уларнинг меҳридан мосуво бўлиб юрган эканман. Дарҳақиқат, ушбу ажойиб одат ҳаётимдаги руҳий мувозанатни анча яхшилади. Farzand tarbiyasida 700 saboq 3-qism.

Бир ҳакимдан: «Инсондаги энг мудҳиш нарса нима?» деб сўрашди. Шунда у қуйидагича жавоб берди: «Инсонлар болаликларидан малолланишади-да, сўнг катта бўлишга ошиқишади. Кейин иккинчи марта болаликка қайтишни орзу қилиб, мол-дунё тўплаш учун соғликларини зое қилишади. Сўнгра соғликларини қайта тиклаш учун мол-дунё сарф қилишади. Келажакни ўйлаб хавотирга тушишади-ю, ҳозирларини унутишади. Шундай қилиб улар на ҳозирни, ва на келажак ҳаётни яшайдилар».

Дуоларнинг ўрнини орзу-хаваслар олганидан буён зарардамиз.
Дуоларнинг ўрнини орзу-хаваслар олганидан буён зарардамиз.

ЭҲТИЁЖИНИ СЎРАБ КЕЛГАН КИШИНИНГ ҚАЛБИДА, СИЗГА КЎРСАТМАСА-ДА, СИНИҚЛИК БЎЛАДИ. ГАРЧИ СИЗДАН ЯШИРСА-ДА, КЎНГЛИДА МАҲЗУНЛИК БЎЛ
ЭҲТИЁЖИНИ СЎРАБ КЕЛГАН КИШИНИНГ ҚАЛБИДА, СИЗГА КЎРСАТМАСА-ДА, СИНИҚЛИК БЎЛАДИ. ГАРЧИ СИЗДАН ЯШИРСА-ДА, КЎНГЛИДА МАҲЗУНЛИК БЎЛАДИ. ДУНЁ ТАШВИШЛАРИ БИЛАН ҚЎШИЛИБ, УНИ ОЁҚОСТИ ҚИЛМАНГ. УНГА ИЛИҚЛИКНИ НАМОЁН ЭТИНГ. ЮМШОҚ ГАПИРИНГ. ОЧИҚЮЗЛИ БЎЛИНГ. ГАПЛАШГАНИНГИЗДА ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ КЕТМАСИН. БИРОВГА ЭҲТИЁЖ ТУШИШИ АЧЧИҚДИР. ФАҚАТГИНА ГЎЗАЛ УСЛУБДА УНГА ЁРДАМ БЕРИШГИНА БУ АЛАМНИ КЕТКАЗАДИ.
“Қалби синганларга”

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу талаба ёшларни кўрсалар: «Марҳабо, эй ҳикмат булоқлари, эй зулмат чироқлари, эй кийими эскию, қалби янгилар, эй уйларнинг маҳбуслари, эй ҳар бир қабиланинг райҳонлари!» дер эдилар.

Умар ўлимлари олдида йиғладилар. Шунда у кишига: «Нега йиғлаяпсиз?» дейилган эди, у киши: «Аллоҳнинг ҳузурида улкан ҳисоблана
Умар ўлимлари олдида йиғладилар. Шунда у кишига: «Нега йиғлаяпсиз?» дейилган эди, у киши: «Аллоҳнинг ҳузурида улкан ҳисобланадиган бирор гуноҳни ўзимча кичик санаб, қилиб қўймаганмикaнман, деб қўрқмоқдаман», дедилар.

