en
Feedback
🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

Open in Telegram

Агар мехрга хайкал кўйилса, у албатта аёл шаклида бўлади Каналимиз аъзоларига оилавий бахт,тинчлик хотиржамлик соғу омонлик тилаймиз

Show more
3 981
Subscribers
-424 hours
-687 days
-40430 days

Data loading in progress...

Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+55
in 2 channels
August '26
+175
in 7 channels
Get PRO
July '26
+139
in 6 channels
Get PRO
June '26
+1 272
in 4 channels
Get PRO
May '26
+166
in 9 channels
Get PRO
April '26
+136
in 8 channels
Get PRO
March '26
+6 260
in 5 channels
Get PRO
February '26
+393
in 8 channels
Get PRO
January '26
+5 197
in 4 channels
Get PRO
December '25
+288
in 20 channels
Get PRO
November '25
+275
in 3 channels
Get PRO
October '25
+301
in 8 channels
Get PRO
September '25
+357
in 9 channels
Get PRO
August '25
+220
in 10 channels
Get PRO
July '25
+221
in 4 channels
Get PRO
June '25
+330
in 3 channels
Get PRO
May '25
+187
in 5 channels
Get PRO
April '25
+267
in 7 channels
Get PRO
March '25
+413
in 9 channels
Get PRO
February '25
+237
in 7 channels
Get PRO
January '25
+1 504
in 11 channels
Get PRO
December '24
+540
in 11 channels
Get PRO
November '24
+335
in 5 channels
Get PRO
October '24
+361
in 8 channels
Get PRO
September '24
+396
in 5 channels
Get PRO
August '24
+2 133
in 7 channels
Get PRO
July '24
+339
in 5 channels
Get PRO
June '24
+380
in 9 channels
Get PRO
May '24
+2 251
in 6 channels
Get PRO
April '24
+339
in 8 channels
Get PRO
March '24
+543
in 4 channels
Get PRO
February '24
+573
in 7 channels
Get PRO
January '24
+724
in 11 channels
Get PRO
December '23
+640
in 4 channels
Get PRO
November '23
+418
in 11 channels
Get PRO
October '23
+208
in 12 channels
Get PRO
September '23
+1 216
in 0 channels
Get PRO
August '23
+196
in 0 channels
Get PRO
July '23
+158
in 0 channels
Get PRO
June '23
+153
in 0 channels
Get PRO
May '23
+147
in 0 channels
Get PRO
April '23
+416
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
09 September+3
08 September+7
07 September+1
06 September+2
05 September+1
04 September+8
03 September+7
02 September+14
01 September+12
Channel Posts
2
https://t.me/ayoldunyonitebratar
https://t.me/ayoldunyonitebratar
311
3
🌙✨ХАЙРЛИ ТУН ЯҚИНЛАРИМ ✨🌙 ✨Қанча намунали бўлмасин инсон, ✨Топилар номингни дегувчи ёмон. ✨Сен уларни шунчаки унут ва кечир
🌙✨ХАЙРЛИ ТУН ЯҚИНЛАРИМ ✨🌙 ✨Қанча намунали бўлмасин инсон, ✨Топилар номингни дегувчи ёмон. ✨Сен уларни шунчаки унут ва кечир, ✨Ахир фариштани хам хушламас шайтон. 💫БАРЧАНГИЗНИ АЛЛОҲИМ ПАНОҲИДА АСРАСИН🤲 🌙ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! https://t.me/ayoldunyonitebratar
360
4
https://t.me/ayoldunyonitebratar
https://t.me/ayoldunyonitebratar
281
5
sticker.webp
256
6
https://t.me/ayoldunyonitebratar
https://t.me/ayoldunyonitebratar
386
7
sticker.webp
383
8
No text...
