Dr. Mamajanova Azizaxon
Open in Telegram
20 йиллик тажрибага эга эндокринолог ва интегратив доктор👩⚕️ Интегратив медицина соғлик-саломатлик сари замонавий ёндашув! админ @dr_mamajanova1 ♥️💉Сиз бу каналда касаллик сабабини тушинишга,улардан гормон, антибиотиксиз халос бўлишга эришасиз
Show more5 892
Subscribers
+624 hours
-87 days
-4830 days
Posts Archive
Колострумни аптечный варианти хам бор 10мл флакона булади уни купирок недоношенный чакалокларга ишлатишади дозаси кичкиналиги учун кимматга тушмеди, катталарга керакли дозани олиш учун кимматга тушиб кетади , турлари жуда куп,мен купинча пациентларимга iHerb йоки Анагранникини йозаман.
Капсула шаклида бўлгани учун таъми билинмайди, таркибида глутен, ГМО ва соя йўқ ҳамда 20% IgG иммуноглобулинларини сақлайди.
Кунига 1 маҳал 2 та капсулани сув билан, овқатдан 30-дакика олдин ёки оч қоринга қабул қилинади.
https://t.me/endokrinolog_preventAge
Кулай томони соф порошок шаклида, таркибида глутен, ГМО ва соя йўқ ҳамда 20% IgG иммуноглобулинлари стандартлаштирилган.Болаларга беришга хам қулай.
1 ўлчов қошиғи (1 мерная ложка — 1 грамм) порошокни сув ёки шарбатга аралаштириб, эрталаб овкатдан 1 соат олдин қабул қилинади.
https://t.me/endokrinolog_preventAge
Гилос тамига эга булган, болаларга беришга дуда кулай ва 25% юқори IgG антителолари билан иммунитет ва ошқозон-ичак трактини мустаҳкамлайди. Катталар кунига 2 маҳал 2 тадан, болалар эса 1 маҳал 2 тадан таблеткани овқатдан 1 соат олдин шимиб ёки чайнаб қабул қилади.
https://t.me/endokrinolog_preventAge
Метабиотик («Метафул») қўшимчаси билан бойитилган колострум ичак микрофлорасини одатдагига қараганда тезроқ тиклайди ва фойдали моддаларнинг сўрилишини сезиларли даражада яхшилайди.
3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга: 1 тадан 1 мах чимиш учун таблетка.
7 ёшдан катта болалар ва катталарга: Кунига 2 марта 1-2 тадан шимиш учун таблетка.Таблетка шимиш(чайнаш) учун мўлжалланган. Овқатдан ярим соат олдин шимилади.
https://t.me/endokrinolog_preventAge
Goat Colostrum эчки оғиз сути — сигир сутига қараганда енгилроқ сўрилади .
Қабул қилиш тартиби: кунига 2 маҳал 2 капсуладан овқатдан 30-40 дақиқа олдин (оч қоринга) сув билан ичилади.
https://t.me/endokrinolog_preventAge
ЖКТ - бу ошқозон-ичак тракти, оддийроқ айтганда, бу овқатнинг оғиздан бошлаб то организмдан чиқиб кетгунича босиб ўтадиган бутун «ҳазм қилиш йўли».Колострум таркибидаги ўсиш омиллари (EGF, IGF-1) ичакнинг шикастланган шиллиқ қаватини ва ҳужайраларини тезроқ қайта тикланишига ёрдам беради ва таркибидаги пребиотик ва лактоферрин моддалари фойдали бактерияларнинг кўпайишига ёрдам бериб, зарарли бактериялар ва замбуруғларнинг ривожланишига йўл қўймайди.
Организмга ёрдам беришга тайёрмисиз?
Шамоллаш ва грипп мавсуми яқинлашганида иммунитетни қандай ҳимоя қилиш мумкин?
Организмга ёрдам берувчи энг кучли кўшимчалардан бири бу — Колострум!
Колострум (молозиво) — бу сут эмизувчи жонзотлар туғруқдан кейинги дастлабки кунларда ишлаб чиқарадиган биринчи секретор сут бўлиб, у жуда кучли иммунитетни мустаҳкамловчи ва организмни қайта тиклавчи хусусиятга эга.
