cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

"SAVRUK OTA" JOME' MASJIDI

Jizzax viloyati Gʻallaorol tumani SAVRUK OTA JOME MASJIDI

Show more
Advertising posts
344
Subscribers
-324 hours
+217 days
+3530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

ٱلْحَمْدُ لِلَّهِ ٱلَّذِىٓ أَنزَلَ عَلَىٰ عَبْدِهِ ٱلْكِتَٰبَ وَلَمْ يَجْعَل لَّهُۥ عِوَجَا ۜ Ўз бандасига китоб нозил этган ва унда ҳеч бир эгрилик қилмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин. (Каҳф сураси 1-оят) •┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈• 👉 @suzukotaziyoratgoxi
Show all...
ДуоЭй Роббим! Гоҳида махфий равишда йиғлаймиз, кулганимизда эса, овозимиз баландлаб кетади. Кишилар аҳволимизни сўрашса, «Яхшимиз» деймиз. Ичимиздаги оғриқларимизни фақат Ўзинг биласан. Эй Роббим! Изтиробларимизни енгиллаштир! Заифлигимизга раҳм қил! Албатта, Сен барча нарсага Қодирсан! •┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈• 👉 @suzukotaziyoratgoxi
Show all...
👍 1
КАМТАРЛИК Мен уни аввал масжид ходими деб ўйладим. Димашқ масжидларида инсонлар орасида ўтирар эканман ёши олтмишларда бўлган, соқолларига оқ оралаган киши қўлидаги идишда сув, бошқа қўлида эса пиёла билан сафлар оралаб сув тарқатар эди. Жоҳиллигим ва ёшим кичкиналиги учун у берган сувни қайтардим. У эса тепамда "Ёсин" сурасини пичирлар ўқиб тураверди. Мен хижолат бўлиб унинг сувидан ичдим. Ёнимдаги киши менинг қилиғимдан сиқилди шекилли менга ғалати қараш қилди. Мен унга: " Аллоҳ уни яхшилик ила мукофотласин! Масжидга хизмат қилиш яхши иш" , дедим. У киши менинг жоҳиллигимдан кулди ва деди: "Бу киши масжид хизматчиси эмас, бу киши муқриъ, ҳофиз, ўн қироатни жамлаган, олий санад соҳиби, фақиҳ, олим, хаттот, адиб кишидир. Бутун дунёдан талабалар ундан таълим олиш шарафига эришиш учун уни излаб келишади. Шайх Шукрий ал-Лаҳафий ҳақида эшитмаганмисан?!". Мен унинг гапларидан ҳайратда қолдим. Овозим ўчиб қолди. Шайхдан кўзларимни уза олмай қолдим. Қуёш чиққунича у бир қанча кишиларга сув улашди. Мусибатим шуки, мен олимларни катта саллада кўришга, қўлларини ўптиришларига, кишилар оёқларини ўпса янада бахтиёр бўлишларига ўрганиб қолган эканман. Ваҳоланки, уларнинг илмлари Шайх Шукрийникидан анча пастда экан. Шайх Шукрий боқий оламга риҳлат қилди. Аммо унинг амаллари, ибратлари биз билан бирга. Аллоҳ раҳм қилсин сизга эй тавозу, зуҳд, софлик ва қуръон соҳиби! Ким Аллоҳ учун тавозуда бўлса Аллоҳ уни кўтарар экан!
 Ротиб Нобулсий.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram
Show all...
Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

