cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

🌼𝕊𝕆𝔾ʻ𝕀ℕℂℍ🌼

Show more
Advertising posts
431
Subscribers
+424 hours
+237 days
+8830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Азобнинг поёни бормикин жоним, Фақат жондан тўйдим келиб дунёга. Андўҳлар қаршилар ўтиб  ҳар ёним, Умидим айланар ҳадсиз руёга. Кўз ашким томчилар қуйилиб ерга, Пинҳона артаман  этак остига. Дардларим айланди маҳзўн  шеърларга, Муз найза санчади  юрак устига. Ҳар гал азобингдан битта чок тушар, Қирқ ямоқ бўлган ул кўнглимга боқсам. Чил-чил синдиришди аямай улар, Қани бу қаҳрдан  дарёга оқсам. Ўксинма юрагим дейману  такрор, Ёлғонлар кўнглимни этади вайрон. Эй тақдир бошимда  қанча синов бор, Таскин тополмайин  қоламан  ҳайрон. Ҳали умрим менинг, поёни етмас, Озорин чекаман ҳаёт жабрини. Оғриқли азоблар чеки кўринмас Аллоҳим тўҳфа эт Онам сабрини. ✍🏻Мурод шох 16. 5. 2024 4 : 40
Show all...
👍 1🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
ҚАЙДА ЭДИНГ? Муҳаббатим зорланганда қайда эдинг? Юраккинам хўрланганда қайда эдинг? Бошим не кунларни кўрди – Худо гувоҳ, Душманларим кулганида қайда эдинг? Меҳрга зор юрганимда қайда эдинг? Бахтим қучоқ очганида келдингму ёр, Қуёшим нур сочганида кулдингму ёр, Бир оғиз ширин сўзга зор ярим кўнглим, Йиғлаганда йиғлатган ул найда эдинг, Меҳрга зор юрганимда қайда эдинг? Жон олувчи нигоҳингдан ёр қўрқаман, Тинч қўй мени, илтимос, бор қўрқаман, Мен Фидоий ошиқларнинг гадосиман. Кўнглим аза тутганида сен тўйда эдинг, Меҳрга зор юрганимда қайда эдинг? ✍ Бахтиёр Фидоий @BaxtiyorFidoiy
Show all...
👍 1 1
Photo unavailableShow in Telegram
Янги тонг, янги кун омадли ва барокатли бўлсин ! Аллоҳ дилингизда, яхшилик қалбингизда, яқин дўстлар ёнингизда бўлсин !
Show all...
1
ТАҚДИР... Узурларга энди ҳожат йўқ, Энди бошдан бошлаб бўлмайди. Кўзларимиз ёшга тўлди лиқ, Бундан ортиқ ёшлаб бўлмайди. Нима дейсан? Нима ҳам дейсан? Сукутларга навбат берилди. Юрагимни олиб бағримдан, Сўнг ўрнига тошлар терилди. Муҳаббатми? Айтгин, нима у? Армонларга элтувчи йўлми? Эҳтимол-ки, энг сўнги дамда, Хайр учун чўзилган қўлми? Сени жуда яхши кўраман! Қандай дема! Тарифсиз,ишон. Тақдир бизни эрмак қилганда, Биз алданиб қолибмиз,ишон. Қўйгин энди! Аламни ютма, Кел барига изн берайлик. Бахтли онни висолдан кутма, Соғиниш ҳам билсанг чиройли. Не қилардик? Мана бу тақдир, Устмиздан кулиб турганда. Лайли-Мажнун бўлмасди,аҳир, Ҳамма бахтли бўлиб юрганда. Узурларга энди ҳожат йўқ, Энди бошдан бошлаб бўлмайди. Кўзларимиз ёшга тўлди лиқ, Бундан ортиқ ёшлаб бўлмайди. 28.12.2022                    17:53 Муаллиф:ТАНГРИБЕРДИМУРОД Bizdam aslo uzoqlashmang @soginchim_umidim_baxtim_sen
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
🥰 2
00:13
Video unavailableShow in Telegram
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
👍 2
00:16
Video unavailableShow in Telegram
Show all...
1
00:12
Video unavailableShow in Telegram
Хаёл суриб бугун билсанг ногахон, Ёдимга сен келдинг қолдириб хайрон, Бир сӯзни айтолмай қийналар забон, Сенсиз мен ёлғизлик бекатидаман. Ӯзимни хар томон урсам ҳам ишон, Овутиб булмайди қурғур юракни, Сен бахтнинг қӯлини тутган бир замон, Сенсиз мен ёлғизлик бекатидаман. Учишдан толиққан қушга ӯхшайман, Хаёлда сен билан тушга ӯхшайман, Уйғонсам билолмам қандай яшайман, Сенсиз мен ёлғизлик бекатидаман. Сенсизлик жонимни қийнайди чунон, Ошиқлар шаҳрида қолдирма сарсон, Вужудим кулбасин этмагин вайрон, Сенсиз мен ёлғизлик бекатидаман. Ишқсиз дунёингдан толиб кетаман, Сенсиз самоларга учиб кетаман, Юрагим хувиллаб ғариб ӯтаман, Сенсиз мен ёлғизлик бекатидаман. Хаётинга боғлиқдир билсанг изларим, Чӯғдан тафтли мухаббатим, ҳисларим, Куз рангини кийиб олар тусларим, Сенсиз мен ёлғизлик бекатидаман. Шахноза Жураева
Show all...
00:53
Video unavailableShow in Telegram
Show all...