Medikinfo.uz
Open in Telegram
Касалликларни тиббий асосланган текширув ва даво усулларини кўрсатган ҳолда тушунтирилади. Буюк Британия докторларининг ўзбекча канали.
Show more204
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
204
II. ДОРИ БИЛАН ДАВОЛАШ:
1. Дори даволари оғриқ қолдириш мақсадида юқоридаги машқлар билан бирга олиб борилади. 1- енгил усул бу, стероидсиз (гормонсиз), яллиғланишга қарши кремлар Ибупрофен, Нурофен, Долгит, Вольтарен гель ва кремлари.
2. Юқоридаги геллардан ёрдам бўлмаса, шу гуруҳни таблеткалари буюрилади: Ибупрофен, Напроксен, Налгезин, Напрофф, Волтарол ва хк., Бу дориларни ошқозонга нохуш таъсири борлиги учун овқат билан ичиш тавсия қилинади ёки ППИ дорилари - Омез, Пантопразол билан берилади.
❗️ Диклофенак ва унинг аналоглари юрак қон томир тизимига салбий та’сири қилгани учун тавсиядан чиқарилган.
III. Бўғим ичига қилинувчи кортизол гормонал инъекциялар.
Бу усул қисқа, яъни 2-10 хафтагача таъсир қилиб оғриқни қолдириши мумкин аммо жараённи бутунлай даволамайди. Демак қисқа вақтга оғриқни қолдирувчилар сифатида ишлатиш фойдали.
IV. ЖАРРОҲЛИК УСУЛИ
Бўғимларни суъний бўғимга алмаштириш. Янги тизза ёки янги сон бўғими қўйдириш усули.
Агарда юқоридаги дорисиз ва дорили усуллар ёрдам бермаса, озишнинг иложи бўлмаса, оғр қ эса кучайиб беморни турмуш тарзига салбий таъсирини кўрсата бошласа Жарроҳлик усулини қўлланилади.
Жарроҳлик усули муваффаққиятли ўтиши Ортопед-Травматолог мутахассиснинг тажрибасига боғлиқ бўлиб, муваффаққиятли ўтган усул беморни оғриқлардан тоабад халос қилади.
ҚАЙСИ ДАВО УСУЛЛАРИ ТАВСИЯ ҚИЛИНМАЙДИ?
1. Глюкозамин биологик овқат қўшимчалари. Хозирда жуда урф бўлган қўшимчалар артритлар давосида тиббий асосланмаган. Хавфли таъсирлари бўлмагани учун қабул қилишга қаршилик хам кўрсатилмайди.
2. Гиалурон гель инъекциялари - бу усул хам хозирда урф бўлаётган усуллардан бўлиб, кузатув натижаларига кўра гиалурон гель инъекциялари беморларда оғриқни яхши қолдиргани ёки турмуш тарзини яхшилагани кўрилмаган.
Бу усул айниқса сон ОА тида салбий натижа кўрсатган. Асосланмаган фойдаси ва айниқса кўрсатган хавфи ҳисобига бу усул NICE ва қўмита қароридан ўтмаган ва тавсия қилинмайди.
3. Бўғимларни Артроскопик лаважи, дебридменти, ирригация, яъни ювиш, менискни олиб ташлаш каби усуллар хам Остеоартритда тавсия қилинмайди. Бу усуллар натижасида тизза ёки бўғимни яллиғланиши ва оғриқни янада кучайиши кузатилган.
https://www.nice.org.uk/guidance/ng226/chapter/Recommendations#non-pharmacological-management
https://www.nhs.uk/conditions/osteoarthritis/
https://www.nice.org.uk/guidance/ng226/evidence/n-clinical-and-cost-effectiveness-of-arthroscopic-procedures-for-the-management-of-osteoarthritis-pdf-405016302427
204
ОСТЕОАРТРОЗ ЁКИ ОСТЕОАРТРИТ БУ - БЎҒИМЛАР ТОҒАЙ ҚИСМИНИ ЁШГА ЎТГАН САРИ ЕМИРИЛИБ, ОҒРИҚЛИ БЎЛИБ ҚОТИШИ.
