cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Namangan shahar | Oila va Xotin-qizlar bo'limi

Namangan shahar Oila va xotin-qizlar bo‘limi Matbuot xizmati @Gulchexra_Raxmonjanovna Takliflar_Uchun Guruh https://t.me/Namangan_shahar_oila

Show more
Advertising posts
280
Subscribers
No data24 hours
-37 days
-630 days
Posts Archive
❇️ Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва тадбиркорликка эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 сентябрдаги “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-376-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Наманган шаҳар "Дамбоғ" МФЙ биносида Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ташкил қилинди. Марказда тикувчилик, кандолатчилик махсулотларини тайёрлаш йуналишида 20 нафар аёллар бандлиги таъминланди. Тадбиркорлик маркази очилишида Наманган шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Абдурахимова, "Дамбоғ" МФЙда яшовчи хотин-қизлар ва шаҳардаги МФЙ хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди. Очилиш маросимида хар бир махаллада хотин-қизларни бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик марказини ташкил қилишда алохида эътибор берилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Show all...
02:55
Video unavailableShow in Telegram
Namangan shahar maktabgacha va maktab taʼlim boʻlimi tasarrufidagi 60-sonli maktabgacha taʼlim tashkilotida "Jajji bolajonlar –bizning eʼzozimizda" loyihasi doirasida tadbir tashkil qilindi. Tadbirda ishtirokchilariga tashkilotimiz tarbiyalanuvchilari tomonidan chiroyli raqslar,sheʼrlar ashulalar taqdim etildi. Tadbir koʻtarinki ruhda oʻtdi.Tashkilotda koʻp yillardan beri faoliyat olib borayotgan bir guruh hodimlar taqdirlandilar. Namangan shahar  60- sonli DMTT direktori:                       Sanobar.Usmanova         
Show all...
60-MTT.mp4171.64 MB
00:52
Video unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги "BYD Uzbekistan Factory" инновацион заводига ташриф буюриб, бу ерда ишлаб чиқарилган биринчи электромобилга имзо чекди Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Show all...
IMG_4438.MP44.26 MB
👍 1
01:09
Video unavailableShow in Telegram
#табрик 27 ИЮНЬ - МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ! 📣
Show all...
F946F5A5A7C594635E400EAE3B0EEC8C_video_dashinit.mp41.19 MB
“Бугунги кунда матбуот иши, журналистлар фаолияти нафақат “тўртинчи ҳокимият”, балки мудофаа, хавфсизлик каби ҳал қилувчи соҳага айланиб бормоқда. Қурилиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги камчиликлар, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги муаммолар бўйича бериб борилаётган танқидий ва таҳлилий материаллар жойларда мудраб ўтирган айрим раҳбар ва мутасаддиларни уйқудан уйғотиб, янгича ишлаб, одамларнинг ташвиши билан яшашга мажбур қилмоқда. Ҳеч шубҳасиз, буларнинг барчаси миллий медиа воситаларимиз “тўртинчи ҳокимият” даражасига яқинлашиб бораётганидан далолат беради. Ахборот майдонида юзага келаётган баҳсли тортишув ва муаммолар фақат ва фақат қонун доирасида, ҳуқуқий меъёрлар негизида ҳал этилиши шарт”. Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригидан. Telegram | Instagram | Facebook
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик Поздравление работникам печати и средств массовой информации Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#ҚУТЛОВ Президент бир гуруҳ ОАВ ходимларни мукофотлади, улар орасида ҳамюртимиз ҳам бор Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш йўлида фаоллик кўрсатиб келаётгани, юртимиздаги янгиланиш жараёнларини ёритиш, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, замонавий медиа тармоқлари учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ОАВ ходимлари Президент томонидан мукофотланди. Улар орасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори ўринбосари Содиков Икром Мамадалиевич ҳам борлиги қувонарли ҳол. Фурсатдан фойдаланиб, тақдирланган ҳамюртимизни юксак мукофот билан чин дилдан қутлаймиз!
Show all...
