Дафтар хошиясидаги битиклар
Open in Telegram
Assalomu alaykum Dunyoni anglamoqchimisiz, unda kitob o'qing...📖
Show more382
Subscribers
-224 hours
-17 days
-730 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+5
in 0 channels
August '26
+26
in 0 channels
Get PRO
July '26
+23
in 0 channels
Get PRO
June '26
+36
in 0 channels
Get PRO
May '26
+32
in 0 channels
Get PRO
April '26
+28
in 1 channels
Get PRO
March '26
+44
in 0 channels
Get PRO
February '26
+142
in 0 channels
Get PRO
January '26
+32
in 0 channels
Get PRO
December '25
+27
in 1 channels
Get PRO
November '25
+28
in 0 channels
Get PRO
October '25
+34
in 0 channels
Get PRO
September '25
+26
in 0 channels
Get PRO
August '25
+21
in 0 channels
Get PRO
July '25
+30
in 0 channels
Get PRO
June '25
+29
in 1 channels
Get PRO
May '25
+42
in 0 channels
Get PRO
April '25
+39
in 0 channels
Get PRO
March '25
+104
in 0 channels
Get PRO
February '250
in 0 channels
Get PRO
January '250
in 0 channels
Get PRO
December '24
+27
in 0 channels
Get PRO
November '240
in 1 channels
Get PRO
October '240
in 1 channels
Get PRO
September '24
+4
in 0 channels
Get PRO
August '24
+13
in 0 channels
Get PRO
July '24
+34
in 1 channels
Get PRO
June '240
in 0 channels
Get PRO
May '240
in 0 channels
Get PRO
April '24
+38
in 0 channels
Get PRO
March '240
in 0 channels
Get PRO
February '24
+93
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 09 September | 0 | |||
| 08 September | 0 | |||
| 07 September | +2 | |||
| 06 September | 0 | |||
| 05 September | 0 | |||
| 04 September | +2 | |||
| 03 September | +1 | |||
| 02 September | 0 | |||
| 01 September | 0 |
Channel Posts
“Биз ҳам хато қилдик, лекин бир-биримизни ташлаб қўймадик.
Биз ҳам ранжидик, лекин кечиришни ўргандик.
Биз ҳам қийинчилик кўрдик, лекин меҳрни йўқотмадик”,
деб шукр қилайлик.
Оилаларимизни кўз тегишидан, ёмон ниятдан, фитнадан, хиёнатдан ва ажралишдан Ўзинг асрагин.
Хонадонимиздан баракани, қалбимиздан иймонни, тилимиздан ширин сўзни, ҳаётимиздан меҳрни аритмагин.
Бизга дунёда ҳам бирга бахтли яшашни, охиратда ҳам бирга жаннатингга киришни насиб қилгин.
Омин, ё Роббал оламийн.
https://t.me/daftar_hoshiyasidagi
| 2 | Азиз келинлар!
Келин бўлиб бир хонадонга кириш — фақат бир уйнинг остонасидан кириш эмас. Бу — бир оиланинг қалбига киришдир. Сизнинг ҳар бир сўзингиз кимнингдир кўнглини кўтариши ҳам, синдириши ҳам мумкин.
Шуни ҳеч қачон унутманг: уйнинг деворини ғишт кўтаради, аммо хонадоннинг бахтини меҳр кўтаради.
Келиннинг ҳақиқий гўзаллиги юзида эмас — муомаласида.
Унинг бойлиги тақинчоғида эмас — одобида.
Унинг кучлилиги овозининг баландлигида эмас — оғир вазиятда ўзини тийиб, сабр қила билишидадир.
Эрингизга шундай рафиқа бўлингки, у дунёдан чарчаб келганда сизнинг бир оғиз ширин сўзингиз унга куч берсин.
“Уйим бор” деган одам кўп,
“Уйимда мени кутадиган меҳр бор” деган одам эса бахтлидир.
Қайнона-қайнотангизни ҳурмат қилинг. Балки уларнинг сизга айтган ҳар бир гапи сизга ёқавермас. Аммо бир кун келиб, уларнинг ўрнини ҳеч ким боса олмаслигини тушуниб қолишингиз мумкин.
Кечирим сўрашдан қўрқманг. Чунки “кечиринг” деган сўз инсонни кичрайтирмайди — унинг қалбини улуғ қилади.
