cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА.

Онлайн кутубхона.Реклама хизмати мавжуд Каналга кирдингизми актив булинг.. Реклама учун https://t.me/+nq299nQGBp0xMDMy

Show more
Advertising posts
2 207
Subscribers
+1024 hours
-207 days
-5330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Туҳфа     Н_30 #Муаллиф_Баҳорим @Kichik_dunyoyim01 -Сен,сен мени айирибсанда Маржонамдан.Сени деб у азобда қийналяптиииии.Билардим,билардим у мени севади.Севгимизга ўз-ўзидан хиёнат қилмайди дегандим.Сен сабаб у мажбуран бошқасини бағридааааа.Сенннн сабабббб.... Воҳид бақириб бақириб урар экан,уч тўртта йигит келиб ажратиб олди.Воҳид уларнинг қўлидан чиқишга ҳаракат қилар,ҳали ҳам алами босилмаганди. * * -У ифлосни қаматиб юборсак қизимиз бахтсиз бўлиб қоладику.Аммо Нафосат ҳам унамаяпти. Бутун оила жам бўлиб Муҳсинни масаласини ҳал қилишарди. -Она мени бекор ушлаб қолдингизда ўзим уни бурда-бурда қилиб келардим. Нафосатни укасини кўзлари қизариб қўллари мушт бўлиб тугулди. -Болам сени қамалишингни ҳохламайман.Қалбим бурда-бурда бўлгани етади.Бу масалани уруш жанжал билан ҳал қилсак қизимни номи қора бўлгани қолади.Шунга тинчгина ҳал қилганимиз мақул. -Қанақа ўғил бўлди бу? Қанақа? Шунақа тарбия қилганмидим? Бир қизни номусини топтаб,турмушга чиқишга мажбур қилгин дея тарбия қилганмидим? Қачон? Қачон бу болани бойлик кўзларини кўр қилди экан? -Ойижон бўлди ўйламанг,сиқилаверманг касал бўлиб қоласиз. Муштарий ойисини маҳкам қучди. -Буни деб Маржонани оиласи ҳам бузилиб кетса нима қиламан? Қизим бечорани уч болали эркакка мажбурлаб бериб юборди.Энди энди кўникаётган пайти,бундай иш қилиб ўтирибди.Отаси ҳаёт бўлганда бу болани тўғри йўлга солармиди? Онайизор ўксиб,елкалари силкиниб силкиниб йиғларди... -Ҳабиб Наримонович буларни кўриб чиқмасангиз бўлмайди. Кийиб олган кофтаси тор ва олди очиқ Сафура Ҳабибни ён тарафига келиб туриб олди. Ҳабиб қоғозларга кўз югуртирган бўлдида Сафурага қаради. Сафура этибор тортиш учун ҳаракат қилаётганини Ҳабиб аллақачон сезиб бўлганди. -Сизга айтганман,ишхонага бунақа тор ва очиқ сочиқ кийманг дея,атайлаб қиласизми? -Йўқ,ҳалигии,озроқ тўлишибман шекилли.Кийим олгани пул орттиштираолмаяпман. -Бу баҳона бўлолмайди,ҳаммасини сезиб турибман.Биламан мени атрофимда парвона эканингизни. Сафурани киприклари пирпиради. -Рад этиб билмаганликка олманг дея Ҳабиб боя олиб келтирган қоғозли шокаладдан иккитасини олди.Олдида биттасини очиб ерга ташлади.Сафура ҳайрон... -Олингчи! Сафура полга отилган шокаладни олиб Ҳабибга берди. -Хўш айтингчи сиз қайси бирини танлардингиз? -Албатта очилмаганини,бу очилгани ерга тушиб ифлос бўлдику... Ҳабиб синиққина жилмайди. -Мен ҳам ҳудди шундай ёпиғини танлардим.Инсонларда ҳам шунақаман.Танасини кўз-кўз қилиб эркакларни ҳирсини уйғотганнимас.Рўмол ўраб танасини беркитган муслима аёлни танлайман.Танлаб ҳам бўлганман.Тушундингиз деб ўйлайман,бўшсиз!... Сафура бир пас Ҳабибга қараб қолдию миқ этмасдан хонадан чиқиб кетди. "Ёпиқ ўранганни танлармуш,шу муслима хотинингни сирларини фош қилганимда кўрасан.Сен билан ўшанда гаплашамиз." Ўқишда ҳам ҳотиржам ўтиролмадим.Муҳсин акамни қилганини ўйлаб Нафосатга ачинардим. Ойим ҳам эшитгандир,ҳозир шу лағза уйимга боргим келди.Лекин боролмайман,ҳаёллар билан олийгоҳдан чиқдим.Чиқдиму ортимдан келган таниш овозни эшитиб тўхтадиму ўгирилиб қарадим. -Маржонам!.. -Воҳид ака бу ерда нима қиляпсиз? Маржонам дейсизми? Сизни Маржонангиз эмасман энди,ҳали ҳам англаб етмадингизми? Нима бўлса ҳам йиғлаб юбормай дея пастки лабимни қаттиқ тишладим.