📌 АСОСИЙ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ:
🛡️ Иммунитетни мустаҳкамлайди: Таркибидаги IgG, IgA иммуноглобулинлари мавжуд булиб организмни вирус, бактерия ва замбуруғлардан ҳимоя қилади.
🧬 Бой биологик таркиб: Колострум таркибида муҳим оқсиллар, лактоферрин, ўсиш омиллари ва аминокислоталар мавжуд.
🌱 ЖКТ ва ичакларни даволайди: Ошқозон-ичак деворларини тиклайди ва ҳазм қилишни яхшилайди.
⚡ Тикланиш: Касалликдан сўнг куч-қувватни бeморликкача бўлган ҳолатга тез қайтаради.
🥛 ТУРЛАРИ:
Сигир колоструми (Bovine Colostrum): Энг оммабоп ва ўрганилган тури. Иммунитетни умумий мустаҳкамлаш учун идеал.
Ечки колоструми (Goat Colostrum): Гипоаллерген. Сут ва оқсилга таъсирчан ёки ошқозони нозик инсонлар учун мос.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛЛАРИ:
💊 Капсулалар: Аниқ дозировка, ичиш ва ўзи билан олиб юришга жуда қулай.
🥤 Кукун (Порошок): Смузи ёки йогуртга қўшиш мумкин. Капсула юта олмайдиган болалар ва спортчилар учун жуда яхши.
💧 Суюқ шакли: Энг бeкаму кўст сўриладиган шакл (музлатгичда сақланади).
💊 ҚАБУЛ ҚИЛИШ ДОЗАСИ:
Катталар учун: Кунига 500–1000 мг (1-2 капсула) овқатдан олдин.
Болалар учун: 500 мг гача (педиатр билан маслаҳатлашган ҳолда).
Спортчилар учун: 10–20 граммгача кукун шаклида.
⚠️ ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР:
Сут оқсилига ва лактозага кучли аллергия бўлганда.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида (шифокор назоратида).
Аутоиммун касалликларда(шифокор назоратида).
Сизда ҳам ҳар куз-қишда шу муаммо қайтариладими?
Оилангизни мавсумий касалликлардан ҳимоя қилиш учун яна қайси витамин ва кушимчалар ҳақида маълумот олишни хоҳлайсиз? Изоҳларда кутиб қоламан! 👇✨
Азиз юртдошлар!
Бугун жонажон ватанимиз — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан барчангизни чин қалбдан самимий муборакбод этаман!
Мустақиллигимиз абадий, осмонимиз мусаффо, елимиз тинч бўлсин! Байрамингиз муборак бўлсин, азизлар! 🇺🇿✨
https://t.me/endokrinolog_preventAge
Масалан идишларни ювишда сода ва чорчичный порошокни 1:1 нисбатда аралашмасидан фойдалансангиз бўлади
Ойналарни уксусли сувда
Антижир (Azelit) ни ўрнига оддий сода ҳам яхши фойда беради
Бундан ташқари эко составли гель ва порошоклар ҳам бор, қидирсангиз чиқади.
Соғлом бўлишингиз учун мендан 20та маслаҳат:
1. Ҳар луқмангизни 30марта чайнаб кейин ютинг.
2. Ҳар овқатдан 30 дақиқа олдин 1-2 ст илиқ сув ичинг.
3. Хаётингизга пиёда юришни қўшинг. 10минг қадам бўлмаса ҳам.
4. Бу юришлар секин бўлмасин, ҳудди бир жойга кеч қолаёткандек шошиб-шошиб юринг, шунда туриб қолган қон ҳаракатга келади.
5. Битта зикрни ёдлаб олиб, хар эсингизга тушканда айтиб юринг, шунда Аллох сизни доимий зикр қилувчилар қаторига қўшади. Руҳиятингиз озиқланади.
6. Намоз вақти хеч нимани ўйламасликка жон жаҳдиз харакат қилинг. Бу атиги 5 дақиқа. Ва у миянгиз учун жуда фойдали.
7. Хаётингизга гимнастикани қўшинг.
8. Бытовой химиядан камроқ фойдаланинг (иложи бўлса умуман йўқотинг)
9. Уй ишлари кўпроқ вақт ажратинг.
