cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

𝑆𝑈𝑅𝐻𝑂𝑁𝐼𝑌 𝑆𝐻𝐸'𝑅𝐿𝐴𝑅𝐼✍

Kanal egasi:(Shuxratbek) Murojat uchun:: +998970450699 @Oddiylik_buyuklikdur @Oddiylik_insonga_yarashadi Kanalda nimalar yoritiladi:? ✅Shaxsiy she'rlar ✅Zakaz she'rlar ✅Qo'shiq uchun maxsus she'rlar Bizdan uzoqlashmang siz to'g'ri kanal tanladingiz✨

Show more
Advertising posts
1 220
Subscribers
-124 hours
-137 days
-5030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

57 ### Маъносиз кунлардан толиқдим рости, Дилимни ҳижрон-у аламлар босди. Манзилга етмасдан армонлар тўсди, Чарчадим онажон не қилай она? Кишинбанд кўнглимга ҳеч ким йўламас, Ишонган дўстларим аҳвол сўрамас. Ҳолинг не дея бир ҳеч ким ачинмас, Чарчадим онажон не қилай она? Ғийбатим қилганлар тўлмоқда аттанг, Бемажол турибман ҳолимга қаранг. Эҳ менчи шу қадар эмасдим сатанг, Чарчадим онажон не қилай она? Дардимни айтолмай юрибман йўлда, Гохида ёмғирда гохида дўлда. Сарсона бўляпман кезганча чўлда, Чарчадим онажон не қилай она? Бир куни ишларим яҳши бўларму? Зулматли осмоним нурли бўларму? Менга ҳам қўл тутиб омад келарму? Ҳозирча чарчадим не қилай она? Муаллиф::Сурҳоний @sherlarim_sizga_yaqinlarim
Show all...
👍 2 1🥰 1👏 1💯 1💘 1
### Қўксим кериб қалқон бўлай ғамингизга, Куйинмангиз кўмак бўлай камингизга. Оғридими дармон бўлай жонингизга. Баҳтим сиздур бу дунёда онажоним. Алвон-алвон гуллар тутай қўлингизга, Ёш келмасин маюс боққан кўзингизга. Ажинлари югурмасин юзингизга, Баҳтим сиздур бу дунёда онажоним. Баъзан сизни унутибман кечирингиз, Юзга кулгу қувончини тоширингиз. Бу ҳаётда жошқин сойдек жўш урингиз, Баҳтим сиздур бу дунёда онажоним. Келмай қолсам неча кунлар кутганимсиз, Жон болам деп дуо қилиб толганимсиз. Ғохо ёлғиз ғамлар билан қолганимсиз, Баҳтим сиздур бў дунёда онажоним. Ҳидингизни ҳеч бир гуллар такрорламас, Сиздан ўзга менинг учун фариштамас. Кўп яшангиз баҳтли бўлиб озордамас, Баҳтим сиздур бу дунёда онажоним. Икки дунё сарваримсиз жонажоним, Баҳтим сиздур бу дунёда онажоним. ✍Сурхоний(Сурҳон оға) @sherlarim_sizga_yaqinlarim
Show all...
❤‍🔥 2 1👌 1🕊 1
Ушбу шеър бир инсонни талабига биноан ёзилди камчилиги бўлса рози бўласиз деган умитдаман. ### Юрагим қўлинга тутқаздим қара, Озордан кўнгилчанг бўлмасин яра. Гўзаллар ичинда ўзинг энг сара, Севгимни қабул эт гўзал Мафтунам. Қўлинг бер иккимиз боғлар кезайлик, Сенла мен умирбот баҳтли бўлайлик. Ҳаёт китобида мангу қолайлик, Севгимни қабул эт гўзал Мафтунам. Маҳзунлик ярашмас дилларимизга, Шодликлар тўшалсин йўлларимизга. Қувонч тафти урсин, юзларимизга, Севгимни қабул эт гўзал Мафтунам. Йўқ эрсанг чидолмам асло ҳеч қачон, Андуҳлар юракни олмасин нишон. Ўтинчим шу эрур берақол имкон, Севгимни қабул эт гўзал Мафтунам. Икки дил достони яралсин биздан, Аллоҳим асрасин энг ёмон кўздан. Асрасин ғийбат-у туҳматли сўздан, Севгимни қабул эт гўзал Мафтунам. Бу дунё мен учун бўлмасин бир кам, Ишқимни қабул эт гўзал Мафтунам. ✍Сурҳоний. @sherlarim_sizga_yaqinlarim
Show all...