428
9
Ўғрилар 16-қисм Салтанат келди-ю уйга жон киргандек бўлди. Ҳамма нарса тартибга туша бошлади. Эрталаб Сарафрозни шифохонага олиб борди. Таҳлил натижалари чиққанча, иккови жим ўтиришди. — Гемоглобини анча паст, — деди шифокор қоғозларга тикилиб. — Қўшимча текширувлар қилишимиз керак. Қон таҳлилларида темир миқдори ва ферритин ҳам пасайгани аниқланди. Шифокор бу темир танқислиги анемияси эканини тушунтирди. Сабабини аниқлаш учун яна саволлар берди. Сарафроз ёшлигида вирусли гепатит билан оғриганини айтди. Шифокор жигар фаолиятини ҳам текшириш кераклигини таъкидлади, чунки айрим ҳолатларда бу омил ҳам организм умумий ҳолатига таъсир қилиши мумкин эди. Аммо у аниқ хулосани фақат таҳлиллар асосида чиқаришини билдирди. — Вақтида даволансак, ҳаммаси изига тушади, — деди у хотиржамлик билан. Сарафрозга темир препаратлари, тўғри овқатланиш ва мунтазам назорат тавсия қилинди. Салтанат эса келинининг қўлидан маҳкам ушлаб, ич-ичидан унга куч бағишлаётгандек эди. Уйга қайтаётганларида Салтанат келинини олдига ўтиришга чорлади, ўзи эса машинани чаққон бошқариб кетди. —Умартойга қарайдиган одам борида бир посон бўлиб олайлик, —деди у келинига. Сочимизни тартибга солиб, бўятиб келамиз! Эрингга ёқдинг—элингга ёқдинг, кейин она-бола шоппинг қиламиз. Дилдора зўр кийимлар олиб келдим деётган эди. Сарафроз қувониб кетди. —Бирам яхшисизки, ойижон,—деди кейин ўзини анчадан бери қизиқтирган саволни берди. — Машина бошқаришни қачон ўргангансиз, ойижон? —Унда жудаям ёш эдим. Институтда ўқирдим. —Вой, олий маълумотлимтсиз, ойижон? Хайрон бўлиб сўради Сарафроз —Ҳа, нима деб ўйлаган эдингиз? Олий маълумотли тарихчиман. Номзодликни ҳам ёқлаганман. Дадангиз ишлашимни истамади. Давлат ишида ишлаш аёл кишини асабий қилиб қўяди дедилар. Начора, кўндим. Ўша кун Сарафроз учун энг қувончли кунлардан бири бўлди. Қайнонаси танлаган соч турмаги уни чандон очиб юборган, оҳороли либослар ва пардоз билан гул-гул очилиб кетган эди. Яхшигина тамаддихонада ўтирар эканлар Салтанат оҳиста гап бошлади. —Сарафроз, менга Умарнинг энагаси маъқул келмади. Сиз ёшсиз, соддасиз, у ҳам ёш, фақат ҳаётнинг паст-баландини кўриб улгурган. Сизни қўрқитмоқчи эмасман, тўғрисини гапираман. Ҳамма ҳам тоза кўнгилда бировнинг эшигига кириб келавермайди. Тарихда ҳам аёллар макрига учган эркаклар кўп бўлган. Салтанат миттигина финжондаги чойдан бир ҳўплаб келинига савол берди. —Шодмулк ҳақида эшитганмисиз? Сарафроз йўқ дегандек бош чайқади. Унда яхшилаб эшитинг Тарихчи Шарафуддин Али Яздийнинг ёзишича, Шодмулк Хотун Самарқанд шаҳрининг қуйи табақасига мансуб ҳунарманд оиласида дунёга келади. Амир Темурнинг суюкли набираси Халил Султон Мирзо  кунлардан бир кун шаҳар