10. Овқатни сарёғ, зайтун ёки қўй ёғида қовуринг.
11. Кунингиз бир ҳил ўтмасин.
12. Ишга, ўқишга аввал юрмаган йўлингиздан бориб кўринг.
13. Хамма нарсани оз-оздан қилинг.
14. Яхши ишда давомий бўлинг.
15. Тафаккур қилинг. Тафаккур эса ўз ўзига савол беришдан бошланади.
16. Телевизорни камроқ кўринг.
17. Янгиликларни умуман эшитманг.
18. Reels ва Shorts миянгизни энг катта душмани.
19. Хар нарсани еб кетаверманг. Айниқса перекусларни чекланг.
20. Оғриқларсиз яшанг. Бу мазза!
«Бир-икки кусок Наполеон тортидан ҳеч нарса қилмайди, енг!» ёҳуд бир беморим тариҳи
— «Вой, Ферузахон, сиз хам Наполеон тортидан еб кўрдингизми? Хамидахон пишириб сотишябди экан. Жуда даҳшат! Сгущёнкалари оқиб туради-да...Айникса сутли кофелар билан зор кетадида.
Яна бир лист заказ килиб куйдим, йеб ўзимни тухтатолмадим ээ ...»
- Вой бу сиз эмас, бу сизнинг грибокларингиз🤭!— деб жилмайиб қўйдим мен. «Мен соғлом турмуш тарзига амал қилишни бошлаганман, менга унақа ширинликлар мумкин эмасда...»
— «Эээ, диетани қўйинг! Мана, мен марафонларда қатнашиб хеч нима емай 5 кг оздим, лекин икки ойдан кейин вазним яна қайтиб келди...»
— «Гап фақат озишда эмас-да, қўшни! Ўз танангизни тўғри таҳлил қилишни дилдан ҳис қилишда! - деб, сизни эсладим Азизахон.
Қайта кўрувга келган Ферузахон гапида давом этти:
— “ Доктор, қабулизга келиб шунака ўзгардим,инсайтлар олдим, атиги БИРИНЧИ консультациядаёқ 70% муаммоларимга ечим топдим! Ҳали рецепт бўйича дориларни бошлаганим ҳам йўқ, берган маслахатлариздан кейин:
💧 Эрталабки ва кечки оёқларимдаги оғир шишлар бутунлай йўқолди;
🌿 Сурункали ич қотишидан қутулдим, ҳазм қилишим нормага тушди;
⚡️ Ўзимни шунчалик енгил ва чаққон ҳис қиляпманки, худди организмим менга раҳмат айтаётгандек!»
«Азизахон, алҳамдулиллаҳ, умуман афсусланмадим! Дардларимга шифо топишимга Аллох сизни сабабчи қилди, умрингиздан барака топинг! Энди онамни ҳам олиб келаман» — деб чин дилдан дуо қилиб кетдилар 🤲
Мен эса бундай дуолардан мотивацияга тўлиб, меҳнатларим зое кетмаганидан жуда хурсандман!
«Нафақат ўқувчиларимга, балки ҳар бир пациентимга ҳам илмимдан илиниб, таналарида содир бўлаётган ўзгаришларни чуқур тушунтиришга харакат киламан. Мақсадим — ўзлари учун ҳақиқий шифокор, ўз оиласининг билимли ҳамроҳи бўлиб қолишсин! Чунки ўз танасини англаган аёл — бутун оиланинг салоҳиятли шифокоридир ✨»
Сиз ҳам бугуноқ соғлом турмуш тарзига амал қилишни бошлаб кўрмайсизми?
Агар сизга қизиқ бўлса, олдинги постларимда соғлом турмуш тарзига қандай амал қилиш ҳақида батафсил ёзганман, кириб ўқиб чиқишингиз мумкин!⬆️
🌸 «Доктор, нега кўп касалликлар жигар билан боғлиқ?!»
Хўш аёллар соғлиғи ва Ичак-ошқозон тизими (ЖКТ) ва жигар ўртасида қандай боғлиқлик бор?
Баъзида қабулимга келган беморларим:
«Доктор, мен гинекологик муаммо, ҳайз бузилиши ва юзимдаги тошмалар билан келсам, сиз нега жигаримни ва ичагимни текширтирасиз?» деб ажабланишади.
