302
Subscribers
No data24 hours
-17 days
-430 days
Posts Archive
302
Агар маҳаллада бир эркак бир аёл билан етаклашиб юрса, уларни аниқлашга киришилар, чунки Дамашқда ўзини ҳақиқий эркак деб билган киши йўлда аёл билан ёнма-ён юрмасди.
Оилавий бирор жойга борилган тақдирда ҳам эркак олдинда, аёл орқароқда юрар, таомилга кўра йўлда кетаётган эр-хотин ўртасида маълум масофа бўлиши лозим эди.
302
Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Хонамга бир қиз кирди. Аввал унинг кийиниши менга ёқмади. Аммо унинг кўзида ва ҳолатида кишининг раҳмини келтирадиган ғам ва маҳзунлик кўрдим. У ўтиргач менга ташвишлари ҳақида гапирди ва мендан яхшилик умид қилди.
Мен уни узоқ тингладим. Билдимки, у араб қизи экан. Францияда таълим олган экан. Ислом ҳақида деярли ҳеч нарса билмас экан.
Мен унга ислом ҳақиқатларини баён қилдим. Шубҳаларига раддия бердим. Саволларига жавоб бердим. Миссионерлар ва шарқшуносларнинг шубҳаларига раддиялар бердим. Ўйлайманки, мақсадимга эришдим ёки эришишимга оз қолди. Гапимнинг орасида замонавий маданият аёл кишига очиққан кўзлар нигоҳини қаратадиган гўшт каби муносабатда бўлишини, ҳамда бу маданиятда иффат, гўзаллик ва сакинат йўқлигини қистириб ўтдим.
Қиз кетишга изн сўради. Мен рухсат бердим. У чиқиб кетиши билан ташқи кўринишида диндорлик белгилари кўриниб турган бир йигит кириб шиддат билан деди:
- Бу ифлос нега келган экан?
Мен унга:
- Табиб соғлом кишиларни эмас, беморларни даволайди, дедим.
Йигит:
- Тўғрику-я, унга ҳижобдан гапиргандирсиз, деди.
Мен:
- Иш бундан кўра каттароқ. Мен унга асосларни гапирдим. Аллоҳга иймон келтириш, охиратга иймон келтириш, китоб ва суннатдаги ваҳийга итоат, ибодат ва ахлоқ соҳасидаги исломий рукнлар ҳақида гапирдим, дедим.
Йигит гапимни бўлди:
- Бу дегани ҳижоб ўрамасин, дегани эмас-ку!
Мен:
- Мен ҳам уни қалби Аллоҳдан холий ҳолда, ҳаётида рукуъ ва саждани кўрмай, роҳибалар кийимида кўришни хоҳламайман. Мен унга беҳаёларча, очиқ-сочиқ кийинишдан жирканишни ўргатадиган асосларни ўргатдим.
Йигит менинг сўзларимни яна бўлмоқчи бўлди. Мен шиддат билан унга дедим:
- Мен сизлар каби исломнинг этагидан тортишни хоҳламайман. Мен аввало пойдеворни қуйиб сўнгра унинг устидан бинони қураман. Ва ниҳоят хоҳлаган нарсамга ҳикмат билан эришаман.
Икки ҳафтадан кейин ҳалиги қиз аввалгидан афзал кийимда келди. Бошида ҳарир рўмоли ҳам бор эди. У яна саволларни бошқаттан сўради. Мен яна қайта жавоб бердим.
Кейин унга:
- Нима учун уйингизга яқин жойдаги масжидга бормайсиз? - дедим. Шундай деганимга дарҳол надомат ҳам қилдим. Чунки масжидлар аёлларга ман қилингани ёдимга тушди.
Қиз деди:
- Мен дин кишиларини ёмон кўраман. Уларни эшитишни хоҳламайман.
Мен:
- Нима учун?-дедим.
У:
- Чунки улар қалби қаттиқ, қўпол кишилардир. Мақтанчоқлик билан ва таҳқирлаб муомала қиладилар.
Негадир Абу Суфённинг хотини Ҳинд ёдимга тушди. Унинг аввалда Ҳамза розиёллоҳу анҳунинг жигарларини чайнаганини, сўнгра мусулмон бўлганини эсладим. У Расулуллоҳни саллоллоҳу алайҳи ва салламни танимаган эди. Танигандан сўнг у зотга яқинлашди, иймон келтирди ва у зотга ушбу сўзларни айтди:
"Эй Аллоҳнинг расули! Олдин ер юзида сизнинг уйингизни хорланишга энг муносиб уй деб билар эди. Энди эса мен учун азиз бўлишга сизнинг уйингиздан муносиброқ уй йўқ".
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қалбларидан отилиб чиққан муҳаббат булоғи "жигар чайновчи Ҳинд"ни "Ҳинд розиёллоҳу анҳо"га айлантирди.
Даъватчилар буни Набиййимиздан ўрганиб, кишиларни тафриқага солишнинг ўрнига улфат қилишса, нафратлантиришнинг ўрнига хушхабар беришса бўлмайдими?
