cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃

Kuchli bo'lgan hamma insonlarning orqasida ularga kuchli bo'lishdan boshqa chora qoldirmagan bir hikoyasi bor. MENING SIZLAR BILAN JANGIM TUGADI...... 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃

Show more
Advertising posts
861
Subscribers
-2724 hours
+1197 days
+67430 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃
150Loading...
02
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃
180Loading...
03
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃
191Loading...
04
Agar ketmoqchi boʼlsang mayli boraqol..... ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃
1510Loading...
05
"КИМ АЙБДОР..?"      Кўксимда пайдо бўлган кучли оғриқдан юзим бурушди. Олти ёшлигимни эслайман ҳаётимда унутилмас воқеа бўлган ўша кун. Дадам уйга маст ҳолда келганди бундай вақтлари яшириниб олардим. Урушларидан қўрқардим. Дадам келиб ойим билан тортишди. Тушунмасамда уларни суҳбатини пойлаб эшитиб турардим. Ойимни қандай қилиб ўз хотингизни қиморга тикишингиз мумкин деб йиғлаганини жимгина кузатдим. Дадам жаҳли чиқиб сўкин ёмон сўзлар билан ҳақорат қилдилар. Онамни қўлидан судраб кетаётганларида онам қаршилик қилди...... Уйимизга кўп одам йиғилди онамни устига оқ мато ёпишди. Атрофдагилар хотинини уриб ўлдириб қўйибди деб пичирлашарди. Ўша куни дадам қамоққа мен болалар уйига йўл олдик. Болалигим қийин ўтди ўз онамни қўрқоқлик қилиб қутқара олмадим. Дадамни қаҳридан қўрқиб( борсам аямасдан мени ҳам урардилар) онамни калтакланишини кузатдим. Бу бир умрлик пушаймоним бўлиб қолди. Қани энди яширинмай онамни ҳимоя қилганимда ўлмасдилар. Ёшим етиб болалар уйидан ҳам чиқдим хаёлимда фақат қасос олиш эди. Афсус дадам қамоқда вафот этибдилар(ўзи шунга лойиқ эдилар) Кейинги мақсадим дадам билан ким қимор ўйнаган ва онамни ютиб олгани шуни аниқлаш ва жазолаш. Изланишларим оқибатида топдим ҳам фақат мендан аввал оллоҳ жазосини бериб бўлган экан. Тўрт муччасини қимирлата олмайдиган шолга айланибди. Кун бўйи қиладиган иши шифтга термулиб ётиш кимдир қарамаса ҳожатини ҳам шу жойида қилиб қўяверади. Атайлаб кўргани бориб ётишидан завқланиб келдим. Лекин кўнглим хотиржам эмас онам учун ҳеч нарса қила олмайманми қасосчи... Яхшилаб суруштирсам бу ярамасни қизи бор экан. Қалбимдаги ўтни ўчириш учун ундан фойдаланишим керак эканлигини тушундим. Бир танишимдан машина ва пул қарз олдим. Қизларни бойликка ўчлиги барчага аён. Аниқ режа асосида қизни қаршисидан chiqdim.  Ишим осон кўчди, бунчалик деб кутмагандим. Мана ҳозир қаршимда алдаганимни айтганимда кўзлари ёш билан турибди. Ана энди ўзимни енгил ҳис қила бошладим. фақат кўзимга онамнинг маюс юзи кўринди. Қизни йиғлашига ялинишига ҳам этибор бермади жаҳлига кулдим туриклигига шукур қилсин. Олган расмларим ва видеоларимни отасига кўрсатсам.....оммага тарқатасам......... Кўксимдаги кичли оғриқдан юзим буришди.... Қаршимда қиз қўлида пичоқ кўзларида қўрқув..... Мен фақат онам учун қила олмаган ишимни қилмоқчи эдим холос........... нима учун танамни бошқара олмай ерга қуладим....ойижон сизни соғиндим.... ТАМОМ
1710Loading...
06
📣 Тикувчилик мастер класслари шу каналда ўргатиб борилади 🪡 Парда тикиш базаси. 🛋 Диванга чехол тикиш. 🪑 Стулга чехол тикиш. 🔲 Дастурхон хар ҳил усуллари. 🧸 Детский бортиклар. 🧺 Детский гнездо савати 💁‍♀ Барча қўл иши мастер класслари шу каналдан топасиз. 🥹 Барча билимларимиз билан бўлишамиз!!! 😉 Ҳа, айтганча Сеҳрли ретцепт каналимизда ҳам ажойиб ретцептлар топасиз! https://t.me/+pxq98pxUeMpkZDhi https://t.me/+gakLjIpoqk43N2Iy
1550Loading...
07
Сиз бу дунёда умуман иштонини эплаб киёлмайдиган одамни танийсизми? 😂 Опа-синглиси борларга юборинг ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃
2439Loading...
08
Фарзандимга  "Балиқчи ва балиқ хақидаги эртак" ни ўқиб берарканман бирданига миямга урди ва эртакдаги чолга эмас кўпроқ кампирга ачина бошладим. Бир ўйлаб кўрингга  — бахтсиз кампир шу- латта чол билан 33 йил яшаб нима кўрган ? Бор ортирганлари тешик тоғора ва томи қийшиқ уй, тўғрироғи ертўла  ! Умуман олганда кампир у қадар қарри хам эмас аслида .. У бу эркакка (агар уни эркак деб атаб бўлса)  17  ёшлар атрофида эрга теккан бўлса, демак кампир тахминан 50 ёшлар атрофида. Шу йиллар ичида бу аёл шу-ландавур одамга бўтқа пиширган,унинг кийим-кечагини ювган,йиртиқ иштонини ямаб тикиб келган. У эриги гап хам қайтармаган кўринади (акс холда улар бу ахволда яшамасдилар). Чол эса ўз касби балиқчилик билан шуғулланган ва бахтли бўлган. У хотинига етарли эътибор бермаган, акс холда 33 йил мобайнида хеч бўлмаса кампирига янги тоғора олиб берган бўлар ва уйини бироз эпақага келтирган бўлармиди. Ва нихоят чолга омад кулиб боқди (худо хам рахм қилди шекилли),унинг тўрига олтин балиқча илинди. Буни қарангки бу ландовур, ақлсиз эркакнинг миясида ақлли бирорта мустақил фикр келмаган бўлса ,нахотки унинг биттаям хохиш-истаги бўлмаган бўлса ?  Бошқа эркаклар каби бу бир келиб қолган омади хақида чурқ этмаслик ўрнига, бу галварс ўз қаҳрамонлиги хақида кампирига баралла балиқ хақида айтиб беради. Энди ўзингиз ўйланг бир умр қўли тоғорадан чиқмаган бу бахтсиз аёл нимани тилаши мумкин эди? Унинг калласига биринчи келган тилак табиийки- янги тоғора бўлиши аниқку.! Кейин эса янги уй.... Кейин эса чолини кутиб, тикиш-бичиш вақтларида орзу қилган бошқа тилаклар. У хаммасини эслайди ! Шу аҳмоқ эркак билан ўтказган бесамар хаёти учун, тўккан кўз ёшлари учун ўч олади ! Қўриқчиларига айтиб чолни қамаб хам қўйдиради ! Кампир бу қисқа шоҳона  даврида хаётнинг барча лаззатларидан унумли фойдаланади. Нима бўлганда хам кампир анави балиқчи эридан кўра хеч бўлмаса мустақил фикри борлигини кўриш мумкин. Чолдачи? — на ақл,на ирода,на куч ва бу кампирни тўхтатиш учун фантазия хам йўқ. Умуман олганда у чолни калтаклатиб тўғри қилганди! Аммо хар қандай режани амалга оширишдаги оқимда инсон тафаккурини бўғиб қўядиган кибр бўлади. Хуллас охири ўхшамай қолди ! Бекорга айтмаган қанча баландга чиқсанг ундан йиқилиш шунчалик оғир бўлади деб . Ва яна ўша  — камбағал балиқчи чол,ўша вайрона кулба ва ўша тешик тоғора.... Ай да Пушкин!  Оддий бир эртакда қанча маъно бора ! Ва у шундай қилгандики асрлар оша хамма чолга ачинади ва кампирдан нафратланадилар.... Лекин  хеч ким кампирнинг бахтсиз тақдири билан қизиқмайди хам.... Муаллиф: Галинa Манзон Таржимон:    Ихтиёр Эсонов. П/С: Шу жойда бир рус қизиқчисининг гаплари ёдимга тушди. "Тилла балиқча" даги чол нима учун кампирнинг ҳамма айтганларини бажаради? Сабаби у кампирини севади! Ана бўмаса!
1860Loading...
09
❗️Турмуш ўртоғингизни иши юришмаяптими? Уни қадрлашга ҳаракат қилинг, ҳурматини жойига қўйиб қўллаб-қувватланг! Аёлларга юбориб қўйинг ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃
1753Loading...
10
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃
2002Loading...
11
Келин-куёв загсга фурада чиқишибди 😄 Баҳтли бўлишсин
2282Loading...
