en
Feedback
Абдуллаев Файзулла (Шахсий канал)

Абдуллаев Файзулла (Шахсий канал)

Open in Telegram

حَسْبُنَا الله وَنِعْمَ الْوَكِيلُ نِعْمَ الْمَوْلىَ وَنِعْمَ النَّصِي Оллоҳим яратганлари қанчалар гўзал! Реклама ва бошқа масалаларда https://t.me/+ywjgJv2XQLtiNjMy га мурожаат қилинг ....🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃....

Show more
202
Subscribers
No data24 hours
-27 days
-930 days
Posts Archive
АВС да текстовый редакторга расценкаларни жойлаб бўлгандан кейин нима қилиш керак?

Мана "ОНЛАЙН" ўқишнинг яна битта касофати!!!!!
Мана "ОНЛАЙН" ўқишнинг яна битта касофати!!!!!

Университетни "онлайн" битказиб, битта яхшироқ устозга шогирд тушишни маслаҳат берсангиз: - ман 4 йил умримни нимага сарф қилдим, дейдиган, ўзи осмондан "ДЎП" этиб тушиб прораб, инженер ПТО бўлиб қолган инсонларнинг назоратидаги хозирги замон қурилишининг аҳволи!!!!! Кўриб, баҳо беринг!

Ота-онамдан беш қиз етим қолдик...(Тўлиқ) Каттамиз 15 ёш энг кичигимиз 2 ёш. Бешта қиз бир кунда ҳам отадан ҳам онадан айрилиб чирқиллаб, катта ҳовлида ҳувуллаб қолдик. Қариндошларимиз вилоятда яшашарди, пойтахтда ўзимиз эдик, катта опам 4 та сингилни бағриларига босиб ҳеч кимга бермай, етимлар учун бериладиган нафақани авайлаб ишлатиб бизни катта қила бошладилар. Сингилларнингни етимхонага бер, катта қиберишади деганларам бўлди, иккита кичкина сингилларимизни фарзандликка сўраганлар ҳам бўлди. Опам кунмадилар. "Ота онамдан ёдгорларим, айрилмаймиз" деб биз учун тикувчилик қилиб, аста секин рўзғор тебрата бошладилар. Онанинг меҳрига зор бўлиб йиғласак, опам овутардилар, кечаси ҳаммамизни бағриларига босиб ухлатардилар. Опам 17 га кирганда совчилар кела бошлади, опам уйга ҳам киргизмасдилар. Эрга тегмайман, сингилларимни катта қилишим керак, ўқитишим керак" деб жавоб берардилар. Бир куни ҳолам билан бир йигит уйимизга меҳмон бўлиб келишди, анча ўтириб гаплашишди опам билан, опам роса йиғлади. Биз хайронмиз. Улар кетгандан кейин опам ҳолам совчи бўлиб келганларини айтдилар, йигит ҳам етим бўлиб, опамни дараклашган экан, ҳолам ҳам у йигит яхшилигини билганлари учун совчи булиб келишга рози бўлган эканлар. Хуллас, кичкина тўй бўлди. Поччам биз билан яшай бошладилар. Ҳовлимизга файз кирди, деворлар хоналар оқланди, дарвозалар бўялди, ҳовлимизга дарахтлар экилиб ҳаммаек ортиқча нарсадан тозаланди. Поччамдан аввалига