en
Feedback
وَذَڪِّـرْ | Vazakkir

وَذَڪِّـرْ | Vazakkir

Open in Telegram
380
Subscribers
-124 hours
-67 days
-1630 days
Posts Archive
Аёл киши саййидул-истиғфорда «ва ана абдук» дейдими ёки «ва ана аматик»? 📰Аёл киши саййидул-истиғфор дуосини ўқиётганда: «ва ана аматик» (ва мен Сенинг чўрингман) деб айтади. 🤩аълумки, саййидул-истиғфор дуосида шундай лафз келган: «Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана абдук...» (Эй Аллоҳим, Сен менинг Парвардигоримсан, Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратдинг ва мен Сенинг ‘қулингман’...) ◾️Демак, эркак киши ушбу дуони ўқиганда «ва ана абдук» (ва мен Сенинг қулингман), аёл киши эса «ва ана аматик» (ва мен Сенинг чўрингман, (Сенинг аёл бандангман / Сенга қул бўлган аёлман) деб айтиши энг тўғри ва муносиб (одобдан)дир. ➡️Модомики аёл киши ҳам «ва ана абдук» деса, бунинг ҳам зарари йўқ. Чунки бутун инсоният — эркагу аёл баробар Аллоҳ таолонинг бандалари ва қулларидир. Бу маънода масала кенг. Бироқ аёл киши ўз аёллик жинсини ифода этувчи лафзни қўллаб, «ва ана аматик» дейиши жоиздир. 🎙Шайх Саъд Хослаан ❤️ 🌐Vazakkir // #Саййидул_истиғфор

🧎Ҳаром эвазига фазилатга эришиб бўлмайди 🤩амозда биринчи сафда туриш ва унга интилиш жуда ҳам улкан фазилатли савобли амал. 🤩ироқ баъзи кишилар ана шу савобга эришиш иштиёқида одамларни туртиб-суртиб, елкаларидан ҳатлаб ўтиб, бошқа намозхонларга озор беришади. Ваҳоланки, биринчи сафга ўтиш фазилат (савобли амал) бўлса, мусулмонларга озор бериш ҳаромдир. 🎙Шайх Абдурраззоқ ал-Бадр 🌱 🌐Vazakkir // #Намоз_oдоблари!

❓ #Савол: Юрак (❤️) смайлигидан фойдаланишнинг ҳукми қандай? ⚪️Жавоб: Одамлар орасида юрак смайлигидан фойдаланиш кенг тарқалган. Гарчи Қуръон ва Суннатда бунга оид бирор очиқ далил учратмаган бўлсам-да, буни мубоҳ (рухсат этилган) ишлардан деб ҳисоблайман. 🤩ҳтимол, бу одат бизга Ғарбдан кириб келгандир... Нима бўлганда ҳам, оддий юрак ёки ўқ санчилган юрак тасвирларини ишлатишнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам. 🎙Шайх Мустафо ал-Адавий 🌱 🌐Vazakkir // #Смайлик_ҳукми

❓ #Мавлуд куни тайёрланган таомлар ва сўйилган жонлиқлардан ейиш жоизми? 🤩авол: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлуди (туғилган куни) муносабати билан сўйилган жонлиқларнинг гўштини ейиш жоизми? ▪️Жавоб: Йўқ, бу бидъатдир. Бу асли йўқ бўлган тўқиб чиқарилган байрам ҳисобланади. Шундай экан, бундай бидъат маросимлари учун сўйилган жонлиқ ҳам, пиширилган таомлар ҳам ҳаромдир, (улардан ейиш жоиз эмас). 🤩унки бу ишлар фақатгина ана шу бидъатни тирилтириш ва улуғлаш мақсадида қилинади. Демак, бу кунда уларнинг йиғинларида иштирок этиш, таомларидан татиш ва сўйган жонлиқларидан ейиш мумкин эмас. Сабаби, сизнинг бу ҳаракатингиз уларни руҳлантиришга, бидъат ишларига ёрдам беришга ва бу ношаръий амални маъқуллашга кириб қолади. 🎙Шайх Солиҳ ал-Фавзон 🌱 🌐Vazakkir // #Мавлуд_таоми