12
Шунақа айёр овсин яна кимда бор? 😅
2062Loading...
13
Буни кўриб кўзларизга ёш келади Жуда таъсирли,,,
1994Loading...
14
-Миниб тур, эплаб кетсанг, янгисини гапиришиб бераман, - деб. Аммо «эскини эплагунча» деганларидай ҳадеб бузилиб, ишкали чиқаверар, ишиунмасди. -Э, ўзи бўлмайдиган бола экансан, - хўжалик раҳбарининг шу кескин танбеҳидан сўнг яна ҳам ўзига ишончи ни йўқотди. Бу орада фарзанд кўрди. Отаси ҳаётлигида бошланган иморатни амал-тақал қилиб битказиб, ака-укалар киритиб қўйишди. Кунлар ўтар, Муҳсинжон қишлоқда юришга хижолат бўлиб, туман марказига қатнай бошлади. Биров-бировдан эшитиб, унга иш беришардли. Рўпара келган ишни қилар, ҳақ-па қига талашиб ўтирмасди. Кунига беш-олти сўм тушиб турса-да, тобора гавдаси букилиб, ўзи камгап бўлиб борарди. Хотини – сокин кўл. Ҳамма нарсани ичига ютарди. Ўзи чеварчилик қилар: Рўзғорга у-бу олиб келинг, дея хиралик қилмасди. Баъзан ишсиз кунларда йўлкирага пули қолмаганида ҳам Ферузадан сўрамас, аммо чўнтагига қўл суқса, пул бўларди. «Хотиним фаросатли», - деб суюниш ўрнига Муҳсинжон баттар чўкар, йиғлагиси келарди. У ҳарчанд қийин бўлмасин, шу ҳаётга ўрганаётган, кўникаётган эди. Аммо бир кун хотининниг опасининг заҳрали киноясини эшитиб қолди: -Ҳадемай қизингнинег бўйи чўзилади. Эшигингга келган совчилар: «Отаси нима иш қилади? деса нима дейсан? Нега  ҳамма нарсани ичингга ютиб, сариқ сил бўлиб яшайсан?! Айт, эрингга, иш топсин! Одамларга ўхшаб кийинсин! – деди қайнопаси. Муҳсинжон Ферузанинг жавобини эшитмади. У жуда секин гапирди. Аммо ўша кун… дилига оғир бир жароҳат тушгандай бўлди. Ачиштириб оғриди жароҳат. Эгнига қаради. Костюм-шимлари бор. Аммо «ҳар хил иш қиламан, уриниб қолади», деб киймайди, аяйди. Қайнопасининг чаёндай чаққан бу гапидан сўнг ҳам костюм-шим киймади. Уялди. Қиладиган иши бу-ю, пасон бўлиб юришини қаранг, дейишларидан чўчиди. Қайнопасининг гапи ҳам бир нав экан, ўғли Илҳомжон ўзи эзилиб, бир аҳволда юрган кунларида: -Дада, сиз… мардикормисиз? – еб сўради. Муҳсинжон чой ичаётган эди, наваси ичига тушиб кетди. Нафас йўлига ушоқ тушиб қолдими, йўтал тутди. -Ҳой, бола, қаердан олдинг бу гапни? Қолаверса, бешинчида ўқийсан-ку, сўзнинг маъносини билмайсанми? Мард – эркак киши, кор – иш, дегани. Ким сенга шу гапни ўргатган бўлса, мағзини тушунтириб, оғзини юммайсанми?! – Феруза ўғлини ғадаблаган сайин Муҳсинжон бир аҳволга тушарди. На ўғли, на қизи бу мавзуда бошқа гап очишмаган бўлса-да, ўзи ғалати бир аҳволга тушиб қолган эди. Қўл-оёғидан жон қочаётгандек эди. Хотини «Дадаси, дадажониси», дея атрофида парвона бўлган сайин ўзига ўзининг раҳми келарди. Жонига қасд қилиш ҳақидаги ўйлар тез-тез хаёлига келадиган бўлди. «Эртала кўз очмасам керак», деб баъзан кечқурунлари ювиниб ичкийимларини алмаштириб ётарди. Шундай кунларнинг бирида техникумда бирга ўқиган оғайниси Нурмуҳаммадни учратиб қолди. Сўрашишдан қочиб, четга бурилиб кетаётган эди, Нурмуҳаммад қулочини ёзиб келди. -Оғайни, нима ишларнинг бошидасиз? – Муҳсинжон ёмон бўлди. Индамай ерга қаради. -Қаранг-а, жХизрни йўқласам… Мен манови коллежда ишлайман, тупроқшунослик бўйича. Сиз ўқигансиз-ку. Ўқитувчи керак экан, тўғрироғи, амалиётчи. Назариясидан ўқитувчи бор-у, директоримиз амалиётига эркак одам бўлса, деяётган эди. Муҳсинжон анграйиб қолди. -Мен-а? Коллежда-я? – Анқовсираб сўради. -Ҳа-да. Болалар билан устахонада ишлайсиз. Трактор, машина… қисмлари, вазифалари, ўзингиздан қолар гап йўқ. -Олишмайди. – Муҳсинжон хўрсинди. -Э, ўзингизни тутинг-да. Ўқигансиз, китобларингизни қараб чиқинг. Қийналсанги, яна ўқийсиз, айби йўқ-ку бунинг… Муҳсинжон оғайнисига мунғайиб қаради, қўлларига, эгнига… -Одам энг аввало ўзига ишониши керак. Нима, бировдан кам жойингиз борми? Муҳсинжон мунғайган сари Нурмуҳаммад уни довларди. Яхшиси, пулни болаларнинг онасининг қўлига бераман. Ўзиям ҳайрон қолса керак…» Йўқ, Муҳсинжон аввал ҳам топганиниг хотинига берарди. -Бори – шу, - дегандай гуноҳкорона тикилса, Феруза: -Эркакнинг топгани – барака, раҳмат, тан-жонингиз омон бўлсин! – деб дуо қиларди. Ҳозир эса… Уйининг кўчасига бурилгунча, хаёлан не-не дўконларга кимади-ю, нималар харид қилмади… Ахийри:
1830Loading...
15
-Ўзи олгани яхши! – деган қарорга келди. Ахир, Нурмуҳаммад уни директор олдига олиб кириб, ўртада кафил бўлиб тургани билан, хотини шу бир ой ичида у билан баравар ишлади, гўё. Ҳар кун костюм-шимини дазмоллайди, кўйлагини ювади. Кечаси астойдил китоб титишга ўтирса, болаларни «ғинг» эттирмайди. -Даданг дарсга тайёрланяпти, - унинггап оҳангидаги фахру ғурур Муҳсинжонга ёқади. Директор аввал тихирлик қилди. -Коллежни нима деб қўйибсиз? Фан номзодларинниг жойи бу, - деди. Нурмуҳаммад: -Меҳнатдан, ўрганишдан қочмайди. Болалар чиппа ёпишади устахонага, кўрасиз. Кўнгли очиқ йигит, - деб ялинавергач, синов шарти билан олди. Муҳсинжон ҳам сиқилиб қолган экан, болаларнинг: «Устоз, устоз», дея чуғурлашларидан яйраб кетди. Болалардан аввал ўзи устахонага ёпишиб қолди. У аввалдан кўрган техниканинг ҳар бир қисмига ҳайратланиб қарар, гўё гугурт чўпидай винтчаларни янгидан кашф этаётгандек суқланиб қарради. Муҳсинжоннинг ҳаракати директорга ёқди шекилли, қисқа қилиб: -Ишлаб туринг-чи! – деди. Муҳсинжон Нурмуҳаммадга қараган эди, у кўз қисиб, бош силкиди. Шу-шу кўнгли тўлиб қолди… -Яхши келдингизми, дадаси? – Феруза одатдагидай меҳр билан қаршилади. Маош олганидан то ҳозиргача бир умрни яшаб келаётган Муҳсинжон хотинига кўзлари яшнаб қаради. -Мен… мана… маош беришди… Ҳаяжондан Муҳсинжоннинг овози титради. -Вой, дарров-а… Давлат ишининг шуниси яхши-да, ой-кунида маоши тайёр… Муҳсинжон хотини бу гал ўзини тутолмайди, сакраб юборади, деб кутганди. Йўқ, Феруза ўша-ўша: ташвишда ҳам, қувончда ҳам сокин аёл… -Сенга нимадир олгим келди… Кейин… керагингни оларсан, - дедим. – Муҳсинжон гапираркан тобора қизиб, қизариб борарди. Феруза эри узатган пулни олиб, бир зум тикилиб қолди. Сўнг санаб бир қисмини олиб қолди-да, бир нечта янги мингталикни Муҳсинжонга узатди. -Ёнингизда юрсин, эркак киши пулсиз юрмаслиги керак. Бунга эса… - яна бир тахламини узатди: -Ойингизни бориб кўриб келинг… Муҳсинжон «қулт» этиб ютинди. «Ойим… эҳтимол, ўгай она қўлида ўсганим учун ўз-ўзимга ишончим йўқдир, шу пайтгача кўрган азобларим сабабчиси ўша аёлдир…», - дегиси келди. Нима бўлсаям, ўша аёл сизни ўн икки ёшингиздан боққан, крингизни ювган, олдингизга ош қўйган. Қолаверса, дадангиз раҳматликни сўнгга сониягача оқ ювиб, оқ тараб ўтирган. Муҳсинжон: -Ҳозирми? – деди хотинини гўё эшитмагандек бошқа оҳангда. -Ҳа-да, мен унгача қайноққина шўрва ташлаб қўяман… Муҳснжон кўчага йўналди. Яна шошиб изига қайтди: -Онаси, нима олай? – деб сўради. Феруза унинг ҳовлиқма овози, дадил қадами, шамшоддай тик қаддига қараб… негадир кўзи ёшланиб турарди… Қутлибека РАҲИМБОЕВА https://t.me/+Y-Bions4CO43MDRi
1950Loading...