УНИНГ ҲАҚИҚАТДА ХАМ ФОЙДА КЕЛТИРУВЧИ ТИББИЙ АСОСЛАНГАН ДАВОЛАРИ ҚУЙИЛАГИЛАР:
I. Дорисиз даво усули:
1. Мушакларни мустахкамловчи машқлар ва аэробик фитнесс машқлари. Бу машқларни доимий равишда бажариш муҳим. Оғриқлар машқлар бошида кучайиши мумкин, тана кейинчалик босимга ўрганиб мушаклар мустаҳкамлашиши ҳисобига оғриқ хам камая бошлайди.
2. Озиш-оғриқларни камайтирувчи ва ОА ни ёмонлашишини олдини олувчи энг эффектив даво усули.
3. Мануал терапия: остеопатия - фақат тизза артрозидагина бошқа тизза машқлари билан бирга тавсия қилинади.
https://www.nice.org.uk/guidance/ng226/chapter/Recommendations#non-pharmacological-management
https://t.me/medikinfo
204
САБАБЛАРИ:
Ҳали хам ўрганилмоқда. Хайз циклидаги гормонал ўзгаришлар ва серотонин гормонини роли борлиги келтирилган. Ба’зи аёллар бундай ўзгаришларга сезувчандирлар;
Диагностика:
Асосан - симптомлар кундалиги, я’ни хар хайз циклида қандай ва қайси симптомлар билан қанча вақт кечишини ёзиб бориш;
Диагнозни тасдиқлаш учун 5 та ёки ундан кўп ПМДК симптомлари бўлиши муҳим!
ДАВОСИ:
1. Антидепрессантлар: Сертралин, Флуоксетин ва Пароксетин ПМДК да тавсия қилинган;
2. Контрацептивлар. Асосан Дроспиренон/етинилэстрадиол таркибли (люсет, ясмин, яселла)
3. Оддий оғриқсизлантирувчилар - ибупрофен, напроксин, аспирин оғриқларда ёрдам бериши мумкин;
4. Стрессни олдини олиш - бўшаштирувчи жисмоний тарбиялар (нафас гимнастикаси, йога, рақс)
5. Шакар ва тузли овқатларни камайтириш;
6. Оғир ҳолларда - гистерэктомия, яъни бачадонни олиб ташлаб, хайзни суъний тўхтатиш.
Иловалар:
https://www.mayoclinic.org/diseases-conditions/premenstrual-syndrome/symptoms-causes/syc-20376780
https://www.nhs.uk/conditions/pre-menstrual-syndrome/
https://gpnotebook.com/en-GB/pages/gynaecology/premenstrual-syndrome
https://t.me/medikinfo
204
ПРЕМЕНСТРУАЛ СИНДРОМ (ПМС) ВА ПРЕМЕНСТРУАЛ ДИСФОРИЯ КАСАЛЛИГИ (ПМДК)
ПМС ва ПМДК - жисмоний ва руҳий (психологик) симптомларнинг йиғиндиси бўлиб, ҳайз келишидан 2 хафталар олдин бошланади. Ушбу симптомлар ҳайз бошлангач яхшиланиб, хайз тугаши арасида йўқолиши кузатилган.
ПМДК - пременструал синдромга ўхшаш бўлиб, фақат ПМС га нисбатан оғирроқ кечади.
❗️ ПМДК билан оғриган аёллар ёндош депрессия ва безовталик симтомлари билан ҳам оғриган бўлишлари мумкин.
ПМДК СИМПТОМЛАРИ:
• давомий асабийлашиш ва жаҳлдорлик - атроф-яқинларга та’сир қиладиган даражада;
• Тушкунликка тушиш, хафа бўлиш, хатто “яшашдан ма’но нима?” деган ўй-ҳаёлга бориш;
• “Юрак сиқилиши”, хавотирлик;
• Паник хуружлар;
• Кайфиятни ўзгариб туриши, йиғлоқилик;
• Кундалик иш ва атрофдагиларга нисбатан бефарқлик;
• Диққат ва ўйлаш қобилиятини пасайиши;
• Уйқуни бузилиши;
• Чарчоқ;
• Овқат ейишга талаб кучайиши, бўкиб ейиш;
• Бошқарувни йўқотгандай ҳис қилиш;
• Бош, кўкрак, бўғимлар ёки мушаклар, қоринда оғриқ;
САБАБЛАРИ:
Ҳали хам ўрганилмоқда. Хайз циклидаги гормонал ўзгаришлар ва серотонин гормонини роли борлиги келтирилган. Ба’зи аёллар бундай ўзгаришларга сезувчандирлар;
Диагностика:
Асосан - симптомлар кундалиги, я’ни хар хайз циклида қандай ва қайси симптомлар билан қанча вақт кечишини ёзиб бориш;
Диагнозни тасдиқлаш учун 5 та ёки ундан кўп ПМДК симптомлари бўлиши муҳим!