хадиксирардик, тортинардик. Лекин Аллоҳим чевар экан, отамиз ўрнига ота бўлиб келди ҳаётимизга шу инсон. Меҳрибонлиги, очиқкўнгиллиги билан ҳаммамизни меҳримизни қозондилар. Ишдан келсалар 4 та қиз дув этиб югурамиз, багриларига отиламиз, қўлларида биз учун доим қурт, сақич, конфет бўлади. Кичкина синглим 4 ёш, тиззаларидан тушмайдиган бўлди, ўзлари эркалаб овқатлантирар эдилар. Йиғласак овутиб, кўнглимизни кўтариб, хазиллашиб кўп кулдирар, ташвишимиз ҳам етимлигимиз хам эсимиздан чиқиб кетарди. Опам ишламас, 6 жонни **** ичиши шу 24 ёшли поччамнинг бўйнида эди, лекин бир марта миннат қилганларини, оберган нарсаларини гапирганларини эшитмаганман. Бирин кетин опам фарзандли бўлдилар, иккита ўғил жиянларим туғилди. Лекин поччамнинг меҳри бизга бўлинмади, аввалгидек меҳрибон ғамхўр эдилар. Кийим кечагимиз, касал бўлсак дори дармонимиз, мактаб харажатлари ҳаммаси шу Фозил поччамизнинг буйниларида эди. Бешта етимнинг кўнглига қарадилар, опамни бирор марта хафа қилмадилар, бизни ўқитиб, хунарли қилиб, ота бўлиб ўзлари яхши жойларга узаттилар. Тўртта қизни сепи ва тўйи бировлардан кам бўлмади. Ота бўлиб дуо қилиб, пешонамиздан ўпиб куёв қўлига топширдилар ҳаммамизни. Қизлик уйимизга меҳмон бўлиб келсак, ўчоқларда ош қилиб кутиб олардилар, ховлимизда пишган узум, анжир, гилосларни шу қизларни ҳаққи деб челак челак илиниб олиб келардилар. Бирор марта бизни чертмадилар, кўнгилмизни оғритмадилар. Ҳозир ҳаммамиз оилали, ишли, уй жойликмиз. Ўзимиздан тиндик. Бошимизни силаган, етимлигимизни  билдирмаган поччам 63 ёшида, хожи ота мақомида дунёдан ўтдилар. Бешта қиз дод солиб йиғладик, дуо қилдик, ҳақларига ҳар куни тиловатдамиз. Ўзларидан кейин 4 фарзанд, 12 та невара, катта жаннатдек ҳовли қолди..... Лекин поччам йўқлар энди. Ҳозир пули кўпайса маишат қилиб, хотин устига хотин олиб, ўз фарзандларига зулм қилаётганларни кўрсам, кўз олдимга меҳрибон поччам келадилар. Бешта етим қизни бошини силаган, ўқитиб, хунарли қилиб узатган поччамни эслайман. Шунака инсонлар кўпайсин, поччамга ўхшасин эркаклар. Ҳақларига дуо қилсангиз илтимос, ётган жойлари нурга тўлсин, ҳамма яхшиликлари гуноҳларига каффорат бўлсин, жаннатларда учрашиш насиб этсин. Ширинхон. Сиз ўзбек телеграмидаги энг сифатли, таъсирли ва ибратли ҳикоялар каналидасиз! Аъзо бўлинг ва канал манзилини яқинларингизга улашинг! Ўқинг... Фақат йиғламанг!

