cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

𝑼𝒔𝒖𝒍𝒖𝒅 𝑫𝒊𝒚𝒏

Бу саҳифа Ал-Азҳар мадрасаси ва WISE универида таҳсил олаётган, ҳамда Қуръон, фиқҳ, тазкия илмлари Устозаси томонидан юритилади💐

Show more
Advertising posts
503
Subscribers
-324 hours
No data7 days
-130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

02:45
Video unavailable
Ҳазрати Умардек бўла оласизми? https://t.me/+Wh5rgtbyZ6A5YzZk
Show all...
9.67 MB
Photo unavailable
#Расулуллоҳга_салоту_саломлар_бўлсин          «اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد». «Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад».
Show all...
2
00:31
Video unavailable
#tabrik 🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК! 🌐https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Show all...
Juma4.mov8.23 MB
Photo unavailable
🍃Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 🍃 Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб дедилар (мазмуни): 🌱 “Қайси бир мусулмон бошқа бир (хаста бўлган) мусулмонни эрталаб зиёрат қилса, албатта унга то кеч киргунча етмиш минг фаришта саловот айтиб дуо қилиб туради. 🌱Агар кечқурун зиёрат қилса, албатта унга то тонг оттиргунига қадар етмиш минг фаришта саловот айтиб дуо қилиб туради. 🌱Ва унга жаннатда бир бўстон бунёд қилинади”(Термизий ривояти) КАСАЛ КЎРГАНИ БОРСАНГИЗ АЛБАТТА ШУ ҲАДИСНИ ЭСЛАНГ. 🍂СИЗНИ ХАҚҚИЗГА ЕТМИШ МИНГ ФАРИШТА ДУО ҚИЛИШИНИ ҲОХЛАЙСИЗМИ❓ 🍃 УНДА ҲАР КУНИ КАСАЛНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШГА, УНГА ҚУВОНЧ УЛАШИШГА ХАРАКАТ ҚИЛИНГ.. 🍃АЛЛОҲ СИЗДАН РОЗИ БЎЛСИН. 💐АЛЛОҲ БЕРГАН ҲАР БИР СОАТНИ ЯХШИЛИК ҚИЛИШГА, АТРОФИЗГА ГЎЗАЛЛИК УЛАШИШГА ИШЛАТИНГ. 🍃СИЗ ЯХШИЛИК КАЛИТИ БЎЛИНГ, 🍃СИЗДАН ЯХШИЛИКЛАР ҚОЛСИН. https://t.me/+Wh5rgtbyZ6A5YzZk
Show all...
👍 2
«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди: 1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди. 2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди. 3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди. 4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди. 5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди».
Show all...
8👍 5
00:14
Video unavailable
💌 Муслимам, унутманг... Дуойингиз ижобат бўладими ёки йўқми, сиз икки ҳолатда ҳам ажр оласиз! Гоҳида хатоларимиз сабаб ижобат кечикиши мумкин. Гоҳида сўрайдиган нарсаларимиз биз учун зарарли бўлиши мумкин. ➡️ Аллоҳ бизга истаганимизни эмас, керагини беради. Аллоҳим, бизларни Сен яратдинг. Бизга бу имконларни Сен бердинг. Фазлу караминг билан улуғ мақомларни насиб этгин! @muslimaatuz
Show all...
4.96 MB
8
Бошлаймиз 🛎🛎🛎
Show all...
Photo unavailable
#Зулҳижжа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ учун зулҳижжанинг ўн куничалик У Зотга ибодат қилинадиган суюкли кун йўқ. Бу кунлардаги ҳар бир кунлик рўза бир йиллик рўзага тенгдир. Бу кунлардаги ҳар бир кечани бедор ўтказиш эса Қадр кечасини бедор ўтказишга тенгдир». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган. https://t.me/+Wh5rgtbyZ6A5YzZk
Show all...
👍 5
Photo unavailable