ДАВОСИ:
1. Антидепрессантлар: Сертралин, Флуоксетин ва Пароксетин ПМДК да тавсия қилинган;
2. Контрацептивлар. Асосан Дроспиренон/етинилэстрадиол таркибли (люсет, ясмин, яселла)
3. Оддий оғриқсизлантирувчилар - ибупрофен, напроксин, аспирин оғриқларда ёрдам бериши мумкин;
4. Стрессни олдини олиш - бўшаштирувчи жисмоний тарбиялар (нафас гимнастикаси, йога, рақс)
5. Шакар ва тузли овқатларни камайтириш;
6. Оғир ҳолларда - гистерэктомия, яъни бачадонни олиб ташлаб, хайзни суъний тўхтатиш.
Иловалар:
https://www.mayoclinic.org/diseases-conditions/premenstrual-syndrome/symptoms-causes/syc-20376780
https://www.nhs.uk/conditions/pre-menstrual-syndrome/
https://gpnotebook.com/en-GB/pages/gynaecology/premenstrual-syndrome
https://t.me/medikinfo204
⁃ Агар беморда буйрак етишмовчилиги бўлса Глифлозин Метформин ўрнига ишлатилади. Аммо Диабетик Кетоацидоз хавфидан беморни албатта хушёр қилиш керак, чунки ДКА хавфи биринчи 6 ойликда анча баланд.
⁃ Ёши 75 дан ошганларда Сульфонилуреа ва инсулинни бирга ишлатиш Гипогликемия хавфини оширади, шунинг учун бемор тез-тез кўрикдан ўтиб туриши лозим.
https://www.nbmedical.com
https://t.me/medikinfo
204
ДАВОМИ:
✅ Агар назорат ёмонлашиб, HbA1C 48 ммоль/л (6.5%) дан ошса, буни устига беморни қўшимча касалликлари бўлса дориларни бошлаш муҳим, бунда
1- дори МЕТФОРМИН 500 мг бошланади.
Метформинни икки хафта давомида дозасини секин-аста 2 гр (2000 мг) га олиб чиқилади. Метформинни нохуш таъсирлари бор. Масалан ошқозон-ичакка салбий та’сири кузатилса, яъни диарея пайдо бўлса, дорини узоқ та’сирли аналогига (Metformin MR) га ўзгаргартирилади.
Бунда юрак қон томирлари касалликлари ва инсультларни олдини олиш учун, қуйидаги дорилар хам ҳисобга олиниши лозим:
⁃ Бирламчи профилактика, яъни ёндош касалликлар бўлмаса, холестеринни мейёрида ушловчи дорилар Аторвастатин 20 мг хам қўшилади. Мабодо беморда ёндош касалликлар хам бўлса унда иккиламчи профилактика сифатида Аторвастатинни катта дозада 80 мг берилади.
⁃ Беморда юрак етишмовчилиги ёки атеросклероз бўлса Метформинга SGLT2 (глифлозинлар оиласи) қўшилиши муҳим. Булар Канаглифлозин, дапаглифлозин ва х.к., Дуал ёки иккиталик терапияда аста-секинлик билан доза кўтарилиб борилади, бу нохуш таъсирларни пайдо бўлиш хавфини камайтиради. Буйрак етишмовчилигида, креатинин ва мочевина ўта баланд бўлса Метформинни тўхтатиш ёки дозасини камайтириш лозим( eGFR <30 тўхтатиш кк). Беморда ёндош юрак етишмовчилиги бўлса Глифлозин дориларини ўзи давом эттирилади. Глифлозинлар хам буйракка салбий та’сири бор, шунинг учун уларни бошлашдан олдин ва бошлангандан 2 ой кейин буйрак қон анализи текширилади. Агарда беморда ич кетиши ва қусиш кузатилса ва харорат баланд бўлса глифлозин дорисини тўхтатиш лозим чунки бунда Диабетик Кетоацидоз хавфи ўта юқори.
