en
Feedback
m.u.r.s.a.l.i.n.a

m.u.r.s.a.l.i.n.a

Open in Telegram

رَبُّ المَشرِقِ وَالمَغرِبِ لآ إلهَ إلَّا هُوَ فَاتَّخِذهُ وَكِيلًا✨️ 14.03.2023 https://t.me/zulfiqor_pg

Show more
273
Subscribers
No data24 hours
-27 days
-1430 days
Posts Archive
وَلِكُلِّ أُمَّةٍ أَجَلٌ ۖ فَإِذَا جَاءَ أَجَلُهُمْ لَا يَسْتَأْخِرُونَ سَاعَةً ۖ وَلَا يَسْتَقْدِمُونَ Har bir ummatning ajali bor. Ajallari kelgan vaqtida biror soatga ortga ham, oldinga ham sura olmaslar. (Dunyoga kelgan har bir shaxsning belgilangan ajali bo‘lib, o‘sha ajal kelganda bu dunyoni, albatta, tark etishi haqiqat. Shuningdek, olamdagi har bir ummat–xalq va qavmning ham belgilangan ajali bor. Bu ajal muqarrar suratda, o‘z vaqtida keladi. Uni na biror soat oldinga, na biror soat ortga sura oladilar.) (Aʼrof - 34) Belgilangan ajalimiz kelmay turib yaxshi amallarga shoshilaylik zero, bugun amal bor hisob yoʻq, ertaga oxiratda hisob bor lekin amal qilish yoʻq. @m_u_r_s_a_l_i_n_a

Мусулмон банда тирикликни ғанимат билади Ўтаётган ҳар бир дақиқа биз учун берилган улкан неъматдир. Сиз ундан дунё ва охират фойдангиз учун захира ҳосил қилишингиз лозим. Бу неъмат тортиб олингач эса қайта берилмайди ва сиз бир марталик ноёб имкониятни бой берган бўласиз. Қанчадан-қанча вафот этганлар ҳаётга қайтиб бир мартагина бўлса ҳам «Субҳаналлоҳ» дея олиш учун ҳамма нарсага тайёрликларини тасаввур қилиб кўринг-а! Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: قالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِرَجُلٍ وَهُوَ يَعِظُهُ: «اغْتَنِمْ خَمْسًا قبْلَ خَمْسٍ : شَبَابَكَ قَبْلَ هَرَمِكَ، وَصِحَّتَكَ قَبْلَ سَقَمِكَ، وَعِنَاكَ قَبْلَ فَقْرِكَ، وَفَرَاغَكَ قَبْلَ شُغْلِكَ، وَحَيَاتَكَ قَبْلَ مَوتِكَ». «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамга ваъз-насиҳат қилиб: "Беш нарса (келмаси)дан аввал беш нарсани ғанимат бил: кексаликдан аввал ёшлигингни, касал бўлишингдан аввал соғлигингни, фақирлигингдан аввал бойлигингни, бандлигингдан аввал бўш вақтингни ва вафотингдан аввал тириклигингни", дедилар». Демак, биз ҳам вақтни ғанимат билиб, бўш вақтимиздан унумли фойдаланайлик. Вақтнинг қадри, ундан солиҳ зотлар қандай унумли фойдаланганликлари ҳақидаги қиссаларни ўқийлик, ўтган ҳар сониямиз ўзимизнинг фойдамизга ёки зараримизга эканини мулоҳаза қилайлик. Умр сармояси ниҳоялаб, охиратга йўл олганларда савоб жамғариш, солиҳ амаллар қилиб қолиш имконияти йўқлигини англайлик. Эртага мақсадсиз сарфланган вақтимиз, бепарво ва қадрламай ўтказган умримиз, айниқса, ёшлигимиз ҳасрату надоматга айланмасидан аввал ғафлат уйқусидан уйғонайлик... 📖 Мусулмоннинг ахлоқи © Абдулҳамид Зайриев @m_u_r_s_a_l_i_n_a