Show all...
👍 24🥰 2
Туҳфа     Н_29 #Муаллиф_Баҳорим @Kichik_dunyoyim01 Нафосат онасини ортидан чиққани кўриб ҳотиржам қилиш учун бироз айланиб келаман дедию машинасига ўтириб уни юрғизди. Йўлда кетар экан ҳаёли паришон,кўз олдидан бутун бошли ҳаётию,орзулари ўтарди. -Тўғри мен айбдорман,оқила,муслима келинга эга бўлиш учун Муҳсинга умид бердим.Шундай қилса синглисини ўғлимга беради дедим,қарзларини тўладим.Лекин бунчалик қабиҳликка боради деб ўйламаган эдим. Наримон аканинг ранги оқариб,юзида қизиллик йўқ эди.Ҳабиб дадасини аҳволи ёмон бўлиб қолмаслик учун вазиятни юмшатишга ҳаракат қилиб дадасини ёнига ўтирди. -Дада ўзингизни айбламанг,бўлар иш бўлди.Сиз айтганингиздек муслима келин олиб келдингиз оиламизга.Акасини бу ишини эса шундайлигича қолдирмаймиз ва акаси ёмон дегани синглиси ҳам ёмон дегани эмас.Мен Маржонани қандайлигини билиб бўлдим. Ҳабиб гапирар экан титрабгина турган менга бир қараб қўйди. -Энди эса хонангизга боринг,Муҳсин масаласини эртага ҳал қиламиз. Ҳабибни қўллари мушт бўлиб тугулди. -Бу қиз сени бошингни айлантириб улгурибдикууу! -Онаа жим,дадамга ачинсангиз жим бўлинг.Хоналарингизга олиб бораман туринг дада. Ҳайринисо опа эрини аҳволи ростан ёмонлигини сезиб турсада ич ичидан Нафосатга ачиниб Маржона ҳам кўзига ёмон кўриниб кетаётганди.Аммо ҳозир бақир чақирни мавриди эмас,Ҳайринисо опа Маржонага ёмон қараб қўйдида хонадан чиқиб кетди. -Раҳмат менга ишонганингиз учун.Акам учун ҳам узр сўрайман... -Бўлди бу ҳақида гаплашгим йўқ ухлайқолайлик. Индамадим хўп дегандек кўзимни юмдимуу,ҳис қилиб турардим.Ҳабиб мени тарафимни олган бўлса ҳам ичида бир ҳадик борлигини. Муҳсинга ёрдам бериб ҳаққини олиш учун уни излаган Воҳид виждони қийналарди. "Нега ёрдам беришга рози болдимааа? Негааа? Гуноҳга ботдинг Воҳид,айбдорсан,айбдор...сенга нега керак у пуллар.Аслида пул учун эмас Маржона ҳақидаги ҳақиқатни билиш учун уни изладингку Воҳид..." Тунги клубдан маст аҳволда чиққан Муҳсинни йўлини тўсди Воҳид... -Сеннн,сеннн нега келдинг? -Маржона ҳақида билиш учун келдим. -Сен ҳам жаааа одамни эзиб юбордингдааа.Мен,мен Маржонани мажбурлаб узатдим. Муҳсин мастлиги учун валдирай бошлади ва Маржонани мажбурлаб турмушга берганини айтди. -Билгандим уни мажбурлашганини.Сен мажбурлаган экансанда. Воҳид Муҳсинни юзига мушт тушурди.Муҳсин гандираклаб кетдию йиқилмади. -Сен қандайййй акасанннн? Қандай? Ўз манфаатинг йўлида мени Маржонамни,ўз синглингни қурбон қилдингмиииии? Воҳид яна мушт тушурди,бу сафар Муҳсин ерга йиқилди. -Сен мени Маржонамни мендан тортиб олибсандааааа... Воҳид аямай ура бошлади Муҳсинни...