#Мавлуд: Нега Расулуллоҳ вафот этган кунини нишонлаймиз !? 🎙 Шайх Усмон ал-Хомийс айтади: Мавлудни нишонлаш масаласига беш жиҳатдан назар солиш лозим:⬇️ 🍁Суннатда йўқ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг туғилган кунларини нишонлаганлари тўғрисида на саҳиҳ, на заиф ҳадисда бирон далил йўқ. ♐️Шунингдек, бу амал Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али каби саҳобалар, тобеинлар, Умавийлар ва Аббосийлар даврида ҳам учрамайди. Улар яхшиликка энг ҳарис инсонлар бўлсалар-да, агар мавлидни нишонлаш яхши амал бўлганида, албатта, биздан олдин улар буни қилган бўлар эди, (Аллоҳ улардан рози бўлсин). 🍁Диннинг камол топгани: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ ва жаннатга етказувчи ҳар қандай амални сизларга буюрдим, Аллоҳдан узоқлаштирувчи ва дўзахга яқинлаштирувчи ҳар қандай нарсадан сизларни қайтардим.» Демак, мавлудни нишонлаш хайрли амал бўлганида, Росулуллоҳ 🤍 бизга буни албатта баён қилган бўлар эдилар. 🍁Туғилган сана аниқ эмас: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари аниқ-равшан маълум эмас. Уламолар бу борада етти ёки саккиз хил фикр билдирганлар. Кўпчилик рабиъул-аввал ойининг 12-чи куни деб айтса-да, бу фикр қатъий далил(лар)га асосланмаган. 🍁12-рабиъул аввал — вафот кунлари: Сийрат ва ҳадис уламолари ижмосига кўра, Пайғамбаримиз 🤍 12-рабиъул аввал, душанба куни вафот этганлар. ♐️Шундай экан, бу кунни байрам қилиш — гўё у зотнинг вафотларини нишонлаётгандек бўлиб қолади. Валъийаъзу-биллааҳ. (Вафот кунини байрам сифатида нишонлаш тўғри бўладими.?) 🍁Ҳақиқий муҳаббат – эргашишда: Росулуллоҳ 🤍га (бўлган) муҳаббат уларнинг туғилган кунини нишонлашда эмас, балки (ҳар куни) суннатларига эргашишда намоён бўлади. Набий алайҳиссаломни ҳақиқатан яхши кўрган киши у зотни йилда бир кун эмас, балки ҳар куни зикр қилади ва суннатларига амал қилади. Худди онага яхшилик қилиш “Она куни”дагина эмас, балки ҳар куни бўлиши керак бўлганидек, Росулуллоҳ 🤍га муҳаббат ҳам доимий бўлиши шарт, вақтинчалик, баъзи кунларга хосланган ҳолда эмас..!
❓🤩/ Энди сизга савол.. 1⃣Агар 12-рабиъул аввал вафот куни бўлса — унда аслида нимани нишонлаяпмиз..!? 2⃣Мавлуд: туғилиш байрами деймиз, аслида эса вафот куни эмасмикан..!? 3⃣Нега Росулуллоҳ 🤍 вафот этган кунини байрам қиламиз? 4⃣Агар ҳақиқий муҳаббат бўлса! нима учун уни бир кунга чегаралаймиз...? Ўзимизга савол бермаймизми…?❤️
🎙Шайх Усмон ал-Хомийс ❤️ 🌐Vazakkir // #Мавлуд_бидъатдир!