Мусулмон банда тирикликни ғанимат билади Ўтаётган ҳар бир дақиқа биз учун берилган улкан неъматдир. Сиз ундан дунё ва охират фойдангиз учун захира ҳосил қилишингиз лозим. Бу неъмат тортиб олингач эса қайта берилмайди ва сиз бир марталик ноёб имкониятни бой берган бўласиз. Қанчадан-қанча вафот этганлар ҳаётга қайтиб бир мартагина бўлса ҳам «Субҳаналлоҳ» дея олиш учун ҳамма нарсага тайёрликларини тасаввур қилиб кўринг-а! Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: قالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِرَجُلٍ وَهُوَ يَعِظُهُ: «اغْتَنِمْ خَمْسًا قبْلَ خَمْسٍ : شَبَابَكَ قَبْلَ هَرَمِكَ، وَصِحَّتَكَ قَبْلَ سَقَمِكَ، وَعِنَاكَ قَبْلَ فَقْرِكَ، وَفَرَاغَكَ قَبْلَ شُغْلِكَ، وَحَيَاتَكَ قَبْلَ مَوتِكَ». «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамга ваъз-насиҳат қилиб: "Беш нарса (келмаси)дан аввал беш нарсани ғанимат бил: кексаликдан аввал ёшлигингни, касал бўлишингдан аввал соғлигингни, фақирлигингдан аввал бойлигингни, бандлигингдан аввал бўш вақтингни ва вафотингдан аввал тириклигингни", дедилар». Демак, биз ҳам вақтни ғанимат билиб, бўш вақтимиздан унумли фойдаланайлик. Вақтнинг қадри, ундан солиҳ зотлар қандай унумли фойдаланганликлари ҳақидаги қиссаларни ўқийлик, ўтган ҳар сониямиз ўзимизнинг фойдамизга ёки зараримизга эканини мулоҳаза қилайлик. Умр сармояси ниҳоялаб, охиратга йўл олганларда савоб жамғариш, солиҳ амаллар қилиб қолиш имконияти йўқлигини англайлик. Эртага мақсадсиз сарфланган вақтимиз, бепарво ва қадрламай ўтказган умримиз, айниқса, ёшлигимиз ҳасрату надоматга айланмасидан аввал ғафлат уйқусидан уйғонайлик... 📖 Мусулмоннинг ахлоқи © Абдулҳамид Зайриев @m_u_r_s_a_l_i_n_a

МУШРИКЛАРГА ЎЛИМ КЕЛГАНДА, ҲАЁТГА ҚАЙТИШНИ ХОҲЛАБ ҚОЛУР. بســـــــــم الله الرحمن الرحيم Ўлим вақти келгандаги пушаймондан ҳеч қандай фойда бўлмайди. Ўша вақтда мушрик инсон Роббисидан ёлвориб сўрайди: Аллоҳ таоло айтади: حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءَ أَحَدَهُمُ ٱلۡمَوۡتُ قَالَ رَبِّ ٱرۡجِعُونِ لَعَلِّيٓ أَعۡمَلُ صَٰلِحٗا فِيمَا تَرَكۡتُۚ كَلَّآۚ إِنَّهَا كَلِمَةٌ هُوَ قَآئِلُهَاۖ وَمِن وَرَآئِهِم بَرۡزَخٌ إِلَىٰ يَوۡمِ يُبۡعَثُونَ Токи қачон улардан (яъни, мушриклардан) бирига ўлим келганида: «Парвардигор, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам», деб қолур. Йўқ! (У асло ҳаётга қайтарилмас). Дарҳақиқат, бу (ҳар бир жон бераётган кофир, мушриклар) айтадиган сўздир. Уларнинг ортида то қайта тириладиган кунларигача (дунёга қайтишларидан тўсиб турадиган) бир тўсиқ бўлур. (Мўминун сураси, 99-100 оятлар). Ҳар-бир ақл эгаси учун бу оятларда эслатма-ибратлар бордир. Ҳар-бир инсонга шундай кун келмай туриб, ўзининг қилаётган амаллари ҳақида ўйлашлиги вожибдир. Бу дунё ўткинчидир, охират ҳаёти, туганмас ва абадийдир! Инсон бу дунёга фақат бир бора келади!  Шу биргина имкониятдан унумли фойдаланиб олинмас экан, охиратда уни қандай оқибат кутаётганини унутмасин!. Зеро, оқибат фақат мўминлар учун хотиржамлик ва хайрлидир. Кофир, мунофиқ ва мушрик бўлган кимслар учун эса, жаханнамда абадий хорлик ва чидаб бўлмайдиган азоб кутмоқда! Бу эса жуда ёмон хотимадир. @m_u_r_s_a_l_i_n_a

