cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Romitaniy.uz

Бобир домлани расмий телеграмм канали. Мурожаат учун тел. +998914130577

Show more
Advertising posts
892
Subscribers
No data24 hours
+57 days
+1430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

​​#албатта_ўқинг Фарзандини олим қилиб тарбиялаган оналардан ўрганадиганларимиз: 1. Ҳавво онамиздан сабрни; 2. Ҳанна онамиздан фарзандини Аллоҳга назр қилишни; 3. Марям онамиздан ахлоқни; 4. Мусо алайҳиссаломнинг оналаридан таслимиятни; 5. Ҳожар онамиздан Аллоҳдан батамом рози бўлишни; 6. Хадича онамиздан энг намунали жуфт бўладиган қизлар тарбиялашни; 7. Оиша онамиздан устозликни; 8. Али ибн Абу Толибнинг оналаридан фарзандимизни ўз аҳлига топширишни; 9. Анас ибн Моликнинг оналаридан ғамимиз фақат Ислом бўлишини; 10. Абдуллоҳ ибн Амрнинг оналаридан асло ёлғон гапириб бўлмаслигини; 11. Ҳасан Басрийнинг оналаридан фарзандимизнинг ейдиган ҳар луқмасига жуда қаттиқ эътибор қилишни; 12. Абдулқодир Жийлонийнинг оналаридан фарзандининг илм сафарига чиқишига рози бўлишни, илмдан тўсмасликни; 13. Имом Шофеъийнинг оналаридан моддий камчиликни муаммо ҳолига келтирмасликни; 14. Аҳмад ибн Ҳанбалнинг оналаридан фарзандининг илми билан шахсан шуғулланишни; 15. Суфён Саврийнинг оналаридан фарзандига доим насиҳат қилиб боришни; 16. Имом Авзоийнинг оналаридан фарзандининг барча эҳтиёжларини таъминлашни; 17. Увайс ибн Амр ал-Қоронийнинг оналаридан Пайғамбарга ошиқ бир фарзанд тарбиялашни; 18. Шуъба ибн Ҳажжожнинг оналаридан фарзандини илмга қизиқтиришни; 19. Абдурраҳмон ибн Ҳариснинг оналаридан иккинчи турмушга жуда қаттиқ аҳамият беришни; 20. Имом Моликнинг оналаридан фарзандининг илм сафарида барча камчилик ва эҳтиёжларига эътибор беришни; Буларнинг барчаси олим фарзанд тарбиялашни ўзига энг катта ғоя қилиб олган оналар учундир. Мазкур оналарнинг бирдан-бир ғами Ислом бўлган. Фақат ва фақат Аллоҳнинг розилигини истаганлари учун тарихда ўзларининг исмларини олтин ҳарфлар билан ёзиб қолдирадиган фарзандлар етиштириб кетдилар. Энди навбат Сизга! «Олим тарбиялаган оналар» китобидан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси. https://t.me/Romitaniy_uz
Show all...

👍 4
Абу Зар ривоят қилади: Аллоҳ Расули(с.а.в.) билдирдилар: - Ким бир мусулмонни ёмон отлиқ қилиш мақсади билан унга қарши ноҳақ гап тарқатса, Аллоҳ шу қилиғига яраша қиёмат куни уни дўзахга оттиради. Абу ад-Дардо ривоят қилади: Аллоҳ Расули(с.а.в.) огоҳлантирдилар: ~ Қайси бир киши бошқа кишини ёмон отлиқ қилиш мақсадида бу дунёда, унга йўқ қусур ва айбни тақиб, у ҳақда гап тарқатса, қиёмат куни у кимсани ўзи айтган калом билан дўзахга оттириш Аллоҳнинг ҳақ ваъдасидир. Абу Ҳурайра ривоят қилади: Аллоҳ Расули(с.а.в.) дедилар: - Ким бир мусулмонга қарши ёлғон гувоҳлик берса, жаҳаннамда жойи тайёрлигини билиб қўйсин. https://t.me/Romitaniy_uz
Show all...
Romitaniy.uz