Ассаламу алайкум варохматуллох ва барокатуҳ азиз ва муҳтарама толибалар мана байрамлар хам тугади ,Шаввол ойининг 10 кунига етиб хам келдик Аллох изни билан ,Алхамдулиллах. Бугун кечки пайт соат 20.00да сухбатда йигилишсак "Тасаввуф " га ойид " Нафс эмас хак,к,а к,ара" номли дастурий маьрузасини давомини утамиз .Сунг кимда фикхий савол булса ,вакт ажратганда беришлари мумкин булади . Бирга бўлинг, ва билимингизни оширинг! Узб. соати 20.00 га ва Миср соатида 17.00да . Беэьтибор к,олманг! https://t.me/+Wh5rgtbyZ6A5YzZk
Show all...
👍 8 2
#Зулҳижжа ЗУЛҲИЖЖАНИНГ 10 КУНЛИГИ Зулҳижжанинг биринчи ўн кунлиги улуғ фазилатларга эга. Бу ой ҳаром ойлардан бири саналади. Унда ҳаж ибодати бажарилади. Унда ҳажнинг энг катта рукни бўлмиш Арафада туриш бор. Аллоҳ таоло унинг фазлини бандаларига билдириб қўйиш учун Ўз китобида у билан қасам ичиб: «Фажр билан қасам. Ва ўн кеча* билан қасам», деган. (Фажр сураси,1-2- оятлар). * Бу «ўн кеча»дан мурод – Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлиги экани кўпчилик муфассирлар томонидан таъкидланган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг фазлини таъкидлаб шундай деганлар: «Бирор кун йўқки ундаги солиҳ амал мана бу кунлардаги (ташриқ кунлари) амалдек Аллоҳга маҳбуб бўлса», дедилар». (Аҳмад ва Бухорийлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишган). 1. Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам Аллоҳнинг раҳмат ва мағфирати аъзоларининг барчасини қамраб олиши учун соч, соқол ва тирноқларини олмаслиги тавсия қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Зулҳижжанинг биринчи) ўн кунлиги кирганда, қўлида қурбонлик қилмоқчи бўлган жонлиғи бўлган киши соч-соқолини ҳам, тирноғини ҳам олмасин», дедилар». (Муслим Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилган). 2. Қуръон ўқиш, кўп зикр қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўша (кун)ларда таҳлил (лаа илааҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ)ни кўпайтиринглар», дедилар». (Аҳмад Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган). 3. Биринчи тўққиз кунида рўза тутиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи завжаларидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро кунида, Зулҳижжанинг тўққиз кунида, ҳар ойдан уч кун – биринчи душанбаси ва кейинги икки пайшанба кунлари рўза тутар эдилар». (Насоий ривоят қилган). 4. Тўққизинчи кунининг рўзаси алоҳида таъкидланган, чунки у кун Арафа кунидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан у куннинг рўзаси ҳақида сўрашганида: «… (Ундаги рўза) ўтган ва қолган йилни(нг гуноҳларини) каффорат қилади», деганлар». (Муслим Абу Қатода Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган). 5. Ўнинчи куни рўза тутилмайди, чунки у қурбон ҳайити кунидир. У кундаги қилинадиган амалларнинг энг афзали такбир айтиш, қурбонлик қилиш, садақа бериш ва қариндош уруғ ва ёр-биродарларни зиёрат қилишдир. Кимга шу йили ҳаж қилиш насиб қилмаган бўлса, юқорида айтиб ўтилган тоат-ибодатлар билан ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилсин. Аллоҳим, бизларга байтингни ҳаж қилганлар ажричалик ажр битгин. Уларнинг солиҳ дуоларига бизларни ҳам қўшгин. Омин! Доктор Муҳаммад Содиқ Дарвиш. Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тажимаси. https://t.me/+Wh5rgtbyZ6A5YzZk
Show all...
👍 1 1