cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Namangan shahar | Oila va Xotin-qizlar bo'limi

Namangan shahar Oila va xotin-qizlar bo‘limi Matbuot xizmati Takliflar_Uchun Guruh https://t.me/Namangan_shahar_oila

Show more
Advertising posts
298
Subscribers
-324 hours
+67 days
-12930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#Online Хонадонбай ишлаш тизими амалда Анваржон Отаходжаев ўрганишлар жараёнида Наманган шаҳрининг 2-сектор ҳудудида жойлашган "Нурафшон" МФЙ, Чилигизор 8-берк кўча 10-уйида истиқомат қилувчи Дилмурод Мамадшаев хонадонида бўлди. Хонадон эгалари томонидан уй томорқасидан самарали фойдаланиб, даромад олиш ҳамда уйни маҳалладаги энг намунали хонадонларидан бирига айлантиришган. Мўъжазгина хонадон иссиқхонасида лимон, турли гуллар ландшафти, 10 дан ортиқ турдаги қушлар ҳамда қўзилар парваришланмоқда. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | 📍 Murojaat uchun
Show all...
🖥🖥🖥 🇺🇿 O’zbekiston Respublikasi Prezidentining «Tazyiq va zo’ravonlikdan jabrlangan shaxslarga ijtimoiy xizmatlar ko’rsatishni takomillashtirish bo’yicha qo’shimcha chora-tadbirlar to’g’risida»gi qaroriga sharh. 💠 Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi axborot xizmati 🌐Veb sayt |🌐Facebook |🌐Instagram |🌐Youtube
Show all...
#Online Маҳалла еттилиги томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишилди Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев 2-сектор ҳудудида жойлашган "Нурафшон" МФЙда амалга оширилаётган ишлар, маҳалла еттилиги фаолияти ва уларга белгилаб берилган вазифаларни амалга оширилиш ҳолати билан танишди. Хусусан, ушбу маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, тадбиркорлик субъектларини кўпайтириш, камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ёшларни бандлигини ҳамда Давлатимиз раҳбарининг Наманган вилоятига ташрифлари давомида маҳалла еттилиги томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни ижроси, бажарилиши ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳалла ходимлари томонидан кунлик бажарилиши лозим бўлган вазифаларга қатъият билан ёндашиш, аҳоли муаммоларини ўрганиш, мавжуд камчиликларни ўрнида ҳал этиш бўйича тушунтиришлар берилди. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | 📍 Murojaat uchun
Show all...
#Об_ҳаво "Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 11 Май куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра: Ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 20-25° бўлади. РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 8-13° бўлади. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Show all...
👍 1
Quvayt Xotin-qizlar jamiyati raisi o‘rinbosari, xotin-qizlar jamiyatlari uyushmasi Boshqaruv kengashi aʼzosi Dr. Hiyla Hammad al-Makaimi: Prezident Shavkat Mirziyoyev BMTning 78-sessiyasida Osiyo xotin-qizlar forumini O‘zbekistonda o‘tkazish tashabbusi bilan chiqqan. Ushbu forumning asosiy maqsadi ayollarning imkoniyatlarini iqtisodiy darajada kengaytirish, shuningdek, seminarlar yoki ta'lim va treninglar orqali uning imkoniyatlarini oshirishdir. 💠 Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi axborot xizmati 🌐Veb sayt |🌐Facebook |🌐Instagram |🌐Youtube
Show all...
Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади Ҳукумат қарори (322-сон, 09.06.2022 й.) билан тасдиқланган низомга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. ➡️ Бунда ўқишга қабул қилиш Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаси асосида амалга оширилади. 🔰 Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак: ▫️ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши; ▫️тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги; ▫️ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши. 🗓 Тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил давомида фақат бир марта ОТМга қабул қилиниши учун амал қилади. 📋 Тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига ҳар йили 1 майдан 1 июнгача ариза билан мурожаат қилади. ⏳ Ариза ва ҳужжатлар 7 июнгача кўриб чиқилади. ❕Шунга кўра, ишчи гуруҳ хулосаси 10 июнгача Қўмитага тақдим қилинади. 🔘 Ҳужжатлар Қўмита томонидан 14 июнгача кўриб чиқилиб, тавсиянома бериш ёки уни рад этиш тўғрисида буйруқ чиқарилади. Ишчи гуруҳ ҳар йили 15 июнгача тавсиянома талабгорларга етказилишини таъминлайди. ☑️ Тавсияномага эга хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат ОТМнинг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади. 📌 Кириш имтиҳонлари якунига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган баллни тўплаган тавсияномага эга хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.
Show all...
👍 1
12 май – “Халқаро ҳамширалар куни” муносабати билан Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан тизимдаги 34 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 40-сонли махсус мактаб интернатида ишлаётган 61 нафар ҳамшираларни ҳамда “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирлари ўтказилди. Тадбирни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси А.Умаров очди ва олиб борди. Тадбир ғолибларини ва ҳамшираларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари Республика кенгашининг Наманган вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Л.Ганиев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг Наманган вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Шокиржон Қорабоев, Наманган шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Хилола Каримжановна сўзга чиқиб ғолиб ва иштирокчиларни қутладилар.
Show all...
Йиғилишда ипак олишнинг муқобил усулларини йўлга қўйиш кераклиги кўрсатиб ўтилди. Масалан, Хитойда канакунжут қуртини парваришлаб, ипак олиш кенг йўлга қўйилган. Бу янги йўналишни ўзимизнинг иқлим шароитимиздан келиб чиқиб татбиқ қилиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига канакунжут ўсимлиги ва қурти уруғларини олиб келиб, Ипакчилик институтида синов ишларини бошлаш топширилди. Умуман, ҳокимлар ва соҳа мутасаддиларига пилла мавсумини сифатли ташкил этиб, ҳосил йўқотишсиз йиғиб олинишини таъминлаш бўйича қатор топшириқлар берилди. Facebook|Instagram|X
Show all...
👍 1
Пиллани харид нархи пастлиги учун пиллакорларда манфаатдорлик паст. Шунинг учун ипакчиликни ривожлантириш бўйича куни кеча имзоланган Президент фармони билан пилла харид нархи 25 фоизга оширилди. Пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди, тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланади. Мутасаддилар ва ҳокимларга янги тутзорлар ташкил қилса бўладиган 105 минг гектар ер ажратиш топширилди. Бу ерлар лотларга бўлиниб, аукционда берилади, аукциондаги ернинг бошланғич нархи 10 фоиз этиб белгиланади. Facebook|Instagram|X
Show all...
Президентимиз гилам ишлаб чиқарувчиларнинг хом ашё муаммосидан хабари борлигини таъкидлади. Ўтган йили гилам корхоналарига марказлашган ҳолда полипропилен олиб келиш тизими йўлга қўйилгани ўз самарасини берди. Бу йил ҳам шу тажриба давом эттирилиб, маблағ икки карра кўпайтирилади. Гилам ишлаб чиқариш, сотиш ва валюта тушишигача бўлган вақтни инобатга олиб, тадбиркорга полипропилен 1 йилгача муддатга берилади. Facebook|Instagram|X
Show all...