Show all...
5
Туҳфа     Н_28 #Муаллиф_Баҳорим @Kichik_dunyoyim01 -Нима бўлди экан кеч бўлганда... Ҳабиб жойидан турдида хонадан чиқди,мен ҳам дарров рўмолимни бошимга ўрадимда чиқдим. Чиқдиму қайнона қайнотамнинг аҳволидан қўрқиб кетдим.Қайнотам айбдор инсондек кўриниши бир аҳвол.Қайнонамни жаҳли жудаям чиққани юз кўзидан малум. -Нима бўлди дада,ойиии? -Айтдимааа бу оила билан қуда бўлмайлик дедим.Гапимга қулоқ солмадингизззз.Мана бу бойлик овчилари ниятига етиш учун Нафосатни қурбон қилдииии. Шовқинни эшитган Хуршид ва Лобар ҳам хоналаридан чиқишди. -Ойи нималар деяпсиз,келинг меҳмонхонага кириб секинроқ гаплашайлик болалар уйғониб қўрқишмасин. Ҳайринисо опа асабийлашганча меҳмонхона томон юрди. -Мана буни акаси Муҳсин Нафосатни олиб қочиб номусига тегибди.Унга турмушга чиқмагани учун уни зўрлабдииииии. Устимдан кимдир муздек сув қуйгандек музлаб кетдим.Наҳотки акам шу даражагача борган бўлса. Нафосат аммажонни қизи,яни Ҳабибни ёлғиз аммаси,Наримон акани ёлғиз опасини қизи.Айтгандия онам рози бўлишмади,қизини бермади деганди.Акам эса бу ишга қўл урибди. -Бечора опагинам йиғлаб телефон қилди.Қизи ойдеккина муслима қиз,чет элда ўқийди.Аммо у ойдеккина қизни ҳам бадбахт қилишди.Ҳаммасига сиз айбдорсиз аслидаааа. Ҳайринисо опа бир аҳвол бўлиб турган эрига юзланди. -Бу касофат оилани сиз топгансиззззз.Мана шу,мана шу сипогина келинингизни набираларимга она бўлади дедингизззз.Аслида бу сиполик,одоби ҳам ниқоб.Бизни  кафангадо қилмасдан ҳайдаб солишимиз керак. Ҳабиб,Хуршид,Наримон акани  юзидан нимани ўйлаётганини тушуниб бўлмас,аммо жаҳли чиққанини сезса боларди.Лобар эса ҳеч кимга билдирмай кулар эди."Мана асл юзи фош бўлди ака ва сингилни.Энди мен оввора бўлиб ўтирмайман,буни ҳайдаш учун энди бармоғимни учини ҳам қимирлатмайман,ҳурсандман..." -Даданг,уканг билса аниқ у ифлосни ўлдирмасдан қўймайди.Аммо буни ҳохламайман,уларни қотил бўлиб қамалишини ҳохламайманннн... Нигора опа бошини боғлаб олган диванда бир аҳвол бўлиб ётарди.Диван ёнида оёқларини қучиб Нафосат йиғлаб ўтирарди. -Ўша маразни қаматиб юборсак сен бахтсиз бўласан.Қаматмай... -Аслооооо,аслоооо унга турмушга чиқмайманннн.Унинг мақсади ҳам шу эди ойииии.Мени бадном қилиб уйланиш.У мени севмайди,у дадамни пулларини севадииии.Буни бошидан билганим учун ҳам уни рад этгандиммм.Аммо уууу... Нафосат уёғини айтолмади,йиғлаганча шифтга қаради. -Ойиии унга турмушга чиқишни ҳохламаймаааан... Нафосат жойидан турдида тез тез юрганча хонадан чиқиб кетди. -Нафосат тўхтаааа қаергаааа кетяпсанннн,Нафосаттт... Нигора опа шарт ўрнидан турди.Қизини алам устида ўзига нимадир қилиб қўяди дея ўйлаб қўрқиб кетиб ортидан югурганча чиқди.