16
Эркакнинг маоши -Мановиерга қўл қўясиз. – Муҳсинжоннинг қўллари титради, кўз олди жимирлашиб, олдидаги қоғоздаги рақамлар рақсга тушаётгандек кўринди. -Ҳалиги… қаерга, синглим? - Кассир қиз унга ажабланиб қаради. -Мана, белги қўйиб қўйибман-ку… Муҳсинжон имзо чекди-да, кассир қиз узутган пулни санамасдан ҳам олиб, сал каловланиброқ ташқарига юрди. Йўлакда, ҳовлида учраганлар ўзига аллақандай ғалатироқ қараётганини ҳис қилиб, кафтида маҳкам сиқиб келаётган пулни чўнтагига солди. «180 сўм-а… Нақ 180 сўм тағин 15 кунимга экан бу пул… Ҳали ой охирида мукофот пули ҳам беради, сизга ҳам ёзишган, деди кассир қиз…» Муҳсинжон чўнтагидан қўлини олмас, худди олса, пули тушиб қоладигандек хавотирланар эди. -Ҳорманг, Муҳснжон. – Коллеждан беш-олти қадам узоқлашган эди, шундай дарахтзорлар орасидан Нурмуҳаммад кўринди. Одати бўйича, тупроқ титибми, шох-бутоқларни қирқиб, кўмибми юрган шекилли, қўллари лой эди. Шуни кўриб туриб ҳам Муҳсинжон шошиб қўл узатди. Нурмуҳаммад буни кутмаган шекилли, бироз қизаринқираб, енгини тутди. -Узр, оғайни… -«Узр»и борми… Мен маош олдим, Нурмуҳаммад, 180 сўм. – Муҳсинжон қўлини яна чўнтагига тиқди. «Нимага унақа дейсан, галварс?! Одатда, бунақа пайтда: «Юринг, ювамиз», дейилмайдими?» Муҳсинжоннниг ўз-ўзига ғаши келди. Оқайнисини зимдан кузатди. Нурмуҳаммад эса ҳеч нарса бўлмагандай кранга қараб бурилди. -Ҳа-да, яхши бўлибди. Бола-чақанинг ризқи-да, оғайни, деб қўйди. Муҳсинжонни ёруғ, иссиқ бир туйғу қучоқлади. «Ҳа, албатта, аввало, бола-чақа…» Хотинини хурсанд қилсамикин? Феруза хурсанд бўлармикан ўзи? Ҳаёт қувонч ва ташвишлари аро қалбидан кечганини билдирмай келаётган аёлига бир нарса кўтариб борса… ёш боладай ирғишлармикан ё одатдагидай: «Ўзим қимматбаҳо тошман-ку, менга қиммат совға нимага керак?» – дермикин? Қизига, ўғлига… Ахир, улар дадасидан нарса сўрамай қўйганига қанча бўлди… Муҳсинжон жойида турган кўйи туриб қолди. Йўқ, ҳаммасидан аввал мана шу оғайниси Нурмуҳаммадни рози қилиши керак. У: «Маош олдим» деган гапга эътиборсиз ўтиб кетгандай бўлса-да, ичида бу ёруғликка ўзи сабабчи эканини билади-ку. Аммо лекин тан олиш керак, кўнгли баланд йигит экан. Барибир, биринчи маошидан шу оғайнисини рози қилиб қўйиши керак. Иккита сомса, бир чойнак чой билан бўлсаям… Аммо ҳозир тихирлик қилиб «юр, юр» дейишга хижолат бўлди. «Кўрмаганнинг кўргани қурсин», демайдими? Муҳснжон катта йўлга чиқди. Гавдаси типпа-тик бўлиб, қадамлари дадиллашиб бораётганини ҳис қилди. «Тўғри экан-да, пул белни бақувват қилади», деганлари… Шунда чақондир, кимдандир эшитган ривояти эсига тушди: Ҳукмдорнинг соч-соқолини қиртишлаётган сартарош йигит бехос: -Бир қошиқ қонимдан кечинг, сизга арзим бор, - дейди. Ҳукмдор: -Сўзла! – деса: -Мен сизнинг қизингизни севиб қолдим, изн берсангиз, сизга куёв бўлсам, - дейди. Ҳукмдорнинг аччиғи келади. «Жаллод!» дейишга ҳозирланади. Аммо ёнидаги аъёнлари уни ушлаб қолишади. Сартарош кетгач: -Нимага у ялангоёқ қўрқмасдан, ботирланиб менга бу гапни айтди? Қизимга оғиз солди? – деса, аъёнлари: -Ҳазрати олийлари, сартарош турган ерни қаздиринг: тилло бўлса керак. Одатда, бойлик устида ўтирган кимсанинг юраги бақувват бўлади, - дейишади. Дарҳақиқат, ўша жойни ковлашса, бир кўза олтин кўмилган эмиш… Муҳсинжон мийиғида жилмайди. «Мен бир ҳовуч пулга диконглаб қолдим-ку… бир кўза олтин бўлса…» Хуллас, бир ойдан буён қишлоғидаги коллеж устахонасида қоракўзлар билан ишлаётган Муҳсинжоннинг кайфи чоғлангандан чоғланарди. Ахир, бир ойгина аввал тўрт тарафини булут ўраб, нима қилишини билмай юрган эди. Қачон ўзига ишончини йўқотди, эслай олмайди. Одам ҳам темирдай – аста-аста занг босиб, емирилар экан. Техникумда ўртачароқ ўқирди, синову имтиҳонларни қийналиб топширарди. Баъзи домлалару оғзи бундайроқ талабалар: -Муҳсин, сен бекорга вақт ўтказиб юрибсан. Бу ерда ўқигач, техниканинг пири бўлиб кетиш керак талаба дегани… Жарроҳ дўхтирдай техникани қисмларга ажратиб ташлаши керак, сен қўрқиб ёпишасан, - деган сайин ччирди. Шунинг учун техникумни битириб, қўлида диплом бўлсаям юрак ютиб бора олмади. Уйлангач, тоғаси гапиришиб, эски бир тракторни олиб берган эди.
1970Loading...
17
Ассаламу алайкум Бугун 31➖Май Жума куни. Баҳор ойининг сўнги куни. Эртага  1➖Июнь Ёз ойи кириб келмоқда. Биз севган гўзал мафтункор Баҳор ойи биз билан ҳайрлашмоқда Кейинги йил учрашгунча Биз сени соғинамиз гўзал БАҲОРИМ!!! 🌸🌼🌺 Аллоҳим Қатормиздан хато бўлмай ўша кунларга етишмизни насиб қилгин. Ҳайр Баҳор ойи!!!🫶 ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃
2704Loading...
18
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃
2101Loading...
19
✨✨Х А Й Р Л И   Т У Н✨✨      ✨🌙Аллоҳни берган куни ҳам ниҳоясига етди.           ✨🌙Яхшилик қилиб, улгурмаган бўлсангиз, эртанги кун зое кетмасин! ✨🌙✨ ✨🌙Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...✨🌙✨ ✨🌙Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин✨🌙 ✨🌙Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз!✨🌙 ✨🌙Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам олинг!✨🌙✨ 🍃🌼 🌟🌟
2332Loading...
20
🍃 Хайрли оқшомлар қадрлигим.. ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃
2323Loading...
21
🔥Бир сизга сабабсиз керакман Она... Қадримни қаричлаб ҳалакман Она, Гоҳида фиғони фалакман Она, Кимдирлар манфаат кутган дунёда, Бир сизга сабабсиз керакман Она... Дўстимга керакдир обрўйим шаним, Ёримга керакдир пулим, соғ таним, Ҳаммадан афзалим жаннатим маним, Бир сизга сабабсиз керакман Она... Сизсиз етмай қолар осмон ҳавоси, Сизсиз ёқмай қолар қушлар навоси, Бу ғариб кўнглимнинг танҳо давоси, Бир сизга сабабсиз керакман Она... Кимга сўзим керак кимгадир ўзим, Соҳта дўстларимга сўрайман тўзим, Нурин сиздан олар шу икки кўзим, Бир сизга сабабсиз керакман Она... Ёрим аразлайди ишқим айтмасам, Боламга совғалар олиб қайтмасам, Хурсандсиз сизга шеър битсам битмасам, Бир сизга сабабсиз керакман Она... Қадримни қаричлаб ҳалакман Она, Гоҳида фиғони фалакман Она, Кимдирлар манфаат кутган дунёда, Бир сизга сабабсиз керакман Она... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
2585Loading...