#Мавлуд: Нега Расулуллоҳ вафот этган кунини нишонлаймиз !? 🎙 Шайх Усмон ал-Хомийс айтади: Мавлудни нишонлаш масаласига беш жиҳатдан назар солиш лозим:⬇️ 🍁Суннатда йўқ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг туғилган кунларини нишонлаганлари тўғрисида на саҳиҳ, на заиф ҳадисда бирон далил йўқ. ♐️Шунингдек, бу амал Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али каби саҳобалар, тобеинлар, Умавийлар ва Аббосийлар даврида ҳам учрамайди. Улар яхшиликка энг ҳарис инсонлар бўлсалар-да, агар мавлидни нишонлаш яхши амал бўлганида, албатта, биздан олдин улар буни қилган бўлар эди, (Аллоҳ улардан рози бўлсин). 🍁Диннинг камол топгани: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ ва жаннатга етказувчи ҳар қандай амални сизларга буюрдим, Аллоҳдан узоқлаштирувчи ва дўзахга яқинлаштирувчи ҳар қандай нарсадан сизларни қайтардим.» Демак, мавлудни нишонлаш хайрли амал бўлганида, Росулуллоҳ 🤍 бизга буни албатта баён қилган бўлар эдилар. 🍁Туғилган сана аниқ эмас: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари аниқ-равшан маълум эмас. Уламолар бу борада етти ёки саккиз хил фикр билдирганлар. Кўпчилик рабиъул-аввал ойининг 12-чи куни деб айтса-да, бу фикр қатъий далил(лар)га асосланмаган. 🍁12-рабиъул аввал — вафот кунлари: Сийрат ва ҳадис уламолари ижмосига кўра, Пайғамбаримиз 🤍 12-рабиъул аввал, душанба куни вафот этганлар. ♐️Шундай экан, бу кунни байрам қилиш — гўё у зотнинг вафотларини нишонлаётгандек бўлиб қолади. Валъийаъзу-биллааҳ. (Вафот кунини байрам сифатида нишонлаш тўғри бўладими.?) 🍁Ҳақиқий муҳаббат – эргашишда: Росулуллоҳ 🤍га (бўлган) муҳаббат уларнинг туғилган кунини нишонлашда эмас, балки (ҳар куни) суннатларига эргашишда намоён бўлади. Набий алайҳиссаломни ҳақиқатан яхши кўрган киши у зотни йилда бир кун эмас, балки ҳар куни зикр қилади ва суннатларига амал қилади. Худди онага яхшилик қилиш “Она куни”дагина эмас, балки ҳар куни бўлиши керак бўлганидек, Ш Росулуллоҳ 🤍га муҳаббат ҳам доимий бўлиши шарт, вақтинчалик, баъзи кунларга хосланган ҳолда эмас..!
❓🤩/ Энди сизга савол… 1⃣Агар 12-рабиъул аввал вафот куни бўлса — унда аслида нимани нишонлаяпмиз..!? 2⃣Мавлуд: туғилиш байрами деймиз, аслида эса вафот куни эмасмикан..!? 3⃣Нега Росулуллоҳ 🤍 вафот этган кунини байрам қиламиз? 4⃣Агар ҳақиқий муҳаббат бўлса! нима учун уни бир кунга чегаралаймиз...? Ўзимизга савол бермаймизми…? ❤️
🎙Шайх Усмон ал-Хомийс ❤️ 🌐Vazakkir // #Мавлуд_бидъатдир!

📌Агар шариатда бўлганида, биринчи ўзимиз қилардик! — Мавлуд борасида ҳолис насиҳат: (Шайх ибн Боз роҳимаҳуллоҳ мавлуд ҳақида гапирар экан, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чексиз муҳаббатдан кўзларига ёш олиб шундай дейди) ♐️Аллоҳ гувоҳ, Аллоҳ гувоҳки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз учун ўзимиздан, молу жонимиз ва фарзандларимиздан-да суюклироқдир! ☝️Валлоҳи, агар мавлуд нишонлаш шариатда бор бўлганида эди, унга биринчилардан бўлиб ўзимиз шошилган, одамларни ҳам унга чорлаган ва бу ҳақда китоблар (мақолалар) ёзган бўлардик. Аммо Росулуллоҳ 🤍 буни (шариат) қилмадилар, саҳобалар ҳам буни қилишмади... ☝Аммо бугун, ким одамларни ўрганиб қолган одатларидан қайтарса, ўша уларга душман бўлиб кўринмоқда...
🔇🤩асиҳат: Пайғамбаримиз 🤍га бўлган ҳақиқий муҳаббат У зот буюрмаган маросимларни (пайдо) қилишда эмас, балки суннатларига эргашишда намоён бўлади.
🎙Аллома Шайх ибн Боз 👑 🌐Vazakkir // #Мавлуд_бидъатдир