ТАҚЛИД САБАБЛИ ҲОСИЛ БЎЛГАН ЖАҲОЛАТ ҲАМ УЗРЛИ ЭМАС. بســـــــــم الله الرحمن الرحيم Кўр-кўрона эргашиб тақлид қилиб куфр ширкка тушган кимса кофирдир. Аллоҳ таоло айтади: بَلِ اتَّبَعَ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَهْوَاءَهُم بِغَيْرِ عِلْمٍ  فَمَن يَهْدِي مَنْ أَضَلَّ اللهُ  وَمَا لَهُم مِّن نَّاصِرِينَ. Йўқ, мушриклар илмсиз равишда ота-боболарига тақлид қилиш билан хоҳиш-истакларига эргашдилар ва жаҳолату залолатда уларга шерик бўлдилар. Куфр ва қайсарликда қаттиқ туриб олгани сабабли Аллоҳ адаштириб қўйган кимсани ҳидоятлашга ҳеч ким қодир эмас. Улар учун Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоладиган ёрдамчилар ҳам бўлмас. (Рум сураси, 29-оят). Аллоҳ таоло Қуръонда хабар бериб, ўзларидан олдин ўтган пешво кофирларга кўр-кўрона тақлид қилувчи эргашувчи авомларнинг бир хил азоблашлигини ва эргашувчи авомлар билан пешволар ҳукмда бир эканини айтади. Аллоҳ таоло айтади: قَالَ ٱدْخُلُوا۟ فِىٓ أُمَمٍ قَدْ خَلَتْ مِن قَبْلِكُم مِّنَ ٱلْجِنِّ وَٱلْإِنسِ فِى ٱلنَّارِۖ كُلَّمَا دَخَلَتْ أُمَّةٌ لَّعَنَتْ أُخْتَهَاۖ حَتَّىٰٓ إِذَا ٱدَّارَكُوا۟ فِيهَا جَمِيعًا قَالَتْ أُخْرَىٰهُمْ لِأُولَىٰهُمْ رَبَّنَا هَٰٓؤُلَآءِ أَضَلُّونَا فَـَٔاتِهِمْ عَذَابًا ضِعْفًا مِّنَ ٱلنَّارِۖ قَالَ لِكُلٍّ ضِعْفٌ وَلَٰكِن لَّا تَعْلَمُونَ (Аллоҳ) Айтади: Сизлардан илгари ўтган жин ва инсонлардан иборат (кофир) миллатлар билан бирга жаҳаннамга киринглар! Қачонки бир жамоа кирганида, дўстини (яъни, ўзини йўлдан урганларни) лаънатлайди. Қачонки унда (жаҳаннамда) ҳаммалари топишишгач, кейингилари  аввалгилари ҳақида: Роббимиз, ана ўшалар бизни йўлдан оздирдилар, уларга жаҳаннам азобини икки баробар қилгин, дейдилар. (Аллоҳ) Айтади: Ҳар бирингиз учун икки баробар азоб бўлади, лекин сизлар билмайсизлар. (Аъроф сураси, 38-оят). @m_u_r_s_a_l_i_n_a