Жаҳл чиққан пайтда айтилган бир оғиз сўзни йиллар ўтиб ҳам унутиб бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун тилингизга эҳтиёт бўлинг.
Тил билан очилган ярани қўл билан битказиб бўлмайди.
Оилада ҳар бир баҳсда ғолиб чиқишга ҳаракат қилманг. Чунки баъзан баҳсда ғолиб бўлиб, муҳаббатда мағлуб бўлиш мумкин.
Эрингиз билан тортишганда ўзингизга бир савол беринг:
“Мен ҳозир ҳақлигимни исботламоқчиманми ёки оиламни асрамоқчиманми?”
Чунки оила — кимнинг ҳақлиги эмас, икки қалбнинг бир-бирини асрай билиши билан сақланади.
Оиладаги сирни кўчага олиб чиқманг. Бугун алам билан айтган гапингиз эртага ўзингизга қарши қайтиши мумкин.
Ҳар бир хонадоннинг эшиги бор, лекин ҳар бир хонадоннинг дардини ҳамма билиши шарт эмас.
Бошқаларнинг ҳаётига қараб ўз бахтингизни ўлчаманг. Сизга кўринаётган кулгу ортида қандай кўз ёшлар борлигини билмайсиз.
Бахт — кўз-кўз қилинадиган нарса эмас. Бахт — қалбда ҳис қилинадиган неъмат.
Бугун сиз келинсиз. Бир кун келиб, сиз ҳам қайнона бўласиз. Бугун қайнонангиздан кўрган ҳар бир муомалани эмас, ўзингиз келажакда қандай қайнона бўлишни истасангиз, шундай келин бўлишни бошланг.
Фарзандларингиз сиздан катта уй эмас, катта қалб ўргансин.
Сизнинг орқангиздан: “Онажоним жуда бой эди”, эмас,
“Онажонимнинг кўнгли жуда кенг эди”, деб эслашсин.
Ва энг муҳими, азиз келин:
Ҳар куни уйингизга киришдан олдин қалбингиздаги ғамни эшик ташқарисида қолдиринг.
Чунки сиздан кейин бу уйда фарзандларингиз яшайди.
Сизнинг бугунги сўзларингиз — уларнинг эртанги хотираси бўлади.
Сиз кирган хонадон:
“Келинимиз келди”, деб эмас,
“Уйимизга файз кирди”, деб қувонсин.
Қалбдан қилинган дуо:
Эй меҳрибон ва раҳмли Аллоҳим!
Бизга шундай қалб бергинки, бир-биримизнинг кўнглимизни синдиришдан олдин, ўз қалбимиз оғриғини ҳис қилайлик.
Шундай тил бергинки, ундан чиққан ҳар бир сўз бировнинг қалбига малҳам бўлсин, жароҳат эмас.
Шундай сабр бергинки, жаҳл келганда тилимизни тийишни, ранжиганда кечиришни, хафа бўлганда ҳам меҳрни йўқотмасликни билсак.
Эй Роббим!
Келинларни қайноналарига, қайнона-қайноталарни келинларига, эрларни аёлларига, аёлларни эрларига меҳр, ҳурмат ва раҳм-шафқат билан боғлагин.
Эр-хотиннинг орасига тушган ҳар қандай совуқликни меҳринг билан эритгин.
Оиласида йиғлаб, ташқарида кулиб юрган аёлларнинг кўз ёшини Ўзинг артгин.
Қалби синганларга таскин бергин.
Сабр қилиб юрганларга енгиллик бергин.
Фарзанд кутаётганларга солиҳ фарзандлар насиб қилгин.
Фарзанди борларга уларнинг роҳатини кўришни насиб этгин.
Ҳеч бир келин “Мен бу уйда бегонаман”, деб йиғламасин.
Ҳеч бир қайнона “Келиним мени тушунмайди”, деб алам қилмасин.
Ҳеч бир эр “Уйимда мени тушунадиган инсон йўқ”, деб кўнгли синмасин.
Уйларимизда бақириқ эмас — ширин сўз,
кўз ёш эмас — қувонч,
гина эмас — кечирим,
совуқлик эмас — меҳр,
беҳаловатлик эмас — хотиржамлик ҳукм суришини насиб қилгин.
Эй Аллоҳим, бизга шундай оила насиб қилгинки, унда бир-биримиздан қочиб эмас, бир-биримиздан паноҳ излайлик.