sticker.webp0.01 KB

🔻#Мавлуд — Муҳаббат Эмас, бидъат-ми...❤️ 🔇Азҳарнинг залолатга кетган шайхларидан бири (Аллоҳ уни ҳидоят қилсин) айтади: 📰Аллоҳга қасамки, агар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мени мавлудимни (туғилган кунимни) нишонламанглар» десалар-да, биз у зотга яхши гумон қилиб, «Ҳақларидан воз кечиб камтарлик қиляптилар» деб ўйлаб – барибир нишонлаган бўлардик. ❗️Ҳатто агар “Мавлудимни нишонламанглар” деган очиқ ва қатъий далил (шариат ҳукми) келган бўлса ҳам, агарчи Набий 🤍, ўзлари шундай таъкидлаган бўлсалар ҳам — биз барибир нишонлаймиз ва далилга қарши чиқамиз! ❤️.. ❗️(Наъузу–биллааҳ, бу қандай залолат..!?) 🔘Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатига қайтиш: 🤩айғамбаримиз 🤍 айтадилар: менинг суннатимга ва мендан кейин келадиган рошид, ҳидоят топган халифаларнинг суннатларига маҳкам ёпишинглар! Ва Унга озиқ (энг маҳкам) тишларингиз билан қаттиқ ёпишиб олинглар. 🉐Янги чиқарилган ишлардан эҳтиёт бўлинглар! Чунки ҳар бир янги чиқарилган иш — бидъатдир, ҳар бир бидъат — залолатдир, ва ҳар бир залолат — дўзахдадир..." 📚 Абу Довуд, Термизий ривоятлари, ҳадис саҳиҳ ҳасан. 🤩/ Ҳақиқий муҳаббат — итоатда! 🩵Vazakkir / #Мавлуд_бидъатдир

Сизни Ҳеч Ким Танимаслигидан Хавотирдамисиз? 🤎​ Имoм Ибн Касийр 🌱 “Ал-Бидоя ван-Ниҳоя” асарида жуда таъсирли бир воқеани зикр қилади… 📰🤩киши айтади: Ҳижрий 21-йили, Наҳованд жангида мусулмонлар (катта) ғалабага эришдилар. Бу хабарни етказган башоратчи ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳузурларига келди. ​ 🤩мар 🌱 биринчи бўлиб қўшин қўмондони Нуъмон ибн Муқрин ҳақида сўрадилар. Чопар эса (маҳзунлик билан): "У шаҳид бўлди", — деб жавоб берди. Умар 🌱 йиғладилар ва яна сўрадилар: ​❓🤩на кимлар шаҳид бўлди? ​ Чопар бирма-бир санаб: "Фалончи, фалончи ва яна фалончилар..." Улар ҳамма танийдиган, эл орасида машҳур (шарафли) инсонлар эди, деди. Умар 🌱 "Яна кимлар?" — деб сўрашда давом этдилар. Шунда чопар: ▪️​Ва яна кўпчилик (оддий одамлар) шаҳид бўлди, лекин уларни Умар танимайди..." — деди. 🤩у гапни эшитган Халифа янада қаттиқроқ йиғладилар. Кўз ёшлари соқолларини ҳўл қилган ҳолда, (тарихга муҳрланувчи) ушбу сўзларни айтди: ✍️🤩ларни Умар танимаса нима қилибди? Ахир Умарнинг Робби уларни танийди-ку! Аллоҳ уларни шаҳидлик билан икром қилибдими, демак улар Олий Зот ҳузурида қадрлидирлар...”
P.s/ 🤩асиҳат: Баъзан инсонлар дин ва иймон йўлида қилаётган хизматларингизни кўрмаслиги, чеккан заҳматларингизни ҳис қилмаслиги мумкин... Аммо қалбингиз асло ўксинмасин, бутун вужудингиз билан хотиржам бўлинг! Одамлар унутса-да, Аллоҳ таоло ҳар бир фидокорлигингизни кўриб, билиб турибди. Бандалар билмаган ўша яширин амалларингиз учун Буюк Роббингиз сизни албатта Ўзининг гўзал ва беқиёс мукофотлари билан сийлайди...
🌐Vazakkir // #Ибрат / #Ихлос