НАМОЗ ЎҚИМАЙДИГАН КИШИ КОФИРДИР. بســـــــــم الله الرحمن الرحيم Аллоҳ таоло айтади: مُنِيبِينَ إِلَيۡهِ وَٱتَّقُوهُ وَأَقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَلَا تَكُونُواْ مِنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ (Аллоҳга) қайтгувчи бўлган ҳолларингизда (Унинг динини маҳкам тутинглар) ва У зотдан қўрқинглар ҳамда намозни тўкис адо қилинглар! Мушриклардан бўлманглар! (Рум сураси, 31-оят). Намозни тарк қилган кимса кофирдир. وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ بَيْنَ الرَّجُلِ وَبَيْنَ الشِّرْكِ وَالكُفْرِ تَرْكَ الصَّلاَةِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Киши ила ширк ва куфр орасидаги фарқ намозни тарк қилишдир, дедилар. (Имом Муслим ривояти). Саҳобалар намоз ўқимаган одамни кофир деб билганликлари. وَعَنْ شَقِيقِ بْنِ عَبْدِ اللهِ التَّابِعِيِّ الْمُتَّفَقِ عَلَى جَلاَلَتِهِ رَحِمَهُ اللهُ قَالَ: كَانَ أَصْحَابُ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لاَ يَرَونَ شَيْئًا مِنَ الأَعْمَالِ تَرْكُهُ كُفْرٌ غَيْرَ الصَّلاَةِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ فِي كِتَابِ الإِيمَانِ بإِسْنَادٍ صَحِيحٍ. Буюклиги иттифоқ қилинган тобеъинлардан Шақиқ ибн Абуллоҳ роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари намозни тарк қилишдан бошқа бирор амални тарк қилишни кофирлик деб ҳисоблашмас эди, дедилар. (Имом Термизий иймон китобида саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар). Али Ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: Ким намозни тарк қилса  у кофирдир! (Имом Марвазий, ва Ибн Абу Шайба ривоятлари). @m_u_r_s_a_l_i_n_a

МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМГА САЛАВОТ АЙТИНГЛАР! بســـــــــم الله الرحمن الرحيم Аллоҳ таоло айтади: إِنَّ ٱللَّهَ وَمَلَٰٓئِكَتَهُۥ يُصَلُّونَ عَلَى ٱلنَّبِىِّ يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ صَلُّوا۟ عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا۟ تَسْلِيمًا Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг. (Аҳзоб сураси, 56-оят). Салавот айтиш ҳақида. وَعَنْ أَبِي مُحَمَّدٍ كَعْبِ بْنِ عُجْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: خَرَجَ عَلَيْنَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، قَدْ عَلِمْنَا كَيْفَ نُسَلِّمُ عَلَيْكَ فَكَيْفَ نُصَلِّي عَلَيْكَ؟ قَالَ: «قُولُوا: اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. Абу Муҳаммад Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бизнинг ҳузуримизга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиққан эдилар, биз у Зотга: Эй Аллоҳнинг Росули, сизга қай тарзда салом йўллашни билдик. Лекин, қандай қилиб сизга салавот айтамиз? десак, у Зот: Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин кама Соллайта ъала оли Иброҳима иннака ҳамидум мажид. Аллоҳумма борик ъала Муҳаммадив ва ъала оли Муҳаммадин кама барокта ъала оли Иброҳима иннака Ҳамидум мажид», деб айтинглар, дедилар. (Муттафақун алайҳ). @m_u_r_s_a_l_i_n_a