​📝Жинни мот қилган солиҳа аёл Ёш жин чиройли аёлнинг кетидан тушди. Унинг шамолда чиройли елпиниб кетаётган этакларига кўз тикди, бир сония бўлса-да, одамларга хос бўлган чиройли баданнинг очилиб кетганини кўраманмикан деб унинг изидан кетаверди. Жинда, ҳар қалай, жиндек умид бор эди, маҳрамсиз юрган ёлғиз, чиройли аёлга шу сабаб дили кетди… Аёл уйига етиб келди. Калитларини бураб эшикни очди. Остонадаёқ «Ассалому алайкум!» деб салом берди. Унинг саломига эса одам зоти эмас, аллақандай оппоқ нурга бурканган уй фаришталари алик олишди. Жин паналаб уйга суқилиб кирди. Уй деворларига қараб чиқди, биронта сурат йўқ. Тўғри ҳаммомга бориб жойлашди. Чунки шу жойдагина аёлни томоша қилиш имкони катта деб билди. Кутганидек, бироздан кейин аёл- ҳожатга кирди, унинг кетидан шошган жин остонада қаттиқ тўсиққа дуч келди. Аёл қандайдир дуони ўқиганмиди, ҳожат эшиги кўринмас девор билан тўсилганди. Ноумид ҳолатда яна ҳаммомга қайтди. Аёл энди таҳорат учун ҳаммомга бош суқди. Жин аёлнинг сув силаб ўтаётган гулдек чеҳрасига тикилди. Унинг ғунчадек лаблари яна ним қимирлаб, дуо ўқиётганди. Чиройига маҳлиё бўлган ҳолатда сочларига қўл узатди, бирдан сочларга тароқдек тортилган нам бармоқлар уни қувиб солгандек бўлди. Кейин аёл намоз ўқиш учун жойнамоз солди. Жин уни анча наридан туриб кузатди. Ичи сиқилди. Бирдан кўзи аёлнинг елкалари орқасида турган, у билан биргалашиб намоз ўқиётган нурли сиймоларга тушди. Намоз тугагач, ўша сиймолардан бири аёлнинг ўнг қулоғига нимадир деб шивирлагандек бўлди. Аёл жойнамозини йиғиштириб олмасдан, ўрнидан ярим туриб, токчадан бир китобни қўлига олди. Китоб ичидан хонага нурли майсалар найзадек таралиб ўса бошлади. «Сеҳргар! Сеҳргар экан-ку бу!» Жин шошиб олдинга бир қадам қўйди. Қадамлари оғирлашиб, кулдек тўкилаётгандек бўлди. Жим қотди. » Ар-Роҳмаан, ъалламал Қуръаан, холақол инсаан…» (Роҳман. Қуръонни ўргатди. Инсонни яратди.) Жин ўзида ғалати титроқни туйди. Остонага йиқилиб, устига тўкилаётган тупроқлардан бошини чангаллади. «Тупроқ… Ўзининг қавмини ҳимоя қиляптими?!» Атрофга қаради, ер қимирлагани йўқ, осмон йиқилмаяпти, аёл китобини ўша маромда ўқияпти, нурли сиймолар эса унга бош эгиб тинглаб ўтиришибди… «Ва холақол жаааанна мим маарижим мин наар» (Ва жинларни ўт-алангадан яратди) Бу ахир у ҳақида-ку?! Томирларида югураётган учқунга қараб, яна бошини саждага эгди. Китоб жинда қизиқиш уйғотди, бу қандай китобки, унда ўзи ҳақида ёзилган бўлса… Шу онда эшик тақиллади. Аёл китобини дуо ўқиб ёпиб, эшикка юзланди. Жин орадан шип этиб ўтиб ўз йўлига кетди. Ўзи яшайдиган харобадаги марийдни қидириб борди. Эшитган ва кўрган нарсаларини айтди. Марийд оғзидан тутун чиқариб узоқ кулди: «Яхшиям эсингнинг борида у ердан қочиб қолибсан, ҳатто Ифритлар ҳам унақа уйларга бош суқолмайди, у аёлларни пойлашингдан насиба йўқ, юр, яхшиси, ҳамма борадиган жойга сени олиб бораман!» Марийд ёш жинни етаклаб ичкилик ва фаҳш урчиб ётган, базм авжига чиққан бир жойга олиб борди. Ўзи эса зум ўтмай, бир бош яланг, фаҳш кийимидаги аёл билан бир идишдан ичимлик ича бошлади. Бир четда атрофни бир оз кузатиб ўтирган жин нимагадир ғамгин бўлиб ташқарига чиқди, қулоқлари остида олдинроқ эшитган, ўша аёл чиройли овозда ўқиган, уни қўрқувга, титроққа, жунбушга солган калималар

