InfoUZB
Open in Telegram
Ҳам жаҳон саҳнасидаги, ҳам юртимизда содир бўлаётган сўнги воқеалар. Ишончли хабарлар ва фойдали маълумотлар хаммаси шу каналда мужассам. Кирганингизга афсусланмайсиз! 😉 Мурожаат, таклиф ва реклама учун: @InfoUZBAdmin
Show more763
Subscribers
No data24 hours
-317 days
-10530 days
Posts Archive
763
⚡️Расман: Абдуқодир Ҳусанов «Реал»га қарши майдонга тушиши мумкин!
«Манчестер Сити» Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичи учун янги қайдномани тақдим этди. Ундан Абдуқодир Ҳусанов ҳам жой олди. Энди Ҳусанов «Реал»га қарши ўйин қайдномасига киритилиши мумкин бўлади.
@InformsUZB
763
🇱🇧🇸🇾 Ливан-Сурия чегарасида Ҳизбуллоҳ ва ХТШ кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда.
Бир кун аввал Сурияда ҳокимият тепасига ХТШ кучлари чегара участкаларидан бирида Ҳизбуллоҳга қарши операция бошлаган эди.
@InformsUZB
763
Миллий гвардияга бугундан янги ваколат берилди❗️Қонун (ЎРҚ-1024-сон, 06.02.2025 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилди. 🔰 Унга кўра, Миллий гвардиянинг Болалар билан ишлаш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга доир ваколатлари белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. 📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. @InformsUZB
763
АҚШ чегара хизмати Мексика билан чегара хавфсизлигини таъминлаш кўламини батафсил баён қилди.
Бир неча даражадаги мустаҳкам тўсиқлар, минглаб хавфсизлик кучлари ва Гуантанамога "йўлланма".
@InformsUZB
763
🇸🇦🇺🇸 Саудия Арабистони Трампнинг илтимосига қарамай, нефт нархларини кескин оширди
Саудия Арабистони ҳозирча Доналд Трампнинг нефт қазиб чиқаришни кўпайтириш ва жаҳон бозорида нархларни кескин пасайтириш ҳақидаги чақириқларига жавоб бермаяпти, аксинча, Европа ва Осиё харидорлари учун котировкаларни оширишга қарор қилди.
Осиёга етказиб бериладиган асосий тур – Arab Light” нефтининг нархи март ойидан бошлаб ҳар баррел учун 2,4 долларга оширилади. Бу 2022-йил августидан бери энг катта ўсиш ҳисобланади.
@InformsUZB
763
🇮🇱🇺🇸 Нетаньяху Трампга Халқаро жиноий судга қарши санкциялар жорий қилгани учун раҳмат айтди
"Раҳмат, президент Трамп! ХЖСга қарши бу қарорингиз АҚШ ва Исроилни адолат ниқоби остидаги ғаразли ва коррупциялашган суддан ҳимоя қилади", — деди Нетаньяху.Ўтган йил охирида суд Исроил бош вазирини ҳибсга олиш ҳақида ордер берганди. @InformsUZB
763
❗️Тошкентда тун-у кун ишлайдиган кўчалар сони янада кўпайтирилади
Жумладан, Олмазор туманидаги 17 та кўчадан ўтган 7,3 километр узунликдаги йўлни гастрономик кўчага айлантириш лойиҳаси маъқулланган. Ушбу кўчада 250 та савдо ва сервис объектлари ташкил қилиниб, камида 1,5 минг иш ўрни яратилади.
Президент иштирокидаги йиғилишда, пойтахтдаги яна 26 та кўчани туну-кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантириш, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталарини мингтага кўпайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
@InformsUZB
763
Абдураҳмон Ташанов айтишича, МХХнинг ўз вақтдаги терговчиси Нодир Тўрақулов 22-сонли колониядаги цехда эҳтиётсизлик ортидан 4 та бармоғидан ажраган.
Бу ҳақида бирор бир расмий маълумот ҳозирга қадар эълон қилинмади.
@InformsUZB
763
🇨🇳 2024 йилда Хитойнинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси қарийб 100 миллиард долларга етди:
🇰🇿 Қозоғистон – 43,8 млрд
🇰🇬 Қирғизистон – 22,7 млрд
🇺🇿 Ўзбекистон – 13,7 млрд
🇹🇲 Туркманистон – 10,6 млрд
🇹🇯 Тожикистон – 3,8 млрд
@InformsUZB
763
🇵🇪 Перудаги Римак дарёси пушти рангга бўялди
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг дарёга заҳарли моддалар ташлаши сабаб сув ранги ўзгарган.
@InformsUZB
763
Янги фармонга кўра, 1 мартдан 6 ой давомида сотилмаган 10 минг квадратгача бўлган давлат объектлари тадбиркорларга 10 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади.
Тўрт йил давомида ижара вақтида тўланса, бу жой тадбиркорга хусусийлаштириб берилади.