ҲАММА ПАЙҒАМБАРЛАР ДАЪВАТ ҚИЛГАН НАРСА. بســـــــــم الله الرحمن الرحيم Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломдан то Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламгача ўтган ҳар бир умматга уларни ёлғиз Аллоҳнинг ибодатига буюрадиган ва тоғутга ибодат қилишдан қайтарадиган элчи юборди. Аллоҳ таоло айтади: إِنَّا أَرْسَلْنَاكَ بِالْحَقِّ بَشِيرًا وَنَذِيرًا وَإِن مِّنْ أُمَّةٍ إِلَّا خَلَا فِيهَا نَذِيرٌ Биз сизни ҳақиқат яъни, иймон ва Ислом билан, сизни тасдиқлаган ва йўлингизга эргашган кишиларга Жаннат хушхабарини берувчи, сизни ёлғончига чиқарган ва сизга итоатсизлик қилганларни дўзах азоби билан огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Илгари ўтган ҳар бир халқ ичида ҳам уларнинг куфрлари ва залолатлари оқибатидан огоҳлантирадиган пайғамбар келган. (Фотир сураси, 24-оят). Ҳар бир пайғамбар ўз қавмини ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга чорларди, барча пайғамбарлар мана шу вазифа учун юборилганлар, барчаларининг даъвати ибодатда Аллоҳни ёлғизлаш эди. уларга Улар қавмларини тоғутларга сиғинишдан, тоғутларнинг ўзидан ҳам, сиғинадиган кимсалардан ҳам безор бўлишга чақирардилар. Барча пайғамбарлар рисолатларининг хулосаси тавҳидга чорлаш ва ширкдан огоҳлантиришдир. Аллоҳ таоло айтади: وَلَقَدْ بَعَثْنَا فِي كُلِّ أُمَّةٍ رَّسُولاً أَنِ اعْبُدُواْ اللّهَ وَاجْتَنِبُواْ الطَّاغُوتَ فَمِنْهُم مَّنْ هَدَى اللّهُ وَمِنْهُم مَّنْ حَقَّتْ عَلَيْهِ الضَّلالَةُ فَسِيرُواْ فِي الأَرْضِ فَانظُرُواْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُكَذِّبِينَ Қасамки, Биз ҳар бир умматга: Аллоҳга қуллик қилинг ва тоғутга қулликдан четланинг, деб Пайғамбар юборганмиз. Бас, улардан баъзиларини Аллоҳ ҳидоят қилди. Баъзиларига эса, залолат ҳақ бўлди. Шундай экан, ер юзини кезиб, ёлғончиларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг. (Наҳл сураси, 36-оят). Пайғамбарлар қавмларини биринчи бўлиб тавҳидга чақирдилар. Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут, Шуайб ва бошқа пайғамбарларнинг ўз қавмларига илк даъватлари: Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар, сизлар учун Ундан ўзга барҳақ маъбуд йўқдир деган сўзлар бўлган. Аллоҳ таоло айтади: وَمَآ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ مِن رَّسُولٍ إِلَّا نُوحِيٓ إِلَيۡهِ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّآ أَنَا۠ فَٱعۡبُدُونِ (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Менгина бордирман, бас, Менгагина ибодат қилинглар, деб ваҳий юборгандирмиз. (Анбиё сураси, 25-оят). Тавҳиднинг азаматини (улуғворлигини) билиш сизнинг ҳимматингизни унга, уни билиш ва бор кучингиз билан унга амал қилишга, шу билан бир қаторда унинг зидди бўлган ширкни билиш ва ундан узоқлашишга буради. Банда диндаги намоз, закот ва шу каби вожиб фаръларини билишдан олдин унинг асли асосини билишга аҳамият қаратиши лозим бўлади. Чунки, асл-асоссиз адо этилган намоз ҳам, закот ҳам дуруст бўлмайди. Демак, энг аввал диннинг асл-асосини билиш, кейин фаръларини ўрганиш лозим. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: Муоз ибн Жабални Яманга жўнатар экан, шундай насиҳат қилдилар: إِنَّكَ تأْتي قَوْمًا منْ أَهْلِ الكِتَابِ، فَادْعُهُمْ إِلى شَهَادةِ أَنْ لا إِله إِلاَّ اللَّه، وأَنِّي رسولُ اللَّه، فَإِنْ أَطاعُوا لِذلكَ، فَأَعْلِمهُم أَنَّ اللَّه تَعالى افْتَرَض عَلَيْهِمْ خمْسَ صَلواتٍ في كلِّ يَوْمٍ ولَيْلَةٍ، فَإِنْ هُمْ أَطَاعُوا لِذلكَ، فأَعْلِمهُم أَنَّ اللَّه افْتَرَض علَيْهِمْ صَدقة تُؤْخَذُ مِنْ أَغْنِيائِهم فَتُردُّ عَلى فُقَرائِهم Сен аҳли китобдан бўлган бир қавмнинг ёнига кетаяпсан. Уларни Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақ маъбуд йўқлигига ва менинг Аллоҳнинг Росули эканлигимга шаҳодат беришларига даъват қил. Агарда буни қабул қилишса, уларга  Аллоҳнинг бир кеча кундузда беш вақт намозни фарз қилганини билдир. Агар буни ҳам қабул қилишса, Аллоҳнинг бойларидан олиб фақирларига бериладиган садақани (закотни) уларга  фарз қилганини билдир. (Имом Бухорий, Муслим, ва Термизий, ривоятлари). Бундан маълум бўладики, агар улар тавҳидни билишмаса ва унга амал қилишмаса, Исломга киришга итоат қилишмаса, уларни намозга буюрмайди. Чунки, намоз ва бошқа амаллар тавҳид бўлмаса фойда бермайди, пойдеворсиз бино барпо бўлмайди, асл бўлмаса фаръ бўлмайди. Асл ва асос тавҳиддир. @m_u_r_s_a_l_i_n_a