Агарда Метформинни умуман кўтара олмаса ёки унга қарши кўрсатма бўлса, Репаглинид дорисини берилади. Бу арзон аммо яхши таъсир кўрсатади, ёки
⁃ DPP-4 ингибиторлари (глиптинлар) тавсия қилинади, ёки
⁃ Пиоглитазонлар (actos, aktoplus, duetact, oseni) ёки,
⁃ Сульфонилуреа дорилари, Гликлазид кабилар берилади.
✅ Дори бошланган бўлса, лекин HbA1C 58 ммоль/мол (7.5%) қаторида ёки баланд бўлиб турса 2- дорилари, кейинчалик 3 - дори қўшилади. Янги доридарни Диабетни назоратга қаоаб қўшилади. Назорат Гликозирланшан Гемоглабин ва беморни клиник симтомларига боғлиқ.
✅ Юқоридаги дорилардан қониқарли назорат амалга ошмаса , беморга инсулин терапия тавсия қилиш лозим. Бунда қонда шакар миқдорини тез тушиб кетиши, Гипогликемияни ҳисобга олинади. Гипогликемия инсулинни энг кўп нохуш таъсирларидан бири. Бу холат хайдовчилар учун айниқса хавфли.
✅ Беморни вазни баланд (ИМТ - 35kg/m2) бўлса 3 та дори комбинациясидан иборат Triple терапияга қўшимча, GLP -1 миметик дорилари бошланади.
Агар бемор 6 ой ичида Гикозирланган гемоглабин миқдорини 1% га ва тана вазни 3% га камайтира олса GLP-1 ни давом эттириш мумкин.
GLP 1 ва инсулинни қўшганда беморга гипогликемия риски, юрак ва буйрак етишмовчилиги, қондаги холестерин ва липидлар назораьи хам тушунтирилиши муҳим.
ИНСУЛИН ТЕРАПИЯ:
⁃ Бу анча маъсулиятли даво усули бўлиб, бунда бемор учун алоҳида вақт ажратилиб, инсулин иньекцияси техникаси, инфекция ва тери грануляция (кўпчиб, қавариб чиқиши) хавфи тушунтирилади. Бундан ташқари беморлар, инсулин ручка асбобидаги доза титрациясини билишлари лозим. Бемордар гипогликемия хавфи ва уни даволаш ҳақида хам етарли маълумотларни олишлари лозим.
⁃ Инсулиндаги беморларда айниқса, қонда қанд миқдорини ўлчайдиган асбоб бўлиши зарур, улар ба’зида кунига 3 махалгача ўлчашлари лозим бўлади.
Инсулин қуйидаги режимда бошланади:
1. NPH 1 ёки 2 марта ин’екция, глюкоза миқдорини текширган ҳолда.
2. Гликозирланган Гемоглобин 75 ммоль/мол (9.0%) дан ошиқ бўлса NPH билан қисқа та’сирли инсулин (алохида ёки аралаш - бифазик) берилади.
Агар шунда хам назорат билан яхши бўлмаса, бунинг устига хадеб гипогликемия юзага келса, инсулин glargine ёки инсулин detemir га ўтқазилади;
Гастропарез билан қийналаётган беморларга антиэметиклар берса бўлади.
Жаволаш протоколига киритилган янгиликлар:
⁃ SGLT2i ва GLP1a давога қўшилса, юрак қон томир касаллиги, Миокард инфаркти ва буйрак етишмовчилиги хавфини камайтиради;
204
Қандли Диабетни тўғри даволаш ва назорат қилиш:
Беморга Диабет ташхиси қўйилгач, биринчи ўринда уларни ўз устида ишлашга тадбиқ қилиш муҳим. Бунда бемор қондаги қанд миқдорини ўзи назорат қила билиши, парҳез ва фаол турмуш тарзини юритишни одат қилиши Диабетни оғирлашиши ва асоратларини кечиктиради.
204
ЭКЗЕМА ДАВОСИ:
1. Сабабларини йўқотиш касалликни яхшиланишига олиб келади, хатта ка алликни бутунлай тузалиши хам кузатилади. Масалан, кимёвий қўшилмаларни кам ишлатиш, ювиниш геллари ва совунлар ўрнига махсус парафинли эммолиентлар ва экзема кремларини ишлатиш терини юза қаватини тикланиб, пастки ёғ қаватини эса яхшироқ химоялана бошлайди.
