ситатачи
Open in Telegram
Фикрлар уммонида сузишингиз учун! ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё)
Show more442
Subscribers
No data24 hours
-87 days
-2630 days
Posts Archive
442
Онам Билан бощкаларнинг орасидаги фарк шуки , бощкалар мени махзун холда курмасликни хохлайдилар. Аммо Онам мендан махзунликни узларига олищни хохлайдилар.
© Махмуд Дарвеш
442
Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша..!
© Жалолиддин Румий
442
Мўминнинг гапи кам, амали кўп, мунофиқнинг эса гапи кўп, амали оз бўлади.
© Фузайл ибн Иёз
442
Repost from 𝓟𝓻𝓪𝓷𝓴 𝓢𝓽𝓸𝓻𝔂 ⚡️
Канал сотилади анниқ мақсад билан лич оладиганлар ёзсин фақат : Нарх 300.000 сум
@Fozilovf ✅
442
“Яхшиман” десам, ёлғон сўзлаган бўламан. ”Ёмонман”десам эътиқодимга дарз етади. Энг яхшиси, тилимни шукрга йўналтирай, балки шундагина қалбим роҳат топар.
© Румий
442
Атай тиғиз пайтда хаёллар суриб,
Атай сокинликда зерикади жон.
Атай исён пайти сукутга чўмиб,
Атай сукут пайти қиламан исён.
Атай жилмаяман ғам бошга тушса,
Атай қувонч келса бўларман сипо.
Муроса қилсамда сен-ла ҳар лаҳза,
Атай шартларингни бузарман, дунё.
© Суҳроб Зиё
442
Гапга чечанлик ва ёқимли чеҳра ҳамма вақт ҳам инсоний фазилатни билдиравермайди.
© Конфуций
442
Мия эмас, бир килоча гўштдир холос,
Не кунларга қолдик дўстим, қандай давр?!
Булар нима, қандай жонзот, қай турга хос?!
Балки ўша, янги турдир: «ЙИБАНАЗАВР».
© Жавоҳир Эшонқулов
442
Сени соғинсинлар,
Сен кўп соғиндинг,
Чора йўқ барибир икки ҳолда ҳам.
Дарёдек тошардинг, кўл каби тиндинг,
Фақат руҳинг қолди сен билан ҳамдам.
Афсус, соғинчнинг ҳам бордир адоғи,
Кейин унутилиш, бари абасдир.
Соғинган одамнинг кўнглида доғи,
Соғинтирганга ҳам осон эмасдир.
© Абдулла Орипов
442
Бўлмаётган бўлса, мажбурлама.
Ё хаёлларинг паришон бўлади
ёки қалбинг. Унутган киши каби бўл. Чунки гўзал нарсалар ҳеч кутмаган онингда ҳақиқатга айланади.
© Шамс Табризий
442
Сени ким деб ҳисоблашлари эмас, сен ўзингни ким деб ҳис қилишинг муҳимдир.
© Айзек Азимов
442
Уламолардан биридан «Илмли, ҳатто қори одамларнинг фарзандлари нима учун эътиқодсиз чиқиб қолишади?» - деб сўраганимизда у жаноблари «Ўша илмлилар томоқларидан ўтаётган таомнинг ҳалол ёки ҳаромлигига беэътибор бўлганлар. Бу демак, илмларига амал қилмаганлар. Бунинг мукофотини эса фарзандлари орқали олдилар», - деб жавоб қайтардилар.
©️Тоҳир Малик (Жиноятнинг узун йўли) китобидан