ШУБҲАСИЗ ШАЙТОН ОДАМЗОТГА ДУШМАНДИР. بســـــــــم الله الرحمن الرحيم Лекин ажабланарлиси шуки, инсон шайтонни ўзига дўст тутиб юради. Шайтон ўзининг энг катта душмани эканини кўра била туриб, унинг айтганини қилади. Унинг иғвосига учади, ёлғонига алданади. Эй одамлар, наҳотки бу оддий ҳақиқатни тушуниб етмайсиз! Шайтон сизга душман бўлганидан кейин, унга ўзига яраша муносабатда бўлинг. Аллоҳ таоло айтади: إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوًّا  إِنَّمَا يَدْعُو حِزْبَهُ لِيَكُونُوا مِنْ أَصْحَابِ السَّعِيرِ. Шубҳасиз, шайтон одамзотга душмандир. Сизлар уни душман тутинглар, унга итоат қилманглар. У ўзига эргашганларни алангали дўзах эгаларидан бўлишлари учун залолатга чорлайди. (Фотир сураси, 6-оят). @m_u_r_s_a_l_i_n_a

ТУРМИШЛИК АЁЛЛАРГА НАСИҲАТ. بســـــــــم الله الرحمن الرحيم Хусайн ибн Михсондан ривоят қилинади: У киши айтди: Менга аммам айтиб берди: Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига баъзи хожатларим билан бордим. Менга: Эй бу! Эрликмисан? Дедилар. Мен: Ҳа, дедим. Сен унга қандай муомаладасан? Дедилар. Мен тоқатим етмаган ўриндан бошқасида унинг хизматида нуқсонлик қилмайман, дедим. Шунда у зот: Сен ундан қандай ўринда эканлигингга қарагин, Яъни унга қандай муомала қилаётганингга қарагин, чунки у сени жаннатинг ва дўзаҳингдир. Яъни уни розилиги билан жаннатга, ёки норозилиги билан дўзаҳга кирасан, дедилар. (Имом Аҳмад муснади). @m_u_r_s_a_l_i_n_a

КИБР ҚИЛИШ КУФРИ! بســـــــــم الله الرحمن الرحيم Аллоҳ таоло айтади: قَالَ مَا مَنَعَكَ أَلاَّ تَسْجُدَ إِذْ أَمَرْتُكَ قَالَ أَنَاْ خَيْرٌ مِّنْهُ خَلَقْتَنِي مِن نَّارٍ وَخَلَقْتَهُ مِن طِينٍ У зот: «Сенга амр этганимда сажда қилишингдан нима тўсди?» деди. У: «Мен ундан яхшиман, мени ўтдан яратдинг ва уни лойдан яратдинг», деди.  (Аъроф сураси, 12-оят). Имом Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади: Аммо кибр қилиш куфрига келсак, иблиснинг куфри ана шу куфр турида бўлган эди. Зеро, у Аллоҳнинг буйруғини инкор қилмаган эди, балки кибр қилди ва бўйинсунмади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақни Аллоҳдан хабар қилишларини билиб, аммо кибри сабабли унга эргашмайдиганлар ана шу куфр турини қилган бўладилар. Абу Толибнинг куфри ҳам ана шу куфр турида бўлган. Чунки у росулуллоҳга иқрор бўлган, у кишини ҳақ эканида шак қилмаган. Аммо қавми ва оиласига қаттиқ боғланганлиги, аждодларини кучли ҳурмат-эхтиром қилиши, ота боболарининг олиҳаларини инкор этишни истамаслиги ва аждодларини залолату куфрда бўлганларига иқрор бўлмагани, унга исломга киришга тўсиқ бўлган эди. (Мадарижус Саликийн, 1/337). @m_u_r_s_a_l_i_n_a