четидаги боғ кўчадан отда ўтиб кетаётиб, Шодмулкка кўзи тушиб, севиб қолади. Халил Султон Мирзо  жасоратли, ҳарбий салоҳиятли ва истеъдодли йигит бўлган. Балоғатга етгач, уни аслзода хонадон қизига уйлантиришган. Ундан бир ўғли ҳам бор эди. Аммо Шодмулкни севиб қолгач, ўз замонасининг таомилига қарши ўлароқ, шу қизга уйланади. Табиийки, бундай «тенгсиз» никоҳга Темур бошлиқ бутун авлод қарши туришган. Бироқ Халил Султон Мирзонинг қатъий қарори ғолиб чиқади. Амир Темур аввалида қаттиқ ғазаблангаи бўлса-да, кейинчалик набирасига бўлган юксак эътиқоди туфайли унинг гуноҳини кечиради. Амир Темур вафотидан сўнг, Халил Султон Мирзо Самарқанд тахтига ўтиради. У салтанатни бошқаришда адолатни бош мезон қилиб, мамлакат ички ва ташқи аҳволини яхшилаш чораларини излайди. Лекин хотини Шодмулк бегимнинг салтанат ишларига фаол аралашуви натижаси ўлароқ, аркони давлат орасида айрим норозиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Шодмулк бегим Темурнинг барча бева хотинлари-ю хос канизакларини ҳарбий бошлиқлар ва амалдорларга инъом қилиш ҳақида Халил Султон Мирзога маслаҳат бериб, уни кўндиради. Унинг бундан бошқа ҳам фитналари кўп ва инсон ақли етмайдиган даражада қабиҳ эди. Аёлларни баъзи ўзбек эркаклари фитна деб атайдилар. Бу қисман тўғри. Бировнинг ҳаётига, бахтига кўз олайтирадиган аёллар эса ҳозир ҳам атрофимизда тиқилиб ётибди. Давоми бор Феруза Салходжаева https://t.me/ijod_sehri21
313
10
Ўғрилар 15—қисм Салтанат уй томон юрар экан ёшгина жувоннинг бола кўтариб турганига кўзи тушди. Келинига қаради. Сарафроз кўзи жавдираб атрофга аланглади. Қайнотаси билан кириб келаётган эрига кўзи тушгач, —Ўғлингиз, Умарга энага олиб бердилар, —деди. Аёл Нигоранинг саломига совуққина алик олиб, неварасига қўл чўзди. —Ўзим ўргилай, катта бўлиб қолибсиз-ку! Сарафроз ортда қолган қайнотасига салом берди. Бироздан сўнг оила аъзолари меҳмонхонада жам бўлдилар. Сўрашишлардан сўнг неварасини яна қўлига олган Салтанат келини билан бирга чой ташиб, овқат сузиб юрган Нигорага қараб жаҳли чиқиб бораётган эди. Сарафроз "опа" лаб  унинг ортидан эргашар, ёшгина энага ҳам ўзини оила аъзосидек тутаётган эди. Эркаклар овқатланиб бўлгач, кўчага отланди. Уйда аёллар қолганди. У келинига қараб ўйга чўмди. "Бировнинг кўз қорачиғидек асраган  навниҳолдек ёш, арзанда қизини келин қилиб олиб келдим. Шўрлик болалиги тугамай она бўлди. Бу тенгилар кино, театр қилиб юрибди, бу бечора бир пиёла чойини ичиб олса, бахтиёр. Соддалигидан эрининг энагага боқаётган нигоҳини ҳам  сезмаяпди. Жувон пишиққина экан, вақт топди дегунча Зиёдга кўз сузяпди. Бу қизгина бахтини қўлдан бой бермаса бўлгани. Худо кўрсатмасин, қудаларнинг олдида нима деган одам бўламиз? Не-не ваъдалар билан қизини олиб келганман! Бу қизгина бахти учун курашмаса, бир ҳовуч сувдек сочилиб кетади. Атиргул ғунчасидек титраб турган ҳаёлий, тортинчоқ, соддагина, дунёни фақат яхшилардан иборат деб ҳисоблайдиган шу чечак унинг келини. Авлодининг давомчисини дунёга келтирган аёл. Остонада кутиб турган совуқ бўрон бу нозик ҳилқатни айни оламни муаттар исга тўлдирадиган палласида нобуд  қилмаса  бўлгани.  Энди дайдилардек изғишни бас қилиб, уйда ўтиришим керак экан. Ўғлимнинг оиласи жар ёқасига келиб қолганга ўхшайди" У кечқурун Сарафрозни олдига чақирди. Унга саёҳатдан олиб келгани—асл дурдан ясалган қимматбаҳо маржонни ҳадя қилди. Келинининг кўзи порлаб кетганини кўриб, ўзи чандон қувонди. —Раҳмат, меҳрибон ойижоним. Бунақа тақинчоқни ҳали ҳеч кимда кўрмаганман! У қайнонасининг юзидан ўпиб қўйди. Яхшиям борсиз. Салтанат келинидан Нигора ҳақида сўрамоқчи бўлди, аммо унинг боланикидек покиза нигоҳларига қараб фикридан қайтди. Мавриди билан Нигоранинг ўзи билан гаплашишни дилига тугиб қўйди. *** Нигора учун янги касби айни муддао эди. Тинч бир муҳит. Тотли таомлар, ширингина болакай ва унинг уқувсиз онаси. Зиёднинг ўзи бир олам. У кириб келса, уй ёришиб кетади. Салтанат келди-ю баъзи ноқулайликлар бошланди. Нигора аввал бошданоқ аёл уни ёқтирмаганини сезди. Кейин унинг келинига нисбатан чексиз меҳрини ҳам ҳис қилди. Шунда қайнонасини эслади. У шўрлик ҳам ҳамиша Нигора томонда бўларди. Бой бўлмаса ҳам, қалби олтин эди. Соддагина, ювошгина. Ҳозирги ақли бўлганда эди сира ҳам ажрашмаган бўларди эри билан. Аммо тақдир эмас эканда. Бўлар бўлмасга аразлаб уйига боргани-ю акаларига эрини дўппослатганини эсласа ҳамон  уятдан ерга кириб кетай дейди. Болалик чоғи  ёз ойларида ҳовлисига капалаклар келиб қолар, ортидан қувиб чарчамасди қизалоқ,  ўйлаб қараса, ҳозир шу аҳволда экан. Фақат энди умр гулзоридан капалак эмас, бахт излаяпди. Кейинги пайтларда хаёлига бот-бот ғалати ўйлар келиб қоляпди. Шу ҳовли жойларни ўзиники қилиб олса-чи? Ҳа, нима қилибди, унинг ҳам бахтли бўлишга ҳаққи бор. Ҳаёт ожизларни ёқтирмайди. Оғзидаги ошини олдириб қўядиганлар бунга ўзи айбдор. Ҳаёт доимий курашлардан иборат. Ҳаёт саҳнасида ғолиб бўлганлар бахтли яшайдилар, ютқазган ўзидан кўрсин! Зиёд ҳам унга бефарқ эмасга ўхшайди. Хотини бўлса  унинг олдида ёш болага ўхшаб қолади. Нигора ҳам ёш. У тенгилар орасида турмушга  чиқиб улгурмагани ҳам бор. Нигоранинг улардан фарқи ҳаёт вақтида эсини киргизиб қўйди, энди агар бахт қушини қўлга киритса, сираям қўйиб юбормайди. Аввалги олган сабоқлари умрининг охиригача етади. Давоми бор Феруза Салходжаева https://t.me/ijod_sehri21
255
11
Ўғрилар 14-қисм Қўнғироқ қилганди онаси одатдагидек тез жавоб берди. —Яхшимисан, болам? Зиёджон яхшимилар? Салтанатхон опамлар яхши юришган эканми, хабар олиб турибсанми? —Яхшиман, ойи. Ўзингиз яхшимисиз? Дадам тузукмилар? Сўрашган бўлди у. —Умартой яхшими? Қийналмаяпсанми? —Унга энага олдик, ойи, —деди у. Онаси сезгир аёл. —Нега хурсанд эмассан, болам, овозинг ғалати? Сарафрознинг йиғлагиси келди. —Ойи, негадир ёқмаяпди. Боламни менга бермаяпди. —Қанақа энага экан у? Ёшми? Қаердан топдинглар? —Билмадим, Зиёд акам топдилар. Шу —25-26 ёшларда. Лекин ухлаб олдим, ойи. Онаси жим бўлиб қолди. Кейин секин гап бошлади. —Битта болани ўзинг эплолмайсанми, қизим? Бошқа қиладиган ишинг бўлмаса? Тавба. Қайнонангни хабари борми? —Зиёд акам ўзим айтаман дегандилар. Сарафроз онасининг безовта бўлиб қолганини сезгандек бўлди. —Лекин қийналяпман. Бундан ўзим қараганим яхши эди. Онасига жон битди. —Унда уйига рухсат бериб юбор. —Зиёд акамга нима дейман, ўзи ялиниб зўрға олдирдим-ку!. —Сен қиз жинни бўлиб қолибсан. Энагага бадо борми!? Интернет кўравериб, томинг кетиб қолди сени, нима кўрсанг ҳавас қилаверасанми? Қайси ўзбек боласини энагага боқтирган? Ўнта бўлса ҳам, иши бошидан ёшиб ётган бўлса ҳам, далада кетмон чопса ҳам, боласини бағридан ташламаган бизнинг аёллар. Тавба... —Ойи, энди нима қиламан? —Жавобини бериб юборасан, нима қилар эдинг. Сарафроз "Хўп", деди-ю журъат қилолмади. Ана-мана дегунча ўн кун ўтиб кетди. *** Нигора умри бино бўлиб бунақа чиройли уйни кўрмаганди. Дид билан солинган иморатнинг хоналари катта-катта эди. Зиёд ажойиб жуфт экан. Аёлини ёш боладек авайлашини кўриб ҳаваси келди. Қўлидан бир иш келмайдиган хотини бирам шалвираган эканки, анқайиб, оғзини очиб туриши одамнинг ғашини келтираркан. Тавба, шундай омадли, ўктам йигитнинг аёли лаллайган, оғзидан гапи тушиб кетадиган содда қиз бўлса?! Нигора умрида бола боқиб кўрмаган бўлса ҳам, интернет титиб болакайни парвариш қила бошлади. У болани аравачага солиб, сайрга чиқар, тоза ҳавога чиққан чақалоқ бир зумда ухлаб қолар, Нигора ҳам боғ четидаги ҳарракка ўтирганча телефонини титкилаб, бемалол дам оларди. Унга ҳозирги иши кун сайин ёқиб бораётган эди. Айниқса, Зиёд келса юраги ҳапқириб кетар, унга ўғлини кўрсатиб, ҳар куни бир янгилик улашарди. —Вой, буни кулишини қаранг! —Бугун икки соат тоза ҳавода юрганмиз! —Биз чўмилдик, қаранг, оппоққина бўлибмизми? Чўмилтираётсам тоғоранинг четини маҳкам ушлаб олади, пишиққина бу! Зиёд қувониб кетади. Кейин Нигорадан сўрайди. —Нима ейсизлар? Сарафроз суҳбатга аралашгани ҳадди сиғмай туради. Борган сари ўғлидан ҳам, эридан ҳам узоқлашаётганини сезади, аммо журъати етмайди. Нигора пайтдан фойдаланиб қолади. —Табака ейлик. Тушликка маромига етиб пишган қовурилган жўжа етиб келади. *** —Ойимлар келишаётган экан, мен аэропортга олиб келгани кетяпман, —деди Зиёд эрталаб. —Тайёргарлик кўриб қўярсан. — Мастура опани чақиртириб берасизми? —деди у кўзи жавдираб. —Тавба, бола боқмасанг, бир жойда ишламасанг, битта уйни тозалаб ҳам ўтиролмайсанми? —деди Зиёд жаҳл билан. Нигора келди-ю бола тинчиди, унгача жонимдан тўйдирган эдинг. Сен ҳам нимадир иш қилишинг керакку бу уйда. Зиёд гапириб-гапириб йўлакка чиқди. Нигора қўлидаги болани эркалаб гапга аралашди. —Бемалол кетаверинг, Зиёд, ўзимиз амаллаймиз. Хавотир олманг, чиройли кутиб оламиз-а, Сарафроз Сарафроз бош ирғади. Ҳар доим келадиган қайнона-қайнотаси. Тўғриси, нима қилишни билмасди Бу сафар узоқроқ қолиб кетдилар. Балки, уйга меҳмонлар келар. Назарида, Зиёд ўзгариб қолгандек эди. Ундан кўпроқ нарса талаб қилаётган, бошқача бўлишини хоҳлаётгандек эди. Нигора чақалоқни ухлатиб, Сарафрозга уйларни йиғиштиришга ёрдамлашди, кейин иккиси қозонга овқат солдилар. Қолган таомларни— сомсадан тортиб пишириққача буюртма қилдилар. Салтанатхон келганда ҳамма нарса тахт бўлганди. Сарафроз қайнонасининг олдига югуриб бориб, маҳкам қучоқлаб олди. —Бирам соғиниб кетдим, ойижон. —Умартой яхшими? Қайнонасининг биринчи саволи шу бўлди. Давоми бор Феруза Салходжаева https://t.me/ayoldunyonitebratar
250
12
Ўғрилар 13-қисм Сарафроз уйига қайтди. Қайнонаси билан қайнотаси яна саёҳатга кетибди. У уйларни тозаламоқчи эди, эплолмади. Кечқурун Зиёддан боласига энага олиб беришини илтимос қилди. —Ойим айтяпдилар, иложи бўлса, ёши каттароқ, нафақага чиққан аёл бўлса, яхши бўларди. Ёшлар бетоқат деяпдилар. Зиёд унинг гапларига кулди. —Қари кампир болага қарайдими, ўзига қарайдими? Қизиқмисан? Ёш, меҳрибон, меҳнатсевар бўлгани яхши. Асабий кампирдан кўра. Сарафроз чиндан ҳам ҳали ёш бола эди. Соддагина, ишонувчан. —Тўғри айтасиз, —деди. Эртасига Зиёд тайёр турган энагани олиб келди. Сарафроз уни деразадан кўрди. Ёшгина, чиройли аёл эри билан гаплашиб, кулиб кириб келарди. —Ассалому алайкум! Салом берди у ўзидан беш-олти ёш катта қизга. —Яхшимисиз? —деди қиз ва гўдакка қўл узатди. —Шуми Умартой? Вой, бунинг ширинлигинии. Худди ўзингизга ўхшар экан, —деди. Бу гапни кимга айтганини англолмади Сарафроз. —Бу—Нигора. Умарнинг энагаси. Энди бемалол ухлашинг мумкин ойиси. Кулди Зиёд. Сарафроз бирдан боласини қизғаниб, Нигорага бергиси келмай қолди, хатто ичида энагасиз катта қилишга ҳам рози бўлаётган эди. Амма ғишт қолипдан кўчиб бўлган, эркалиги қимматга тушганди. Умрида бола боқиб кўрмаган Нигора уста мураббиялардек болани кўтариб ўз хонасига йўл олди, Сарафроз ортидан эргашиб кирди. Чақалоқнинг хонасида бола учун керак бўладиган ҳамма нарса муҳайё қилинган, энага учун ҳам ётоқ ўрни жойлаштирилган эди. Аёл болани анча вақт бағрига босиб турди, Сарафроз нима қилишини билмас, ўз туққан боласини тортиб олишга ҳам истиҳола қилаётган эди. У индамай ортига қайтди. Ўз хонасига борди. Ётоғига ўтирди, қўлига телефонини олди. Зиёд ҳам кўринмас эди. Ёстиққа бошини қўйиб, кўзини юмди. Чақалоқни топширсам, маза қилиб ухлайман, деб ўйлаганди, ётиб уйқуси келмади. Йиғласа, ҳам, бир дам тин бермаса ҳам ёнида бўлганида бехавотир эди. Жувон ўрнидан туриб, яна чақалоқ ётадиган хонага қараб юрди. Энага уни аллақачон тебранма беланчакка солган, энди эса бўтқа тайёрламоқчи бўлиб турарди. Сарафроз индамай ортига қайтди. Ошхонага тушди. Овқат тайёрлагиси келмади. Қорни очлигини ҳам, тўқлигини ҳам ҳис қилмаётган эди. Ҳовлидан Зиёднинг овози келди. —Овқат қилма, буюртма қилдим, ҳозир келади. Сарафрознинг юзи ёришиб кетди. —Нима еймиз? —Нигора ош яхши кўрар экан, чойхона палов келяпди. Сарафрознинг онгига бир лаҳзагина "Нега у яхши кўрган овқат?!" деган фикр келиб урилди. Зиёднинг ўзи унинг кўнглидан ёмон ўйни қувиб чиқарди. — Бугунча энагамиз меҳмон, айтганини қилиб турайлик. Сарафроз яна бир нарса сўраши лозим эди. "Уни аввалдан танийсизми? Қаердан топдингиз?" Эри ёлғон гапирмайди. Бунинг устига хиёнаткор ҳам эмас. Ҳар ҳолда Сарафроз аёл сифатида буни сезади. У болани топшириб тинчимаган, аксинча халоватини йўқотган эди. Бир кунда уйни ўзиники қилиб олган Нигора қандайдир эркин эди. У ошни ҳам ийманмай еди. Ора-орада аравачада ётган митти Умарни эркалаб қўйишга ҳам имкон топарди. Зиёд тушликдан кейин ишга кетди. Сарафроз уни кузатиб қайтгач, тўғри ётоғига йўл олди. Негадир, кўнгли сал тинчигандек эди. Ёстиққа бош қўйди-ю, ухлаб қолди. Чақалоқнинг йиғисидан уйғониб кетди. Ёнини пайпаслаб, боласини қидирди. Қўрқиб кетди. "Болам!" "Болам!" У хона ўртасида туриб олганча чақалоғи қаёққа кетган бўлиши, мумкинлигини эслай бошлади. Бирдан энага ёллаганлари ёдига тушди. Шошиб йўлакка отилди. Қўлида сўрғичли шиша кўтарган Нигора ошхонадан шошилмай чиқиб келарди. —Бола йиғлаяпди. Сарафрознинг овози зўрға чиқди. —Эшитдим. Бўтқасини тайёрлагани чиққандим. Бепарво жавоб берди Нигора ўз хонасига юраркан. Сарафроз ҳам беихтиёр эргашди. —Боламни беринг, —деди қўлини чўзиб. Нигора сокин, аммо қатъий овозда —Сиз юз-қўлингизни ювиб, овқатланиб олинг, унгача мен кашасини бериб, таглигини алмаштириб оламан, —деди. Сарафроз индамай хонани тарк этди. Олган тарбиясими, соддалигими, ёки ёшлиги боис Нигорага гап қайтара олмади. У овқатланишни истамади. Телефонини излаб хонасига кирди. Беихтиёр онасини эслади. Давоми бор Феруза Салходжаева https://t.me/ayoldunyonitebratar
343
13
No text...
335
14
🍃🌸🍃 Меҳрибонларим,бу гуллар сизга Қалбингиз ёруғ бўлиб юринг юзингиз қувонч порлаб турсин яқиним ❤️🍃 Реакция босган обуна
🍃🌸🍃 Меҳрибонларим,бу гуллар сизга Қалбингиз ёруғ бўлиб юринг юзингиз қувонч порлаб турсин яқиним ❤️🍃 Реакция босган обуначилардан ГУЗАЛ АЛЛОҲИМ рози бўлсин 🤲 ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄
550
15
sticker.webp
479
16
САЗАН БАЛИҒИНИ МАРИНОВКА ҚИЛИШ ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ayoldunyonitebratar
САЗАН БАЛИҒИНИ МАРИНОВКА ҚИЛИШ ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ayoldunyonitebratar
472
17
ОВҚАТЛАРНИ МАЗЗАЛИ ҚИЛАДИГАН БУЛЬОН ТАЙЁРЛАШ İlik suyak 4 kg Sabzi 2 ta Piyoz 2 ta Ukrop orqa tomoni 1 ta Lavr yaprogi 2 ta Q
ОВҚАТЛАРНИ МАЗЗАЛИ ҚИЛАДИГАН БУЛЬОН ТАЙЁРЛАШ İlik suyak 4 kg Sabzi 2 ta Piyoz 2 ta Ukrop orqa tomoni 1 ta Lavr yaprogi 2 ta Qizil shirin Paprika - 1 osh Qoshiq Qora muruch maydalanmagan - 1 ch qoshiq 16 litr suv Tuz 200 gr ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ayoldunyonitebratar
457
18
УЙ ШАРОИТИДА ДУХОВКАДА МАЗЗАЛИ ҚИЙМАЛИ ШАШЛИК ТАЙЁРЛАШ ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ayoldunyonitebratar
УЙ ШАРОИТИДА ДУХОВКАДА МАЗЗАЛИ ҚИЙМАЛИ ШАШЛИК ТАЙЁРЛАШ ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ayoldunyonitebratar
429
19
КИШГА ГЎШТЛИ ИКРА ТАЙЁРЛАШ Керакли масаллиқлар: • Қизил булғор қалампири • Ўсимлик ёғи • Пиёз • Қийма • Бақлажон • Кўкатлар •
КИШГА ГЎШТЛИ ИКРА ТАЙЁРЛАШ Керакли масаллиқлар: • Қизил булғор қалампири • Ўсимлик ёғи • Пиёз • Қийма • Бақлажон • Кўкатлар • Паприка • Помидор • Қизил сабзи • Туз ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ayoldunyonitebratar
457
20
ҚИШГА ХОМ АЧИЧУК ТАЙЁРЛАШ Махсулотлар Помидор -2 кг Кизил болгор аалампири-1 кг Яшил болгор аалампири-1 кг Пиез-3 бош Карам ф
ҚИШГА ХОМ АЧИЧУК ТАЙЁРЛАШ Махсулотлар Помидор -2 кг Кизил болгор аалампири-1 кг Яшил болгор аалампири-1 кг Пиез-3 бош Карам фиолетов яримта Карам ок яримта Усимлик еги-150 гр Туз -2 ош кошик табга кура Уксус70%. 05 чой кошик 1 литр банкага Аччик калампир табга кура Кукатлар ( аашнич укроп) -1  бог Бодринг 1 кг.  Тайерланиши. Майдалаб тугралган сабзавотларри устига туз усимлик еги солиб яхшилаб аралаштирамизва 20 -30 мин куямиз соки  чикади Стериланган банкаларга тайер майдаланган сабзавотларри солиб  устига  сокини.  солиб.  кришкасини куямиз.  Идишни тайига сочик куйиб бонкаларни жойлаштириб куямиз устидан совуу сув куямиз  Оловни екиб. уртача оловда 40 минут кайнатамиз  Сунг банкаларни огзини  олиб уксус. эссенциямини солиб чикамиз кришкасини каттик.  епиб  банкаларни. тескари килиб устини иссик сочик бн ураб куямиз 3 кунгача ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄ https://t.me/ayoldunyonitebratar
456