cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши 🇺🇿l Расмий канал

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши сайтининг расмий Telegram каналига хуш келибсиз! 📡Сиёсий канал /Таҳлилий мақолалар ⚖️Адолат очиқликдан бошланади! 🤝Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг! ☎️Таклиф ва Мурожаатлар учун: +998554016543

Show more
Advertising posts
2 252
Subscribers
No data24 hours
-17 days
+60430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

“Adolat” SDP Qarshi tuman Kengashi tomonidan tomonidan 9 may – “Xotira va qadrlash kuni” munosabati bilan “ Xotira bor ekan – millat barhayot” mavzuida tadbirlar tashkil etildi.
Show all...
👍 1
“Adolat” SDP Qarshi shahar Kengashi tomonidan tomonidan 9 may – “Xotira va qadrlash kuni” munosabati bilan “ Xotira bor ekan – millat barhayot” mavzuida tadbirlar tashkil etildi.
Show all...
Хотира азиз, хотира мангу Ўзбекистон “Адолат” СДП Қарши шаҳар Кенгаши томонидан Нуроний жамғармасида “Хотира бор экан-миллат барҳаёт” мавзусида маданий маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ёшлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, давлат ташкилотлари раҳбарлари, партия фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда инсон хотираси муқаддас эканлиги эътироф этилди. -Ҳар йили республикамиз шаҳар ва қишлоқларида 9-май Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланиб келинади,- деди тўпланганлар ҳузурида “Адолат” СДП фахрийси,халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Абдуқаҳҳор Ахмедов.- Унда суронли йилларда жасорат ва матонат намуналарини кўрсатган ота-боболаримиз ҳаёти ёшларга чуқурроқ таништирилади. Уруш ва меҳнат фахрийлари эъзозланади. Дарҳақиқат, хотира-инсон умрининг маҳсули, ўлчови, ўз давримизда яшаб ўтган ҳаётимизнинг ростгўй тарозибони. Ҳар бир инсон ўзига ўлчаб берилган умрни яшар экан, бу йўл паст баландликлар, яхши ва ёмон, ёруғ ё армонли хотиралар билан шууримизга сингади. -Айни пайтда вилоятимизда 353 минг 577 нафар нуронийларимиз умргузаронлик қилиб келишмоқда,- деди халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Хаққул Эшимов. – Шулардан 1941-1945 йилларда уруш жангоҳларида мардлик ва матонат намуналарини кўрсатганлар 8 нафар , қирғинбарот уруш вақтида фронт ортида меҳнат қилганлар эса 897 нафарни ташкил этади. Воҳамизда 100 ёшдан ошган нуронийларимиз 86 нафарга етди. Дарвоқе, биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғиботига бевосита бағишланган миллий маънавий меросимиз ҳам мавжуд. Шуниси эътиборлики, уларнинг ҳаммасида тенги йўқ тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса аксинча, батамом қораланади. Бутун дунё тамаддуни тарихида энг аянчли унутилмайдиган доғ сифатида эътироф этиладиган, одамзот бошига кўплаб кулфат, азоб-уқубатларни келтирган иккинчи жаҳон урушидир.Ёшлар билан учрашувда шулар хусусида кенгроқ сўз юритилди. Ўзбек халқининг бой қадриятларидан бири бу жонажон ватан, олижаноб халқ тақдири учун фидоийлик кўрсатган мардлик, жасорат тимсоли бўлмиш ўғлонлари хотирасини ёт этиш ҳам қарз, ҳам фарздир. Она юрти тақдири учун жасорат кўрсатиб бугунги дориломон замонда умргузаронлик қилаётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, нуронийларни эъзозлаш, эхтиром кўрсатиш ҳам энг олий маънавий қадриятларимиздан саналади. Учрашувда уруш ва фронт ортида жасорат кўрсатган фахрийлар ёшларга суронли йилларда кечирган ниҳоятда қийин ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб бердилар. Шундан сўнг, партия фаоллари нуронийлар иштирокида уруш ва фронт ортида хизмат қилган фахрийлар хонадонларида бўлиб, улар ҳолидан хабар олишди ва совға-саломлар улашишди. “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.
Show all...
👍 1
9 may – “Xotira va qadrlash kuni” munosabati bilan “Adolat” SDP Nishon tuman Kengashi tomonidan “Xotira muqaddas – inson qadri aziz” mavzuida ma’naviy ma’rifiy tadbir tashkil etildi
Show all...
👍 1