Аёл киши дафн қилинганида маййитнинг маҳрамлари қабр четида туриб, номаҳрамлардан бирор киши яқинлашиб, назари тушмаслиги учун ўша ерни тўсиб турадилар. Ҳатто, тобутни ёпинглар, қабрни тўсинглар, деб овозларни баланд кўтаришади. Ваҳоланки, ушбу ҳолат кафан билан тўсиб, ўраб қўйилган, вафот этган аёл кишининг жасади ҳақида бўлади. Бу ўз ўрнида унинг яқинларининг ғайрати, ори ва қизғанишининг аломати сабаб шундай бўлади. (Энди холис айтинглар,) Бу каби рашк туйғуси ва қизғанишимизга кўпроқ ёнимиздаги тирик аёлларимизга нисбатан кўрсатишимиз мувофиқ ва мосроқ эмасми?!🥀

Бир мусулмон оила чақалоғининг сочи олинганини кўриб Германия докторлари исломни қабул қилишган экан!

#МашаАллоҳ «Отамни бир қучоқлаб қўяй!»😍 Бугун кўрган энг яхши ва таъсирли видеойим бўлди. Нуроний отахонни 7 та қизи ва 1 ўғил фарзандлари бор экан. Ҳавас қилганларни мана шундай кунларга етказсин! 👉 Dunyo🌐Tv

Ихлос билан дуо килинг..

Бир тавба ҳикояси Бир киши Шайх Холид Жубайринг олдиларига келиб: “Эй устоз, мен Роббимни ғазаблантирадиган барча иллатларимдан воз кечдим. Фақат сигарет чекишни ташлай олмадим” деди. Шайх унга: “Бу одатингдан ҳам қутулишни истайсанми?” дедилар. У одам: “Албатта, устоз. Мен барча йўлларини қилиб кўрдим. Аммо барибир ташлай олмадим” деди. Шунда Шайх: “Ҳар бир сигаретни чекканингдан сўнг ўрнингдан туриб, агар бир оз олдин таҳорат қилган бўлсанг ҳам, яна яхшилаб таҳорат оласан. Кейин ихлос билан икки ракат намоз ўқийсан” дедилар. Бир неча кун ўтиб ҳалиги киши Шайхнинг олдиларига кулган ҳолда келди. Шайх ундан: “Нега куляпсан?” деб сўрадилар. У одам: “Бир кунда 30 та сигарет чекардим. Энди биттасини илаштираман деб турганимда шайтон келиб: “Нима, эсингни едингми? Бир кунда 30 марта намоз ўқимоқчимисан?” деб васваса қилди. Шунинг учун 30 тани ўрнига 5 та чекдим. Иккинчи куни 3 тага тушди. Бир хафта ичида чекишдан бутунлай қутулдим” деди. Унинг сўзларини эшитиб турган шайх: “Аллоҳга қасамки, бундай бўлади деб ўйламагандим. Демак, ҳар бир сигарет учун икки ракат нафл намоз!” дедилар. Бизчи азизлар, бизнинг ҳам қўлимиздан барча иллатларимиздан қутулиш, чекишни ташлаш, ундан тавба қилиш келадими? Албатта, келади! Бунинг учун хоҳиш, ирода бўлса бас. Аллоҳ таоло барчамизга ҳақиқий тавбани насиб этсин, омин!🌾