Келилар бугун аёллар орасида жуда кенг тарқалган, лекин сабаби кўпинча нотўғри жойдан изланадиган муҳим ҳолат — ЭСТРОГЕНДОМИНИРОВАНИЕ (эстроген гормонининг устунлиги) ва унинг ичакга боғлиқлиги ҳақида гаплашамиз.
Келинг, ҳаммасини босқичма-босқич таҳлил қиламиз...
⠀
Эстрогенлар — бу аёлни аёл қиладиган, унга гўзаллик, нафосат, майинлик, лобарлик ва порлаб турувчи тери бағишлайдиган асосий гормонлар гуруҳидир.
❗️Лекин ҳар қандай гормон сингари, эстрогенлар ҳам ўз вазифасини бажариб бўлгач, танадан вактида чикиб кетиши керак бўлади акс холда у «эскиради» яни ТОКСИК метаболитлар (чиқиндилар) танада узок туриб колиб нохуш аломатларга олиб келади.
Агар бу чиқиндилар танадан ўз вақтида чиқиб кетмаса, аёл организмида қуйидаги нохуш аломатлар пайдо бўла бошлайди:
⠀
♦️ Оғриқли ва жуда кўп (кўп қон кетиши билан) келадиган ҳайз
♦️ Яққол намоён бўлувчи ПМС (ҳайз олди синдроми)
♦️ Ҳайз олдидан кўкракларнинг шишиши ва оғриши
♦️ Кок-миомалар, кисталар, кўкрак бези аденози ва фибромалар
♦️ Мигрень (кучли бош оғриқлари)
♦️ Аденомиоз ва Эндометриоз
♦️ СПКЯ (тухумдонлар поликистози)
♦️ Либидонинг (жинсий майлнинг) пасайиши
♦️ Ҳомиладор бўлишдаги қийинчиликлар ва ҳомиланинг тушиб қолиши.
❓ Нега бу токсик метаболитлар ҳаммада ҳам тўпланиб қолмайди?
Гап шундаки, танамизда табиий детоксикация (заҳарсизлантириш) тизими бор. Бу иш билан айнан ЖИГАР ва ИЧАК шуғулланади.
Агар жигар ва ичак-ошқозон тизимида муаммо бўлса, эстроген чиқиндилари танада йиғилиб қолади. Бунга олиб келувчи асосий сабаблар:
•Жигар ёғланиши (гепатоз) ва цирроз
• Жильбер синдроми ва гепатитлар
• Паразитлар (лямблиоз ва бошқалар)
• ҚАБЗИЯТ (ич қотиши)!!!
• СИБР/СИГР (ичакда зарарли бактериялар ва замбуруғларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши)
• Витамин Д, В, С, Рух (Цинк), Селен ва оқсил дефицити
🧬 Энг қизиқ механизм: Нега ИЧ ҚОТИШИ ва СИБР эстрогенни кўпайтириб юборади?
Жигар жуда айёр ва ақлли орган. У токсик эстрогенни танадан хавфсиз чиқариб юбориш учун унга глюкурон кислотасини ёпиштириб қўяди (Эстроген + ГК). Бу бирикма ўт суюқлиги орқали ичакка тушади ва ахлат билан чиқиб кетиши керак.
АММО БУ ЕРДА ТУЗОҚ БОР!
Глюкурон кислотаси — ичакдаги патоген (зарарли) бактериялар учун энг мазали ва қимматбаҳо озуқадир. Бу бактерияларда ДеГлюкуронидаза ферменти бўлиб, улар эстрогендан ўша кислотани «тортиб олади».
Натижада:
Эстроген чиқиндиси яна озод бўлади ва ичак деворлари орқали қайтадан қонга сўрилади!
Танада эстроген сунъий равишда кўпайиб, юқоридаги барча аёллар касалликларини келтириб чиқаради.
Қоида жуда оддий: Ичакда зарарли бактериялар қанчалик кўп бўлса (СИБР) ва ахлат ичакда қанчалик узоқ ушланиб қолса (қабзият), токсик эстроген шунчалик кўп қонга қайта сўрилади!