👍 1
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА ЕТТИ ЗАҲАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: 1️⃣ Бир бирига солиштириш. Болани бир бирига солиштириб, ажратиш унинг ҳаётини барбод қилади; 2️⃣ Жисмоний қўполлик, уриш ёки қўпол, уят сўз ишлатиш. Булар боланинг ўзига бўлган ишончини барбод қилади; 3️⃣ Масхаралаш. Доим масхара қилинган бола ўзини ҳурмат қилмайдиган бўлиб қолади; 4️⃣ Ортиқча эркалатиш. Кўп эркалатилган, талтайиб кетган бола масъулиятсиз бўлиб қолади; 5️⃣ Ортиқча тергаш. Доимий назорат ва ортиқча изоҳ талаб қилиш бошқалар фикрини қабул қилиш хусусиятидан маҳрум қилади; 6️⃣ Бепарволик. Боланинг дардига қулоқ солмаслик, у билан мулоқотга вақт ажратмаслик ундаги хотиржамлик ҳис туйғусини барбод қилади; 7️⃣ Шижоатлантирмаслик. Рағбатлантирилмаган бола янгилик яратишдан, ижод қилишдан маҳрум бўлиб қолади. @HIKOYANEW
Show all...
👍 1
ЖУМА НАМОЗИ БИЛАН ХУТБАСИНИ БОШҚА-БОШҚА ИМОМ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ? #намоз ❓1240-CАВОЛ: Агар жума намозида хутба қилган имом бошқа, жума фарзида эса бошқа имом ўқиса намоз дуруст бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу ҳолатда намоз дуруст бўлади. Лекин афзали хутбани ҳам, жума намозини ҳам бир киши ўқишидир. Бу ҳақида Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бундай деган: لَا يَنْبَغِي أَنْ يُصَلِّيَ غَيْرُ الْخَطِيبِ ؛ لِأَنَّ الْجُمُعَةَ مَعَ الْخُطْبَةِ كَشَيْءٍ وَاحِدٍ فَلَا يَنْبَغِي أَنْ يُقِيمَهَا اثْنَانِ ، وَإِنْ فُعِلَ جَازَ “Жума намозини хутба қилган кишидан бошқаси ўқимаслиги керак. Чунки жума намози билан унинг хутбаси битта нарса кабидир. Шундай экан уларни икки киши адо қилмаслиги керак. Бордию хутба билан жума намозини бошқа-бошқа кишилар ўқиб қўйса ҳам жоиздир” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...

#Видео #тасбеҳ #тош 🎙Ўтган инсон учун тош билан тасбеҳ айтиш жоизми? Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Show all...
#Видео #уста #омонат 🎙Усталарни қўлидаги нарса омонатми? Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Show all...
МАСЖИДЛАРДА АЗОНДАН КЕЙИН ТАКБИР АЙТИЛГУНИЧА ТИК ТУРИШ #азон #намоз ❓1241-CАВОЛ: Масжидларда айрим инсонлар муаззин то иқоматни айтгунича тик турганларини кўрамиз. Уларнинг бу иши тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидга кирган киши иқомат такбиригача тик туриши тўғри эмас. Чунки иқоматни тик туриб эшитиш макруҳ бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилган: إذَا دَخَلَ الرَّجُلُ عِنْدَ الْإِقَامَةِ يُكْرَهُ لَهُ الِانْتِظَارُ قَائِمًا وَلَكِنْ يَقْعُدُ ثُمَّ يَقُومُ إذَا بَلَغَ الْمُؤَذِّنُ قَوْلَهُ حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ “Бир киши масжидга иқомат вақтида кириб келса, тик турган ҳолда кутиб туриши макруҳ саналади. Балки ўтириб, муаззин “Ҳаййа алал фалаҳ” га келганида, ўрнидан туриб, намозга шуруъ қилади.“Музмарот” китобида шундай келган” (“Фатово Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...

#Видео #аёл #садақа 🎙Аёл ишламаса қандай қилиб садақа қилади? Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси,
🗣 😎 OBUNA BO'LING
Show all...
САВДОГАРНИНГ АХЛОҚИ   Юнус ибн Убайд деган зот бор эди. У мато савдоси билан шуғулланар, матоларни 400 дирҳамлик, 200 дирҳамлик қилиб ажратиб қўйган эди. Жиянини дўконга қўйиб намозга чиқиб кетган вақтда бир харидор келиб қолди. Жияни 200 дирҳамлик матони 400 дирҳамга сотиб юборди. Харидорга у маъқул келди ва рози бўлиб сотиб олди. Йўлда олим харидорнинг қўлидаги матони кўриб таниб қолди ва қанчага олганини сўради. У 400 дирҳамга сотиб олганини айтди. – Бу 200 дирҳамлик мато эди, пулингни қайтариб берайлик, юр, – деди олим. – Биз томонларда бу 500 дирҳамдан ҳам қиммат, мен розиман, – деди харидор.   Олим харидорни қўймай дўконга олиб борди ва жиянига танбеҳ берди. Ибрат: нафсини ўйлайдиганлар 1 сўмлик нарсани 10 сўмга сотганига хурсанд бўлади. Ҳақиқий жўмард инсонлар эса бировларга маҳсулотни ўз нархида сотмасликни ҳам айб ҳисоблайдилар. Юнус ибн Убайддан ибрат олинг ва ҳалоллик билан яшанг. "Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китобидан. @HIKOYANEW
Show all...