Repost from N/a
PTO Muxandislari va Tadbirkorlar diqqatiga! Siz qurilish sohasida o’z bilimingizni oshirishni istaysizmi? Shunday bo'lsa, siz
PTO Muxandislari va Tadbirkorlar diqqatiga! Siz qurilish sohasida o’z bilimingizni oshirishni istaysizmi? Shunday bo'lsa, sizni PTO Muxandislari tayyorlash o’quv kurslarimizga taklif qilaman. O’quv kurslarimiz bazasida hozirgacha 60,000,000 so'mga yaqin qiymatga ega kurslar joylangan. Lekin siz barchasini atigi oylik to'lov 497,000 so'm evaziga qo'lga kiritishingiz mumkin. Bugun o’quv kurslarimizga qo'shilib, quyidagi mavzularga oid barcha pro kurslarga ega bo'lasiz: ✅ Qurilish bo’yicha boshlang’ich ma’lumotlar olish ✅ Ijro-texnik xujjatlarni tuzish ✅ PTO Ingeniring (qurilish xajmlarini tez xisoblash san'ati) ✅ Texnik xujjatlarni tayyorlash sirlari (Amaliy darslar) ✅ Tayyor saytlardan kerakli ma’lumotlarni izlash ✅ Va qo'shimchalar... Bugun qo'shilsangiz, kurslardan tashqari quyidagi imkoniyatlarni ham qo'lga kiritasiz: 🔒 Yopiq guruhga qo'shilasiz. Bu orqali savollaringizga shaxsan o'zim va boshqa ustozlardan javob olish imkoniyatiga ega bo'lasiz. 🧑‍💻 Oyda 2 marta o'zim bilan Zoomda bo'lib o'tadigan savol-javob efiriga qatnashasiz. Bu orqali faoliyatingizda bo'layotgan muammoga shaxsan o'zimdan yechim olish imkoniyatiga ega bo'lasiz. 🤝14 Kunlik test-drayvga ega bo'lasiz. Bu orqali siz, o’quv kurslarimiz sizga ma'qul kelishini sezmasangiz, 14 kun ichida murojaat qilasiz va qilgan to'lovingizni 100% to'liq holda qaytarib beramiz. Lekin, shoshilishingiz shart! Chunki o’quv kurslarimizni yangi platformada test qilyapmiz. Shuning uchun ham ma'lum bir sondagi o'quvchilarni qabul qilamiz. Hoziroq biz bilan bog’laning va 60,000,000 so'mlik qiymatga ega ma’lumotlaringizni oshiruvchi instrumentlarni atigi 497,000 so'm oylik obuna evaziga qo'lga kiriting. Omad! Hurmat ila, - Fayzulla Abdullaev!

Аллоҳ таолонинг қудратини кўринг! Жанубий Африкада суратга олинган ноёб ари тури. Буюк Холиқ яратган бир арининг кўриниши шу
Аллоҳ таолонинг қудратини кўринг! Жанубий Африкада суратга олинган ноёб ари тури. Буюк Холиқ яратган бир арининг кўриниши шу қадар гўзал бўлса, Жаннатдаги жонзотлар, нозу неъматлар, ҳуру ғилмонлар, қасрларнинг гўзаллиги қай даражада экан-а! © Нозимжон Ҳошимжон

🔥💥Жудаям ибратли ривоят!!!☔️☂️ Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ йўлда кетаётиб, олма ўғирлаб сўнг уни садақа қилаётган бир кишини кўрди ва ундан: — Нима учун уни ўғирладинг, очмисан дейман?! — деб сўради. Шунда у: — Эй киши, (у одам Абу Ханифани танимас эди) мен Роббим билан тижорат қиляпман, — деди. — Қандай қилиб? — деб сўради Имом. — Мен уни ўғирладим ва менга битта гуноҳ ёзилди. Уни садақа қилган эдим мен учун ўнта яхшилик (савоб) ёзилди ва менда тўққизта яхшилик қоладиган бўлди! Демак, мен тўққизта яхшилик (савоб) ишлаб олдим. Роббим билан (шу тариқа) тижорат қилаяпман, — деди. Имом Абу Ҳанифа рохимахуллох унга: — Ўғирлаганинг учун сенга битта ёмонлик (гуноҳ) ёзилди. Лекин сен уни садақа қилдинг Аллоҳ эса уни сендан қабул қилмади. Чунки Аллоҳ пок зотдир ва фақат пок нарсани қабул қилади. Шундай қилиб сенда бир ёмонлик (гуноҳ) қолди, — деди.🔥 Тафаккур қилайлик биродарлар: Савоб қиламиз деб гунохга қолаётганимиз йўқми? 🆘❌⭕️

Мана ақл инсонга нима учун берилган? Баъзи пайтда шу эшшакчалик ақлимиз бўлмай қолади!!!!!

Намозга эътиборни қаранг!!! Оллоҳим хаммамизга шунақа хушу хузуни насиб қилсин!!

Тафаккур қилинг!