🔴#ONLAYN Ayni daqiqalarda O‘zbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi raisi Ozoda Parpiboyevaning 30-iyun Yoshlar kuni munosabati bilan “Yoshlar oyligi” doirasida Yoshlar ijod saroyida yoshlar bilan uchrashuvi bo‘lib o‘tmoqda. 🌐Veb sayt |🌐Facebook |🌐Instagram |🌐Youtube❗️
Show all...
ОАВ вакиллари иштирокида "МЕДИА ЛИГА" мусобақаси ўтказилди Наманган вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси ташаббуси билан "Ёшлар ойлиги" доирасида "27 июнь-Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан вилоятимизда фаолият юритаётган ОАВ ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича "Медиа Лига" мусобақаси ўтказилди. Мусобақада туман ҳокимликлари ва вилоят ташкилотлари ахборот хизмати ходимлари, тахририят вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этишди. Муросасиз ва қизиқарли лаҳзаларга бой бўлган мусобақанинг якуний натижаларига кўра: 1-ўринни Блогерлардан тузилган "INFINITY" жамоаси қўлга киритди. 2-ўринни "Халқ иродаси" газетаси ходимлари жамоаси эгаллади. 3-ўрин эса вилоят медиа департаменти жамоасига насиб этди. Мусобақа ғолиблари Наманган вилояти ёшлар ишлари бошқармаси томонидан муносиб тақдирланди. Наманган вилояти ёшлар ишлари бошқармаси ахборот хизмати
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
📍 Наманганда 26 июнь куни 39 даража иссиқ бўлади   🗺Республика Гидрометеорология маркази 26 июнь, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. 🌤️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 34-39° бўлади. 📍Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 27-32° бўлади.
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
☀️ Жазирама кунларда фойдали тавсиялар 🌕 Қуёш нури соат 12:00 дан 16:00 гача жуда фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида кўчага чиқишни режалаштирмаган маъқул. Аммо ташқарига чиқишга зарурат бўлса, тананинг очиқ жойларини қуёш нуридан асрашга ҳаракат қилиш керак. 🌤 Иссиқ об-ҳавода организмда сув баланси бузилади ҳамда кўп намлик йўқотилади. Шунинг учун жазирамада кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш зарур. Ёз кунлари чанқоқни олча, олма ва нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон ҳамда лимонли сувлар босади.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Диққат эълон! Наманган шаҳар, Лола МФЙ ҳудудидаги “Наманган-2” Лола газ тақсимлаш шаҳобчасининг тармоғидан фойдаланувчи “Наманган шаҳаргаз” газ таъминоти бўлими томонидан таъмирлаш ишлари ҳамда ҳимоя зонаси масофасидан бошқа жой кўчириш ишларини олиб борилиши сабабли, газ тақсимлаш станциясидан табиий газ етказиб бериладиган Наманган шаҳрининг Илғор, Бобуршоҳ, Қадамжо, Бўстон, Соҳибкор, Янги қурилиш, Лола, Эшобод, Ҳақиқат, Ғишткўприк, Маданий, М.Маориф, Ш.Тонгги, Чинор, Дамбоғ, Обод, Тараққиёт, Янги аср, Олвализор, Равнақ, Баҳор, Зарбдор, Зиёкор, Алпомиш, Маърифат маҳаллалари ҳудудидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларини табиий газ таъминоти 2024 йил 26 июн куни эрталаб соат 08-00 дан 2024 йил 27 июн куни кеч соат 17-00 гача табиий газ бериш 100 фоизга тўхтатилади. “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали, “Наманган шаҳаргаз” газ таъминоти бўлими табиий газ таъминоти тўхтатилиши ва табиий газ таъминотидаги узилишларда юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Show all...
01:41
Video unavailableShow in Telegram
Мавлавий Намангоний мажмуаси | Ўз даврининг буюк алломаси, Қўқон хонлиги шайхул исломи, хонлар - Амир Олимхон ва Амир Умархон, Мадалихонлар устози Муллахожа эшон сўнгги макон топган маскан зиёрат туризми манзилгоҳига айлантирилди
Show all...
MAVLANIY_encoded.mp412.62 MB
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Монголии Ухнаагийн Хурэлсух по итогам переговоров на высшем уровне выступили с заявлениями для представителей средств массовой информации. #Mirziyoyev #tashrif #Muguliston #bayonot Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Show all...
👍 2
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.