22
БОЛАМНИНГ ҚУЧОҒИ. Эри: - Ало, уйга бирон нима керакми? Йўлдаман келяпман, - деди. Аёли: - Йўқ, ҳеч нарса керак эмас, келаверинг...- деди. Эри: - Ундай бўлса яхши, кечки овқатни тайёрлаб тур қорним оч, бироздан сўнг уйда бўламан, - деди. Аёли: - Хоп бўлади, - деди. Аёл телефонни ўчиришни унутиб жойида қолдирди. Эри ҳали телефонини ўчириб улгурмаган эди, аёли билан ўғли Самирнинг суҳбати эшитилди... Самир: - Дадам мени сўрадиларми? - деб сўради. Онаси: - Албатта, ўғлим, сени сўрадилар! Даданг сени қаттиқ яхши кўрадилар, - деб жавоб берди. Самир: - Аниқ биламан, мен ҳақимда сўрамаганлар. Агар сиз айтганингиздек яхши кўрганларида, қанчадан буён илтимос қилаётганим - шахмат ўйнашни ўргатган бўлар эдилар, - деди, хафа бўлиб. Ота телефонини ўчирмасдан ўғлининг гапларини эшитиб келаётган эди. Суҳбатларини яхшироқ тинглаш учун машинасини тўхтатди. Ўғли ҳали гапини тугатмаган эди: - Эсингиздами, ойижон, ўтган йили имтиҳонлардан аъло баҳога ўтганим учун шахмат совға қилишган эди. Менга ўйнашни ўргатишларини илтимос қилдим, иккита юришнигина ўргатдилар, сўнг қўнғироқ бўлди, шу билан чалғиб кетдилар. Ҳар сафар ўргатинг десам, банд бўладилар. Менга шахмат ўйнашни ким ўргатди биласизми? Дўстим Аҳмаднинг дадаси... Аҳмаддан дадаси менга шахмат ўйнашни ўргатишини сўраган эдим, келсин ўргатаман, деган эди, - деди. Онаси: - Овозингни пастроқ қил, болам, ҳадемай даданг келиб қоладилар, - деди. Ота эса, барчасини эшитиб турар эди... Самир: - Сизга бир нарса айтайми, ойижон! Дўстим Аҳмадникида ўйнаб ўтирганимизда, дадаси ишдан келди, Аҳмад эшикни очиш учун ташқари чиқди. Эшикни очиб, дадасига салом берди.  Дадаси эса «Аҳмаднинг қучоғи қани?!!» деди. Аҳмад «Бу ерда! Бу ерда!» деб ўзини дадасининг қучоғига отди. Сўнг қайтиб келди, биз яна ўйнашда давом этдик, - деди. Ўғлининг гаплари отани қаттиқ таъсирлантирди... Она ўғли Самирни қаттиқ қучоқлаб олди ва: - Мактабдан қайтганингда, ҳамиша сени бағримга босаманку, болажоним, - деди. Ота машинада ўтирар экан, кўз ёшлари тўғонини очиб юборувчи сўзлар янгради... Самир онасига: -Ойижон! Мен дадамнинг қучоғига муштоқман, унга тўймайман, - деди. Онаси: - Самир ўғлим, даданг кун бўйи ишлаб, чарчаб келадилар, - деди, болани юпатмоқчи бўлиб. Самир: -Биламан. Рўзғорга керак нарсаларни кўтариб келадилар. Дам олишга ўтирганларида қўлларига телефонларини олиб, битмай қолган ишлари билан банд бўладилар, - деди. Самир гапини тугатгач, онасидан қўл телефонини сўради. Кечки таом тайёр бўлгунча, ўйнаб туриш учун. Самирнинг отаси ўғли сезиб қолмасидан, тезда алоқани ўчирди. Ўғлининг гапларини таҳлил қилди. Ўтган кунлар, ойлар, йиллар кинолента каби кўз ўнгида бирма-бир гавдаланди... Эшитган сўзлари рост... Кечинмалар қалбини ўртарди... Ўғли қанча йилларни отасини бағрини соғиниб ўтказган экан... Аслида ўзи боласининг қучоғига муҳтож эди... Дўконга кирди, янги шахмат сотиб олди... Совға янада гўзал бўлиши учун чиройли қутичага солди. Уйига тезда қайтди... Лекин... Нима қилишни, гапни нимадан бошлашни билмасди. Ягона билган нарсаси бу - ўзининг ўзгаргани, тўғирлангани эди... Иш ҳужжатларини мошинасида қолдирди... Қўлида совғадан бошқа ҳеч нарса йўқ эди... Уйига етиб келгач, эшик олдида тўхтаб қолди... Одатига кўра эшикни калит билан очмади... Эшик қўнғироғини чалди... Сабаби, ўғли югуриб келиб эшикни очишини биларди... Самир эшикни очди. Дадасининг юзида табассум, қўлида совға билан турганини кўриб ҳайратланди. Илгари Самир бундай ҳолни кўрмаган эди. Онаси: - Самир, ким экан? - деди. Самир: - Дадам эканлар, - деб жавоб берди. Самирнинг кўзи совғага тушди, ичида "бу мен учун бўлмаса керак" деб ўйлади. Отаси уйга кирди. Самир эшикни ёпиб, хонаси томон юрди. Отаси ҳамон эшик олдида турарди. Отасининг: - Самирнинг қучоғи қани?! - деганини эшитди. Самир турган жойида қотиб қолди. Боши айланиб кетгандек бўлди. Эшитган сўзлари ростми, йўқми тушунишга уринарди.......
2651Loading...
23
🕊Хонадонингизга бахт қуши учиб келишини ҳоҳлайсизми!? 🔥Сиз ва оилангиз учун жуда фойдали маълумотлар тӯпланган бир хонадон бор. Унга кирсангиз: 🔹Аёлларнинг Хақ ҳуқуқлари 🔹Аёлллар гӯзаллиги 🔹Оила масалалари 🔹Оилада Эркак ва Аёлни ӯрни 🔹Энергияга бой аёл бӯлиш учун ҳамма маълумотларни топасиз! 🫶Ана унда уз ӯйингиз Жаннатга айланади. 💃Шошилинг: Жаннатни топишни ҳоҳлаганлар, тезроқ киринг ва кӯринг! 👇👇👇 @Ayollar_jurnali_uz @Ayollar_jurnali_uz
2330Loading...
24
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃
2230Loading...
25
TREND tamom😆😆😆
2401Loading...