👍 3❤‍🔥 2🥰 1🕊 1💘 1
### Бизга ҳавас килинг. Қайдандур ешитдим бу яна нима? Ўғил билан қизлар дўст бўлмасина? Бизда ўзга муҳит кўринглар ана, Бизга хавас қилинг бизда бошқача. Азоб бериш юқдур асло ғараз юқ, Ғийбат-у тухматлар уролмайди дўқ. Ёлғон сўлар юқдур алданишлар йўк, Бизга ҳавас қилинг бизда бошқача. Ишонмай севги деп ғийбатлар қилинг, Розимиз майли ҳўп тухматлар килинг. Йўлимиз пойлангда тузоқлар қўйинг, Бизга хавас қилинг бизда бошқача. Баъзида ғам есам опам бўлади, Эркалик қилганда синглим бўлади. У менинг ишончли дўстим бўлади, Бизга ҳавас қилинг бизда бошқача. Соғ бўлинг дўстгинам менинг бахтимга, Дўст дедим мен сизни ёлғиз ўзимга. Сиз борсиз кунглим тўқ ғам юқ юзимда, Бизга хавас килсин бизда бошқача. ✍СУРХОНИЙ
Show all...
4🕊 2👍 1❤‍🔥 1🥰 1👏 1
37 Ота онамга..... Ҳаётим гўзалдур кам-у кўстим йўқ, Ишларим юришди бундан кўнгилим тўқ. Ҳотиржам яшайман сизлар бугун соғ, Баҳтлиман дуолар қилдингиз она.... Бойманда елкамда қўлингиз ота... Сизлар бор қатордан қолмай турибман, Баҳтнинг дарёсида сузиб юрибман. Ташвиш нелигини билмай юрибман, Баҳтлиман дуолар қилдингиз она.... Бойманда елкамда қўлингиз ота... Ҳар бир сўзингизни ҳикмати борда, Ўткир зеҳнингизда сабоқлар борда. Дилимда ҳамиша аллоҳим ёрда, Баҳтлиман дуолар қилдингиз она.. Бойманда елкамда қўлингиз ота.. Дўстлар ўрдасида обрўларим бор, Гўзал сулувлари йўлларимга зор. Роббим ишларимда доим мададкор, Баҳтлиман дуолар қилдингиз она... Бойманда елкамда қўлингиз ота.. Орзу ҳавасларнинг рўёси бўлар, Болангиз синмайди довонлар ошар. Соғинди сизларни дийдорга шошар, Баҳтлиман дуолар қилдингиз она.. Бойманда елкамда қўлингиз ота.. ✍СУРХОН ОҒА.... ❀꯭♕⃝꯭≛‌ ꯭𝐒꯭ᵘ꯭ʳ꯭ˣ꯭ᵒ꯭ⁿ꯭꯭ ꯭ 𝐎꯭ᵍ꯭ʼᵃ꯭꯭ ꯭ 𝐒꯭𝐇꯭ᵉ꯭'ʳ꯭ˡ꯭ᵃ꯭ʳ꯭ⁱ꯭✶꯭‌꦳ꦿ꯭🥇꦳꯭ꦿ꯭➤꯭ @sherlarim_sizga_yaqinlarim @sherlarim_sizga_yaqinlarim @sherlarim_sizga_yaqinlarim
Show all...
🔥 2🥰 2 1👏 1👌 1🕊 1💯 1
### Она.... Oна, Нега бу дунё ёлғон? Ёки ёмонларга бўлганми ошиён? Ёлғонлар йиғилиб бўлибди уммон, Ҳаммани қарига тортиб кетмоқда. Она, Нега одамлар соҳта? Ҳолимни сўрмоққа бир дўстим йўқда, Шонимга боримга ҳасатла боқса, Уларни дўстим деп айтиб бўларму? Она, Нега ёрлар бевафо? Озори жонимга берди кўп жафо. Ҳаста бу юрагим қилмасдан адо, Жимгина кечайму бари-баридан. Она, Нега сизда миннат йўқ? Дуойингиз қўллар ғамга бўлиб ўқ. Сабрингиз қойилман шу қадар буюк, Дунёси бош эгар сизга тенги йўқ. Она, Қўй дейсиза, шу дунёсини, Унут болам дея дўст иғвосини. Ёрларнинг фитнаси ё нағмасини, Ўйлама болам деп кулиб қўясиз. Она, Яшамоқни сиздан ўргандим, Йиқилсам гоҳида сизга суяндим. Дунёда ёлғизим сизга ишондим, Фариштам доимо сиз кулиб юринг. Она, Муносиб бир фарзанд бўлайман, Ҳар онда ҳолингиз сўраб турайман. Пойингиз жаннатдур бошим қўяйман, Ҳожиона бўлинг баҳтли қилайман. ✍Сурхоний
Show all...