Show all...
🔥 20👍 8😢 7❤‍🔥 1💯 1
Туҳфа     Н_27 #Муаллиф_Баҳорим @Kichik_dunyoyim01 Мана Ҳабиб билан муносабатларимиз илиқлашганига бир ойдан кўп вақт ўтди.Бизлар шу муносабатга мажбурдек бир оила бўлиб яшардик.Ҳабиб мени урушмасди,ёмон гапирмасди,шунчаки эрлик вазифасини бажарарди қўярди.Менчи,мен ҳам унга бўйсунган ҳолда уни рад этмасдим. Орамизда муҳаббат аталмуш туйғу йўқ эди афсуски... Овсиним ҳам менга ўчакишадими билмайман,гап эшитсам овсинимни деб бўларди.Бу қилганларидан мени ёмон кўради деб ўйлардим.Уни қилганига жавобан онам ўргатгандек индамай қўярдим.Ёки табассум қилар пайти кулиб қўярдим. Бугун ҳам шу аҳвол қайнонам менга бақиряпти.Билмайман қандай бўлади,доим қилган ишларим қилинмаган бўлиб қолаётганди. -Фаросацизларча иш қилиб,яна ёлғон ҳам гапиряпсизми? Уялинг! Ёки ота-онангиз шунақа ёлғон гапиргин дея ўргатганми? Буниси ошиб тушди,ота онамни қўшишлари ортиқча. -Онажоним менга чиройли тарбия берганлар.Ҳеч қачон ёлғон гапирмайман.Қилган ишимни қилганман дейманда.Билмайман қандай қилиб бунақа бўлиб қоляпти... -Ҳооо тиллари ҳам бир қарич... -Ҳайринисо! Қайнотам кириб келишлари билан қайнонам жим бўлиб қолди.Яхшиямки қайнотам тарафимни олади,бўлмаса нима бўларди? Қилмаган ишимни қилдинг деб ҳайдаб солишармиди? -Бўлдида энди,қилмаган бўлса қилади.Сен ўргатгин қайнона бўлиб.Ҳозир эса тез ош дамланг,қорнимиз очиб кетдику ахир!... Қайнотам гап тамом дегандек чиқиб кетгач,қайнонам ҳам улар айтган гапни яни ош дамланг тез дедида лабини буриб ошхонадан чиқиб кетди. -Нима бўлди? Нима дори ичяпсан? -Бошим оғриди шунга оғриқ қолдирувчи ичяпман. -Келчи ёнимга. Дорини ичдиму Ҳабибни ёнига ётоққа бориб ўтирдим. -Болалар ҳам сени бошингни оғриганини билиб эрта ухлабдида. Ҳабиб гапирар экан рўмолимни ечди. -Шу кунларда дарсларим кўпайиб кетди,менимча шунга оғриган бошим. -Ҳмм шунақа дегин,яқинроқ келчи? Ёнига сурулишим билан бошимни икки чаккасини уқалай бошлади Ҳабиб. -Нима қиляпсиз? Беихтиёр кулдим. -Оғриқларни йўқ қиляпман. -Шартмас эди,дори ичдимку ўтиб кетарди. -Шарт,жим ўтир ва кулма. -Бу меҳрибончилигингизга кулгим келяптида нима қилай. -Ҳабибббб! Ҳабибб дедим!... Ташқаридан қайнонамни овози эшитилди. -Нима бўлди экан? Кеч бўлганда.