26
​​​Қайтиб келганимиздан сўнг мени ишлатмади. Кун бўйи уйда ўтирардим. Бир ойга бир кило картошка, бир кило сабзи, пиёз ва бир литр ёғни етказишим керак эди. Пулга жуда қаттиқ эди. Шу даражада эдики, 50 сўмга сомса олиб еганимда мени ўласи қилиб калтаклаганди. Доим бир қўлимда супурги, бир қўлимда чанг латта турарди. Келиши билан ҳамма жойни текшириб чиқар, йўқ жойдан жанжал чиқариб урарди. Сени мен одам қилдим, юргандинг кўча-кўйда деган гап оғзидан тушмасди. Етти йил ҳаёт қурдик. Лекин бир тирноққа зор эдик. Мен ўша ҳаётда яшаб юраверардим, агар фарзандим бўлганида эди. У пайтлар пропискага қаттиқ туриларди. Эрим пропискали бўлди, ишли, уй-жойли бўлди. Энди унга керагим йўқ эди. Сен билан ортиқ яшашни истамайман, сурхондарёлик қизга уйланмоқчиман, деди. У билан ажрашдик. Анча вақтдан ўтгач уйга борсам хотини чиқиб келди. Ҳомиладор экан. Уй менинг номимда эди. Уни ўзим ишлаб, меҳнат қилиб олгандим. Уйни бўшатиб қўйинглар, сотаман, дедим. Сотдим. Бошқа уй олдим. Лекин омадим чопмади. Муттаҳамларга учраб қолган эканман. Мен олган уйни яна бир нечта одамга сотишган экан. Уларга қўшилиб қамалиб кетишимга оз қолди. Шундай қилиб уйсиз, пулсиз қолдим. Ишлаб, ўз кунимни кўриб юрган кунларимнинг бирида, бир инсон билан танишдим. Оиласи бўлишига қарамай, мени никоҳига олмоқчи эканини айтди. Мен ҳам аёлман, фарзандли бўлишни истардим, рози бўлдим. Пешонамга битилган шу қизимни топдим — она бўлдим. Фарзандли бўлиш фақатгина бахт дегани эмас экан. Энди ташвишларим икки ҳисса кўпайганди. Ёш бола билан ҳеч ким квартирага қўйишни истамас, уйимни расво қилиб юборади деган важ билан рад этарди. Амаллаб жойлашсам ҳам бироздан сўнг уй эгаси чиқариб юбораради. Эрим бўлгани билан мен у учун иккинчиси эдим. Иккинчиси бўлиб яшаш сароб билан ҳаёт кечиришга ўхшар экан. Истаганда, керак бўлганда суянолмайсан. Керак бўлганингда пайдо бўлади, керак бўлганида ўрнини пайпаслаб қоласан. Операция қилишларига тўғри келиб, шифохонада анча ётдим. Лекин эрим бир марта ҳам келмади. Одамлар уни таниб қолишидан қўрқди. Менинг аҳволимдан кўра одамларнинг гап-сўзи унга муҳимлигини ўшанда тушиниб етдим. Ортиқ бундай яшаб бўлмасди. Фарзандим учун, ўзим учун ҳаракат қилмасам бўлмасди. Ҳафтанинг қайсидир куни шаҳар ҳокими фуқароларни қабул қилар экан. Қабулига бориб уй кераклигини айтдим. Ҳужжатларимни бердим. Бироз вақт ўтиб ўзлари телефон қилиб мана шу сиз кўриб турган уйнинг бошланғич тўловини қилиб беришди. У вақтда «коробка» ҳолида эди. Бир вақтда учта жойда ишлаб, пул йиғиб, ҳамма нарсасини ўзим қилдирдим. Ҳаракат қилсангиз бераверар экан. Берди, Худога шукур. Уйим бор, фарзандим бор, номига бўлса ҳам эрим бор. Лекин ҳаётим йўқ, тушуняпсизми? Ўзимнинг, фақат ўзимга тегишли бўлган ҳаёт йўқ. Эр-хотинларга ўхшаб гаплашиб ўтирадиган инсоним йўқ. Қаранг, менга қирқ ёш берасизми? Қирққа кирмай қариб кетдим. Ичим тўкилиб адо бўлган. Бу ҳаётда ўн ёшимгача яшадим. Ундан кейинги ҳаётимни ўчириб ташлашнинг иложи бўлса ўчириб ташлардим. Аввал онамдан кўп хафа бўлардим. Энди тушунишга ҳаракат қиламан. У ҳам аёллик бахтини ҳис қилиб яшашни истагандир. Лекин ўша бахтни тополмади-ку. Калтак емаган, жанжалсиз ўтган бир куни йўқ эди. Бизнинг ҳаётимиз ҳам бузилгани қолди. Отамни кўп эслайман. Охирги марта олдиларига борганимда туғилган кунлари эди. Мени болаларим келди, қаранглар мени шундай болаларим бор деб шифохонадагиларга шундай хурсанд бўлиб гапиргандиларки. «Яна бир оз қол, соғинганман», деганларида яна келаман деб кетганимга афсусланаман. Салдан кейин оламдан ўтдилар. Ҳаётимни қизимга бағишладим. Ўзим ўқиёлмадим. Уни ўқишини, яхши давраларда юришини истайман. Мен кўрган кунларни кўрмасин». Аёл ҳаётини дам йиғлаб дам бўғзига аччиқ бир нарса қадалиб, дам ўкинч билан сўзлаб берар экан бир гапи хотирамга муҳрланиб қолди Чироғи ёниқ уй борки дарди бор. Ўзига яраша ташвиши бор. Мен ҳеч кимга осон тутмайман дейди. Ҳеч кимнинг чироғи ўчмасин. Ташвишлари ҳасратларида суянчиқ бўладиган елка тутадиган ва фақат ўзига тегишли бўлган инсони бўлсин. Чарос Маннонова суҳбатлашди.
2500Loading...
27
📝«Чироғи ёнган уй борки, дарди бор» — ўгай отадан озор кўрган қиз кечинмалари «Ҳаётий ҳикоялар»нинг бугунги қаҳрамони отаси тирик бўлатуриб ўгай отанинг қўлида қолмаганида балки тақдири бутунлай бошқача бўлиши мумкин эди. Бўй қизнинг қалбига етказилган оғир жароҳат йиллар ўтса-да, битиб кетмаган. Хотиралар ҳамон бу ярани янгилайверади. «Оилада бир қиз икки ўғил эдик. Битта қиз бўлганим учун отам мени ер-у кўкка ишонмасди. Эркалаб, «она қизим», дерди. Айтганим айтган, деганим деган эди. Ўн ёшимгача болаликнинг лаззатини ҳис қилиб яшадим. Отам яхши топарди, онам эса уй бекаси эди. Ўн ёшимда отам автоҳалокатга учради. Миясидан олган оғир жароҳати натижасида жиннихонага ётқизишди. Аввалгидек ишлаб пул тополмай қолди. Энди рўзғор ташвишлари онамнинг гарданига тушганди. Бир жойга салат тайёрловчи бўлиб ишга кирди. Уйимиздаги файз, аввалгидек осойишталик йўқолди. Онам жинни билан ортиқ яшолмаслигини, бошқа бировга кўнгил қўйганини, ажрашишга қарор қилганини айтди. Ўшанда холамнинг гапи ҳеч эсимдан чиқмайди. «Ўғилларинг-ку майли, қизингни ўйла, унинг келажаги нима бўлади? Ҳаётини барбод қилишинг мумкин», деганди холам. Лекин онам фикридан қайтмади. Отам билан ажрашди. Биз барча фарзандлар онамиз билан қолдик. Ўгай отамникида бир йил яхши яшадик. Бир йилдан сўнг ишлари чаппа кета бошлади, шекилли, ичиб келиб жанжал қиладиган бўлди. Ичиб келганда онамни урар, бизни ташқарига қувиб соларди. Уйимиз тўртинчи қаватда эди. Биз — уйидан қувилган болалар кўп қаватли уйнинг пастида тунаб қолардик. Онам тўртинчи қаватдан ёпинишимиз учун кўрпа ташларди. Ўшанда онамга ҳам осон бўлмагандир. Болалари ташқарида қолиб ўзи чиқолмасди. Ноиложликдан кўрпа ташларди. Ўгай отамдан шу даражада қўрқармиди, ёки ўзи пиширган ош бўлгани учун бировга дардини айтолмасмиди... Булар ҳақида онам билан ҳеч қачон гаплашмаганмиз. Ўзи қачонлардир онам билан дилдан суҳбатлашганимизни, сирлашганимизни эслолмайман. Ўгай отам эрталаб икки бурда буханка нон билан бир қошиқ шакар берарди. Шугина емакни ҳам бир мушт уриб берарди. Бизни текинхўрлар дерди. Бир куни ўгай отам ҳар доимгидек ичиб келиб, онамни ураётганида катта укам «онамни урма», деб итариб юборди. Гандираклаб бориб боши деворга теккани учун милиция чақириб, укамни ўн кунга қаматиб юборди. Онам ҳеч нарса қилолмади. Отамнинг онаси — бувим мактабимизга тез-тез бориб бизни кўриб турарди. Қўйнимизни тўлдириб совға салом, ширинликлар олиб келарди. Олишга олардик, лекин ўгай отам билса уради, деб еганимизча еб қолганини ташлаб кетардик. Ўгай отамдан шу даражада қўрқардик. Укамни қаматганини эшитиб бувимникилар келиб иккинчи укамни олиб кетишди. Буни ҳам қаматиб юборади, болаларнинг тақдири нима бўлади, деб қайғуришди. Укаларимни ўйлашди-ю, мени ўйлашмаган экан. Аслида ҳаммасидан қийини қиз боланинг тақдири бўларкан. Укаларимнинг бири қамоқда, бирини бувимлар опкетишган, онам ишда. Уйда ёлғиз эдим. Ўгай отам ичиб келиб, номусимга тегмоқчи бўлди. Қиз бола учун бундан оғир иснод бўлмаса керак. Уйдан қочиб кетдим. Ўгай отамнинг қўлида хўрлангандан кўчада хор бўлиб ўлганим яхши, деб ўйлардим фақат. Кетяпман, кўзимдан ёшим шашқатор оқади. Ҳеч тўхтатолмайман. Қани ўзимни тиёлсам. Шунда бир йигит гапга солди. Йиғлаётганимнинг сабабини сўради. 16-17 ёшлар эдим. Соддалигим бор эди. Тўлиб турган эмасманми, ҳамма гапни айтиб берибман, мен аҳмоқ. Сенга бошпана бераман, қизлар турадиган бир жойни биламан, у ерда хавфсиз бўласан, деб мени ишонтирди. Кўзимга халоскордек кўринган бу одам аслида қўшмачи экан. Буни анча кеч билдим... Уйга қайтиб бормадим. Мени ҳам излаб келишмади. Ўз кунимни ўзим кўра бошладим. Бозордан нарса олиб сотдим. Одамларнинг уйларини йиғиштирдим. Нима иш бўлса қилдим, лекин боши берк кўчани танламадим. Осон пул топишга учмадим. Ёмон йўлга юрмадим. Бу орада ўзимга ўхшаган бир йигит билан танишдим. Асли келиб чиқиши сурхондарёлик эди. Оила қурганимиздан сўнг тошкентлик бўлганим учун пропискамга ўтди. Бирга ишлаш учун Россияга кетдик. У ерда ишлаб Ўзбекистондан уй олдик.