2. Эммолиентлар - экзема кремлари: Дексерил, Глицерин, Дермол, Гидромол, Эпимакс, Судокрем каби ёғли ва хидсиз кремлар экзема учун махсус ишланган бўлиб, хар куни 2-3 мартадан қалин қилиб суриш тавсия қилинади. Бу кремлар терини ичига сўрилмайди балки юза қаватини қуриб кетиб, яллиғланишдан асрайди.
3. Стероид - гормонал кермлар: 3 хил, яъни ўрта (Гидрокортизон 1%), кучли ( Синафлан, Акридерм, Флуцинар) ва жуда кучли (Дермовейт) гормонал кремларга бўлинади. Одатда экзема учун Синафлан ёки Акридерм кремларини юпқа қилиб кунига 2 маҳал 7 кундан 14 кунгача суриш тавсия қилинади ва бу кремлар эммолиентлардан 15-20 дақиқа ўтгач сурилиши муҳим.
Стероид - гормонал кремларни узоқ вақт доимий равишда ишлатилмайди чунки терини янада юпқалаштириб юбориши, болаларда эса ўсиш жараёнига таъсир қилиши мумкин. Бу дорилар юз ва кўз соҳасига хам сурилмайди (эммолиент ёғли кремларини эса сурса бўлади).
Агар терида ўта қизариш, ачишиш, сувланиб, пуфакчалар ҳосил бўлиши кузатилса демак инфекция тушганидан дарак беради, бундай ҳолатларда, тери инфекцияси учун махсус антибиотиклар қўлланилиши лозим. Қандай антибиотиклиги Дерматолог билан маслаҳатлашган ҳолда, беморни сезувчанлиги ва аллергияси ҳисобга олган ҳолда буюрилади.
https://t.me/medikinfo
204
БЕЛГИЛАРИ:
⁃ Терининг хаддан ташқари қуруқлашиши
⁃ Тошмалар асосан тирсакни, тиззани, билакнинг ички қисмлари, бўйин атрофларида кўпроқ учраши. Чақалоқларни юзларига хам тошиши кузатилади.
⁃ Яллиғланган тери кўп қичийди, болани безовта қилиб уйқусини бузади. Бола инжиқ ва йиғлоқ бўлиб қолади. Хадеб қичийвериш натижасида тери қалинлашиб чандиқсифат кўринишга келади.
⁃ Терини сувланиб, майда пуфакчалар кўринишини олиши, қизариб кетиши иккиламчи инфеция тушганидан дарак беради.
https://t.me/medikinfo
204
САБАБЛАРИ:
Аниқ сабаби тушуниб етилмаган, аммо аллергик омиллар бўлган
баъзи озиқ-овқатлар, сигир сутига аллергия, чақалоқлар суъний сутлари
Астма билан касалланганларда кўп учраши, наслийлиги кўп кўрсатиб ўтилган.
Экземада терининг ёғли қатлами юпқалашиб кетади ва тери яллиғланишга мойил бўлиб қолади.
Ривожланишига олиб келувчи факторлар эса қуйидагилардир:
⁃ Иқлимни ўзгариши (зах, совуқ, чанг иқлим)
⁃ Уй чангларига бўлган аллергиялар
⁃ Хар ҳил кимёвий воситалар, яъни ювинадиган геллар, совунлар, тери кремлари, кир ювиш воситалари)
⁃ Уй хайвонлари юнглари ва чиқиндилари
⁃ Ҳомиладорликдаги гормонал ўзгаришлар, хайздан олдин юзага келувчи гормонал ўзгаришлар.
https://t.me/medikinfo
204
АТОПИК ЭКЗЕМА ЁКИ ДИАТЕЗ
Экзема кўпинча болаларда учровчи терининг юзаки яллиғланиши. Бу тери касаллигини назорати қийин бўлиши, касаллик тез-тез қайталаниши кўпчилик ота-онани ташвишга солади.
ДИАТЕЗ БИЛАН АСОСАН КИМЛАР ОҒРИЙДИ?
• 5 ёшдан кичик болалар кўпроқ оғрийдилар. 75% тошмалар болаларда ўсмирлик даврининг ярмига келиб бутунлай йўқолиб кетади.
• 30 тадан бир беморда ёшликдаги экзема улғайгандан кейин хам учраши кузатилади. Бу айниқса ёшликда экзема назорати яхши бўлмаган беморларда қайталанади.