💡 Хулоса: «Эстроген устунлиги (эстрогендоминирование)нинг олдини олиш — бу дарров гормон ичиш дегани эмас!
Бу — организмимизга шундай шароит яратиб беришки, унда жигар ўз ишини ўз вақтида бажаришга улгурсин, ичак чиқиндиларни ўз вақтида танадан чиқариб ташласин, стресс эса сизнинг қимматли прогестеронингизни ўғирламасин.
Профилактика ва чинакам соғлиқ ҳамиша шифохонада эмас, айнан сизнинг ошхонангизда ва кунлик тартибингизда бошланади!»
Гинекологик ва гормонал муаммоларни даволашни айнан жигарни соғломлаштириш ва ичак фаолиятини (ич келишини) тартибга солишдан бошлаш керак!
💬 Сизда ҳам ҳайз олдидан кўкрак оғриқлари,ПМС ёки ич қотиши кузатиладими? Бу икки тизим бир-бирига бунчалик боғлиқлигини билармидингиз? Комментларда фикрингизни кутаман! 👇❤️
5 дақиқада юздаги ва танадаги шишларни қандай йўқотса бўлади?
Бундан қутулишнинг энг самарали усули — бу, албатта, лимфа тизимига ёрдам бериш ва лимфа айланишини ишга туширишдир!
Лимфа узи нима?
Аввалига кичик теория:
Лимфа — бу инсон танасида оқадиган тиниқ ёки сал сарғиш суюқликдир. У тўқималардан ортиқча сув, оқсиллар, тузлар, микроблар ва эскирган ҳужайраларни йиғиб олади ва кейин лимфа тугунлари орқали тозалаб ўтиб, уларни яна қонга қайтаради.Яъни "табиий фильтр".
Бошқачасига – канализация.
Бу жараённи қандай кечишини ўз услубимда айтиб кетмасам бўлмайди😉
Лимфа бир неча ваўифани бажаради:
«Чиқиндилар»ни ушлаш — лимфа тўқималардан бактериялар, вируслар, токсинлар ва парчаланган ҳужайра қолдиқларини йиғади.
Асосий фильтр — томирлар орқали бу эскирган токсинларга тўла суюқлик лимфа тугунларига оқади.
Душманларни йўқ қилиш — лимфа тугунлари ичида иммунитет ҳужайралари (лимфоцитлар) яшайди, улар барча хавфли микробларга ҳужум қилади, заҳарсизлантиради ва ҳазм қилади.
Қонга қуйилиш — тоза, хавфсиз лимфа олдинга қараб оқади ва умумий қон айланишига қайтиб, йирик веналарга қуйилади.
Аммо лимфада,қонни ҳайдайдиган юрак каби, алоҳида мотор йўқ.
У фақат бизнинг ҳаракатимиз ҳисобига юришади ва тозаланади!
Агар ҳаракат кам бўлса, суюқлик тўпланиб, эрталабки шишларни келтириб чиқаради.
Келинг, лимфани ишга тушириб, шишлардан халос бўлувчи машқларни кўриб чиқамиз:
💧Машқдан олдин 1-2 стакан иссик сув ичинг — бу лимфани суюлтиради.
«Қўнғизча» (Тараканчик) машқи 🪲
Бажарилиши: Текис жойга ётиб, қўл ва оёқларни юқорига кўтаринг ва 1–2 дақиқа давомида енгил силкитинг.
Натижа: Юз ва оёқлардаги шишларни зудлик билан ҳайдайди.
Лимфодренаж тебраниш (вибрация) 🧘♀️
Бажарилиши: Тўғри туринг, елкалар, қўллар ва қоринни бўшаштиринг. Тиззаларни бироз эгинг. Товонларни полдан 1–2 см кўтариб, кескин пастга туширинг (енгил силкиниш ҳосил қилинг). Бир вақтнинг ўзида бутун танада — болдир, сон, елка ва қўлларда енгил силкиниш (вибрация) пайдо бўлсин. Эркин ва чуқур нафас олинг.
Бутун тана бўйлаб лимфа оқимини бир зумда ҳаракатга келтиради.