Шундай кунларга етказгинки, йиллар ўтиб ортимизга қараганимизда:
https://t.me/daftar_hoshiyasidagi | 136 |
| 3 | Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Аллоҳ таоло хонадонларингизга доимий тинчлик ва барака ато этсин.
Ўзингиз ва аҳли яқинларингизни Ўз мағфиратига мушарраф айласин.
Ҳар бир тонгингизни саодат ва ҳидоят ила қарши олишингизни насиб этсин.
Ҳайрли тонг!
https://t.me/daftar_hoshiyasidagi | 135 |
| 4 | Роббим..
Мани, яқинларимни, мани дуоларимдагиларни, Амийн деган барча диндошларимизни уч манзилга чақиргин:
Дунёда Байтингга,
Маҳшарда соянгга,
Жаннатда бепарда жамолинг қаршисига..
Амийн.
https://t.me/daftar_hoshiyasidagi | 297 |
| 5 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу
Бошлаган ҳар бир ишингизда хайру барака бор деб ҳисобланг. Инсонга зийнат берадиган энг буюк нарса бу унинг ёруғ ўйлари. Тонгнинг нафаси келиб турган ўйларингиз гўзал бўлсин. Шунда атрофингиз ҳам гўзаллашади. Кунингиз ёп ёруғ бўлади. Қалбингиз эзгуликка тўлади.
Хайрли тонг билан.
https://t.me/daftar_hoshiyasidagi | 226 |
| 6 | Нега одамлар сизга ҳасад қилишади?
Нега улар сизга маслаҳат беришади?
Ёки бундан ҳам ёмони, улар лой чаплашга урунишади?
Чунки бу ҳаётингизнинг қонунидир.
Бир ишни билган қилади, оз билган маслаҳат беради, умуман билмаганлар танқид қилади, қила олмаганлар эса лой чаплайди!
Ҳакан Менгуч.
https://t.me/daftar_hoshiyasidagi | 293 |
| 7 | Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм…
Эй меҳрибон Роббим, янги тонгни бизга насиб қилганинг учун Сенга шукр!
Бугунги кунимизни хайрли бошлаб, хайрли якунлашни насиб этгин.
Қалбимизга нур, кўнглимизга сурур, юрагимизга хотиржамлик бергин.
Ризқимизни ҳалол ва баракали, ишларимизни осон ва унумли қилгин.
Ҳар бир қадамимизни Ўзинг асраб, ҳар бир йўлимизни хайрга бошлагин.
Хонадонимиздан файз-баракани, дастурхонимиздан тўкинликни, қалбларимиздан меҳр-оқибатни аритмагин.
Ота-онамиз ва яқинларимизни соғ-омон, умрларини баракали қилгин.
Биз сўрамаган, аммо биз учун хайрли бўлган неъматларни ҳам насиб этгин.
Кўнглимиздаги эзгу ниятларни рўёбга чиқаргин, дуоларимизни даргоҳингда қабул айлагин.
Бугунги тонг хайрли хабарлар, қувончли учрашувлар ва баракали ризқлар билан келсин.
Аллоҳим, барчамизни Ўз паноҳингда асрагин. Амийн!
https://t.me/daftar_hoshiyasidagi | 173 |
| 8 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу
Бугун Жума — дуолар осмонга кўтариладиган, раҳмат эшиклари кенг очиладиган кун…
Илоҳий меҳр соясида юрайлик.
Аллоҳим, ҳар бир тонгимизни Мадинадаги саҳарлардек сокин,
ҳар бир кечамизни Муздалифадаги шомлардек пок қилсин.
Қадамларимиз ҳар бири жаннат сари босилган бўлсин, ниятимиз Сенинг ризойинга етказсин.
Дилимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга соғинч,
тилимизда саловот, кўзимизда умид нури порласин…
Бугун айтилган дуоларингиз осмонларга етиб, энг гўзал тарзда қабул бўлишини Аллоҳдан сўраймиз...
Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин.
Аллоҳумма солли ва саллим ала набиййина Муҳаммад ﷺ
https://t.me/daftar_hoshiyasidagi | 585 |
| 9 | https://t.me/daftar_hoshiyasidagi | 233 |
| 10 | Ҳар қанча амал соҳиби бўлма ёки ҳар қанча давлат эгаси бўлма, қилган ҳар бир ишинг учун жавоб берасан!