Экземада терининг ёғли қатлами юпқалашиб кетади ва тери яллиғланишга мойил бўлиб қолади.
https://t.me/medikinfo204
ДАВОМИ
4. 11 - хафтада «спина бифида» каби туғма нуқсонни, Даун, Едвардс ва Патау синдромини истисно қилиш учун сонография/ УТТ скрининги қилиниши лозим. УТТ шубҳали хулоса берса, кейинги босқич - махсус қон анализ ва амниоцентез (бачадон суюқлиги намунаси) ёки йўлдошдан хориоид виллюз намунаси олиниб юқоридаги касалликларга текширилади.
БОЛА ДУНЁГА КЕЛГАЧ:
1. Чақалоқни бошдан оёқ жисмоний текширувдан ўтиши ва жисмоний нуқсонларни истисно қилиниши лозим
2. Чақалоқни эшитиш қобилиятини текширилади.
3. Чақалоқдан 5 кун бўлганида олинадиган қон томчи анализи ёрдамида қуйидаги касалликларга текширилади:
⁃ ўроқсимон қон таначаси касаллиги
⁃ Муковисцедоз
⁃ Наслий гипотиреоз (қалқонсимон без гормонининг етишмаслиги)
⁃ Наслий метаболик касалликлар ( фенилкетонурия, МКАДД, болезнь мочи клёнового сиропа; изовалерик ацидемия, глютарик ацидурия, гомоцистинурия) ва холатларни истисно қилиш лозим.
https://www.nhs.uk/pregnancy/your-pregnancy-care/screening-tests/
https://t.me/medikinfo
https://www.instagram.com/doctor_nik_uk?igsh=MXcwNGlpcGo0aWxyYg%3D%3D&utm_source=qr
204
ҲОМИЛАДОРЛИК СКРИНИНГ ТЕСТЛАРИ КЕТМА-КЕТЛИГИ АСЛИДА ҚАНДАЙ БЎЛИШИ ЛОЗИМ?
ҚУЙИДАГИ КЕТМА-КЕТЛИК БУЮК БРИТАНИЯ ПРОТОКОЛИГА АСОСЛАНГАН.
1. Ҳомиладорлар 6-8 хафтадан бошлаб ўзларини турар жойларида поликлиника акушери/дояси рўйхатида ёзиладилар.
2. 8 - хафтадан қуйидаги касалликларни истисно қилувчи қон анализлари олиниши керак:
⁃ Умумий қон анализи (гемоглобин), темир миқдори, гемоглобин касалликликлари (талассемия ва ўроқсимон қон таначаси касаллиги)
⁃ Инфекцион касалликлар: Гепатит Б,С, Д ва Сифилис (ОИТС хам). ТОРЧ инфекциялари қон анализлари
3. Сийдик анализи: оддий сийдик йўллари инфекциялари анализда намоён бўлса, хомиладор аёлда белгилари бўлмаса хам дарҳол антибиотик билан даволанади; Агар анализда қанд миқдори баланд чиқса, қайта махсус қон анализи олинади ва Хомиладорлик қандли диабетини истисно қилинади.
204
DAVOMI
YIRINGLI - BAKTERIAL TONZILLITLAR:
1. Birinchi tanlov: PENITSILLIN V (fenoksimetilpenitsillin)
2. Penitsillinga allergiya bo’lsa unda, KLARITROMITSIN 500 mg yoki ERYTROMITSIN 250-500 mg kuniga 4 maxal.
Boshqa antibiotiklar (Tsiprolet, Tsefotoksim, Optiprim kabilar) bu xolatdagi bakteriyani davolashda buyurilmaydi.
204
TONZILLITLAR (ANGINA) NI DAVOLASH:
VIRUSLI TONZILLITLAR:
- Tomoq og’rishi va yutishni qiyinlashishi
- Tomoq bezlarida qizarish va shish.
1. Paratsetamol, Ibuprofen va so’riladigan/ shimiladigan og’riq qoldiruvchi tabletkalar.
2. Ko’p miqdorda suyuqlik
Bu xolat 3-5 kungacha davim etib, so’ngra sekin asta yahshilana boshlaydi.
204
ДАВО УСУЛЛАРИ:
1. Соғлом турмуш тарзи. Фаол жисмоний харакатлар
2. Кальцийга бой таомлар ёки препаратлар
50 ёшдан ошганлар учун тавсия қилинган Кальцийнинг дозаси кунига 1000 мг (бу ярим литр сутда, 125 гр йогурт/қатиқда ёки 50 гр тоза пишлоқда топилади) бўлиши лозим.