3🔥 1👏 1😭 1
### Баҳтсиз эмасман.... Ўзимни мақташ эмас, оқладим ҳолос, Сўзингиз кўнглимга келдида бироз. Берган озорингиз ёдимда ҳануз, Тўҳматга енгилган инсон эмасман. Тўғри оддий балки, соддароқдурман, Ишқдан куйган дайди, девонадурман. Алам ютган ожиз бағриқондурман, Лекин асло нодон, инсон эмасман. Вақт топиб онамга бермадим меҳр, Отам кўролмади, бир сиқим ҳузур. Укамни елкамга олмадим узр, Асло ўйламангиз ёмон эмасман. Синглим, опам боримсиз демадим балки, Дўстимнинг ёнида турмадим балки. Ғийбатимни қилманг демадим ёки, Аҳир сиз ўйлаган инсон эмасман. Кунлар ўтиб ишларим юришиб қолар, Битмаган юмушлар битиблар қолар. Ҳаётимга кулиб баҳорим келар, Билинг мен нолиган инсон эмасман. Ўшал кунлар келса баҳтиёр бўлиб, Онамни авайлай қалбин боғ этиб. Отамни ардоқлай, дуосин олиб, Меҳирсиз бешавқат фарзанд эмасман. Укам қўлларига ўйинчоқ тутиб, Ногоҳон йиғласа кулиб овутиб. Дилдаги дардини барин совутиб, Қалқони, ишончли мадад бўламан. Синглим акам деса қувнаб кетаман, Опам иним деса яйраб кетаман. Дунёга таралган баҳтга етаман, Ҳурсандман дунёда ёлғиз эмасман. Дўстгинам бормисан соғ омонмисан, Сен ўша ҳалиям шох-шодонмисан. Ҳар лаҳза ёнингда бўлмадим кечир, Аҳдимиздан кечган дўстинг эмасман. Аллоҳ сабр берса мададкор бўлса, Барчани бирдайин кўнглин оларман. Бир ёр учраса-ю иймонли бўлса, Бир умр севгайман ҳиссиз эмасман. Яшайман дунёда энг баҳтли бўлиб, Дард, алам, ҳасратлар бегона бўлиб. Ғийбат туҳматларин қабрига кўмиб, Яшайман мен шодон, баҳтсиз эмасман. ✍Сурхоний
Show all...
3🕊 2❤‍🔥 1👍 1👌 1
### Исённи бошласа ғурбатлар секин, Кўтармай қоласан ҳасратлар юкин. Забонинг жим турса йиғлайсан сокин, Дилдаги дардингни кимга айтасан? Сўзлайсан баъзида тинглайди дея, Дардинга бормикин бўлгувчи соя. Ўйлагин ҳаётинг кетмасин зоя, Дилдаги дардингни кимга айтасан? Ғам ема ғамларинг келтирмас фойда, Ишончли дўстларинг қолдилар қайда? Доимо ўзингни сен ўзинг ўйла, Дилдаги дардингни кимга айтасан? Борасан, қайтасан манзилинг йўқдай, Сўзларинг нишонин топмаган ўқдай. Ичингни тўлдирган мисли дарёдай, Дилдаги дардларинг кимга айтасан? Кошонанг ҳувиллаб ёлғиз қолибсан, Эшитдим девона ишқдан тонибсан. Бу ёлғон дунёдан буткул тўйибсан, Дилдаги дардларинг кимга айтасан? Қисмат бу чидайсан имконинг йўқдур, Биламан аламлар кўксинга чўғдур. Ишонгин ечилмас саволлар йўқдур, Дилдаги дардларинг кимга айтасан? Шукур қил, сабр қил, қилмагил нолиш, Тупроқмас бошинга тегипти болиш. Номардга шарт эмас бошингни эгиш, Дилдаги дардларинг кимга айтасан? Ажабмас яратган дардингни олар, Тўғри бўл ёмонлар кўнгилидан қолар. Бемор бу қалбинга даволар солар, Дардларни аллоҳга секин айтасан. Дардларни аллоҳга секин айтасан. ✍Сурхоний @sherlarim_sizga_yaqinlarim
Show all...
👍 4🔥 2👏 1🕊 1
Мактаб битирувчилари борми орамизда???
Show all...
2🕊 2🔥 1🤩 1👌 1
Устозларим сизларга раҳмат. Таълим берган миннатсиз ошдек, Улар сабаб сойдайин тошдик. Баҳт томонга югуриб шошдик, Устозларим сизларга раҳмат. Кўрсатдингиз бизга марҳамат, Сўзингизда кўп екан ҳикмат. Билим олдик бебаҳо неъмат, Устозларим сизларга раҳмат. Фаҳирланинг ютуғим кўриб, Яшаяпман шодликка тўлиб. Сизлар сабаб зур инсон бўлиб, Устозларим сизларга раҳмат. Таълим берган устозлар зўрсиз, Отамдайин тиргак бўлгансин. Онамдайин меҳир бергансиз, Устозларим сизларга раҳмат. Ранжимангиз мендан устозлар, Менинг учун яхши инсонлар. Ёдимдадур беғубор дамлар, Устозларим сизларга раҳмат. Устозларим сизларга раҳмат. ✍Сурхоний
Show all...
👍 5🕊 2 1🔥 1👏 1