2 228
Subscribers
No data24 hours
-237 days
-11330 days
Posts Archive
2 228
Қиёмат куни тоат-ибодатларингни бировни тарозисида кўришни истамасанг, тилингни ғийбат ва тухматлардан асра.
• • •
Миш-мишларни нафратланувчилар ўйлаб топишади, нодонлар буни тарқатадилар, ахмоқлар эса бунга ишонадилар!
• • •
Хом хаёлларга берилиш тебранма курсида тебраниб ўтиришга ўхшайди. Сени доим қимирлатиб турадию лекин, хеч қаерга олиб бормайди.
• • •
Сўз дори кабидир. Агар уни камайтирсанг, наф беради. Агар кўпайтирсанг, бошингни оғритади.
• • •
Дунёда ҳаммадан кўра ҳасадчининг юки оғирдир. Чунки у бечора бахтли одамларни кўролмай, ҳасад туфайли келадиган ҳамма қайғу-аламлар юкини ўз устига ортиб юради.
• • •
Иғвони касб қилган одам киши танасида юриб, фақат яра бор жойда тўхтайдиган пашшага ўхшайди.
• • •
Агар сиз мени илк марта алдаётган бўлсангиз, бу-сизнинг хатоингиз, агар иккинчи марта алдаётган бўлсангиз, бу-менинг хатоим.
