cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

القواعد الحسان

Ayollar madrasasi Payshanba va Juma Турк вакти бн соат 12 00 да http://t.me/UsulutTafsir_bot Darsga oid Ustozaga savollar ushbu bot orqali qabul qilinadi⤴️🌹

Show more
Advertising posts
1 339
Subscribers
-324 hours
+77 days
-2630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Қўшиқ ва мусиқа Қуръон ва суннатда Шайтон бизнинг яшаётган давримизда Аллоҳнинг бандаларини адаштириш учун танлаган катта восита – қўшиқ ва мусиқадир. Мусиқа ва қўшиқ Аллоҳнинг каломини эшитиш ва унинг қалб ва тилларга бўлган таъсирини тўсувчи, шайтон йўлларини очиб, Аллоҳнинг йўлидан махрум қилувчи сабаблардан биридир. Мусиқа ва қўшиқ – намознинг зиддидир. Чунки, намоз фахш ва гуноҳларни тақиқласа, қўшиқ ва мусиқа фахш ва гуноҳ нарсаларга амр этади. Бундай аҳволга тушган одамнинг Аллоҳнинг йўлига ҳидоятланиши қийиндир. Мусиқа ва қўшиқнинг инсон ақлига ҳукмрон бўлиш табиати бўлгани учун ҳам, шайтон ва унинг яҳудий ва насроний лашкарлари ҳамда уларга эргашган кимсалар фурсатни бой бермай бутунжаҳон оммавий ахборот воситаларига ҳукмрон бўлдилар. Улар оммавий ахборот воситаларини сон-саноқсиз қўшиқчи аёл ва эркаклар, бастакорлар, Аллоҳ бирон бир ҳужжат тушурмаган қўшиқ шоирлари билан тўлдирдилар ва уларни молу дунё ва маст қилувчи ичимликлар ва турли «мафтункор» нарсалар билан таъминладилар. Ҳалкларни эса ўзларининг исломга зид бўлган мақсадлари томон йўлладилар. Исломий бирдамликка қарши курашга чақириб илоҳсизлик фикри, ўлкачилик ва миллатчилик ғояларининг ёйилишига сабаб бўлган қўшиқлар оз дейсизми?!.. Ўқув муассасаларида ватан мадҳи дея янграётган қўшиқлар-чи? Шунинг учун ҳам, биз сизлар учун Аллоҳнинг китоби, суннат ва салаф олимларининг сўзларига биноан мусиқа ва қўшиқнинг ҳукмини баён қилмоқчимиз. Аллоҳ таолодан йўлимизни тўғри қилишини, ислом ва суннатда собит қилишини, шу рисола билан берк қалблар ва оғир қулоқларни очишини сўраймиз. У - тўғри йўлга ҳидоятловчи ва бу ишга қодирдир. «Мусиқа» (музика) – юнонча сўз бўлиб, уд, камон, дўмбира, дутор ва шу каби чолғу асбоблари воситасида чиқадиган оҳангдир. Қўшиқнинг ҳусусиятлари: - Харом нарсаларни чиройли қилиб кўрсатади; - Нафсни эхтиросли ишларга ундайди; - Қалбни чалғитади ва унинг Аллоҳни эслаш йўлида тўсиқ бўлади; - Қалбни қорайтиради. Натижада, қалб Аллоҳнинг амрларига унамайди ва гуноҳларни инкор эта олмайди; - Шайтоний ҳолатларни кучайтиради. Қўшиқлар икки турга бўлинади: Мубоҳ қўшиқлар яъни нашидалар ва харом қўшиқлар. Мубоҳ қўшиқ (нашида) ларнинг турлари: - Иш қўшиқлари. Бу турдаги қўшиқлар иш асносида малолни кетказиш, ҳимматни ошириш ва иш оғирлигини енгиллатиш учун айтилади. - Уруш пайтида айтиладиган қўшиқлар. Бу турдаги қўшиқлар жангчиларни жангга киришга жасоратлантириш учун айтилади. - Никоҳ тўйи, сафардагиларнинг қайтиши ёки байрамларда аёлларнинг аёллар ичида айтган қўшиқлари. Бунинг шарти дуф (шилдироғи йўқ доира) дан бошқа мусиқа асбобларининг жўр бўлмаслиги, доира кичик ва кўнғироқчалари бўлмаслиги, уни аёлларгина чалиши ва шариатда рухсат берилган меъёрдан ошмаслигидир. Доирани эркаклар чалиши мумкин эмас. Иккинчи: Харом бўлган қўшиқлар. Бу турдаги қўшиқлар юқоридаги шартларга жавоб бермаган қўшиқлардир. Бирон бир чолғу асбоби воситасида айтилган, таркибида шариатга зид сўзлари бўлган, фарзларни адо этишдан чалғитган, эркаклари (номахрам) аёлдан эшитган ёки суюқликка даъват этадиган оҳанглар билан куйланган ва бошқа қўшиқлар. Бу қўшиқларнинг ҳукми харомдир. Чунки, бу қўшиқлар Аллоҳни эслашдан тўсади ва инсоннинг яралиш ғояси бўлмиш ибодатдан чалғитади.
Show all...
👍 4
Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ волийларидан бирига мактуб йўллаб шундай дедилар: Ҳақда собит тур. Одамлар орасида фақат ҳақ билан ҳукм қилинадиган кунда, ҳақиқат сенга аҳли ҳақлар сафидан жой олиб берур". حلية الأولياء - أبو نعين الأصبهاني
Show all...