Ё бу дунёда осонроқ қутиласан, ё наригисида бадтарига тутиласан. Шунинг учун Яратгандан илтижо қилки, ҳисобингни қиёматга қолдирмасин...
https://t.me/daftar_hoshiyasidagi | 302 |
| 11 | Баъзи тонглар қуёш билан эмас, қалбда пайдо бўлган умид билан отар.
Кеча нима йўқотганингни эмас, бугун нимага айланишинг мумкинлигини ўйла.
Қалбингда шукр бўлса — камлик ҳам барака, сабр бўлса — кечикиш ҳам ҳикмат,
Аллоҳга таваккал бўлса — ёпиқ эшик ҳам йўлдир.
Кўнгилни дунёга эмас, Яратганга боғла — шунда ҳар тонг сен учун янги бир саҳифа бўлади.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ...
Кунингиз нурли, ниятингиз гўзал бўлсин Чиройлиларим
https://t.me/daftar_hoshiyasidagi | 245 |
| 12 | Бир улуғ зотдан сўрабдилар:
- дуоларингиз ижобат бўлишининг сири нимада?
- ижобатига шубҳа қилмаганимда.https://t.me/daftar_hoshiyasidagi | 260 |
| 13 | Бу дунё синов, қайғу ва машаққат дунёсидир. Бунда олиш ҳам бор, йўқотиш ҳам бор. Бунда саломатлик ҳам бор, беморлик ҳам бор. Бунда етишиш ҳам бор, ажралиш ҳам бор. Саодатли инсон мана шу ҳолатларининг барида Аллоҳ билан бирга бўлган инсондир. У бошига яхши кўрадиган ҳолати келса шукр қилади, ёқимсиз ҳолатлар келса сабр қилади!
Аллоҳнинг қадарига рози бўлинг. Норозилик уни ўзгартира олмайди. Норозилик сабаб сизга дунёдаги алам ва охиратдаги зиён жамлайди!
Кўп беморларни зиёрат қилдим. Улар шунақанги шукр қилишадики, ўзингиздан уялиб кетасиз.
Энг аянчлиси шуки, банда тақдиридан норози ҳолда Роббига йўлиқиши мусибатдир!
"Қалби синганларга" китобидан.
https://t.me/daftar_hoshiyasidagi | 225 |
| 14 | Ҳар куни учта неъматингизни ёзиб қўйинг.
Вақт ўтиб, ҳаётингиз муаммолардан эмас, саноқсиз неъматлардан иборат эканини ҳис қиласиз.
https://t.me/daftar_hoshiyasidagi | 230 |
| 15 | Аллоҳим! Бизларни ёш холимизда ҳам, кексайган чоғимизда ҳам ҳузурингда турадиганлардан қилгин.
Роббим! Сендангина қўрқамиз, чунки гуноҳимиз кўп.
Роббим! Сендангина умид қиламиз, чунки иймонимиз бор.
Роббим! Сенгагина илтижо қиламиз, чунки Сендан яхши гумондамиз.
Бизни шу гумонимиз билан хушнуд эт Аллоҳим!
Қадди баланд қадрлигим...
Бошланаётган якшанба кунимизнинг яна бири муборак бўлсин...
Бу йилги ёзнинг охирги якшанбаси...
Сиз бетакрорсиз, сиз яқинларингизга жуда ҳам кераклисиз унутманг...https://t.me/daftar_hoshiyasidagi | 430 |
| 16 | Ҳар тонгни гўзал нарсаларнинг нияти ила бошланг... "Бугун албатта яхшиликлар бўлади!" - дея яхши гумонда бўлинг. Чунки тилаклар дуога айланади, дуолар эса албатта ижобат бўлади!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу
Хайрли кун кадирдонhttps://t.me/daftar_hoshiyasidagi | 293 |
| 17 | БИРГИНА СУННАТНИНГ ФОЙДАСИ...
Германия пойтахтида жойлашган Ғарбий Германия руҳшунослик институтида антиқа янгилик эълон қилинди:
🕊
"Инсон ерга йиқилаётган пайтда ўнг оёғи олдинга ташланган бўлса олдинга қараб йиқилар экан...
Чап оёғини ташлаб қўйган бўлса, орқага қараб йиқилади..!
