cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

"TIQXMMI" MTU Qarshi irrigatsiya va agrotexnologiyalar instituti huzuridagi akademik litsey

Advertising posts
453
Subscribers
-124 hours
+57 days
-830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from Bakhadir Mirzaev
«ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети  ва Хитойнинг Қишлоқ хўжалиги университети олимлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Хитой Қишлоқ хўжалиги университетипрофессори, Биоэнергия фанлари ва технологиялари халқаро тадқиқотлар маркази ваҚишлоқ хўжалиги вазирлигининг тоза ишлаб чиқариш ва қайта тикланадиган энергия лабораторияси Бош Директори Ренжи Донг, Хитой қишлоқ хўжалиги университети муҳандислик коллежи биоэнергия, атроф-муҳит фанлари ва технологиялари лабораториясининг профессори ва Хитой Қишлоқ хўжалиги вазирлиги котиби Югуанг Чжоулардан иборат меҳмонлар «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университетида бўлишди. Учрашувда олий таълимдаги имкониятлар, ҳамкорликда амалга оширилаётган халқаро лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Суҳбат давомида «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университетининг ушбу йўналишдаги энг яқин ҳамкор мамлакати айнан Хитой Республикаси эканлиги, кўрсаткичлар кун сайин ортиб бораётгани ректор томонидан таъкидланди. Учрашувда икки университет ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, эндиликда тадқиқотчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот лойиҳалар устида биргаликда ишлаш ва профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорликда нашр этилаётган мақолалар кўрсаткичларини ошириш каби йўналишларда ҳамкорлик янада мустаҳкамланади. — Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube
Show all...
Repost from Bakhadir Mirzaev
"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти" Миллий тадқиқот университетида “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XXIII - ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий – амалий анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ёшлар академияси раҳбари иштирок этдилар. Ёш олимлар ва тадқиқотчилар томонидан ушбу конференцияга 500 га яқин мақолалар келиб тушган. Улар икки кун давомида ўз йўналишларидан келиб чиқиб 11 та шўбаларда илмий мақолаларини ҳимоя қиладилар. — Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube
Show all...
Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш, ерлардан самарали фойдаланиш ва соҳани илмий ривожлантиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. — Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по адаптации сельского хозяйства к изменениям климата, эффективному использованию земель и развитию отраслевой науки. #Mirziyoyev #taqdimot #qishloqxujaligi #ilmfan Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Show all...
Repost from Bakhadir Mirzaev
Тошкент шаҳридаги Интернатионал меҳмонхонасида Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция, савдо ва саноат вазири Лазиз Кудратов, Венгриянинг Ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сиярто ўз чиқишлари билан иштирок этдилар. Тадбирда Венгрия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик юқори суръатларда ривожланаётгани, ташқи иштирок йўналишлари, иқтисодий алоқалар, маданий ва дипломатик муносабатлар кенгаётгани таъкидлаб ўтилди. Рақамли тармоқ, транспорт, иқтисодиёт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш йўли билан, улар ўзаро иқтисодий алоқаларини янада ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди. Форум доирасида «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети ректори Баҳодир Мирзаев ва Венгриянинг МАТE университети ректори Kсаба Гюрисза ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандум ўз ичига профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар алмашинуви йўлга қўйиш, ҳамкорликда халқаро ҳамда илмий лойиҳалар амалга ошириш каби масалаларни ўз ичига олган. Бу орқали икки мамлакатнинг таълим жараёни, сифат кўрсаткичлари ва илмий салоҳиятнинг ривожланишига эришилади. — Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube
Show all...
Repost from Bakhadir Mirzaev
Бугун пойтахтимиздаги Hilton мехмонхонасида Венгрия ташқи ишлар вазири Péter Szijjártóó ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов учрашувида “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ректори Баходир Мирзаев иштирок этишди. Венгрия ва Ўзбекистон ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорликбир неча йўлларда ривожланиб келмоқда. Бу, икки мамлакат ўртасида таълим соҳасидаги салмоғи ихтиёрий ўқув тизимларини ўз ичига олади, шунингдек, таълимнинг сифатини ошириш, янги методика ва технологияларни ўргатиш, илмий тадқиқотлар алмашиш ва талабалар алмашинувини таъминлашда биргаликда ишлашни ўз ичига олади. Қуйидаги масалаларда ўзаро музокаралар ўтказилди: - Академик алмашиш - Қўшма таълим дастурлари ташкил этиш - Илмий тадқиқотлар алмашинувини ривожлантириш - Таълим материалларини ўзлаштиришдан иборатдир — Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube
Show all...
Go to the archive of posts