Партиядошимиз таълим фидойиси сифатида эътироф этилди Муҳаббат Шароповани қашқадарёликлар тажрибали, жонкуяр педагог сифатида ардоқлашади. У 1949 йилда Шаҳрисабз шаҳрида туғилган.1971 йили Самарқанд давлат университетини тугатиб, ўзи таҳсил олган мактабда ўқитувчилик фаолиятини бошлаган. 1991 йили “Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси”, 1996 йили эса “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган. 2000 йилдан бошлаб Қарши 2-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб интернатида педагогик фаолиятини давом эттирган. 2007 йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”, 2016 йили эса жонажон ватанимизнинг юксак “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан мукофотланган. Айни пайтда тиниб-тинчимас партиядошимиз қутлуғ 75 ёшни қарши олган бўлсаларда, ҳамон эл хизматида. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати ва вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси фаоли сифатида жамият ҳаётида фаол иштирок этиб, истиқбол эгаларига тўғри йўл кўрсатиб келмоқда. -Меҳнатларим ортидан шу даражага эришдим,-дейди Ўзбекистон Қаҳрамони Муҳаббат Шаропова.-Математика ўқитувчиси бўлишимда онамнинг хизматлари катта бўлган. “Қизим сени орзу-ҳавас билан ўқитувчи қилганман. Таълимда ўзингни намоён эт, фаолият олиб бораётган жойингда ўрнинг бўлиши керак” деб бот-бот айтардилар. Шу туфайли ҳам мактабда ташаббускор бўлишга, натижалар кўрсатишга ҳаракат қилдим. Меҳрибон отам, касбимнинг заҳматларига мардларча кўнган ва қўллаган турмуш ўртоғимдан ҳам миннатдорман. Ҳар сўзида ҳикмат, ҳар одимида ибрат бор Муҳаббат опа бугун вилоятнинг энг таниқли математика ўқитувчиларидан бири. Шу боис унга олийгоҳларга чорловлар ҳам кўп бўлган. Бироқ, партиядошимиз онасининг маслаҳати билан мактабни танлаганини фахр билан айтади. Муҳаббат опа креатив таълимни янада ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда. Шунингдек, хотин-қизлар фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, оилада гендер тенглик масалалари юзасидан тарғибот ишларида фаоллик билан ёндашмоқда. Ёш қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, оилага тайёрлаш ҳам диққат марказида. Дарвоқе, бугун ҳаловатсиз умр йўлини танлаган Муҳаббат Шаропованинг қутлуғ 75 ёшга тўлганлиги муносабати билан вилоят ҳокими Муротжон Азимов қизғин муборак этди ва ҳақиқий таълим фидойиси сифатида олқишлади. Шунингдек, Муҳаббат опани республикамизнинг турли жабҳаларида ишлаётган минглаб шогирдлари қатори Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Руиддин Раупов ҳам партиямизнинг заҳматкаш жонкуяри эканлигини алоҳида қайд этди. - Вилоятимиз жамоатчилиги, ҳамкасбларим, шогирдларим қутловлари қалбимга ўзгача шукуҳ берди,-дейди Муҳаббат Шаропова.-Мен оддий математика ўқитувчиси учун бу ҳаяжонли албатта. Ҳаётда нимага эришган бўлсам, барчаси касбим туфайли деб биламан. Бундан кейин ҳам имконим борича таълимни ривожлантиришга, ёшларга сифатли таълим-тарбия беришга улуш қўшавераман. Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.
Show all...
👍 1
Сайхунобод тажрибаси амалда Депутат томорқани гуллаб-яшнатаётган отахон ҳузурида бўлди Қурбон бобо Номозов Миришкор туманидаги Миришкор маҳалласида истиқомат қилади. Депутат Махфурат Хушвақтова отахоннинг оиласида бўлиб, бу ердаги саранжом-саришталик ва томорқадан ниҳоятда юқори самарадорлик билан фойдаланилаётганига юқори баҳо берди. Эътиборни тортадиган томони шундаки, ҳовлида бўш жойнинг ўзи йўқ. Анвойи гуллар кишининг баҳри дилини очади. Сабзавот, полиз экинлари , турли кўкатлар барқ уриб ўсмоқда. Дарахтлар мевага кирган. Қўй-қўзилар дуркун ўсаётган бўлса, қорамоллар гўштга боқилаяпти. Оилада сут, паррандачилик маҳсулотлари сероб. Хуллас, Қурбон бобо ўз оиласи, қолаверса, эл-юрти , муқаддас ватани учун жон фидо айлаб меҳнат қилмоқда. Махфурат Хушвақтова бундай оилаларни маҳаллада кескин кўпайтириш, Президентимиз алоҳида қайд этганларидек, томорқадан унумли фойдаланиш ҳақида туман фаолларига керакли тушунчалар , ҳуқуқий маслаҳатлар берди. -Мени томорқадан оладиган даромад эмас, кўпроқ оиламизга керак бўладиган барча маҳсулотларни шу муқаддас заминда етиштириш қизиқтиради,-дейди Қурбон бобо.-Тўғри ўзимиздан ортганини бозорга сотамиз. Кам таъминланган оилаларга улашамиз. Энг муҳими, давлатимиз раҳбари жуда тўғри айтганларидек, томорқадан самарали фойдалансак, натижаси зўр бўлади. Мен ҳар йили томорқамдан унумли фойдаланиб, кам бўлаётганим йўқ. Томорқамда деҳқончилик, чорвачилик қилиб, фарзандларимни уйли-жойли қилдим. Оиламда шаҳардагидек ҳамма шароитим муҳайё. Шахсий автомашинам бор. Меҳнатларим эвазига кам-кўстсиз, фаровон яшаяпман. Депутатнинг Помуқ қишлоғидаги шифохона тиббиёт ходимлари билан учрашуви ҳам савол-жавоблар асосида кечди. Депутат тўпланганларга тиббиётга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва янги қабул қилинаётган қонун лойиҳалари ҳақида сўзлаб берди. Дарвоқе, депутат ўрганишлари давомида одамларни қийнаб келаётган кўплаб муаммолар амалий ҳал этилди.Шу туфайли ҳам аҳолининг ҳаётга, амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган ишончи, дахлдорлик ҳисси янада ошди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.
Show all...
👍 1