🔻ТИЛДА АЙТИЛГАН ИСТИҒФОРНИ БЕФОЙДА ДЕБ ЎЙЛАМАНГ! 📰Тавба ва истиғфор: Уларнинг фарқи нимада? 📖Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Биз бир мажлиснинг ўзида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 70 мартадан ортиқ Аллоҳга истиғфор айтиб, тавба қилганларини санар эдик». ❓Хўш, тавба билан истиғфорнинг ўртасида қандай фарқ бор? ◾️Тавба — бу қалб амалидир. У қилинган гуноҳга чиндан пушаймон бўлиш, уни бутунлай тарк этиш ва қайта қилмасликка қатъий аҳд қилишдан иборатдир. ◾️Истиғфор эса — тил амалидир. У тилда Аллоҳдан кечирим сўраш («Астағфируллоҳ» дейиш) билан адо этилади. Одатда, мўмин банда ҳам тавба қилиб, ҳам истиғфор айтади. Бундай ҳолатда Аллоҳ таоло унинг гуноҳини икки сабабга кўра — ҳам қалбидаги тавбаси, ҳам тилидаги истиғфори туфайли мағфират қилади. ▪️Аммо баъзан инсон гуноҳдан тўлиқ тавба қилмаган (яъни, қалбида пушаймонлик ва уни қайта қилмаслик аҳди тўлиқ шаклланмаган) ҳолида ҳам тилида истиғфор айтиши мумкин. Шундай пайтда Аллоҳ таоло Ўз фазлу марҳамати билан, гарчи банданинг тавбаси мукаммал бўлмаса-да, фақатгина истиғфори сабабли унинг гуноҳларини кечириб юбориши мумкин. Бу Аллоҳнинг чексиз раҳматидан-дир, У Зот Ўзи хоҳлаган бандасига истаган яхшилигини ато этур. ➡️Демак, истиғфор тавбадан бошқа нарсадир. Истиғфор — бу тилнинг (доимий равишда) «Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ» калимасини айтишидир. 🤲Дин бизга нафақат гуноҳ қилганда, балки ибодатларни ичида ҳам истиғфор айтишни буюради. Масалан, намозда икки сажда ўртасида Аллоҳдан мағфират сўрашимиз алоҳида таъкидланган бўлса, намозни тугатгандан сўнг (дарҳол) уч бор «Астағфируллоҳ» дейишимиз суннатдир. ↔️Бир сўз билан айтганда, истиғфор тавбанинг ажралмас бир қисмидир, лекин баъзида унинг ўзигина гуноҳларнинг ўчирилишига мустақил сабаб бўла олади.
📖 Хулоса: Тавба қалб амали бўлса, истиғфор тилнинг амалидир. Гоҳида чин тавбага етиша олмасак-да, Аллоҳ тилдаги истиғфоримиз сабаб бизни кечириб юборади...
🎙Шайх Абдуссалом Шувъайр ❤️ 🌐Vazakkir // #Тавба / #Истиғфор