Ромитан тумани расмий канали. Мурожаат учун тел. +998914130577

👍 2
Нақл қиладиларки: — Бир одам ҳикмат аҳлидан бир кишининг етти масала юзасидан фикрини олиш учун етти юз фарсаҳ юрди. Шунча масофадан етиб келгач, ҳикмат аҳлидан бўлган зот мақсадини суриштирганда, у одам дедики: - Мен- ҳузурингизга— шунинг учун келдим: Аллоҳ сизга илм берган, энди менга айтингчи: 1. Осмонлардан каттароқ ва оғирроқ нарса борми, бўлса нима у? 2. Ердан кенгроқ нарса борми, бўлса нима у? 3. Тошдан қаттиқроқ нарса борми, бўлса нима у? 4. Оловдан қизғинроқ нарса борми, бўлса нима у? 5. Замҳарир(қаҳратон қиш)дан совуқроқ нарса борми, бўлса нима у? 6. Денгиздан ҳам ғаний(бой)роқ нарса борми, бўлса нима у? 7. Етимдан ҳам хорроқ зот борми, бўлса ким у? Донишманд жавоб берди: 1. Ор-номусли кишига туҳмат қилмоқ осмондан ҳам катта ва оғирроқ. 2. Ҳақиқат ердан ҳам кенгроқ. 3. Иймонсизнинг қалби тошдан ҳам қаттиқроқ. 4. Ҳирс ила ҳасад оловдан ҳам қизғинроқ. 5. Ночор қолиб қон-қариндошга бош уриб бормоқ-замҳарирдан ҳам совуқроқ. 6. Қаноатли қалб денгиздан ҳам бойроқ. 7. Туҳматчи, чақимчилар фош бўлганда, етимдан ҳам хорроқ бўладилар. https://t.me/Romitaniy_uz
Show all...
Romitaniy.uz

Ромитан тумани расмий канали. Мурожаат учун тел. +998914130577

​​​​#СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК 📌 Бир амалга қўш мукофот Аллоҳ таоло айтади: “Айтинг (эй Муҳаммад):  “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи ва  меҳрибондир”. (Оли Имрон сураси, 31-оят). Эй мӯмин биродарим, мӯмина синглим! Ушбу оятни чуқурроқ тафаккур қилсангиз, унинг мазмунини тўлиқ англайсиз. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига эргашиш билан сиз, Аллоҳнинг Ўзи ваъда қилганидек, Унинг муҳаббати билан бирга, мағфиратига ҳам эришасиз. Бас, шундай экан, ҳатто кечқурун уйқуга ётишда ҳам суннатга эргашиб, Аллоҳдан ажр-мукофот олишни истасангиз, қуйидагии тавсияларга амал қилинг:  📌  «Оятул-курсий» 📌  «Бақара» сурасининг охирги икки ояти 📌  «Каафируун» сураси 📌  «Ихлос», «Фалақ», «Ан-наас», ​​сураларни ӯқиб, сўнгра 33 марта Субҳаналлоҳи, 33 марта Алҳамдулиллаҳи ва 34 марта Аллоҳу акбарни айтиб, охирида ушбу ҳадисда келган дуони ӯқиб ётилади.👇 Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ алайҳиссалом менга: “Тўшагингга келганингда, намозга таҳорат қилганингдек таҳорат қил, сўнг ўнг томонингга ёнбошлаб: اللَّهُمَّ أَسْلَمْتُ نَفْسِي إليْكَ، وفَوَّضْتُ أَمْرِي إلَيْكَ، وَأَلجَأْتُ ظهْري إلَيْكَ، رَغْبةً وَرهْبَةً إلَيْكَ، لا مَلْجأ ولا مَنْجى مِنْكَ إلاَّ إلَيْكَ، آمَنْتُ بِكتَابكَ الذي أَنْزلتَ، وَنَبيِّكَ الذي أَرْسَلْتَ “Алоҳумма асламту нафсий илайка ва фаввазту амрий илайка ва алжату зоҳрий илайк, роғбатан ва роҳбатан илайк, лаа малжаа валаа манжаа минка илла илайк, аманту бикитабикаллазий анзалта ва набиййикаллазий арсалта”, яъни: “Ё Аллоҳ, нафсимни сенга таслим этдим. Ишимни Сенга топширдим. Сенинг неъматингга рағбат қилиб, ғазабингдан қўрқиб, Сенга суяндим. Сендан бошқа қочадиганим ҳам, нажот топадиганим ҳам йўқ. Нозил қилган китобингга ва юборган пайғамбарларингга иймон келтирдим”, деб айт. Агар вафот этсанг, Ислом фитратида ўласан. Ётишдан олдин охирги айтадиганинг шу бўлсин”, дедилар”. (Бухорий ва Муслим ривояти). Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шогирди Мужоҳидга насиҳат қилиб: «Таҳоратли ҳолда ухла, чунки руҳлар қандай ҳолда қабз қилинса, ўша ҳолатда қайта тирилтирилади», деди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг бу насиҳатлари барча мусулмонлар учун ибратлидир. Дониёр Файз ☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ. https://t.me/Romitoniy_uz
Show all...

👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
---- ФИЛ ВА АРҚОН ҲИКОЯСИ ---- Кунларнинг бирида сайёҳ, ингичка нимжон арқонга бойлаб қўйилган ва натижада жазирама иссиқда қийналиб туришга мажбур бўлган катта ва кучли филни кўриб ҳайрон қолди. Сабаби сал нарироқда салқин, ям-яшил ўрмон бор эди, аммо бу гигант иссиқда қийналиб турарди. — Нима учун шундай катта фил нимжондан нимжон бўлган арқонни узиб кетиб озод бўлиш ўрнига жимгина иссиқда қийналиб турибди? — дея сўради сайёҳ. Унга жавобан фил эгаси: — Фил кичиклик пайтида бу арқонни узишга жуда кўп уринган, лекин эплай олмаган. Шунинг учун ҳозир бунга ҳаракат ҳам қилмаяпти. : Дарҳақиқат кўпчилигимиз фарзандларимизга ёшлигидан "уни қилолмайсан, буни қилолмайсан, ҳали ёшсан" деб, уни синдириб қўямиз ва бутун умр ўзига ишонмаслик ипига боғлаб қўямиз! Фарзандингизни кўринмас иплар билан боғлаб қўйманг!
Show all...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
11674. Сизга зарар етказишни хоҳлайдиганлардан виқоя (ҳимояланиш) учун Қуръон оятлари 🔹1. “Аллоҳ сенга улар(ёмонлиги)дан кифоя қилур. Ва У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир”, Бақара сураси, 137 – оят. 🔹2. “Аллоҳ Ўз бандасига кифоя эмасми?!”, Зумар сураси, 36 – оят. 🔹3. “Ишимни Аллоҳнинг Ўзига топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир.”, Ғофир сураси, 44 - оят. 🔹4. “Бас, Аллоҳ уни макрларининг ёмонликларидан сақлади..”, Ғофир сураси, 45 – оят. 🔹5. “Ва уларнинг олдиларидан ҳам тўсиқ қилдик, орқаларидан ҳам тўсиқ қилдик, кўзларига парда тортдик. Бас, улар кўрмаслар”, Ёсин сураси, 9 – оят. 🔹6. “Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг «зўри»дир”, Анфол сураси, 30 – оят. 🔹7. “Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир”, Буруж сураси, 20 – оят. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Show all...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Бугунги кунда (таассуфки) мусулмонлар фақат дунёлари учун безовта бўладилар: – Нарх-наво ошиб кетса, безовта бўлишади. – Касб-корларида танглик етса. безовта бўладилар. – Дарёлар қуриб қурғоқчилик етиб қолса, безовта бўладилар. – Айрим моддий нарсалар (техника, ашёлар) йўқолса, безовта бўлишади. Аммо: – Иймонлари сустлашишига  эса, безовта бўлишмайди. – Қуръондан йироқ бўлиб қолишса безовта бўлишмайди. – Намозлари (вақтларини зое қилиб, рукнларига бепарволик қилиб) Аллоҳ рози бўлмайдиган ҳолга келсада, безовта бўлишмайди. – Ҳатто бомдод намозида вақтида (бемалол, ғафлатда) ухлаб ётишсада, безовта бўлишмайди...   ┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉     Аллоҳга омонатсиз   ┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉ https://t.me/Romitoniy_uz
Show all...
😢 3👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
• Ўзига айбсиз дўст излаган киши ёлғиз ҳолатда ҳаёт кечиради! • Ўзига бекамикўст аёл излаган киши бўйдоқ ҳолатда умр кечиради! • Ўзига муоммосиз ёр излаган киши изловчи ҳолатда ҳаёт кечиради! • Ўзига комил яқин инсон излаган киши ноқис ҳолатда ҳаёт кечиради! © Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ https://t.me/Romitoniy_uz
Show all...
👍 4
Ҳасан Басрий: — Мўмин деган ўз нафсининг ҳокими бўлмоғи керак. У нафсини Аллоҳ учун ҳисоб бердиради. Дунёда нафс билан ҳисоб-китоб қилганларнинг охиратдаги ҳисоб-китоби осонроқ ўтади. Нафс билан ҳисоб-китоб қилмай, умрини тугатганлар қиёмат куни ҳисоб берганда мушкул аҳволда бўладилар.Ҳасан Басрий нафс ҳисоб-китобини шундай изоҳлайди: 1. Ёмон амал қилишдан олдин: Мўмин ўзи бехабар, кутилмаганда, нохуш бир иш билан юзма-юз келиб қолганда, шундай фикр қилади: — Бу иш мендаги соғлом ақлга тўғри келмаяпти. Воқеа таъсирида шу ишни қилишга эҳтиёж сезяпман. Лекин номаъқул ва ношаръий бу амални қилмайман. 2. Ёмон амал қилиб қўйгандан кейин: Мўмин қандай тарзда юз берганлигидан қатъи назар, гуноҳ бир иш қилиб қўйса, нафсига мурожаат қилиб, шундай дейди: — Нима ният билан шу ишни қилдинг? Қасам ичиб айтаманки, шу амал туфайли мен асло маъзур тутилмайман. Аллоҳ ҳаққи учун, худо хоҳласа, энди бундай гуноҳ иш қилмайман. https://t.me/Romitaniy_uz
Show all...
Romitaniy.uz

Ромитан тумани расмий канали. Мурожаат учун тел. +998914130577