2580Loading...
28
"Ўз тўнингга солсанг ҳам етти юз ямоқ, ўзга тўнин сўрагандан яхшироқ"  (Саъдий Шерозий). Мехнат - инсониятнинг барча дард ва қайғулари учун буюк даводир. Томас Карлейль
3042Loading...
29
Media files
2671Loading...
30
Дугонажон, бормисан сени жуда соғиндим🥹 Қадрдон дугонангизга юбориб қўйинг! ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃
29315Loading...
31
😾: «Чарчаб кетдим, қарамаса нимага туғади»
3619Loading...
32
#Дажасини_қизи Қизи бор дадалар ҳар доим ғолиб 😁😍 ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃
2909Loading...
33
Барчага узоқ йиллик гўзал умр, меҳр муҳаббат ҳамроҳ бўлсин. Ҳавас қилганларга ҳам жуфти ҳалоли билан қўша қаришлик насиб қилсин!
2593Loading...
34
Хайрли_тонг Ҳаёт — қадрингни билганлар билан яшамак қадар гўзал қадрингга етмаганларга исроф қилмаслик қадар қимматлидир! Бошлаган яна бир янги кунингиз хайрли бўлсин Қадрдон! Ассалому алейкум! Энг қадрли инсонларингизга юборинг! ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃
2695Loading...
35
🌿 Kuchli, sovuqqon, quvnoq koʻringan insonlarga ishonmang... Ular aslida butunlay boshqacha boʻladilar... Kuchli koʻringan inson aslida suyanchigʻi, ishongani yoʻqligidan kuchli koʻrinishga harakat qiladi... Aslida suyana oladigan insonga juda ehtiyojmand boʻladi... Sovuqqon koʻringan inson aslida qalbi juda hassos... Tark etsangiz ham hech narsa boʻlmagandek tutadi, aslida qalbidan sinib, parchalanib ketadi... Quvnoq inson hazillari, kulgilari ortida togʻlardek dardlarini yashirib yuradi. Unga tushunadigan, his qila oladigan inson kerak... Ularning koʻrinishlariga qarab muomala qilmang, ehtiyot qiling... Ular sizning mehringizga, eʼtiboringizga muxtojlar... https://t.me/+Y-Bions4CO43MDRi ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃
2962Loading...
36
🌿 Go‘zal qizim! Saodatli bo‘lishni xohlasang, orqangdan gapirganlarga parvo qilma... Birovning rizqiga ko‘z olaytirma... Boshqalarning nasibasiga qarama. Gʻiybatchining so‘ziga parvo qilma. Yuragingni g‘ash qiladigan mish-mishlarga e’tibor qilma. Seni e’tirof etmaganning, tanqidiga ahamiyat berma. Osmonga qara... Daraxtlarga qara... Qo‘lingdagi ne’matlarga qara... Tovog‘ingdagi rizqqa qara... Oyna qarshisiga o‘t, bu dunyoda bittagina bo‘lgan o‘zingga qara... Seni sevgan Robbingning rahmatiga qara... Kim nima desa desin, sen faqat o‘z amalingga qara... So‘ngra o‘tir, o‘girilib qalbingga qara, ana saodat, mana halovat, ana shukr, mana ulkan tashakkur!.. ©️ Umida Aziz ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃
2805Loading...
37
🌿 Bo‘ri poda ichiga kirib podaning bittasini yeydi, ammo suruvdagi qo‘ylardan hammasini yorib tashlaydi. Podadagi qo‘ylarning yorib ketilishi cho‘ponlarning och qolishi, inqirozga uchrashi demakdir. Cho‘ponlar keyin nima qilardi, bilasizmi? Bo‘rini tiriklay tutish uchun yo‘lga tushardi. Usullarini bilar, tutardi ham. Bo‘rini ushlaganidan keyin uni urib, qiynab, o‘chini olmasdi. Silab-siypab o‘pardi, faqat bo‘yniga bitta serkaning qo‘ng‘irog‘ini taqib, ko‘yib yuborar edi. Bo‘ri ham xursand bo‘lib qochib qolgan. Qo‘ng‘iroqli bo‘ri bundan keyin hech qaysi jonliga yaqinlasha olmaydi, chunki qo‘ng‘iroq ovozini eshitgan hayvon undan qochadi. Bo‘ri tog‘-adirda behuda yugurib, hech nima ovlay olmasdan ozib-to‘zib, oxiri ochlikdan bo‘kirib-bo‘kirib o‘lib ketardi. Bu inson xayoliga kelgan iskanja va zulmdan eng qo‘rqinchlisi edi. Zulm turlari aslida hech qachon eskirmaydi... Bo‘ri faqat ochlikdan o‘layotganida tushunib yetardi bo‘yniga qo‘ng‘iroq taqqanlarning va uni silab-siypab, o‘pganlarning niyatini. https://t
2562Loading...
38
​​Йигит гапимдан кулиб юборди. Кейин оғриқдан иҳраб: — Юрагим тозалигига гувоҳлик берасиз-а?! — деди. — Ахир юрагимни очиб кўрдингиз-ку, тозалигини фақат сиз биласиз… Унинг зукко ҳазилидан мен ҳам кулиб юбордим. — Сиздан яна бир илтимос… Бугун мени қамоқхона госпиталига олиб ўтишади. У билан қайтиб гаплаша олмайман. Мени олиб кетишгандан кейин телефонингиздан мана шу рақамга — «Сени севаман, барча айтганларингни бажаришга сўз бераман», деган хабарни жўнатиб юборинг… Бу дунёдан мени яхши томонга ўзгаришимга ишончи комил бўлиб кетсин… Ўзи очиқкўнгил қиз, фақат иккаламиз ҳам тақдирнинг чигал йўлларида адашиб қолганларданмиз… —    Ким бўлишингдан қатъий назар, сен менинг беморимсан… — йигитга айтганларини бажаришга сўз бердим. Мен шифокорман, ҳар қандай шароитда ҳам, бемор ким бўлишидан қатъий назар — жиноятчими, донишмандми, ёрдам беришга қасам ичганман. — Лекин менинг ҳам шартим бор, оғайни, — дедим бир оз ўйланиб тургач. — У ёқдан қутилиб чиққанингдан кейин тўғри ҳаётга қайтаман деб менга ҳам ваъда берасан! Ҳаётингни асраб қолганман ахир, бунақа ваъда талаб қилишга ҳаққим бор… У кўзида ёш билан жилмайди: — Жуда қийин шарт қўйдингиз, бу менга оғирлик қилади… Лекин наилож, икки кишига сўз берганимдан кейин бажармасам бўлмас… Шу куни йигитни олиб кетишди, мен ҳам ваъдамни бажардим. Лекин ҳануз юрагимда нимадир, бир кун келиб йигит мени қидириб топишига ва «ваъдамни бажардим!» дейишига ишонишга ундайди… Тамом https://t.me/+Y-Bions4CO43MDRi
2071Loading...