Ёшларни IT ва чет тилига ўқитиб, халқаро тан олинган сертификат берадиган тадбиркорлар биринчи йил ижара тўламаслиги белгиланди.
Бунинг ҳисобига бу йил ҳар бир вилоятда 5 тадан давлат объектини тадбиркорларга ижарага бериб, камида 100 минг ёшларни IT ва чет тилига ўқитиш зарурлиги таъкидланди.
@InformsUZB
763
Прокуратура ходими кучли таъсир қилувчи дори воситалари билан қўлга олинди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салонида 50 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унга мазкур дори воситаларини сотган Cамарқанд вилоятининг Булунғур туманида истиқомат қилувчи, 1997 й.т. фуқаро Тошкент шаҳрида қўлга олинди ва ундан ҳам 300 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғиз Республикасидан ноқонуний йўллар билан олиб келинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
@InformsUZB
763
“BYD Uzbekistan учун навбатдаги совға”. Иқтисодчилар – утилизация йиғимининг каррасига оширилиши ҳақида
Ўзбекистон ҳукумати элекромобиллар импортини кескин қимматлаштиришга қарор қилди. Иқтисодчи Отабек Бакиров бу қарорни тор доиралар манфаати йўлида “бутун мамлакатнинг стратегик танлови ва имижини сўроқ остига қўйиш”, деб баҳолади. Бошқа бир иқтисодчи Юлий Юсуповнинг фикрича, “улкан бюрократик махлуқ Ўзбекистон иқтисодиётини ютиб юборишда давом этяпти”.
Мен эса бундай деган бўлардим: бу амалдорлар билан ҳали бери халқнинг косаси оқармайди.
Батафсил
@InformsUZB
763
Доллар тушади
10 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔽11-12 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 12 960
Asakabank — 12 935
Anorbank — 12 935
NBU — 12 930
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank— 12 975
Aloqabank — 12 975
Davrbank — 12 975
Xalq Banki — 12 975
@InformsUZB
763
Энг зўри!
Энг катта куч бу "Сабр"
Энг катта ҳазина бу "Илм"
Энг гўзал иш бу "Узр сўраш
Энг катта мерос бу "Тарбия”
Энг ишончли дўст бу "Ота Она"
Энг гўзал кўриниш бу "Табассум"
Энг машаққатли иш бу "Нафс тарбияси"
Энг буюк неъмат бу "Иймон саломатлиги"
Энг оғир меҳнат бу "Ёмон хулқни яхшилаш"
Энг яхши инсон бу "Шу сўзларни улашган" чунки яхши инсон доим яхши сўз улашади..!
@InformsUZB
763
#Тезкор
⚡️Ўзгидромет тeзкор гидромeтeорологик ахборот билан чиқди
Қайд этилишича, 2025 йил 8-12 февраль кунлари ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутиляпти. Шу сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
🔹Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
🔹Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.
@InformsUZB
763
🇷🇺 Washington Post: Сурия мудофаа вазири Марҳаф Абу Қасра:
"Кремл билан ҳар қандай келишув Сурия манфаатларига хизмат қилса, Сурия Россияга Ўрта ер денгизи соҳилидаги ҳаво ва денгиз базаларини сақлаб қолишга рухсат беришга очиқ."
@InformsUZB
763
🇺🇿 Ўзбекистонда гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлиши мумкин
Президент кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинса, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлишини айтди.
@InformsUZB
763
🇺🇿 Хивага авиарейс бўлмагани учун туристлар қайтиб кетяпти — Шавкат Мирзиёев
«Хоразмга 6 миллион маҳаллий ва хорижий сайёҳ олиб келиш режа қилинган бўлсада, ҳафтасига 52 та авиарейс ва 23 та поезд қатновида ташилаётган йўловчилар йилига 800 мингдан ошмаяпти. Бухоро ва Самарқандга келган туристларнинг кўпчилиги Хивага авиарейс бўлмагани учун қайтиб кетяпти” — деди президент хизматлар соҳасига бағишланган селекторда.
@InformsUZB
763
Автомобилларга экостикерлар бериш 2025 йил 1 мартдан бошланади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ишлаб чиқаришлардаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, қуйидагилар назарда тутилмоқда:
➖ биноларнинг томлари ва фасадларига қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш учун давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун лойиҳа ҳужжатларини тақдим этиш талабини бекор қилиш;
➖ атроф-муҳитга ва унга туташ ҳудудларга таъсир кўрсатадиган саноат корхоналарида "яшил белбоғлар" яратиш ва этиштириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
➖ “Экологик транспорт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш муддатларини ўзгартириш. У 2025 йил 1 мартда бошланади (2024 йил 1 июндан бошлаб эди). Худди шу кундан бошлаб транспорт воситаларининг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлик даражасини аниқлаш ва экологик стикерлар бериш бошланади.
@InformsUZB
