cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ИЖОД ГУЛШАНИ 🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹 Жамолиддин ҲОТАМИЙ 🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹 IJOD GULSHANI 🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹Jamoliddin HOTAMIY

Ушбу каналда Жалолиддин МУҲАММАД Хушнуд қаламига мансуб қораламалар билан танишиб боришингиз мумкин... Ushbu kanalda Jaloliddin MUHAMMAD Xushnud qalamiga mansub qoralamalar bilan tanishib borishingiz mumkin...

Show more
Advertising posts
189Subscribers
No data24 hours
-37 days
-1330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

ТАБРИКНОМА Бугун, 18 январь – Халқ депутатлари Навоий вилояти Зарафшон шаҳри Кенгаши депутати САИДОВ ИФТИХОР БАҲОДИРОВИЧ туғилган кун! Ҳурматли дўстим ва қадрли укам Ифтихоржон! Сизни таваллуд айёмингиз, умрингизнинг ажойиб бир довони - қирчиллама йигит ёшингиз билан қутлайман. Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, оилавий хотиржамлик, шунингдек шарафли, масъулиятли касбингиз, эзгу фаолиятингизда омад ва зафарлар тилайман! Эҳтиром ила: Жамолиддин ҲОТАМИЙ. 2024 йил 18 январь, пайшанба. Навоий шаҳри.
Show all...
Копирайтинг китоби борми? Кўпчилик курсимда ўқиш учун маблағ ажратолмай, унда берилган билимларнинг китоб кўринишидагисини сўрайди. Ҳамкасбим Нурбек айни шу талабга таклиф билан чиқибди — марҳамат, копирайтингга оид илк китобини сотиб олинг. Китоб нархи атиги 59 минг сўм. @xatoliklar орқали ёзяпман десангиз, янаям арзон қилиб беришади — 53 мингга оласиз. Мурожаат учун: @copykitob
Show all...
Repost from Jurnalistlar.uz
#Ҳудудлардан_хабарлар #китоб_тақдимоти 📖 Радиожурналистнинг китоби тақдимоти ўтказилди 🇺🇿 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими ташаббуси билан Абдулла Қодирий номидаги вилоят Ахборот-кутутбхона маркази ҳамкорлигида Навоий вилояти телерадиокомпанияси радио гуруҳи мухбири Гуландом Юнусованинг “Кўзларимга қайтсам...” деб номланган илк китоби тақдимоти ўтказилди. ✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)Бизни кузатиб боринг 🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Show all...
👏 1
РАДИОЖУРНАЛИСТ ГУЛАНДОМ ЮНУСОВАНИНГ ЯНГИ КИТОБИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими ташаббуси билан Абдулла Қодирий номидаги вилоят Ахборот-кутутбхона маркази ҳамкорлигида “Болаликда бир кун”, “Янги ҳаёт остонасида”, “Турмуш тасодифлари”, “Юрак билан суҳбат” номли муаллифлик эшиттиришлари билан тингловчилар эътиборини қозонган, ижодий намуналари “Навоий гулшани”, “Туташ туйғулар” жамоа тўпламларига киритилган Навоий вилояти телерадиокомпанияси радио гуруҳи мухбири, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Гуландом Юнусованинг назм ва наср йўналишидаги шеър, ҳикоя, эсселари ўрин олган “Кўзларимга қайтсам...” деб номланган илк китобининг тақдимот маросими ўтказилди. БАТАФСИЛ... https://t.me/Navoiyjurnalistlaruyushmasi
Show all...
👏 1
ЎЗБЕКИСТОН ЖУРНАЛИСТЛАР УЮШМАСИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ БЎЛИМИ ТАШАББУСИ БИЛАН ВИЛОЯТ АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИ ҲАМКОРЛИГИДА ЎТКАЗИЛГАН ЎЗБЕКИСТОН ЖУРНАЛИСТЛАР УЮШМАСИ АЪЗОСИ, НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИ РАДИО ГУРУҲИ МУҲАРРИРИ ГУЛАНДОМ ЮНУСОВАНИНГ ЯНГИ КИТОБИ ТАҚДИМОТИ ТАФСИЛОТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИНИНГ "ДИЁР-24" ИНФОРМАЦИОН ДАСТУРИ НИГОҲИДА. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими. https://t.me/Navoiyjurnalistlaruyushmasi
Show all...
«Диёр 24». НТРК муҳаррири, ижодкор Гуландом Юнусованинг китоб тақдимоти ўтказилди. @Navoiy_vtrk
Show all...
МЕҲРЛИ БЎЛАЙЛИК Меҳр - бу  инсоннинг борлиққа нисбатан энг юксак ва самимий туйғусидир. У - қуёш, у борлиқни ўз нури билан ёритади, ўз тафти билан иситади. У қалбда яралади. Инсон меҳри инсонларга хотиржамлик,, бахтиёрлик, самимийлик, қувонч бағишлайди. Меҳрнинг иссиқлиги шундай экан. Оллох меҳримизни абадий қилсин. Ҳамиша сўроқлашдан Оллоҳ айирмасин. Ўзи паноҳида сақласин. Абдукарим МАМАЛОВ