Зоҳид инсонлардан бири деди: "Жаннат ва дўзах ҳақида эшитиб, Аллоҳга итоат қилмай вақт ўтказадиганлар бор бўлишини тасаввур қила олмадим". Бир одам: "Мен кўп йиғлайман", деди. Зоҳид киши: "Сен қилаётган амалларингга алданиб, (мана шу амалларим билан юқори мартабаларга эришаман деб) юрганингдан кўра, йиғламасанг ҳам гуноҳларингга иқрор бўлганинг енгилроқдир. Чунки амалларига алданиб, ўзига бино қўйган (Аллоҳга хорланиб, зорланишни унутган) инсоннинг амали бошидан юқорига кўтарилмайди. Ана у одам Зоҳидга: "Менга насиҳат қилинг", деди. Зоҳид киши: "Дунёни дўст тутган инсонлар охиратни жаннат аҳлига ташлаб қўйганларидек, сен ҳам бу дунёни шу дунё аҳлига ташлаб қўй! Бу дунёда асаларидек бўл! Асалари энг покиза нарсаларни ейди, энг покиза нарсаларни едиради ва қўнган гулига зарар етказмайди". الفوائد لابن قيم: (ص: 178).
Show all...
Зоҳид инсонлардан бири деди: "Жаннат ва дўзах ҳақида эшитиб, Аллоҳга итоат қилмай вақт ўтказадиганлар бор бўлишини тасаввур қила олмадим". Бир одам: "Мен кўп йиғлайман", деди. Зоҳид киши: "Сен қилаётган амалларингга алданиб, (мана шу амалларим билан юқори мартабаларга эришаман деб) юрганингдан кўра, йиғламасанг ҳам гуноҳларингга иқрор бўлганинг енгилроқдир. Чунки амалларига алданиб, ўзига бино қўйган (Аллоҳга хорланиб, зорланишни унутган) инсоннинг амали бошидан юқорига кўтарилмайди. Ана у одам Зоҳидга: "Менга насиҳат қилинг", деди. Зоҳид киши: "Дунёни дўст тутган инсонлар охиратни жаннат аҳлига ташлаб қўйганларидек, сен ҳам бу дунёни шу дунё аҳлига ташлаб қўй! Бу дунёда асаларидек бўл! Асалари энг покиза нарсаларни ейди, энг покиза нарсаларни едиради ва қўнган гулига зарар етказмайди". الفوائد لابن قيم: (ص: 178).
Show all...
ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ 1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади; 2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради; 3. Истиғфор айтган одам иймон ҳаловатига эришади; 4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди; 5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади; 6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади; 7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради; 8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади; 9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади; 10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади; 11. Мол-дунёга барака киритади; 12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади; 13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ; 14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади; 15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади; 16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради; 17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади; 18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади; 19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади; 20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади; 21. Бошга тушган балоларни даф этади; 22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради; 23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади; 24. Истиғфор мажлис каффоратидир; 25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади; 26. Шайтон васвасасини қайтаради; 27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради; 28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади; 29. Ғам-ташвишларни кетказади; 30. Хурсандчилик олиб келади; 31. Юзни нурли қилади; 32. Ризқ келишини осонлаштиради; 33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади; 34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади; 35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади; 36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади; 37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади; 38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади; 39. Қалбни тиниқлаштиради; 40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради... 📚«Истиғфорнинг 40 хосияти» китобидан
Show all...
4
00:55
Video unavailableShow in Telegram
3.59 MB
🔥 3
Qovaid alhison 63-dars
Show all...
Голос 187.m4a17.24 MB
02:14
Video unavailableShow in Telegram
43.49 MB
02:14
Video unavailableShow in Telegram
IMG_5628.MP443.47 MB
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.