Show all...
9👍 5🥰 1🤔 1
​​Ферузам гўзалим. Шукрона кунингиз муборак бўлсин. 🎂🎂🎂🎂🎂🎂🎂🎂🎂🎂🎂 Опа-сингил ҳақида ёзишимни сўраганларида, хаёлимга курсдошимнинг гапи келди: “ Ҳамма сингиллар опалардан чиройли бўлади!” Бугун шу гапнинг мағзини чақмоқдаман. Нафақат ҳуснда, балки одобда, бағрикенгликда, меҳрибонликда, у қайси хислат бўлишидан қатъий назар, чиндан ҳам сингиллар гўзалроқ бўларкан. Опаларда масъулият билан бирга “Эго” кучли шаклланади. Аксарият опалар ўзларидан “она” “ясаволишади”. Она билан опа сўзлари орасида биргина ҳарф фарқ қилиши сабабдир, балки. Опалар танлаб олган либосларни шикоятсиз кийгувчилардир сингиллар! Катталарнинг вазифаларини ҳам адо этиб қўювчилардир улар! Опалардан кўра чаққонроғи ҳам кичик қизлардир. Турмушга узатилган опанинг ёр уйидаги йиғинларида ёрдамчилар ... Жигарининг дилбандига парвоналар... Ота-она вафотидан кейин йўқлагувчилар ҳам сингиллардир! Аллоҳнинг неъмати, ота ва онамнинг мен учун қилган энг, энг катта яхшилиги - Сингилларимдир! Дардимни олгувчиларим... Дардкашларим, сирдошларим... Қўллаб тургувчиларим... Жимгина тинглагувчиларим... Ҳокисорларим... Яхшиликни соғинувчиларим... Тўйларимда “обрў” олиб бергувчиларим... Беморлигимда жони ҳалак бўлиб келгувчиларим... Бири отамга, бири онамга ўхшаш чеҳраларим... Меҳрибонларим, меҳри улуғларим, менданда гўзалларим, феъли чиройлиларим... Борлигингиз қалбимга сурур бахш этади. Яхшиям борсиз! Яхшиям ёнимдасиз! Бахтимга бор бўлинг. Ҳамиша ёнимда туринг! Сизни яхши кўраман! Дунёдаги барча опалар номидан... Сизни яхши кўраман гўзал синглим мени. 🌷
Show all...

👍 12🥰 5 3💋 2🔥 1
#GULSEVAR #MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA Гулсевар ҳашаматдан йироқ аммо дид билан безатилган ҳонадонга кириб уй эгаларининг ҳокисор инсонлар эканлигига яна бир бор амин бўлди.Атрофдан ўзгача тароват таралиб турар бу ҳам унинг кайфиятига таъсир қилмай қолмади.Хотин-ҳалаж унинг юзини кўришга ошиқар бундан Гулсевар баттар ҳижолат бўларди. -бу уйни куёв сиз учун безатди! Гулсевар йиғлаб юборай деди болалар хонаси ҳам ҳамма шароити билан қилинган,каравот ёнида Гулсевар ва фарзандларининг расми турар афтидан йигит бу учун анча тер тўкканди. -бахтли экансиз қизим Жамилни жуда яхши кўраман фарзандим ўлгач менга фарзанддек бўлиб қолган! Гулсевар аёлни ортидан сассиз эргашсада қайси қилган ишлари Аллоҳга ҳуш ёқиб бундай бахтга муносиб кўрилганини тушунмасди..ҳудди эски кечмишидек бари тушга айланиб қоладигандек туюлиб оғир нафас олди.Оқ кўйлак ечилиб ўрнини оппоқ бежирим келинлик либоси эгаллади. 🌺🌺🌺🌺🌺🌺 Жамил юзини қайта-қайта ювиб ҳаяжонини босишга урунди.Муздек сув ҳам оташ бўлиб ёнаётган кўксини ҳовурини боса олмади. -ўғлим! Эшик ортидаги овоздан ўзига келиб эшикни очди.