Show all...
Деди:  "сендан кўнглим тўқ, Сенга етказдим озор. Бунда сенинг айбинг йўқ, Мана ол, тўрт юз динор. Эзгуликка ишлатгин, Пулларни қўлингдаги. Яхшилик қил ким бўлса, Учраса йўлингдаги". Аёл озод, йўл олди, Боши оққан томонга. Бир манзилга етганда, Дуч келди оломонга. Кўрсаки, катта майдон, Катта бир дор тикилган. Дор илкида навқирон, Йигит боши эгилган. Аёл сўради савол, Нима бўлди, бу не ҳол. Оломон орасидан, Минғирлади битта чол: -Бечора солиқ, бождан, Эмиш ахир қарздор. Нақд унинг елкасида, Тўрт юз динор қарзи бор. Шунда аёл ёдига, Тушди сахий савдогар. “Яхшилик қил инсонга, Қўлингдан келса агар”. Ўйлаб ўтирмай аёл, Буздирди шу дам дорни. Йигитни озод қилди , Тўлаб тўрт юз динорни. Йигит деди, қутулгач, -Сен туфайли тирикман. Қилай  энди хизматинг, Қайга борсанг шерикман. Аёл эса йўл олди, Бош оққан томон шошиб. Орқасидан навқирон, Йигит кетар эргашиб. Йўл юриб толиққанда, Чарчаганда ногоҳон. Қаршисидан чиқмишдир, Бир соҳил, катта уммон. Соҳилда туриб кема, Оларди ўлчаб, тортиб. Олис юртга йўл олар, Қанча юк бўлса ортиб. Йигит бориб кеманинг, Эгаси-ла тиллашди. Нимани савдо қилди, Ниманидир пуллашди. Чиқди йигит ва аёл, Иккиси бирдай  шошиб. Кема юрар чоғида, Шум йигит қолди тушиб. Кема юргач эгаси, Аёл ёнига келди. Мен сени сотиб олдим, Меникисан бил, деди. Навқирон шеригингни, Дема қўйдим йўқотиб, Нақд икки минг динорга, Кетди у, сени сотиб. Энди мени мулкимсан, Соҳиби чирой санам. Билгин энди мен билан, Бўласан сен тан-маҳрам. Асло аёл кўнмади, Майли  ўлсам, ўламан. Лекин севган ёримга, Садоқатда қоламан. Аёл тўкиб кўз ёшин, Ноласи бағрин тилди. Йиғи, шовқин-сурондан, Борки эркак йиғилди. Аёл ҳуснига боқиб, Уни ўраб олишди. Кемадаги бор эркак, Унга ошиқ бўлишди. Жанг бошлади ошиқлар, Томирлар қони жўшиб. Ўлдиришар бир-бирин, Бир аёлга талошиб. Шунда аёл ёлвориб, Нола қилди Худога. Ўзинг бир инсоф бергин, Эркак деган балога. Довул турди ўшал пайт, Кема тошга  урилди. Кимда қўл, оёқ синди, Кимнинг боши ёрилди. Чайқалар кема чунон, Осмон олов пуркади. Таналар ўтда куйиб, Жони чала сакради. Хуллас катта кемада, Тирик бир жон қолмади. Худога нола қилган, Фақат аёл ўлмади. Шамол, довул остидан, Кема ўқдай сурилди. Ниҳоят бир мамлакатнинг, Қирғоғига урилди. Шукрона қилар аёл, Бунда соғ қолганига. Кемадан тушиб борди , Юрт подшоҳин ёнига. Деди аёл, подшоҳга, -Кема тўла жавоҳир. Эвазига  яшаш учун, Менга битта макон бер. Юрт подшосин бойликдан, Кўнгли тўлди, бўлди чоғ. Аёлга ер мулк, ҳовли , Ва ажратди боғ, чорбоғ. Яшай бошлади аёл, Кўнглидан кетиб ғубор. Қўли енгил, тегизса, Тузалади ҳар бемор. Эшигидан аримай, Қолди беморлар қатор. Танилди табиб бўлиб, Эл ичида беозор. Ҳар томондан беморлар, Келаверишар шошиб. Кетди табиб довруғи , Етти иқлимдан ошиб. *** Майли тинчгина яшаб, Аёл юрсин чеккада. Давомини тингланг сиз, Ҳажга кетган акадан. Ака келиб кўрсаки, Ҳовлиси хор, эҳ, эсиз, Қаршисидан укаси, Чиқмиш кўзлари ожиз. Уканинг ҳолин сўрмиш, Нима бўлди, бу не ҳол? Виждонсиз ука унга, Жавоб қайтарди дарҳол. Ака сенинг хотининг, Ахлоқсиз чиқиб қолди. Дон олишиб эл билан, Айб қилди, зино қилди. Борган эдик қозига, Қози чиқарди фармон. Ва нихоят ўлдирдик, Қилдик уни тошбўрон. Ака деди, уф тортиб, -Наҳот шундай бўлди у. Ахир менга вафодор, Садоқатли  эди-ку?! Тақдирнинг аччиқ ҳукми, Ака кўнди нихоят. Деди, энди укамга Кўрсатайин  оқибат. Ука, қара, боймиз биз, Мол-дунё истаганча. Кел кўзинг даволатай, Қийналиб кетдинг анча. Фалон давлат табиби, Ҳақида тарқар миш-миш. Кўр кўзларга пуф деса, Очилиб кетар эмиш. Ука рози, хулласи Эртага тонг палласи, Кўр укани етаклаб, Йўлга тушди акаси. Ука отин  жиловин, Ака тутиб кетарди. Йўл эса савдогарнинг, Уй ёнидан ўтарди. Йўл  юрдилар, от ҳориб, Уй ёнида тўхтади. Ака кириб ҳовлидан, Ичмоққа сув сўради. Ҳовлидаги хизматкор, Қолди анча уриниб. Кўзи ожиз кўр экан, Сув келтирди  суриниб. Бу ҳолни кўриб ака, Қўл узатди ожизга. Биз борамиз табибга, Келгин, қўшилгин бизга.
Show all...