🔻Ғазабни Енгишнинг 7 Қоидаси:⬇️ (Жаҳлингиз чиққанида ушбу 7 нарсани эсланг...) 🎙 Шайх Муҳаммад Садҳан айтади: 📰🤩нсонни энг кўп хато ва пушаймонликка олиб келадиган ҳолатлардан бири бу – ғазабдир. 🤩аҳл келганда ўзни жиловлаб, аччиқ пушаймонликдан сақланишнинг 7 оддий ечими: 1⃣Истиоза айтиш (Аллоҳдан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраш, «Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм» дейиш). 2⃣Жим туриш (жаҳл чиққанда тилни тийиб, бирор сўз гапирмаслик). 3⃣Ўтириб олиш (тик турган ҳолатда бўлса ўтириб олиши, яъни: холатни ўзгартириш). 4⃣Парво қилмаслик (ғазабни қўзғатадиган сўз ёки ҳолатни эшитмасликка, кўрмасликка олиш). 5⃣Таҳорат олиш |6⃣Намоз ўқиш. 7⃣Аллоҳнинг ҳузуридаги ажр мукофотни эслаш. 📖 Аллоҳ таоло Қуръонда Ўзининг суюкли бандаларини мақтаб шундай марҳамат қилади: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни яхши кўради» (Оли Имрон сураси, 134-оят). ⚪️Пайғамбаримиз 🤍 эса бу ҳақда шундай хушхабар берганлар: «Кимки ғазабини сочишга қодир бўла туриб уни ютса, Аллоҳ таоло уни (Қиёмат кунида халойиқ олдида) чақириб, унга ҳури айнлардан хоҳлаганини танлаш ихтиёрини беради». 🎙Шайх Абдулазиз ибн Муҳаммад Садҳан 🌐Vazakkir // #Ғазаб / #Насиҳат

🔻#ЖУМА Намозига Эрта Бориш Фазилати: (Бир қадам учун бир йиллик савоб) ⚪️Шайх Абу Исҳаақ ал-Ҳувайний роҳимаҳуллоҳ айтадилар: 📰Мен, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, ҳадислари орасида бу амалга ўхшаш улуғ (фазилатли) ҳадисни билмайман. Ва бу — Жума куни ҳақида айтилган, бўлиб: 🤩Росулуллоҳ 🤍 шундай деганлар: Ким (Жума куни) ғусл қилдириб, ўзи ҳам ғусл қилса, Эрта чиқиб, илгарилаб борса, Юриб пиёда борса (яъни, ҳайвон ёки маркабга минмасдан), Имомга яқин ўтирса, ва сўзламасдан, диққат билан Хутбани тингласа — унга ҳар бир қадами учун бир йиллик рўза ва қиём(тунги намоз)нинг савоби ёзилади.
💜💜 ҲАДИСДА Зикр Қилинган Беш Шарт: қуйидагича 1⃣Ғусл қилдириш ва ўзи ҳам ғусл қилиш. 2⃣Эрта чиқиш, 3⃣Пиёда бориш, 4⃣Имомга яқин ўтириш, 5⃣Хутбани тинглаб, беҳуда гап-сўз қилмаслик. ℹ️Эндиликда ўйлаб кўринг: Ҳар бир қадамингиз учун Аллоҳ Таоло бир йиллик ибодатнинг ажрини ёзади! ▪️Бу соатларни ухлаб ёки бефарқлик билан зое қилманг. Эрта туринг, ғусл қилинг, ва Аллоҳнинг уйига аввалгилардан бўлиб боринг!
🎙 Шайх Абу Исҳаақ ал-Ҳувайний 👑 🌐Vazakkir // #Жума_ҳадиси #фазилат