Товондан оёқ учига ўтиш 🦶
Бажарилиши: Тўғри турган ҳолда 30–50 марта оёқ учига кўтарилиб, сўнг пошнага енгил тушинг.
Натижа: Болдир мушакларини ишлатиб, лимфани пастдан юқорига ҳайдайди.
«Мушукча» машқи 🐈
Бажарилиши: Эмаклаб, нафас олганда белни пастга эгинг, нафас чиқарганда қоринни ичкарига тортиб, орқани овал қилинг (15–20 марта).
Қорин соҳасидаги энг катта лимфа тугунларини массаж қилади.
Қорин билан чуқур нафас олиш 🌬
Бурун орқали қоринни шишириб чуқур нафас олинг, оғиз орқали қоринни максимал тортиб нафас чиқаринг (10–12 марта).
Диафрагма кучли насос каби ишлаб, лимфани юқорига тортиб беради.
Бу машқларни хафтасига 2-3 марта қилиб юришни доимий одат қилиб олинг✔️
🛑 Қарши кўрсатмалар: Ҳомиладорликда, буйрак/ўт пуфагида тош бўлганда ва тромбозда,бел сохасида грижаси борлар,силкиниш ва сакраш машқларини бажарманг!
Аллоҳ таоло инсон танасини шундай бетакрор ва ҳикмат билан яратганки,ўрганганиз сари ажабланаверасиз.❤️
Машқлар ёқтими? Бажариб кўрасизми?
Assalomu alaykum Aziza opajon yaxshimisiz ?Limfa drenaj mashqlari haqida iltimos ma'lumot bersangiz qisqagina post holida bo'lsa ham maylii ☺️ tanu joningiz sog' bo'lsin qachon yengi post joylasangiz srazu ochib o'quvchi kuzatuvchingizman tanu joningiz sog' bo'lsin🤲
Соғлом турмуш тарзи жуда яхши-я, лекин биз эртадан кечгача ишда бўлсак, ўзимизга вақт ажратолмаймиз-ку!»
- дейдиганлар учун оддийгина маслахатлар.
🌿 Келинг, ҳаётингизга бир-иккита оддий одат қўшамиз ва соғлиғингизда ҳам жуда катта ижобий ўзгаришлар бўлганини гувоҳи бўласиз! ✨
Қани, кетдик! 🚀
1. Хафтада камида 3 марта кечки сайрга чикиш.
2.Иш пайтида қисқа бадантарбия — кун бўйи бир жойда ўтирмай, танага бироз ҳаракат бериш.
3.Узок вакт утирилганда коматни (осанка) назорат қилиш ва умуртқа поғонаси учун оддий машқлар.
4.Гаджетлар вақтини 50% га камайтириш — телефон ва экран олдида бекор ўтирган вақтни чеклаш.
5.50та лимфодренаж машқи— эрталабки шишлардан қутулиш ва лимфани юриштириш учун ҳар куни.
6.Ҳафтада 1 марта ҳаммом (сауна,баня) — танани токсинлардан тозалаш учун.
7.Ҳар куни 50 та ўтириб-туриш (приседания).
8.Транспорт ўрнига пиёда юриш — уйга қайтаётганда 1-2 бекат олдин тушиб қолиб пиёда юриш ва лифтдан воз кечиш.
9.Эрталабки 10 минутлик бадантарбия — кунни тетик бошлаш учун.
10.Овқатда тузни камайтириш — таомларга ортиқча туз солмаслик.
11.Ҳар бир овқатланишдан 15 минут олдин 1 стакан иссик сув ичиш.
12.Контраст душ — қон айланиши ва иммунитетни мустаҳкамлаш учун.
13.Кўзлар учун кундалик гимнастика — кун бўйи толиққан кўзларни дам олдириш.
14.Узоги билан 22:30да уйқуда бўлиш .
Келинг, фойдали одатларни ҳаётимизга секин-аста киритишни бошлаймиз ва уларни ўзимизнинг кундалик меъёримизга айлантирамиз! Ўзимизни севайлик ва шу севги орқали янада соғлом, кучли ва тетик бўлайлик 😎✨
💬 Сизга ушбу одатлардан қайси бири энг кўп ёқди? Қайси бирини бугуноқ бошлашга тайёрсиз?😀