БИДЪАТЧИЛАР БИЛАН БИРГА ЮРМАСЛИК ЛОЗИМЛИГИ. عن أيوب السختياني أنه دعي إلى غسل ميت فخرج مع القوم، فلما كشف عن وجه الميت عرفه -أنه من أهل البدع- فقال: أقبلوا قبل صاحبكم، فلست أغسله، رأيته يماشي صاحب بدعة Айюб Сихтиёнийдан ривоят қилинади, у кишини бир маййитни ювишлик учун чақирилди. Қавм билан бирга чиқди. Маййитнинг юзини очгач, уни бидъат аҳлидан эканлигини билди. Шунда у киши: дўстингиз томон келинглар, мен уни ювмайман, мен уни бидъат соҳиби билан юрганлигини кўрганман, деди. (Ибни Батто, ибонатус суғро). Яъни у киши аниқ бидъатчи эмас эди. Бироқ уни бидъатчилар билан бирга юрганлигини кўриб, унинг ғуслини ва унга намоз ўқишни тарк қилди. Токи, бу ишда одамлар учун бидъатчилар билан бирга юришликдан ёки гаплашишдан ёки бирга ўтиришдан қаттиқ қайтарувчи бўлиши учун. Аммо минг афсуски бугунги кунда мотуридийлар, ашъарийлар, қубурийлар, Роббисини қаердалигини ва кимга ибодат қилаётганини ҳам билмайдиган, очиқ ширк қилиб юрганларни ҳам мусулмон санайдиган мушрик жаҳмийларнинг жанозаси каъбада ўқилиб, саҳобалар олдига кўмилмоқда. Эй Аллоҳим, Ўзинг бизни кечиргин. @m_u_r_s_a_l_i_n_a

АЛЛОҲГА ОСИЙ БЎЛИНАДИГАН ЎЛКАЛАРДАН ҚОЧИШЛИК! بســـــــــم الله الرحمن الرحيم Аллоҳ таоло айтади: يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّ أَرْضِي وَاسِعَةٌ فَإِيَّايَ فَاعْبُدُونِ Эй иймон келтирган бандаларим, агар сизлар иймонни ошкор қилишга, Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига ибодат қилишга қийналаётган бўлсангиз, Аллоҳнинг кенг ерига ҳижрат қилинг ва фақат Менга ибодат қилинг. (Анкабут сураси, 56-оят). Ато роҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг ушбу сўзида шундай деди: Агар менинг маъсиятимга (менга осий бўладиган нарсага) буюрилсангиз қочинглар, чунки менинг еримда кенглик бор. @m_u_r_s_a_l_i_n_a

МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМГА САЛАВОТ АЙТИНГЛАР! بســـــــــم الله الرحمن الرحيم Аллоҳ таоло айтади: إِنَّ ٱللَّهَ وَمَلَٰٓئِكَتَهُۥ يُصَلُّونَ عَلَى ٱلنَّبِىِّ يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ صَلُّوا۟ عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا۟ تَسْلِيمًا Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг. (Аҳзоб сураси, 56-оят). Салавот айтиш ҳақида. وَعَنْ أَبِي مُحَمَّدٍ كَعْبِ بْنِ عُجْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: خَرَجَ عَلَيْنَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، قَدْ عَلِمْنَا كَيْفَ نُسَلِّمُ عَلَيْكَ فَكَيْفَ نُصَلِّي عَلَيْكَ؟ قَالَ: «قُولُوا: اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. Абу Муҳаммад Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бизнинг ҳузуримизга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиққан эдилар, биз у Зотга: Эй Аллоҳнинг Росули, сизга қай тарзда салом йўллашни билдик. Лекин, қандай қилиб сизга салавот айтамиз? десак, у Зот: Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин кама Соллайта ъала оли Иброҳима иннака ҳамидум мажид. Аллоҳумма борик ъала Муҳаммадив ва ъала оли Муҳаммадин кама барокта ъала оли Иброҳима иннака Ҳамидум мажид», деб айтинглар, дедилар. (Муттафақун алайҳ). @m_u_r_s_a_l_i_n_a

