cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Media News

Eng so’nggi yangiliklar Murojaat uchun: @Mahbuba_Hasanova

Show more
Uzbekistan20 660The language is not specifiedNews & Media27 439
Advertising posts
2 262
Subscribers
-124 hours
+107 days
+1730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёев 5 июнь куни Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори доктор Нгози Оконжо-Ивеалани қабул қилди. ЖСТнинг кўмаги билан Ўзбекистонда Савдо сиёсати бўйича компетенция марказини ташкил этиш таклиф этилди. Қўшилинг: t.me/medianews7
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Фирдавс Фридунович Абдухолиқов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори этиб тайинланди. Шу муносабат билан Шоазим Шоисламович Миноваров ушбу лавозимдан озод қилинди.
Show all...
❗️Абитуриентлар диққатига! 2024-2025 ўқув йили учун my.uzbmb.uz сайтида рўйхатдан ўтиш жараёнида қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: ➖ абитуриентлар 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади. Бунда абитуриентлар фақат тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлайди холос; ➖ агар кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди. Бунда айнан ўзи кирмоқчи бўлган ОТМда ижодий имтиҳон топшириш шарт эмас. Масалан, кимдир Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университетига кирмоқчи бўлса, унда ижодий имтиҳонни исталган ҳудудда, айтайлик Бухоро ёки Андижонда топширса ҳам бўлади; ➖ тест топшириш ҳудуди қисмида Сўх ва Денов тумани ҳам бор. Яъни Сўх туманидагилар Фарғона шаҳрига, Денов ҳамда унинг атрофидаги туманлар Термиз шаҳрига келиши шарт эмас; ➖ аввалги йилларда битирганлар тестга кириш учун 170 минг сўм миқдорида тўлов қилиши лозим. Тўловни 25 июнгача бўлиб тўлаш ҳам мумкин, ундан кечикса, тестга киритилмайди; ➖ фикри ўзгариб қолган абитуриент 25 июнгача қайта ариза топширса ҳам бўлади. 25 июндан кейин аризани ўзгартиришга рухсат берилмайди; Имтиҳонлар июль–август ойларида ўтказилади. ❗️ОТМларда қандай йўналишлар борлиги ва ҳар бирининг ўтиш баллари билан @mandat_javobbot орқали танишиш мумкин.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Саида Мирзиёева ЖСТ Бош директори билан учрашди  Бугун Саида Мирзиёева «Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни» конференцияси доирасида ЖСТ Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши – Президентимиз учун ўта муҳим устувор масала эканига алоҳида эътибор қаратилди. Нгози Оконжо-Ивеала мамлакатимизда олиб борилаётган ишларни юксак баҳолаб, Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш йўлидаги ҳаракатларимизни тўла қўллаб-қувватлашини билдирди.
Show all...
03:29
Video unavailableShow in Telegram
🎥 Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Бутунжаҳон атроф-муҳит кунига бағишланган «Табиатни асранг» видеоролигини тақдим этади. Клип Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан суратга олинган бўлиб, инсониятнинг табиатга бепарво муносабати қандай даҳшатли оқибатларга олиб келишини кўрсатади ва келажак авлодни атроф-муҳитни асраб-авайлаш ҳақида ўйлашга ундайди. Клипнинг таъсирчан қўшиғи «Х-Фаcтор» ўзбек телешоусининг ўтган йилги мавсум иқтидорли иштирокчилари томонидан ижро этилган.
Show all...
74.33 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон болалар онкологик касалликларига қарши курашда катта қадамни ташлади Тошкентда «Далилларга асосланган ҳаракат» мавзусидаги болалар онкологияси ва гематологияси бўйича I халқаро конгресс ўз ишини бошлади. Конгрессда Зироат Мирзиёева ҳам сўзга чиқди ва бу нарса ҳозирда қанчалик долзарб эканлигини қайд этиб ўтди. Бу ерга биз ягона мақсадни кўзлаб, ўғил-қизларимизнинг ҳаётига зомин бўлаётган энг оғир касалликлардан бирини енгиш учун йиғилдик. Ҳар бир бола яшашга ҳақлидир. Болалар келажакда соғлом бўлиши, тўлақонли ҳаёт кечириши учун барча имкониятларни ишга солиш бизнинг бурчимиздир.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда “Дарё” ўз манбасига таяниб хабар берди. Хабарда айтилишича, агентликка Шуҳрат Ризаев раҳбар бўлади.  Фирдавс Абдухолиқов эса Ислом цилизацияси марказига директор бўлиши кутилмоқда.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
☄️Қозоғистонда болаларга энергетик сотиш тақиқланади Қозоғистонда 21 ёшгача бўлганларга энергетик ичимликлар сотиш тақиқланади. Депутатлар аллақачон тегишли қонун лойиҳасини қабул қилишган. Бу ёшгача бўлган одамларга енергетик ичимликлар (ҳатто сотувчининг иштирокисиз ҳам — масалан, автоматлар орқали) сотишга енди йўл қўйилмайди. Қўшилинг: t.me/medianews7
Show all...
00:13
Video unavailableShow in Telegram
Айни вақтда Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган бизнес форум бўлиб ўтмоқда.
Show all...
4.64 MB