ИБЛИС Намозхонни Қандай Қилиб Бенамозга Айлантиради..? 📰Фарз амаллар мустаҳаб (нафл) амаллар билан ҳимоя қилинади. Агар фарз намозларни тарк қилиб қўйишдан қўрқсангиз, равотиб (фарз намозларига тобе бўлган, улардан олдин ва кейин ўқиладиган суннат)ларга маҳкам бўлинг. Равотиб суннатларни қўлдан бой бермасликни истасангиз, мутлақ нафл (исталган вақтда ўқиладиган ихтиёрий) намозларга кўпроқ эътибор қаратинг. ▪️Шуни билинг-ки, намозлардан олдинги суннатларни тарк қилган одамнинг мутлақ нафллардан умуман насибаси бўлмайди. Шунингдек, фарз намозларини ташлаб қўйган одам, аслида, ундан аввал суннатларни ҳам ўқимай қўйган бўлади. Бу – ўзгармас қоидадир, атрофингизга боқиб, бунга ҳаётда ҳам амин бўлишингиз мумкин. ℹ️Инсон бирор қимматли нарсасини асрамоқчи бўлса, кенгроқ олиб, унинг атрофини ҳимоя девори билан ўраб чиқиши керак. Чунки душман бу девордан ўта олса ҳам, қисман, арзимас жойидан ўтади ва асосий қисмга зарар етказа олмайди. Шунинг учун ҳам инсон намоздан ниманидир йўқотса, аввал нафлларни йўқотади. ➡️Шайтон инсонни йўлдан уришда айнан шу усулдан фойдаланади: У бандани бирданига фарзларни тарк қилишга ундамайди, балки аввал мутлақ нафллардан тўсади. Бу тугунни ечгач, равотиб суннатларга ўтади. Суннатлар тугуни ечилгач, витр намозига ҳужум қилади. Витр ҳам қўлдан кетгач, энди навбат нимага келади? Иблис ўз имкониятига қараб, бандани тўғридан-тўғри фарз намозлардан тўсишга киришади. Бу – Иблиснинг маккор сиёсатидир. 🤲Бунга қарши Раббоний (Илоҳий) сиёсат билан жавоб қайтариш керак: шайтон инсонни ботил сари қандай изчиллик билан етакласа, инсон ҳам ўз нафсини Ҳақ йўлида худди шундай изчиллик билан тарбиялаши ва ҳимоялаши лозим. 🎙Шайх Абдулазиз ат-Торийфий 🌱 🌐Vazakkir // #Намоз / #Иблисмакри

«ВАҲҲОБИЙ» атамаси — Ҳақоратми ёки Мақтов..? 📰Ваҳҳобий... Хўш, бу сўз ўзи нима маънони англатади? Ушбу сатрлар муаллифини Аллоҳ раҳматига олсин, у нақадар гўзал айтган: 🤩гар Аҳмад йўлин тутган саналса «ваҳҳобий», 🤩қрорманки, мен ўшаман – айни ўша «ваҳҳобий...» ▪️Баъзи кимсалар жоҳилликлари сабаб бизни «ваҳҳобийлик» лақаби билан айблаб, камситмоқчи бўладилар. Аммо ҳақиқатга ва луғат қоидаларига теранроқ эътибор берсак, уларнинг бу «таънаси» асл моҳиятда айни мақтовга айланиб кетади... ▪️Нима учун дейсизми? Чунки «ваҳҳобий» сўзи тўғридан-тўғри Аллоҳга – У Зотнинг гўзал исмларидан бири бўлмиш «Ал-Ваҳҳоб» (чексиз неъматларни ато этувчи) исмига нисбат берилгандир. Бу ном билан аталиш, аслида, худди бир инсонни «Аллоҳнинг валийси» (дўсти) деб аташ билан тенгдир. 🔸Улар бизни масхара қиляпмиз деб ўйлайдилар, бироқ Аллоҳ таоло уларнинг қалб кўзларини кўр қилиб қўйгани сабабли, ўзлари англамаган ҳолда бизни улуғлаб, энг гўзал исмга нисбат бериб қўядилар... 🎙Шайх Носируддин Албоний 🌿 🌐Vazakkir // #Ваҳҳобийлик / #Раддия