Ушбу шов~ шувли хабар борасида турли суҳбатлар, катта катта маърузалар ҳамда тадбирлар ўтказилди...
Мусулмонлар эса буни оддий ҳолатдек кузатишмоқда...
Чунки Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) ўз умматларига масжидга кираётганда ўнг оёқ билан киришни, чиқаётганда чап оёқ билан чиқишни буюрганлар...
Ҳожатхонага кириш~чиқишда эса аксинча... Германиялик руҳшунослар томонидан яна бир бора исботланган мантиққа асосланадиган бўлсак, киши масжидга кираётганда ўнг оёғи олдинда масжидга йиқилиши, масжиддан чиқаётганда чап оёғи билан орқага~ яна масжид йиқилиши аниқ бўлади...
Ҳожатхонага кирилаётганда олдинга қўйилган чап оёқ инсонни орқага ~ халодан ташқарига тисариб ташлайди...
Чиқилаётганда ҳам ўнг оёқ уни ҳожатхонага йиқилмаслигини таъминлайди...
Ушбу воқеълик бутун дунёни ҳайрат кўчасига етаклаган бўлса~да, Аллоҳга иймон келтирган мўминларни янада ҳотиржам қилиш учун хизмат қилди...
Зеро, Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларининг ҳаётга нақадар чамбарчас боғлик эканликларини ғарбликларнинг ўзлари исботлашмоқда...
Қиёматгача Қуръони Карим оятларида ва Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳадисларида айтилган ҳолатлар тасдиқланади...
Ҳақиқий мўминлар бошқалардан фарқли ўлароқ, у воқеалар дунёвий масалада тасдиқланмаса~да, иймон келтираверадилар...
Буни фақат ва фақат Аллоҳнинг ҳидояти билан топиш мумкин...
Бу кўчага бошқа йўл билан киришни асло иложи ҳам йўқдир...
https://t.me/daftar_hoshiyasidagi | 281 |
| 18 | Инсонлар доимо ташқи дунёдан тинчлик излашади. Улар гўзал уйлар, қатта бойликлар сотиб олиб, хотиржам бўламан деб ўйлашади. Лекин ичингда уруш кетаётган бўлса, олтин тахтда ўтирсанг ҳам бахтсизсан.
Ҳақиқий тинчлик бу ички сакийнатдир. Ички сакийнатга эса фақатгина тақдирга розилик билан эришилади. Сенга келган яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам Оллоҳнинг бир ҳикмати деб билсанг, юрагингдаги хавотирлар сўнади. Бошқалар сен ҳақингда не деб ўйлаши, сени мақташи ёки қоралаши сен учун аҳамиятсиз бўлиб қолганда, сен чинакам озодликка эришасан.
Жавад Нурбахш
Сиз тасвирда кўриб турган маҳкумлар — Давлатимиз раҳбари фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 852 нафар инсон сафида афв этилган юртдошларимиздир.
Уларнинг кўзларига боқинг... Кўраяпсизми, озодлик бахтини?
Бугун улар сизу биз ҳар куни оддий неъматдек қабул қилиб, қадрига етавермайдиган эркинлик бахтига яна бир бор мушарраф бўлдилар.
Шу лаҳзаларга қараб, инсон учун тинчлик ва озодликдан буюк неъмат йўқлигини яна бир бор ҳис қиласиз.
✔️ Дунёда бир касаллик бор. Унинг номи "неъматга ўрганиб қолиш"дир.
Бунда неъматларга шу қадар ўрганиб қоласизки, гўё улар неъмат эмасдек. Уйингизга кирасиз. Аҳлингиз соғ-саломат. Бунинг учун шукр қилмайсиз. Чунки бу неъматга ўрганиб қолгансиз.
Истаган нарсангизни сотиб оласиз. Буни сизга инъом қилган Зотга шукр қилмайсиз. Чунки сотиб олишга ўрганиб қолгансиз.
Уйқудан уйғонасиз. Соғ-саломатсиз. Ҳамд айтмайсиз. Чунки аъзоларингиз шу қадар яхши ишлаяптики, уларнинг ичингизда борлигини ҳатто унутиб юборгансиз.
✔️ Унутманг, ҳар қандай шароитда ҳам сизга хавас қилгувчилар, сиз эришган неъматларни орзу қилгувчилар топилади.....
