Jonli Kun | Rasmiy kanal
Open in Telegram
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар! Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда бизга юборинг 👉 @JonliKunBot ☎️ Реклама: @JonliKunAdmin
Show more1 419
Subscribers
No data24 hours
-127 days
-8130 days
Posts Archive
💥 🐕 Бугун, 30-ноябр, Бутунжаҳон уй ҳайвонлари куни нишонланади
Байрам шарафига сиз уй ҳайвонларингизга илгари тақиқланган барча ишларни қилишга рухсат беришингиз мумкин, итбоқар ва мушуксеварларга юбориб қўямиз
👉👉 @Jonli_Kun - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
⚡️Ўзгидромет шошилинч ахборот эълон қилди
Ўзбекистонга совуқ кунлар келмоқда.
👉👉 @Jonli_Kun - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
3 ёшли боланинг қотили 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Яшнобод туманида гиёҳвандлик воситалари таъсирида 3 ёшли болани ваҳшийларча пичоқлаб ўлдирган шахс устидан суд якунланди. 31 ёшли шахс 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Қотил тайинланган жазонинг дастлабки 4 йилини турмага қамаш тариқасида, қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияларда ўташи белгиланди.
👉👉 @Jonli_Kun - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Ҳам ўқиб, ҳам ишлайдиган талабалар ичида эркаклар улуши кўпроқ экани маълум қилинди
Бугунги кунда ишлайдиган талабалар орасида эркаклар улуши кўпроқ. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
“Ягона миллий меҳнат тизими”дан олинган маълумотларга кўра, бугунги кунда расман ишлаётган талабалар сони 115 601 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 62 125 нафари (53,7%) давлат ташкилотларида, 49 351 нафари (42,7%) хусусий субъектларда, 4 125 нафари (3,6%) иккала секторда ишламоқда.
Расман ишловчи талабалар орасида эркаклар улуши кўпроқ, 67 828 нафар (58,7%). Аёлла реса 47 773 нафарни (41,3%) ташкил қилмоқда.
👉👉 @Jonli_Kun - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Ирландияда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтади
Парламент сайловлари 2025 йил мартида ўтказилиши керак эди, бироқ сиёсий инқироз фонида уни тезлаштиришга қарор қилинди.
Ҳозирда ҳукмрон коалиция таркибига марказчи консерватив Fine Gael партияси, либерал-консерватив Fianna Fail ва Яшиллар партияси киради. Кўп йиллар давомида Fine Gael ва Fianna Fail партияси вакиллари навбат билан ҳукуматга раҳбарлик қилиб келди. Март ойида бош вазир ва Fine Gael етакчиси Лео Варадкар кутилмаганда иккала лавозимдан ҳам истеъфога чиққанини эълон қилди, апрелда унинг ўрнига Саймон Ҳаррис тайинланди.
Шундан сўнг миллатчи Shin Fine мансуб бўлган мухолифатнинг муддатидан олдин сайлов ўтказишга чақирувлари кучайди. Ҳукмрон коалиция миллатчилар кучайишига йўл қўймаслик учун сайлов жараёнини тезлаштириш имкониятларини муҳокама қила бошлади. Ноябр ойи бошида президент Майкл Ҳиггинс бош вазир Ҳаррис таклифига рози бўлиб парламентни тарқатиб юбориш ва 29 ноябрда умумий сайловлар ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
⚡️Россияда эркак йирик портлашнинг олдини олди
Ставропол шаҳрида автомобилга ёнилғи қуйиш вақтида машинада ёнғин чиқди.
Эркак вазиятда ўзини йўқотмасдан, машинани АЁҚШдан узоқлаштирди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин салон ёритгичидаги носозлик сабабли келиб чиққан.
👉👉 @Jonli_Kun - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Фаластин Маҳбуслар Ташкилоти маълум қилишича, Исроил қамоқхоналарида ҳозирда 91 нафар фаластинлик аёл маҳбус сақланмоқда, улардан 4 нафари Ғазо секторидан.
29 нафар маҳбус судсиз ва ҳеч қандай айбловсиз маъмурий ҳибсга олинган, 31 нафари эса оналар ёки вояга етмаганлар ҳисобланади.
Ташкилотнинг таъкидлашича, Исроилнинг геноцид уруши бошланганидан буён Ғазо секторидан қанча аёл ҳибсга олингани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
👉👉 @Jonli_Kun - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❗️Бионур сохиби оёқдаги операциясиз тикланмас бўлиб узилиб кетган пайни силаб тузатиб қўйганини иддао қилмоқда
Одамларга ҳам хайронсан, спектаклга эса гап йўқ, эх содда ўзбегим!