"Аччиқ ҳақиқат" китобидан.
302
Бир куни Умар розияллоҳу анҳу ўз халифаликларини айланиб юрганларида, елкасида бола кўтариб юрган бир кишини учратиб қолдилар. Уларга қараб туриб,«бир-бирига бунчалик ўхшаш ота-болани ҳали кўрмагандим», дедилар. У киши эса, эй Амирул мўминин, Аллоҳга қасамки, бу болани марҳума аёлим туққан» , деди. Халифа ҳайрон қолиб, бўлиб ўтган воқеани сўрадилар. «Эй Амирул мўминин, – деб сўз бошлади ҳалиги киши, – сафарга чиқишимдан аввал ҳомиладор аёлимга, ҳомилангни Аллоҳга омонат топширдим дедим. Сафардан қайтмасимдан олдин аёлим вафот этди. Кунлардан бирида Бақий қабристонида ялтираб турган нуқтани кўриб қолдим. Қўшнимдан эса бу ҳол тунлари шу жойда бўлиб туришини билдим. Мен бу нуқта аёлим қабри эканини пайқаб, уни очдим. Марҳума аёлимнинг тиззаларида эса тирик бола турарди! Четдан эса бир овоз менга: «Аллоҳга омонат топширган болангни ол, агар боланинг онасини ҳам омонат топширганингда, уни ҳам тирик топардинг», деди. Мен болани олдим, қабр эса дарҳол ўзи ёпилиб қолди».
302
Бир куни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг онаси уни «Ҳой Абу Ҳурайра!» деб чақириб қолди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу «Лаббай!» деди, бироқ «Лаббай!» деганда овози онасининг овозидан бироз кўтарилиб кетганини сезиб, истиғфор айтишга ўтирди. Кейин бозорга бориб, иккита қул сотиб олиб, мана шу гуноҳига тавба сифатида уларни Аллоҳ йўлида озод қилди…
Энди ҳар биримиз ўзимизнинг ҳолимизга бир назар ташлайлик-чи…
Ҳолимиз нақадар аянчли!
302
Сиз Аллоҳнинг ҳузурида ҳуру ъийнлардан-да мукаррамсиз. Сиз улардан-да гўзалроқсиз.
Агар аёл кишининг ҳаёси бўлмаганида эди, Аллоҳ таоло жаннатда уларга нималар тайёрлаб қўйганини таърифлаб берган бўлар эди. Эй жаннатга шавқи баланд бўлган, хушхабар илинжидаги аёл! Сиз ҳам жаннат аҳлидан бўлишни хоҳласангиз, жаннатий аёлларнинг сифатларига қулоқ тутинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннат аҳлидан бўлган аёлларингиз ҳақида хабар берайинми: “Суюкли, серфарзанд, фойдаси тегадиган. У эридан зулм кўрса, мана, қўлим сизнинг қўлингизга, сиз рози бўлмагунингизча уйқуга кетмайман, дейди”, деганлар.
302
ДУНЁ ТОР КЕЛСА, УНУТМАНГ, АЛЛОҲ КАЛИТСИЗ ЭШИК ЯРАТМАЙДИ, ҚИЙИНЧИЛИК ЁНИДА АЛБАТТА ЕНГИЛЛИК БЎЛАДИ. АЛЛОҲ ТАОЛО БАНДАЛАРИДАН ЎЗИНИНГ ЭШИГИНИ, ФАҚАТ ВА ФАҚАТ ЎЗИНИНГ ЭШИГИНИ ТАҚИЛЛАТИШЛАРИНИ ИСТАЙДИ. ҚАЛБИНГИЗНИ АЛЛОҲГА БОҒЛАНГ!
302
Инсонларнинг энг ёмони ҳаётимизга садоқат эшигидан кириб, хиёнат эшигидан чиқадиганларидир.
302
«Сўзини амалдан деб билганларнинг гапи оздир. Ҳикматга фақат сукут ва тафаккур билан ворис бўладилар. Сўзлашдан тақво этиш луқма ва таомдаги тақводан ортиқдир».
302
Умрдошининг юзига табассум қилса, ўша табассум сабабидан жаннат ёришиб кетадиган аёллар ҳақида эшитганмисиз?! Аллоҳ таоло уларни “ҳуру ъийн” деб номлади.
Улар : “Биз абадиймиз, йўқолиб кетмаймиз. Биз роҳат ичра турувчилармиз, зарар бермаймиз. Биз рози бўладиганмиз, ҳеч ғазабланмаймиз. Биз учун ва биз у учун бўлган одамга яхшилигу жаннат бўлсин”, дейдилар.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтадилар: “Агар ҳуру ъийнлар бу гапларни айтадиган бўлсалар, дунёдаги мўмина аёллар уларга шундай деб жавоб қайтарадилар:
Биз намоз ўқиганмиз, сиз намоз ўқимагансиз.
Биз рўзадор бўлганмиз, сизлар ҳеч рўза тутмагансизлар.