Остонада турган онаси ўғлини кўриб меҳрли жилмайди. -дуо қилай деб келгандим! Жамил онасини кўзларига қараб ўтинч тўла нигоҳ билан боқди. -ойи унга ўтмишни унуттира олармикинман? Онаси ўғлини қўлини маҳкам сиқди. -ўғлим биламан ўтмиши бор ожизани бахтли қилиш учун улкан матонат керак унинг таъналардан тўлиб кетган кўкси шундоқ ҳам ишончсизликдан зада бўлган баъзан Аллоҳимдан фарзандимга тўғри тарбия бера олдимми дея сўрардим..ўғлим сендан мингдан минг розиман етимни бошини силаганга Аллоҳимни марҳамати ёғилсин,бевагинам Гулсеварим сени чин дилдан яхши кўради ўғлим ишонаман сенинг муҳаббатинг унинг азобларинида унуттиради! Онаси Жамилни пешонасидан ўпиб қўйди.Ўғлининг кўркам юзига тушиб турган нам сочларини чеккага олиб қўйди. -бахтли бўл ўғлим.. 🌺🌺🌺🌺🌺 Чиройли парда четини ҳаёлчан ўйнаётган Гулсевар эшик ғийқ очилганига безовта бўлди.Остонада Жамилни кўриб юзига қизиллик югурди. -сиз эдингизми? Жамил ўзига салом солаётган аёлини секин юзини очди. -раҳмат..илоҳим бахтли бўлинг! Гулсеварни қўллари титради..ҳаёлига яна дахшатли тун келиб бироз ортга тисарилди. Давоми бор..
Show all...
👍 32🥰 5🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
💐🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌸💐 🌹🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! 🌹🤲 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин. 🌹🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
Show all...
🥰 4👍 2
Туҳфа     Н_26 #Муаллиф_Баҳорим @Kichik_dunyoyim01 -Ҳаа уми? Уни адашиб жўнатиб юборибман. Айбдорона бош эгди Сафура. -Эрталаб шошиб жўнатгандим,галереямдаги ўзимни шахсий расмларим ҳам кетиб қолибди.Жўнатдиму қарамабман,уйдаги ишларимни қилдиму ишга шошдим. -Шунақа дегин,Сафура Жўраевна мен оилали эркакман.Бундан кейин адашиб ҳам юборма!Бўшсан... Сафура хўп дедида чиқиб кетди. -Бу аканг темир,юраксизми нима бало,қанча ишва қилмай бошини айлантира олмаяпман. -Ҳабиб ака шунақада осонликча сени найрангларингга учмайди. -Сен ким тарафсан ўзи? -Менми? Мен оилам тинчлиги тарафдориман.Аммо Маржона ҳам ёқмаяпти.Шошма эрталабдан ҳабар юборган сен энасмидинг? -Ҳаа мен эдим,атайлаб,адашган бўлиб очиқроқ ҳиссиёт уйғотадиган расмларимни юбориб кўрдим.Аммо темир акангни ҳаёлига ҳам келмади.Буни бошини айлантира олмадим,энди "б" вариантга ўтамиз.Яни Маржонахон!.. -Опаларингни ҳам уйли жойли қилдик,энди сени ҳам уйлантириб фарзандларингни кўрсам армоним қолмасди ўғлим. Воҳидни онаси Вазира опа ўғлига илинж билан қаради. -Она ҳали опамни тўйини қарзларини тўлаб олайликчи... Воҳид ҳафсаласиз хонаси томон кетди. "Муҳсиндан ҳам тайинли гап ололмадим.Аниқ биламанки Маржона ўз-ўзидан уч болали эркакка турмушга чиқмаган.Бу ерда бир гап борлиги аниқ,у мени севарди.