Реакция!(👍👎)
👉👉 @Jonli_Kun - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🇷🇺 "Орешник" - экологик тоза қурол - Путин
Владимир Путиннинг таъкидлашича, бир нечта "Орешники" ракеталарининг зарбаси ядровий ракета билан солиштириш мумкин, аммо атроф-муҳитни ифлослантирмайди.
👉👉 @Jonli_Kun - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
⚡️ Энди Тошкентда жамоат транспорти аҳолига узлуксиз хизмат қилади
"Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони лойиҳаси ҳамда тунги иқтисодиётни ривожлантириш ва лицензиялар бериш тартибини ислоҳ қилишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
👉👉 @Jonli_Kun - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#ДИҚҚАТ #ОГОҲЛИК
❗️Тошкентда кўп қаватли уйлар олдига чиқинди ташлаб кетган шахс жаримага тортилди.
Янги ҳаёт туманида ҳуқуқбузарликни содир этган фуқарога нисбатан 1.125.000 сўм миқдорида жарима қўлланилиб, маъмурий баённома расмийлаштирилган.
👉👉 @Jonli_Kun - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Президент аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дастурини маъқуллади
Ҳужжатга мувофиқ, энди 30 ёшдан бошлаб аёллар ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига тест топшириши, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар икки йилда маммографиядан ўтиши керак бўлади.
«Ҳар бир аёл электрон рўйхатга киритилади ва ҳар қандай хавфли ўзгаришлар аниқланганда тизимда «йўқолиб қолмайди». Дастур аниқ ҳаракатлар ва даволаш протоколларини ўз ичига олган. Албатта, бу жуда катта қадам ва ушбу ўзгаришлар жараёни шахсан ўз назоратим остида бўлади», — деб ёзади Саида Мирзиёева.
👉👉 @Jonli_Kun - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#Дахшат
🔞Қиз унга ваъда бериб уйланмаган йигитини пичоқлаб қўйди
Қиз йигит билан 5 йил давомида гаплашиб юрган, йигитни унга уйланмаслини билиб унга 4 марта пичоқ урган
👉👉 @Jonli_Kun - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Афғонистон Ислом Амирлиги матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид:
"Афғонистондаги ИШИД тузилмаси қулаш арафасида. Ибодат ва маросимлар ўтказаётган оддий одамларни нишонга олишлари уларнинг нақадар аҳмоқ ва ночор эканликларини очиб беради."
👉👉 @Jonli_Kun - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Самарқанд шаҳрида тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм маблағини қимор ўйинларига ютқазган ҳисобчи аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ph.l.” МЧЖда ҳисобчи лавозимида ишлаган Б.М. банк электрон калитларидан фойдаланиб, МЧЖнинг 6,4 млрд сўм маблағини сохта маълумотларни расмийлаштириш орқали ўзининг номига очилган пластик карталарга ўтказиб олишга эришиб, ушбу маблағларни интернет тармоқларидаги қимор ўйинларида ютқазиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉👉 @Jonli_Kun - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Ўзбекистонликларнинг банклардан жами кредит қарздорлиги 515 триллион 640 миллиард сўмдан ошмоқда
Бу Ўзбекистондаги юридик ва жисмоний шахсларнинг умумий қарздорлиги бўлиб, 2024-йил 1-октябр ҳолатига Марказий банк томонидан ҳисобланган. Қарздорлик валютада — 40,1 миллиард доллардан ошади.
Кредитларнинг 358 триллион 577 миллиард сўми давлат банкларидан, 157 триллион сўми эса бошқа банклардан олинган.
👉👉 @Jonli_Kun - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🇺🇿 Ўзбекистонда 2024 йил учун қўшимча дам олиш кунлари:
Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
22 март – жума;
11 апрель – пайшанба;
18 июн – сешанба;
3 сентябрь – сешанба;
31 декабрь – сешанба.
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
2 январ – сешанба;
23 март – шанба;
12 апрель – жума;
31 август – шанба;
30 декабрь – душанба.
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
6 январ – шанба кунидан 2 январ – сешанба кунига;
13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.
👉👉 @Jonli_Kun - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Трамп даврида ҳақиқий урушлардан кўпроқ савдо урушлари бўлади - ОАВ
👉👉 @Jonli_Kun - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🇺🇸🇹🇷🇷🇺 Туркия Мудофаа вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Туркиянинг С-400 дан фойдаланишига энди ҳеч қандай эътирози йўқ.
С-400 ҳаво мудофаа тизими Туркияда 12 соат ичида жанговар режимда жойлаштирилиши мумкин, деди вазир.
👉👉 @Jonli_Kun - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Эрталаб муздек сувда душ қабул қилишнинг фойдаси
👉👉 @Jonli_Kun - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