Биз таҳорат олганмиз, сиз ҳеч таҳорат олмагансиз.
Биз садақа берганмиз, сиз ҳеч садақа бермагансиз”.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиз яна айтадилар: “Дунёдаги мўминалар ҳуру ъийнларнинг
устидан ғалаба қозонишди”.
Nunnashr
302
Эй тунги намоздан маҳрум этилган кимса!
Эй намоздаги хушуъдан маҳрум этилган кимса!
Эй Аллоҳ таолодан қўрқиб, кўз ёш тўкишдан маҳрум этилган кимса!
Эй тонгги ва тунги зикрлардан маҳрум этилган кимса!
Эй нафс осойишталиги ва қалб хотиржамлигидан маҳрум этилган кимса!
СЕНИ ГУНОҲЛАРИНГ КИШАНЛАБ ҚЎЙИБДИ!
302
Аёл билан эркакнинг тенгҳуқуқли эканлигини даъво қилиш - олма билан нокнинг аслида бир нарса эканлигини даъво қилишга ўхшайди. Моҳияти бошқа-бошқа бўлган нарсалар асло тенг бўлмайди. Тенг бўлганида айри бўлмасди.
302
АММО ҚАЛБИ ҚАТТИҚЛАР БИЗНИ ЯНАДА КУЧЛИ ҚИЛИШДИ. ЭНДИ БОШҚАСИ КЕЛСА, УНИНГ ЗАРБАСИДАН ЙИҚИЛМАЙДИГАН БЎЛДИК. БОШҚАЛАРНИНГ ЁРДАМИГА КЎЗ ТИКМАЙМИЗ ЭНДИ.Қалбимизни жароҳатловчилар худди эмдорига ўхшайди. Уни биз қабул қилганимиздан сўнг касаллик енгил кечади. Зеро, бизда энди иммунитет кучли. Бизга ёпишган касалликни енгишга кучимиз етади.
302
Ko'plab baxtsizliklar xijolat tortish
va aytilmay qolib ketgan
so'zlar sabab dunyoga keladi...
302
ЭШИКНИ МУҲАББАТ БАРМОҚЛАРИ БИЛАН ЧЕРТИНГ. АГАР ЖАВОБ БЕРИШМАСА, ОСТОНАГА ЁТИБ ОЛМАНГ. КИШИ НИМА БЎЛГАНИДА ҲАМ ОБРЎЙИНИ САҚЛАШИ КЕРАК. НАФСИНГИЗ СИЗ БИЛАН ОХИРИГАЧА ҚОЛАДИ. НАФСИНГИЗНИ ХОРЛАМАСЛИГИНГИЗ ГАРДАНИНГИЗДАГИ УНИНГ ҲАҚҚИДИР!
302
ЭҲТИЁЖИНИ СЎРАБ КЕЛГАН КИШИНИНГ ҚАЛБИДА, СИЗГА КЎРСАТМАСА-ДА, СИНИҚЛИК БЎЛАДИ. ГАРЧИ СИЗДАН ЯШИРСА-ДА, КЎНГЛИДА МАҲЗУНЛИК БЎЛАДИ. ДУНЁ ТАШВИШЛАРИ БИЛАН ҚЎШИЛИБ, УНИ ОЁҚОСТИ ҚИЛМАНГ. УНГА ИЛИҚЛИКНИ НАМОЁН ЭТИНГ. ЮМШОҚ ГАПИРИНГ. ОЧИҚЮЗЛИ БЎЛИНГ. ГАПЛАШГАНИНГИЗДА ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ КЕТМАСИН. БИРОВГА ЭҲТИЁЖ ТУШИШИ АЧЧИҚДИР. ФАҚАТГИНА ГЎЗАЛ УСЛУБДА УНГА ЁРДАМ БЕРИШГИНА БУ АЛАМНИ КЕТКАЗАДИ.
302
Аллоҳга тақво қилинг. У Зот сизни бепарво, ғофил, жоҳил аҳволда турганингизда кўришидан уялинг. У Зот сизни қайтарган ишни қилаётганингизни кўришидан уялинг.
302
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ: «Баъзида сизда хорлик ва синиқликни келтириб чиқарган маъсият сизда обрў ва кибрланишни келтириб чиқарган тоатдан яхшироқ бўлади», деган.
Farzand tarbiyasida 700 saboq
3-qism
302
Билгинки, ҳаёт бир маромда давом этавермайди. Бир камбағал бўлсанг, бир бой бўласан. Бир азиз бўлсанг, бир хор бўласан. Шундай бўлгач, ҳар қандай ҳолатда ягона асосни маҳкам тутган одам бахтлидир. Ягона асос Аллоҳдан тақво қилмоқдир.
302
Биргина ғамингиз бўлсин. Биргина! "Қандай қилиб Аллоҳ ризосига эришиш". Зеро, Аллоҳни рози қилсангиз, У Зот сизни рози қилур. Шунинг ўзи сизга етарли бўлиб, бошқа ҳаракатга ҳожат қолмас.
