cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

"ФНКИЗ" ХКК

"ФНКИЗ" ХКК БТ фаолияти, уларнинг сиёсий,ижтимоий фаоллигини ошириш, конунчиликдаги ва ижтимоий сиёсий сохадаги янгиликл

Show more
Advertising posts
266
Subscribers
+124 hours
+57 days
+730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

ТАШКИЛОТДА НИЗО КЕЛИБ ЧИҚИШИНИНГ АСОСИЙ САБАБЛАРИ: ♻️ Қўполлик, беандишалик. ♻️ Илтифотсизлик, ҳурматсизлик. Ўзини тута билмаслик. ♻️ Кўролмаслик, ҳасад қилиш. ♻️ Ҳуқуқ, бурч ва ваколатларни нотўғри тақсимлаш. Рағбатлантиришда ва ютуқларни бўлишишда адолатсизликка йўл қўйиш. 🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube
Show all...
❗️АНОНИМ МУРОЖААТ 📃 "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун"га кўра ➖аноним мурожаат — жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаат, шунингдек уни идентификация қилиш имкониятини бермайдиган электрон мурожаат ёхуд имзо билан тасдиқланмаган ёзма мурожаат хисобланади. ❗️Мазкур қонуннинг 29-моддасига асосан аноним мурожаатлар кўриб чиқилмайди. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Show all...
ЭНEРГEТИК ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР КИМЛАРГА БEРИЛАДИ? Савол: Янги энергетик тарифлар жорий қилинаётгани муносабати билан тақдим этиладиган имтёзлардан кимлар фойдаланиши мумкин? Жавоб: Ҳукумат қарорига кўра, электр энергияси ва табиий газнинг базавий нормадан ошган қисмини компенсация қилиш бўйича имтиёз қуйидаги икки ҳолатда тақдим этилади: 1) "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилаларга; 2) "Маҳалла еттилиги" томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатга киритилган оилаларга. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Show all...
⚡️ДИҚҚАТ ❗️ДАВЛАТ БОҒЧАЛАРИДА ТЎЛОВ МИҚДОРИ ОШИРИЛАДИ 📄 Ҳукуматнинг 29.04.2024 йил кунги 246-сон қарори қабул қилинди ва мазкур қарор билан, ➖ 2024-йил 1-июндан ва 2025-йил 1-январдан бошлаб амал қиладиган давлат боғчаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди ➖ Унга кўра тўловлар дастлаб ўртача 20 фоизга, янги йилдан эса 10 фоизга қимматламоқда. ❗️Маълумот учун: охирги марта боғча пули 2021-йилда оширилган эди. 👉 @Yurist_Blogerr
Show all...
❗️МАЪЛУМОТ УЧУН: 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига асосан, ➖ Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши хамда пиёдалар ўтиш жойларидан юриш, — базавий ҳисоблаш миқдори (340 000 сўм)нинг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 👉 @Yurist_Blogerr
Show all...
⚡️РАСМАН ❗️Болалар нафақаси ва моддий ёрдамни олиш олдингига қараганда  НИСБАТАН осонлашди. ✅ Статистика агентлиги минимал истеъмол харажатларининг янги миқдорини маълум қилди ва бу миқдор бир ой учун киши бошига 648 000 сўмни ташкил қилмоқда ❗️Хоп буни болалар нафақасига ёки моддий ёрдам пулини олишга нима алоқаси бор деб ўйлаётганлар учун ! 📄 Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, оилага болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланиши учун 2022 йилдан бошлаб — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилиши ва шунга кўра уларга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам берилиши мумкинлиги кўрсатилган. ✏️ Бу дегани энди Сиз болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пулини олиш учун ариза берсангиз Сизни хар ойлик жами даромадингиз киши бошига бўлинганида манашу 648 000 сўмдан ошмаса бўлди. ✏️ Ўзгариш оламшумул даражада эмас, лекин кўпчилик оилалар даромади белгиланган мезондан ошиб кетганлиги сабаби билан аризаси бу каби ижтимоий нафақаларни олиш учун тўсқинлик қилган бўлса энди минимал истеъмол харажатларини янги миқдоридан келиб чиқиб қайта ариза топшириб кўришлари мумкин. ✏️ Масалан, оила аъзоларингиз сони 4 нафар дейлик. 648 000 * 4 = 2 592 000 сўм. Демак, оила аъзолари сони 4 нафар бўлган оиланинг оилавий даромади манашу 2 592 000 сўмдан ортиқ бўлса болалар нафақаси ёки моддий ёрдамга ариза топширишнинг фойдаси йўқ. Агар ортиқ бўлмаса қарорнинг бошқа талабларини инобатга олган ҳолда топшириб кўрса бўлади. 👉 @Yurist_Blogerr
Show all...
"Фаргона НКИЗ" МЧЖда "Китобхон миллат" акцияси доирасида китобхон оналар иштирокида китоб мутоалааси, китобхонликни таргиб килиш ва китобхонлик маданиятини ошириш максадида маънавий-маърифий тадбир ташкилланди. Тадбирда Узбекистон ёзувчилар уюшмаси Фаргона вилояти рахбари, истеъдодли шоира Дилшодахон Эргашева, Э. Вохидов номидаги мемориал музей катта илмий ходимлари Мамлакатхон Хайдарова ва Саодатхон Зокировалар иштирок этишди.
Show all...
👍 1