РАББОНИЙ ОЛИМЛАРНИНГ ҚИЙИНЧИЛИК ПАЙТИДАГИ МАВҚИФЛАРИ Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида Ҳинд диёрида нархлар кўтарилиб, қимматчилик бошланди. "Ҳаётус саҳоба " китобининг соҳиби Муҳаммад Юсуф Кондеҳлавий раҳимаҳуллоҳ зуҳд ва тақвоси ила машҳур эди. Инсонлар у зотнинг ҳузурига бориб, нархларнинг кўтарилгани ва қимматчиликдан шикоят қилиб дедилар: - Ҳукуматга қарши қўзғaлиб митинглар қилайликми? Шайх Кондеҳлавий дедилар: - Митинглар ботил аҳлининг чорасидир. Аллоҳнинг наздида инсонлар ва нарсалар тарозунинг икки палласи кабидир. Агар Аллоҳнинг наздида иймон ва солиҳ амаллари билан инсоннинг қиймати кўтарилса нарсаларнинг қиймати тушади. Агар инсоннинг қиймати гуноҳ ва маъсиятлари сабабидан Аллоҳ наздида тушса нарсаларнинг қиймати кўтарилиб нархлар ошади, қимматчилик оммалашади. Қийматингиз Аллоҳ наздида ошиши учун иймон ва солиҳ амални лозим тутинг. Инсонларни нархларнинг ошиши ила қўрқитманг. Бу шайтоннинг машғулотидир. Ўзингиз билмаган ҳолда шайтоннинг лашкарларига айланманг. Аллоҳга қасамки, агар бир кишининг ризқи денгиз остидаги силлиқ тошнинг ичида бўлса ҳам албатта ўша тош ёрилиб у киши ризқини олади. Қимматчилик Аллоҳ сен томон юборган ризқни сендан ман қила олмайди. Сенда оғиз яратган Зот сени унутмайди. "Агар қишлоқ аҳли иймон келтириб тақво қилганларида Биз уларга осмон-у ердан баракаларни очиб қўяр эдик". ( Аъроф-96) Шундоқ экан, жамият иймон ва солиҳ амал билан саодатли бўлади. Неъмат ва кенгчилик унинг ҳар томонини қамрайди.

Маймунни олма банандан ҳам мазали эканлигига ишонтиришга уринма. Балки ўзингни маймун нимани ёқтириб нимани ёқтирмаслигига алоқанг йўқлигига ишонтир!

Руҳингга нурдан бўлган туйнуклар очиб "сен бутун дунёни ёрита оласан" , дейдиган кишиларга яқин бўл!
Руҳингга нурдан бўлган туйнуклар очиб "сен бутун дунёни ёрита оласан" , дейдиган кишиларга яқин бўл!

Ҳақиқат шуки, Аллоҳ таоло бу борлиқда яратган ҳар бир нарсанинг мезони бор. Дунёда намликнинг даражасини, шамолнинг тезлигини
Ҳақиқат шуки, Аллоҳ таоло бу борлиқда яратган ҳар бир нарсанинг мезони бор. Дунёда намликнинг даражасини, шамолнинг тезлигини, қон босимини ва ҳоказоларни ўлчайдиган асбоб-ускуналар, жиҳозлар бор. Ундай бўлса, иймоннинг қувватини ўлчайдиган, иймонимиз зиёда бўляптими ёки сустлашяптими, ўлчаб берадиган ўлчагич бор экан-да? Ҳа, бор. Уни ўлчайдиган ҳақиқий ўлчагич бор. Бу – ибодат қилиш фурсатини қўлдан чиқарганингиз учун қалбингизнинг сиқилиши! Бомдодни жамоат билан ўқий олмасангиз, ёки (Аллоҳ асрасин!) бомдодга ухлаб қолиб, кейин қуёш чиққанда қазосини ўқиб, эрталабдан ҳаловатингиз бузилса, ғамгин, маҳзун ҳолатда уйғонсангиз, иймонингиз ҳали қувватли экан.

БЎЙДОҚЛАРГА МАСЛАҲАТ! Фақатгина тўшакни ўйлаб уйланма! Чунки ҳайвоний ғаризаларинг тўйиши билан хотинингдан ҳам, ҳаётдан ҳам зерикасан. Оиланг бўлиши учун уйлан. Кеча-ю кундуз сенинг яхши кунингда ҳам, ёмон кунингда ҳам ҳамроҳ топиш учун уйлан. Овқат, дин, сиёсат, тарих, тиббиёт, ҳисобда маслаҳатдош топиш учун уйлан. Муноқашада зерикмаслик учун мабдаъда сенга шерик, фикрлашда сенга мухолиф бўлган аёлга уйлан. Сенинг моддий аҳволинг уни қизиқтирмайдиган, балки сенинг ақлинг, қалбинг ва фикрлашингга қизиқадиган аёлга уйлан. Сенинг орзуларингга шерик бўладиган ва уларни рўёбга чиқаришда сенга ёрдамчи бўладиган аёлга уйлан. Барча орзуларингни чиппакка чиқарадиган, ёшлигингни зое қиладиганга эмас. Ҳаммасидан олдин уйланишга бўлган назарингни ўзгартир. Ҳайвоний истакларинг сендан ғолиб бўлишига йўл қўйма!