39
— Ҳеч бўлмаса, нолиса-чи, оғрияпти деса-чи… — деб қўяди ўзига ўзи. Тушга яқин ҳамшира мени шошилинч беморнинг ёнига чақирди. Йигитнинг иссиғи баланд эди. Шунча операциядан кейин бу албатта, табиий ҳол. «Подключичник»ни текшираётгандим йигит қўлимдан маҳкам ушлади. Ҳаракати ҳолсиз бўлса-да, қатъиятли эди. Қарасам, кўзларимга илтижоли боқиб турибди. — Дўхтир, сизга гапим бор, илтимос… — деди у. Ўзи ҳолсиз йигитни яна қийнагим келмади. Ёнига ўтирдим. — У оғир касал, саратонга йўлиққан… Бир-икки кунлик умри қолган… — Кимни айтяпсиз? — тушунмадим. — Баҳорани… — йигит қуриб қолган лабларини ялаб олгач, давом этди. — У менинг қўнғироғимни кутиб ўтирибди… Сизни ҳам тушунаман, мумкинмас, лекин ўтинаман… Негадир унинг рост гапираётганига ишонгим келди. Балки умрининг охирги дақиқаларини яшаётган қизга раҳмим келгандир… Нима бўлса, бўлар, деб телефонимни чиқариб «айтинг» дедим. Йигитнинг кўзлари худди дор остидан ҳаётга қайтарилган одамникидек чақнаб кетди. У рақамларни айтиб турди, мен тердим. «Алло» деган маъсум, ширали, шу билан бирга дардли овоз эшитилди гўшакдан. Қизнинг овози шунча чиройли бўлса, ўзи қанақа экан ўйладим ва гўшакни йигитга тутқаздим. — Алло, жоним… — деди йигит ютоқиб. Унинг худди соппа-соғ одамдек дадил гапиришидан ҳайратда қолдим. Одобдан бўлмасада, ўрнимдан жилмадим. Телефонни унга ташлаб чиқиб кетишим мумкин эмас эди. Йигит ҳам мени тушунгандек телефонни «овозни баландлатиш» тугмачасини босиб қўйди. — Нега қўнғироқ қилмадингиз?.. — сўради хаста товуш эркаланиб. — Ёки мени севмай қўйдингизми?! — Сени севмай қуйган куним, ўлган куним, жоним… — Бўлмаса, яна ўшаларга ўралашиб қолгансиз… Улар билан энди ишламайман, деб ваъда бергандингиз, эсингиздами? — Эсимда… — Сиз яхши одам бўлишингиз керак. Иккаламиз учун ҳам… Сизни яхши одамлар қаторида, ўзингизга ўхшаган чиройли, ақлли қизга уйланишингизни кўриш насиб этармикан менга… — Мен фақат сенга уйланаман… — Йўқ, яна ўша гапларни бошлаяпсизми? Сиз менга ўхшаган қизга эмас, ақлли, одобли қизга уйланишингиз керак… Келишгандик-ку, гапингизда туринг энди… — аразлади қиз — Хўп… — деди йигит итоаткорлик билан. — Ўшанда… яъни, яхши қизни топганингизда, мен билан учрашиш йўлларини қидирмайсиз… Агар мен соғиниб қўнғироқ қилсам ҳам, хатлар ёзсам ҳам жавоб бермайсиз! Чунки мен ўзимни биламан, соғинсам, чидолмай телефон қилишим мумкин. Лекин сиз иродалисиз… Майли, телефон гўшагини бир мартагина кўтара қолинг, лекин жавоб берманг… Хўпми… Шунда мен сизни бағритош дейман ва бирга ўтказган ширин дамларимизни эслаб, йиғлаб-йиғлаб ухлаб қоламан… — Хўп, жоним, сен нима десанг шу… Сен учун бағритош бўлишга ҳам тайёрман… Фақат қўнғироқларингга жавоб қайтармасликка кучни қаердан оламан?! Оёғим сен томон судраса, қандай қайтараман… — … севаман деган сўзингизни яна эшитгим келяпти, сўнгги бора, десам ҳам жавоб берманг… Чунки муҳаббатимизнинг ўша куйи, ўша оҳанги йўқолади. Ширин хотираларим ўзгаришини хоҳламайман… Сизни бахтли кўришни истайман… Энди чарчадим, бироз дам олай, кейин яна қўнғироқ қиласиз, хўпми?!. Яна эсингиздан чиқмасин… — Эсимдан чиқмайди… Мен худди михлангандек жойимда қотиб турардим. Нима бу?! Бу йигит ким ўзи, кимни севади? Ташқаридагилар уни ашаддий жиноятчи деб, пойлаб туришибди. Лекин унинг севгилисига меҳрибонлиги бунинг аксини айтиб турибди… Бошим қотиб қолди. Шу пайтгача одамларни яхши биламан деб ўйлардим… Кўз ёшлари икки чаккасига дув-дув оқаётган йигит телефонни менга узатди. — Раҳмат, — деди синиқ овозда. Унинг бояги қувватидан асар ҳам қолмаганди. — У сени қаттиқ севаркан, оғайни, — дедим жилмайишга ҳаракат қилиб. — Биламан, — деди хўрсиниб. Унга саволларим кўп эди, лекин жиноят оламида нима қилиб юрибсан деб сўрмадим, буни сўрайдиганлар менсиз ҳам кўп, остонада пойлаб туришибди. — Нега ёш жонингга жабр қилдинг? Севганингга уйланиб, тинчгина яшаб юрсанг бўлмасмиди? Сендек юраги тоза йигит….....
2011Loading...
40
ЖИНОЯТЧИНИНГ  МУҲАББАТИ... Бу воқеани менга бир шифокор гапириб берганди… — Реанимация бўлимида ишлайман. Навбатчилигимда бир йигитни олиб келишди. Одатда йигитларнинг ҳусни мақталмайди, лекин тан олиб айтишим керак, бу алпқомат, жингалак сочлари қуюқ, қош-кўзи қоп-қора йигит йўлида учраган ҳар қандай қизнинг ақлини олиши тайин. Уч-тўрт жойидан пичоқланган йигит ҳушсиз ётарди. Беморни олиб келганлар билан гаплашишга ҳам улгурмасимиздан кетиб қолишди. Тезда биринчи ёрдам беришга шошилдик. Пичоқ йигитнинг ўпкасига, ошқозонига ва икки марта юраги атрофига текканди. Йигит зўрға нафас олар, қон босими бутунлай тушиб кетганди. Сал қимирлатсак кўкрагидаги ярадан қон фавворадек отилиб кетаверди. Ҳар сония олтинга тенг. Тезда қонга беланган кўйлагини йиртиб, йўл-йўлакай наркоз бердик ва каталкани шошилинч операция хонасига етакладик. Умид кам бўлса-да, ҳаракат қилишимиз керак эди. Биринчи ўринда кўкрак қафасини тўлдирган қонни олиб ташлаб, ишга киришдик. Жарроҳлик бўлимидаги навбатчиларни ҳам ёрдамга чақирдик… Операция нақ беш соат давом этди. Юрагидан ташқари ўпка ва ошқозони ҳам яраланганди. Жароҳатларнинг ҳар бири ўлимга олиб келиши мумкин эди. Агар икки бригада бўлиб ҳаракат қилмаганимизда, билмадим нима бўларди. Чунки бунақа оғир операциялар камдан-кам ҳолда муваффақиятли чиқади. Беш соат деганда операцияни тугатиб, бир-биримизни табриклаб, ҳолдан тойиб ташқарига чиқсак, йўлакда милиция ходимлари кутиб туришибди. Ўзини Холмуродов деб таништирган майор, беморни кириб кўрмоқчилигини айтди. Аслида йигитнинг ёнига ҳеч кимни киритиш мумкин эмас эди, лекин илож қанча, расмиятчилик. Жиноят қидирув бўлимидагиларга ўз вазифаларини бажаришга қўйиб бериб, хонамга кирдим. Кўп ўтмай санитаркамиз Ҳабиба хола ҳовлиқиб келиб қолди: — Вой, Султонжон, ану йигит-чи, ўша қотил эмиш… — Қайси йигит?.. — тушунмадим. — Ҳозиргина операция қилганингиз-чи… Астағфуруллоҳ, Юсуф пайғамбардек барно йигит-а?! Одамнинг ишонгиси келмайди… Менинг ҳам ишонгим келмай бемор ётган палатага шошилдим. — Ишончингиз комилми? — сўрадим ходимлари билан алланималарни муҳокама қилаётган майордан. — Аниқ, — деди у. — Бир-иккита хонадонга ўғирликка тушиб, қочиб юрганди. Икки ойдан бери қидирамиз, бугун ўзига ўхшаганлар билан жанжаллашиб, касалхонага тушганини айтишди… Бизнинг рухсатимизсиз, ёнига ҳеч кимни киритмайсиз, ҳеч ким билан гаплаштирмайсиз ҳам. Ўзига келгунча йигитларимиз қўриқлаб туришади, — деди майор. Ҳаётим давомида турфа хил одамларга дуч келганман. Одамларни анча-мунча фарқлай оладиган ёшдаман. Лекин бу йигит ҳеч жиноятчига ўхшамасди! Ўзимча уни бировга ўхшатишган, ҳозир «узр, биз адашибмиз» дейишади деб ўйлайман. Лекин, жиноят қидирув бўлими ходимлари ишга жиддий киришишди. Менинг навбатчилигимда бўлгани учун мен ҳам анча-мунча саволларга жавоб бердим. Ҳушсиз ётган йигитга қараб раҳмим қелди. Не азобларда ҳаётини асраб қолгандик, энди умрини қамоқда ўтказаркан-да… Оғир операцияни бошидан ўтказган йигит бир ярим суткадан кейин кўзини очди. — Аҳволингиз қалай, оғайни? — сўрадим унга ачинаётганимни сездирмасликка ҳаракат қилиб. Жавоб ўрнига жилмайиб қўйди. Кейин ҳансираб, тўхтаб-тўхтаб зўрға гапира бошлади: — Ҳамширалар айтишди… ҳаётимни сақлаб қолиш учун роса ҳаракат қилибсиз. Раҳмат… — Вазифамиз, — камтарлик қилдим. У яна нималардир демоқчи эди қуймадим: — Чарчаб қоласиз. Тузалиб кетсангиз, кейин бемалол гаплашамиз, — дедим ва кетишга ҳозирландим. — Шошманг, — деди йигит шивирлаб. — Илтимос, менга қўл телефонингизни бериб туринг, биров билан гаплашишим керак… Иккиланиб қолдим. Чунки у билан ҳеч кимни гаплаштирмаслик топширилганди. Бу гапни унга айтгим келмади. — Сизга ҳозир гаплашиш мумкинмас, кейинроқ… — дедим-у, шошиб чиқиб кетдим. Лекин кўнглим хижил бўлди. Фақат менми десам, бўлимдагиларнинг ҳаммаси унга меҳрибончилик қилишаётган экан. Ҳабиба холани гапирмаса ҳам бўлади, ҳар гал палатага кириб чиққанида йиғлаб олади.......