Беғубор кўзларида менга нисбатан илиқлик,меҳр,севги,ҳамма ҳаммаси бор эди. Ақлим уни тинч қўй бахт тила деса,қалбим ақлимга бўйсунгиси келмасди.У қийналяпти,у мени севар эди,мен уни албатта ўзимга қайтараман. Қандай ҳолатда бўлса ҳам уни севавераман.Оилам турмушга чиққан аёлни қабул қилмаса ҳам кўндираман ота-онамни. Негадир кеча бутун азойи баданим олов мисол ёнди.Бугун ҳам шу ҳолат... Маржона мени оташингда куйдириб адо қиляпсан..." -Бу нима аҳвол,ошхона ивирсиб ётибди.Идишлар бири ювилган,бири ювилмаган.Бирингиз ишлаб,бирингиз ўқиб уйим исқирт бўлиб қолдику.... -Ойижон эрталаб набирангиз ғингшийверди,ҳозир ишдан келиб қарасам озроқ иситмаси бор экан.Шундай бўлса ҳам йиғиштирай деб келсам,Маржона ўзим қиламан деганига ўғлимга қараётгандим. Лобар тез-тез гапирар экан кўз қири билан ҳам қайнонаси,ҳам индамай турган Маржонага қаради. -Мен йиғиштиргандим,ҳозир овқат қиламан деб келсам бу аҳвол. -Уялинг,уялинг келинпошша ёлғон гапирманг! Шу йиғиштирилган ошхонага ўхшаяптими?
Show all...
👍 54🤔 10🔥 4😢 4🥰 2 1
Туҳфа     Н_25 #Муаллиф_Баҳорим @Kichik_dunyoyim01 Ҳабиб ҳабарларни кўрар экан,бир юзи жиддий ва сўнгида бужмайтирди. -Тинчликми акаа,нимадир бўлдими? -Йўқ,ҳеч гап йўқ. -Дада дуо қилинг,кетишим керак. Наримон ака дуо қилгач Ҳабиб шошганча кетди. -Икки келиним ҳам уйда бўлмас экан,янги қоидалар ўрнатамиз экан уйда. Ҳайринисо опа бошини тик тутганча гапирарди. -Ишлаяпман,ўқияпман дея болалар тарбиясига бефарқ бўлмайсиз.Уй ишларига ҳам ўзингиз айтганингиздек вақтида улгурасиз ва буларни ҳар куни ўзим назорат қиламан. -Хўп бўлади. -Хўп бўлади ойижон. -Келинойи болаларни машинага чиқаринг,ўзингиз ҳам ўтиринг.Акам сизларни ўқишга боғчага ташлаб қўйишимни тайинлади.Лобар сен ҳам тезроқ бўлгин. Қайнимни гапларига хўп дедимда ҳаёлим Ҳабибда.Кечаги муносабатдан кейин ростан ҳам ўртамиздаги кўринмас деворлар йўқ бўлгандек.У ҳақида кўпроқ ўйлайдиган бўлибман.Қаерга бунчалик шошилиб кетди экан? "Маржона энди сенга ҳар бир босган қадамига изоҳ бермайдику.Айтмай кетди дея ҳафа бўлсанг,кап-катта эркак,муҳим ишлари бордур.Ўзи ҳафа бўладиган ҳолат ҳам эмаску.Лекин ҳабар келгач кетди. Бўлди Маржона ваҳима қилма,ишлари бордур..." -Воҳид айтган ишим қолдирилди. -Нега? -Буёғи билан қизиқма,сен билан узоғи билан бир ойлардан кейин ҳабарлашамиз,йўқ бўлиб кетма. Муҳсин энди машинадан тушаётган эди Воҳид тўхтатди... -Сизга телеграмдан юборган ҳужжатларни тезда кўриб чиқмасангиз бўлмас эди. Тор кофта юбка кийиб олган,атирга эса чўмилиб олган Сафура ингичка овоз билан гапирдида қўлидагиларни Ҳабибга узатди. Узатар экан сирли жилмайган ҳолда узатди. -Буларни ҳал қилса бўлади,лекин ҳужжатлар расмидан бошқа расм ҳам бор эди,уни қандай тушунай. Ