HUDUD 24
Open in Telegram
⚡️Тезкор хабарлар. 🔞КАТТАЛАР УЧУН! 🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз! Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀 бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз @hudud24admin
Show more1 479
Subscribers
-124 hours
-137 days
-6630 days
Posts Archive
1 477
#АНА_ХОЛОС
⚡️Тошкент шаҳри 2050 йилга бориб 50°C иссиқ бўлиши мумкин, дунёдаги энг иссиқ 2-пойтахтга айланиши мумкинакан.😨
👉🏻🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴
https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
1 477
+2
Зафаробод ҳокими хизмат автомобилида ЙТҲга учради
Манбаларга кўра, хизмат автомобили рулда ҳокимнинг вояга етмаган ўғли бўлган. Ҳодисада ота-бола жароҳат олган.
30 август куни Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокими Ғайратжон Эшпўлатовга бириктирилган KIA Seltos русумли хизмат автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учрагани айтилмоқда.
Автомобиль катта юк машинасининг орқа қисмига урилган. Рулда ҳокимнинг мактабда таҳсил оладиган вояга етмаган ўғли бўлгани маълум қилинган.
Ҳодиса оқибатида ота-бола тан жароҳатлари олган. Улар дастлаб Зафаробод туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Аҳволи оғирлиги сабаб кейинчалик Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах вилояти филиалига етказилган.
Батафсил 👉 @hududd
1 477
❗️Бугундан Тошкент автобусларида йўлкирани чиқиш биланоқ тўлаш шарт
1 сентябрдан Тошкентдаги брутто-шартнома асосида ишлайдиган автобусларда йўловчилар йўлкирани автобусга чиқиши биланоқ тўлаши керак.
💳 Тўлов транспорт ёки банк картаси, смартфон, NFC, QR ва бошқа электрон усуллар орқали валидаторда амалга оширилади.
Йўлкира тўланмаса ёки тўлов тасдиқланмаса, йўловчи чиптасиз юрган ҳисобланади.
Назоратчилар энди йўлкира чекини автобус салонида ҳам текшириши мумкин.
Чиптасиз юрганлик учун амалдаги жарима — 44 минг сўм. Уни 220 минг сўмга ошириш таклиф қилинган.
Батафсил 👉 @hududd
1 477
🇳🇵 Непалдаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 600 нафардан ошди
Осиё мамлакати полициясининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳозиргача 616 нафар жасад топилган. Шунингдек, 2301 киши жароҳат олгани ва қутқариб қолингани қўшимча қилинган.
Қутқарув ишларида хавфсизлик кучларининг 15 мингдан ортиқ ходими иштирок этмоқда. Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, азият етган ҳудудларга 100 минг доллар маблағ ажратилган.
Батафсил 👉 @hududd
1 477
#тезкор #тарқатинг
❌ Правага имтиҳон топширадиганлар диққатига!
Айтилишича, имтиҳон маркази бугундан ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон қабул қилишни вақтинча тўхтатган.
⚠️ Имтиҳон топширмоқчи бўлганлар боришдан олдин аниқлаштириб олишлари тавсия этилади.
Яқинларга ҳам тарқатиб қўйинг.
Батафсил 👉 @hududd
1 477
+8
❗️Бу йилги Мустақиллик байрами ижтимоий тармоқларда чин маънода портлади!
Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқи, байрам сценарийси ва саҳнадаги чиқишларга фойдаланувчилардан жуда катта, самимий ва кучли реакция бўлди.
Изоҳларни ўқиб, бир нарса аниқ кўринади: одамлар байрамни шунчаки томоша қилмади — уни ҳис қилди.
Минглаб изоҳлардаги умумий кайфият эса бир хил — ҳайрат, ҳаяжон ва фахр.
Айниқса, Президент нутқидаги фикрлар кенг муҳокама қилинди. Кечаги тарих, бугунги ислоҳотлар ва келажакка ишонч уйғунлашган нутқ кўпчиликда унутилмас таассурот қолдирди.
Истиқлол тантанаси саҳнада ўзгача руҳда ўтди. Байрамнинг ижтимоий тармоқлардаги акс-садоси эса бундан ҳам баланд бўлди.
Бу шунчаки интернетдаги изоҳлар эмас. Бу — Мустақиллик байрами халқ қалбида уйғотган туйғулар, ҳаяжон ва фахрнинг акс-садоси.
Батафсил 👉 @hududd
1 477
⚡️⚠️ Чироқчида ногиронлиги бўлган эркак шафқатсизларча калтаклангани акс этган видео тарқалмоқда 😨
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида техника устачилиги билан шуғулланувчи, ногиронлиги бўлган эркакнинг оила аъзолари кўз ўнгида шафқатсизларча калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.
Воқеага нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Бироқ инсонни бундай шафқатсизларча калтаклаш ҳар қандай ҳолатда ҳам оқланмайди.
Ҳолат тегишли органлар томонидан тезкор ўрганилиб, айбдорларга нисбатан қонуний чора кўрилишини кутамиз.
Батафсил 👉 @hududd