2581Loading...
00:13
Video unavailable
Agar ketmoqchi boʼlsang mayli boraqol..... ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃
Show all...
"КИМ АЙБДОР..?"      Кўксимда пайдо бўлган кучли оғриқдан юзим бурушди. Олти ёшлигимни эслайман ҳаётимда унутилмас воқеа бўлган ўша кун. Дадам уйга маст ҳолда келганди бундай вақтлари яшириниб олардим. Урушларидан қўрқардим. Дадам келиб ойим билан тортишди. Тушунмасамда уларни суҳбатини пойлаб эшитиб турардим. Ойимни қандай қилиб ўз хотингизни қиморга тикишингиз мумкин деб йиғлаганини жимгина кузатдим. Дадам жаҳли чиқиб сўкин ёмон сўзлар билан ҳақорат қилдилар. Онамни қўлидан судраб кетаётганларида онам қаршилик қилди...... Уйимизга кўп одам йиғилди онамни устига оқ мато ёпишди. Атрофдагилар хотинини уриб ўлдириб қўйибди деб пичирлашарди. Ўша куни дадам қамоққа мен болалар уйига йўл олдик. Болалигим қийин ўтди ўз онамни қўрқоқлик қилиб қутқара олмадим. Дадамни қаҳридан қўрқиб( борсам аямасдан мени ҳам урардилар) онамни калтакланишини кузатдим. Бу бир умрлик пушаймоним бўлиб қолди. Қани энди яширинмай онамни ҳимоя қилганимда ўлмасдилар. Ёшим етиб болалар уйидан ҳам чиқдим хаёлимда фақат қасос олиш эди. Афсус дадам қамоқда вафот этибдилар(ўзи шунга лойиқ эдилар) Кейинги мақсадим дадам билан ким қимор ўйнаган ва онамни ютиб олгани шуни аниқлаш ва жазолаш. Изланишларим оқибатида топдим ҳам фақат мендан аввал оллоҳ жазосини бериб бўлган экан. Тўрт муччасини қимирлата олмайдиган шолга айланибди. Кун бўйи қиладиган иши шифтга термулиб ётиш кимдир қарамаса ҳожатини ҳам шу жойида қилиб қўяверади. Атайлаб кўргани бориб ётишидан завқланиб келдим. Лекин кўнглим хотиржам эмас онам учун ҳеч нарса қила олмайманми қасосчи... Яхшилаб суруштирсам бу ярамасни қизи бор экан. Қалбимдаги ўтни ўчириш учун ундан фойдаланишим керак эканлигини тушундим. Бир танишимдан машина ва пул қарз олдим. Қизларни бойликка ўчлиги барчага аён. Аниқ режа асосида қизни қаршисидан chiqdim.  Ишим осон кўчди, бунчалик деб кутмагандим. Мана ҳозир қаршимда алдаганимни айтганимда кўзлари ёш билан турибди. Ана энди ўзимни енгил ҳис қила бошладим. фақат кўзимга онамнинг маюс юзи кўринди. Қизни йиғлашига ялинишига ҳам этибор бермади жаҳлига кулдим туриклигига шукур қилсин. Олган расмларим ва видеоларимни отасига кўрсатсам.....оммага тарқатасам......... Кўксимдаги кичли оғриқдан юзим буришди.... Қаршимда қиз қўлида пичоқ кўзларида қўрқув..... Мен фақат онам учун қила олмаган ишимни қилмоқчи эдим холос........... нима учун танамни бошқара олмай ерга қуладим....ойижон сизни соғиндим.... ТАМОМ
Show all...
👍 2
00:33
Video unavailable
📣 Тикувчилик мастер класслари шу каналда ўргатиб борилади 🪡 Парда тикиш базаси. 🛋 Диванга чехол тикиш. 🪑 Стулга чехол тикиш. 🔲 Дастурхон хар ҳил усуллари. 🧸 Детский бортиклар. 🧺 Детский гнездо савати 💁‍♀ Барча қўл иши мастер класслари шу каналдан топасиз. 🥹 Барча билимларимиз билан бўлишамиз!!! 😉 Ҳа, айтганча Сеҳрли ретцепт каналимизда ҳам ажойиб ретцептлар топасиз! https://t.me/+pxq98pxUeMpkZDhi https://t.me/+gakLjIpoqk43N2Iy
Show all...
Тикувчилик сирлари
Сеҳрли ретцептлар
00:56
Video unavailable
Сиз бу дунёда умуман иштонини эплаб киёлмайдиган одамни танийсизми? 😂 Опа-синглиси борларга юборинг ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃
Show all...
😁 2
Фарзандимга  "Балиқчи ва балиқ хақидаги эртак" ни ўқиб берарканман бирданига миямга урди ва эртакдаги чолга эмас кўпроқ кампирга ачина бошладим. Бир ўйлаб кўрингга  — бахтсиз кампир шу- латта чол билан 33 йил яшаб нима кўрган ? Бор ортирганлари тешик тоғора ва томи қийшиқ уй, тўғрироғи ертўла  ! Умуман олганда кампир у қадар қарри хам эмас аслида .. У бу эркакка (агар уни эркак деб атаб бўлса)  17  ёшлар атрофида эрга теккан бўлса, демак кампир тахминан 50 ёшлар атрофида. Шу йиллар ичида бу аёл шу-ландавур одамга бўтқа пиширган,унинг кийим-кечагини ювган,йиртиқ иштонини ямаб тикиб келган. У эриги гап хам қайтармаган кўринади (акс холда улар бу ахволда яшамасдилар). Чол эса ўз касби балиқчилик билан шуғулланган ва бахтли бўлган. У хотинига етарли эътибор бермаган, акс холда 33 йил мобайнида хеч бўлмаса кампирига янги тоғора олиб берган бўлар ва уйини бироз эпақага келтирган бўлармиди. Ва нихоят чолга омад кулиб боқди (худо хам рахм қилди шекилли),унинг тўрига олтин балиқча илинди. Буни қарангки бу ландовур, ақлсиз эркакнинг миясида ақлли бирорта мустақил фикр келмаган бўлса ,нахотки унинг биттаям хохиш-истаги бўлмаган бўлса ?  Бошқа эркаклар каби бу бир келиб қолган омади хақида чурқ этмаслик ўрнига, бу галварс ўз қаҳрамонлиги хақида кампирига баралла балиқ хақида айтиб беради. Энди ўзингиз ўйланг бир умр қўли тоғорадан чиқмаган бу бахтсиз аёл нимани тилаши мумкин эди? Унинг калласига биринчи келган тилак табиийки- янги тоғора бўлиши аниқку.! Кейин эса янги уй.... Кейин эса чолини кутиб, тикиш-бичиш вақтларида орзу қилган бошқа тилаклар. У хаммасини эслайди ! Шу аҳмоқ эркак билан ўтказган бесамар хаёти учун, тўккан кўз ёшлари учун ўч олади ! Қўриқчиларига айтиб чолни қамаб хам қўйдиради ! Кампир бу қисқа шоҳона  даврида хаётнинг барча лаззатларидан унумли фойдаланади. Нима бўлганда хам кампир анави балиқчи эридан кўра хеч бўлмаса мустақил фикри борлигини кўриш мумкин. Чолдачи? — на ақл,на ирода,на куч ва бу кампирни тўхтатиш учун фантазия хам йўқ. Умуман олганда у чолни калтаклатиб тўғри қилганди! Аммо хар қандай режани амалга оширишдаги оқимда инсон тафаккурини бўғиб қўядиган кибр бўлади. Хуллас охири ўхшамай қолди ! Бекорга айтмаган қанча баландга чиқсанг ундан йиқилиш шунчалик оғир бўлади деб . Ва яна ўша  — камбағал балиқчи чол,ўша вайрона кулба ва ўша тешик тоғора.... Ай да Пушкин!  Оддий бир эртакда қанча маъно бора ! Ва у шундай қилгандики асрлар оша хамма чолга ачинади ва кампирдан нафратланадилар.... Лекин  хеч ким кампирнинг бахтсиз тақдири билан қизиқмайди хам.... Муаллиф: Галинa Манзон Таржимон:    Ихтиёр Эсонов. П/С: Шу жойда бир рус қизиқчисининг гаплари ёдимга тушди. "Тилла балиқча" даги чол нима учун кампирнинг ҳамма айтганларини бажаради? Сабаби у кампирини севади! Ана бўмаса!
Show all...
👍 2
00:56
Video unavailable
❗️Турмуш ўртоғингизни иши юришмаяптими? Уни қадрлашга ҳаракат қилинг, ҳурматини жойига қўйиб қўллаб-қувватланг! Аёлларга юбориб қўйинг ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃✨ 𝑺𝑨𝑴𝑶𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑩𝑨𝑳𝑨𝑵𝑫𝑫𝑨 ✨🍃
Show all...