#Эслатма / #Жума / #Ижобат_соати

СЕН КИМСАНКИ, АЛЛОҲ СЕНГА САЛАВОТ АЙТАДИ..!?Эй инсон, Аллоҳнинг сенга салавот айтмоқлиги нимани англатади, биласанми..? 〰️Сен кимсанки, Аллоҳ 🎬 сенга салавот айтса? –На сен Пайғамбарсан, –на отанг пайғамбар, –на сен пайғамбарлар авлодидансан... ❓Унда нима учун Аллоҳ сенга салавот айтади? Фақатгина сен Муҳаммад Мустафо ✨га салавот айтганинг учун.! ❤️ Аллоҳнинг бандасига салавот айтиши: бу – Раҳмати билан уни қўршаб олиши, – устига фазлини ёғдириши, ва – унинг исмини осмондаги улкан малаклар ҳузурида зикр қилиши демакдир..! Аллоҳ уни (саловат айтувчини) гўзал мақтовлар билан ёд этиб, шундай мақтов айтадики, бунга Жаброийл, Микоийл ва Исрофийл каби муқарраб фаришталар гувоҳ бўлади! Улар Аллоҳнинг Ўзи томонидан айтилаётган бу зикрни эшитадилар..! ➡️Фақат шунчаки… сен Пайғамбарга салавот айтганинг учун! Аллоҳ сенинг номингни, Пайғамбарга салавот айтганинг учун, малоика ила тўла осмонда тилга олади. ❗️Аллоҳга қасам, шунча шараф ва фазлни олишни қанчалик хоҳлайсан? Ихтиёр сенда: озайтир, ёки кўпайтир. Аммо Пайғамбарингга 🩷 кўпроқ салавот айт. 📿Агар Пайғамбаримизга салавот айтаётган инсон бу салавотларнинг таъсирини ҳис қилса эди, Кўз юмиб очгунча бу амални тарк этмас эди!! 💡Чунки ҳар бир салавотинг: – Аллоҳдан сенга ўнта салавот, – ўн марта раҳмат, – ўн марта осмондаги зикр ва мақтов билан қайтарилади! 🗂 Тасаввур қил: Бир мажлисда ўтирасан… Сен Пайғамбарга салавот айтяпсан, ва Роббинг томонидан сенга салавотлаар ёғиляпти… Бу қандай улуғ манзара! 🌸Эй азизим... Бу салавотларни камситма… балки уни кўпайтир… Зеро, сен Муҳаммадни 🩷 зикр қилар экансан – Аллоҳ сени зикр қилади..! 🎙Шайх Ҳасан Бухорий, ❤️. 🩵Vazakkir / #Жума / #саловат

Гуноҳлар Ризқни Тўсадими? 💬Савол: Шаръий матнларда гуноҳлар инсоннинг ризқига тўсиқ бўлиши ҳақида хабарлар келганми? ➡️Жавоб: Ҳа, ҳадиси шарифларда инсон ўзи қилган гуноҳи сабабли унга берилиши керак бўлган ризқдан маҳрум бўлиши айтилган. Бунда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Бу — гуноҳкор учун дунёнинг ўзидаёқ бериладиган бир жазодир. 📚Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Сизларга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз билан қилган касбингиз (гуноҳларингиз) сабаблидир» Шуро сураси, 30-оят. 🎙Шайх Солиҳ ал-Фавзон 🌿
📎Насиҳат: Агар ҳаётингиздан барака кўтарилганини, илм олишда ёки тоат-ибодатда оқсаётганингизни сезсангиз, сабабни ташқаридан эмас, ўзингиздан изланг. “Гуноҳлар нафақат чўнтакни, балки қалбни ҳам қашшоқлаштиради.” Хатоларга тавба қилиб, истиғфорни кўпайтиринг — шунда Аллоҳ таоло сизга ҳам моддий, ҳам маънавий ризқ эшикларини кенг очиб қўяди...
🌐Vazakkir // #Гуноҳ ва #Ризқ