3. Витамин Д. Кунига 800-1000 МЕ ёки 115 гр лосось балиғи, 80 гр сардин балиғи ёки 170 гр туна (тунец) балиғида бўлади.
ДОРИЛАР: Булар суякни янада емирилишидан химоя қилади
- Бисфосфонатлар: Алендронат ёки Золендронат кислотаси
- Эстроген гормони (ЗГТ)
- Денозумаб,
- Ралоксифен ва хк.,
Бу дорилар Ревматолог ёки Ортопед билан маслаҳатлашиб берилади, чунки ўзига ҳос ноҳуш та’сирлари бор.
204
ОСТЕОПОРОЗ
Бу суякларни юпқалашиб, мўртлашиши натижасида юзага келадиган касаллик, бўлиб, унсиз ривожланувчи касалликлар қаторига киради. Остеопороз “ғоваклашган суяк” ма’носини англатади.
Авваллари қариларда кўп учрайдиган ҳолат бўлган бўлсада, хозирда бу касаллик хам хавфли омиллар ошиши туфайли ёшармоқда.
Жараённи тезлаштирувчи, хавфли омилларига эса қуйидагилар сабаб бўлади:
- гипертиреоз касаллиги
- целиакия
- крон касаллиги
- Сурункали буйрак касаллиги
-ревматоидный #артрит
- менопауза
- сурункали жигар касалликлари
- 1 тип диабет
- кўкраксаратони
- анорексия, озғинлик
- чекиш ва спиртли ичимликлар
БЕЛГИЛАРИ:
Касалликни унсиз дейилганини сабаби, белгилари суяк синмагунича намоён бўлиаслиги мумкин.
ТЕКШИРУВ:
- Рентген
- DEXA сканирование ёки денситометрия (суяк қалинлигини ўлчаш)
204
ДАВОМИ
https://t.me/medikinfo
ДАВОЛАШ:
1. Антибиотиклар касалликни 1- чи 3 хафтасида берилади. Кларитромицин, азитромицин ёки эритромицин кўкйўталда ёрдам беради.
2. Афсуски йўтал хуружини енгиллаштирувчи дорилар йўқ, аммо суюқликни кўп миқдорда ичиш, илиқ сут, балғамни суюқлашиб тез ажралишига ёрдам беради.
ЭМЛАШ:
ЧАҚАЛОҚЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА, ТАРТИБ БИЛАН ЭМЛАШ БУ ЖУДА МУҲИМ ҲИМОЯ УСУЛИ.
ЭМЛАШ АКДС вакцинаси орқали амалга оширилади.
АКДС — Адсорбирланган Кўкйўтал, Дифтерия, Қоқшол вакциналари билан эмланган чақалоқларда бир вақтнинг ўзида учта хавфли юқумли касалликларни олди олинади.
Ўзбекистонда АКДС 2, 3 ва 4 ойлик чақалоқларга, 16 ойлик болага, сўнгра 7 ёш ва 16 ёшда берилади.
Буюк Британияда DTP 6-in-1 2, 3 ва 4 ойлик чақалоқларда, 3-5 ёшларда берилади.
https://t.me/medikinfo
204
ДАВОМИ:
Беморлар кунига 12-15 та хуруждан 100 мартагача хуружни бошдан ўтқазадилар. Бу йўтал босқичи 2 хафта ва ундан хам кўп давом этиши мумкин.
Тинчланиш босқичида хуружлар 3 ойгача чўзилиб секин аста камая бошлайди. Баъзи беморларда бу хуружлар 100 кунгача хам чўзилгани учун баъзи халқлар кўкйўтални “100 кунлик йўтал” деб хам атаганлар.
ТАШХИС:
Асосан клиник белгиларига қараб шубҳа қилинади ва бурун орқали олинган суртмада Бордетелла бактериясини топиш орқали қўйилади.
Қон анализида ҳимоячи антитаначаларни топиш хам ташхис қўйишга ёрдам беради.
АСОРАТИ:
Йўтал хуружларини асоратлари 6 ойдан кичик чақалоқларда оғир ўтади. Пневмония, қон томирларини ёрилиши, қовурғаларда оғриқлар, қорин чурралари (грыжа), пневмоторакс каби асоратлар юзага келади.