СУННАТ АҲЛИНИНГ СИФАТИ ҲАҚИДА. بســـــــــم الله الرحمن الرحيم Имом Абдуллоҳ ибнул Муборак айтадилар: Суннат аҳлининг сифати: Аллоҳнинг китобини, ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини, ҳамда жамики саҳобийларнинг ҳадисларини олишлик. Ва рай-фикр ва қиёсни эса тарк қилишликдир. (Жомеъ, 1/198). Аллоҳ таоло айтади: وَاذْكُرْنَ مَا يُتْلَىٰ فِي بُيُوتِكُنَّ مِنْ آيَاتِ اللهِ وَالْحِكْمَةِ إِنَّ اللهَ كَانَ لَطِيفًا خَبِيرًا  Уйларингизда ўқилаётган Қуръонни ва Пайғамбарнинг ҳадисларини эсда тутинг, уларга амал қилинг. Уларнинг қадр-қийматини билинг, чунки улар Аллоҳнинг сизларга берган неъматларидан. Аллоҳ сизларга ўта меҳрибон бўлганидан сизларни Ўзининг оятлари ва Пайғамбарининг ҳадислари ўқиладиган хонадонда қилиб қўйди. (Аҳзоб сураси, 34-оят). @m_u_r_s_a_l_i_n_a

ХАР ҚАНДАЙ АЁЛ ДИННИНГ ЯРИМИ БЎЛАВЕРМАЙДИ! بســـــــــم الله الرحمن الرحيم Имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий роҳимаҳуллоҳ айтади: Содиқ бўлган биродарларимдан бири менга айтганди: Мен динимни ҳимоя қилиш учун бир аёлга уйландим. Лекин мен (уйланганимдан кейин) динимдан айрилдим, менинг онам ҳам динидан айрилди ва хатто қўшниларимиз ҳам динларидан айрилдилар. (Имом Байҳақий, Манақиб аш-Шафии, 2/192). @m_u_r_s_a_l_i_n_a

Namozda xushu’ bilan oqish uchun tavsiyalar:🧎‍♂ 1. Yeyish va ichishingiz halol va pok bo‘lishiga e’tiborli bo‘ling. 2. Harom amallardan uzoqlashing. 3. Agar ovqat tayyor bo‘lsa, avval ovqatlanib oling. 4. Hojatxonaga borish ehtiyojingiz bo‘lsa, o‘zingizni tutishga harakat qilmang. 5. Toza va pok kiyining. 6. Misvokdan foydalaning. 7. Tahoratni tartibi bilan qiling. 8. Namoz o‘qish uchun sokin joy tanlang. 9. Joynamozingiz toza va diqqatingizni chalg‘itadigan naqshli bo‘lmasin. 10. Namozlarni o‘z vaqtida jamoat bilan o‘qishga harakat qiling. 11. Alloh bizni har doim ko‘rib turishini his qilib o‘qing. 12. O‘limni va Allohga qaytishingizni eslang. 13. Namozda o‘qiyotgan sura, duolaringizni ma’nolarini tushinib o‘qishga harakat qiling. 14. Allohning buyukligi, siz esa zaifligingiz haqida fikr yuriting. 15. Nigohingizni sajda qiladigan joyingizdan uzmang. Muhammad Yusuf Muhammad Ali @m_u_r_s_a_l_i_n_a

Aslida ichingizdan tamom boʼlyapsiz. Boshqalar esa sizni oʼynab-kulib yuribdi deb oʼylamoqda.. 𝚃𝚎𝚕𝚎𝚐𝚛𝚊𝚖 🇹🇷

#Ҳадис_457 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатда бир хона бор. Уни ичидан усти устидан ичи кўринади. Аллоҳ ўша хонани очларга таом улашганларга, сўзини мулойим қилганларга, рўза тутиб юрувчиларга, кечаси одамлар ухлаганида намоз ўқувчиларга тайёрлаб қўйган» ✍Имом Термизий ривояти (Али розияллоҳу анҳудан)  @m_u_r_s_a_l_i_n_a

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ҳидоятга чақирса, эргашувчи кишининг савобидек унга ҳам ажр бўлади. (Бу билан амал қилган кишининг) савобидан бирор нарса камаймайди. Кимки залолатга чақирса, эргашувчи кишининг гуноҳидек унга гуноҳ ёзилади. (Бу билан амал қилган кишининг)  гуноҳидан бирор нарса камаймайди» ✍Муслим ривояти (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан) @m_u_r_s_a_l_i_n_a