🪶 Кунларнинг бирида, подшоҳ вазиридан сўради: “Нега анави сарой ишчиси ўзимдан кўра бахтиёрроқ юрганини кўраман....?
Ахир унинг ҳеч вақоси бўлмаса, менда бўлса бойлик, мол-мулк ва барча нарсанинг эгалиги бўлса? Яна мени кўнглим тўлмайди, инжиқ бўламан.....?
Вазир жавоб берди: “У билан “тўқсон тўққиз” қоидасини тажриба қилиб кўринг, тушуниб оласиз”. Подшоҳ: “Тўқсон тўққиз” қоидаси нима экан?” дея сўради. Вазир: “Тунда сездирмай келиб, ходимнинг уйи эшиги олдига тўқсон тўққиз динорни қўясиз ва бир парча қоғозга “мана шу юз динор сенга ҳадядир” деб ёзиб қолдирасиз. Секин эшикни қоқиб кетиб қоласизда, бир четдан нима бўлишини кузатиб турасиз”, - деди. Подшоҳ вазирининг айтганини қилди ва четдан кузата бошлади. Ишчи эшикни очди ва нарсани олиб, ундаги ёзувни ўқиди. Сўнгра динорларни санаб кўрди-да, “ҳойнаҳой, бир динор ташқарида тушиб қолган бўлса керак” - дея оила аъзоларини ҳам уйғотиб чақирди ва ҳаммалари бирга кўчадан уни излашга тушишди. Тун ўтиб, тонг ҳам отдики, уни топа олишмади. Уйнинг эгаси етмаётган динорни топа олишмаганидан қаттиқ жаҳли чиқди ва уларни урушиб, заҳрини сочди.....
Эртасига ходим туни билан ухламай пул қидириб чиққани учун ҳам ишга ҳаёли паришон ҳолда келди ва юзи буришган, қовоғи солиқ, аҳволидан нолиган ҳолда подшоҳнинг олдига рўбаро бўлди.
Ана шунда подшоҳ “тўқсон тўққиз”нинг маъносини англади.
✔️ Биз ана шундаймиз. Аллоҳ таоло бизга ато этиб қўйган тўқсон тўққиз неъматни унутамизда, ўша “йўқотилган” биттасини излаш билан умримизни ўтказиб қўямиз... Аллоҳ таоло бизга тақдир этмагани излаш билан умр ўтказиб қўямиз. Унинг ҳикматини англамаймиз, кўнглимиз тўлмайди ва ичида кўмилиб юрганимиз неъматларни эса унутамиз.
Бас, ундан кўра тўқсон тўққиз неъмат билан ҳузурларинглар, улардан баҳраманд бўлинглар. Аллоҳдан Унинг фазлини сўранглар, асло санаб адоғига ета олмайдиганимиз, шукрини келтира олмайдиганимиз неъматларига шукр қилинглар. “Ва Роббингиз сизга: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг.”📜 Иброҳим сураси, 7-оят.
❤️ Азизларим сизга берилган тўқсон тўққиз неъмат шукрини унутиб, ё хикмати, ёки синов сабаб берилмаган бир неъматнинг ортидан қувиб ғанимат-гина умрингизни уввол қилманг.
https://t.me/daftar_hoshiyasidagi | 480 |
| 19 | Хоҳлаган ишингни қил, лекин хеч кимга зулм қилма. Ҳохлаган нарсанг билан афзал бўл. Лекин хеч қачон кибрланма. Ҳохлаган билан хусуматлаш, лекин хеч
қачон ҳақорат қилма...
https://t.me/daftar_hoshiyasidagi | 322 |
| 20 | Бир одамнинг ўзига жуда мехрибон айиғи бўлган экан. Бир куни ўша одам ухлаб ётган экан унинг юзига чивин қўнибди. Айиқ уни хайдамоқчи бўлибди, лекин хар қанча уринмасин чивин қайта-қайта қўнар экан. Кейин ён-верига қараса, бир тош турган экан ва чивинни ўша тош билан уриб ўлдирмоқчи бўлиб, хўжайинининг юзига қўниб турган пайти бор кучи билан урибди.
Чивин ўлибди, хўжайин хам...
Изох:
Кимдир ёмонлик қилиш учун душман бўлиши шарт эмас, унинг нодонлиги хам етиб ортади!
https://t.me/daftar_hoshiyasidagi | 399 |