УЙИДА ЯХШИ МУОМАЛАНИ КЎРМАГАН ҚИЗ КЎЧАНИНГ ЎЛЖАСИДИР. БИЗ АТРОФИМИЗДАГИ КИШИЛАРНИ МУҲАББАТГА КЎМСАК, УЛАРНИ ЎТКИНЧИ ХУШОМАДЛА
УЙИДА ЯХШИ МУОМАЛАНИ КЎРМАГАН ҚИЗ КЎЧАНИНГ ЎЛЖАСИДИР. БИЗ АТРОФИМИЗДАГИ КИШИЛАРНИ МУҲАББАТГА КЎМСАК, УЛАРНИ ЎТКИНЧИ ХУШОМАДЛАР ТУЗОҒИДАН АСРАГАН БЎЛАМИЗ.

Bir kishi Umar roziyallohu anhuning huzuriga kelib dedi: - Meni ham biror-bir mansabga qoʻying! Umar roziyallohu anhu soʻradi: - Qurʼon oʻqiysanmi? - Yoʻq! - Men qurʼon oʻqimaydigan kishini mansabga qoʻymayman! Haligi kishi mansab umidida ilm oʻrgandi. Qurʼon yodladi. Soʻngra umuman koʻrinmay ketdi. Bir kuni Umar roziyallohu anhu uni koʻrib qolib dedilar: - Ha, nega koʻrinmay ketding? U dedi: - Qurʼonni oʻrgandim. U meni Umardan ham, uning eshigiga kelishdan ham behojat qildi! Soʻngra quyidagi oyatni oʻqidi: "Kim Allohga tavakkul qilsa bas, unga U zotning Oʻzi kifoya qiladi!"

Барча йўллар тезликни белгилаб турувчи мосламалар (радар) билан назорат қилинади. Фақат Аллоҳ томон бўлган йўл ундай эмас. Балки унга «Тезликни оширинглар!» деб ёзиб қўйилган. وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَوَاتُ وَالأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ «Роббингиздан бўладиган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча келадиган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг!» * Оли Имрон сураси, 133-оят.

• Бугун амал қилмасанг, ўтиб кетган кунларингга қайта ета олмайсан. Эртага Қиёмат куни: «Бизни ортга қайтар, солиҳ амал қиламиз», дейсан. Шунда: «Эй аҳмоқ, сен ўша ердан келяпсан-ку?» дейилади. • Тарк киладиган иккинчи нарсанг: воиз ва эслатувчи бўлишдан огоҳ бўлишинг ва сақланишингдир. Чунки бунинг офати кўпдир. Фақат айтганингга аввало ўзинг амал қилсанггина, уни бошқаларга айтишинг мумкин. Ийсо алайҳиссаломга айтилган гапни тафаккур қилиб кўр: «Эй Марям ўғли! Ўзингга ваъз қилгин. Ваъзингга амал қила олсанггина, одамларга ваъз қилгин. Йўқса Роббингдан ҳаё қилгин». • Истаганингча яша, лекин бир кун барибир ўласан. Истаган кимсангни яхши кўр, лекин бир кун ундан ажраласан. Истаганингни қил, лекин бу ҳақда ҳисоб қилинасан! “Эй фарзанд” Абу Ҳомид Ғаззолий

Болангиз билан алоқангизни унинг ўқиши устига қурманг. Унга дўст бўлинг. Ҳақиқий она бўлинг. Ўқиш унинг ҳаётининг бир жабҳаси бўлсин, ҳаммаси эмас. Мана шунда ўзингиз ҳам роҳатланасиз.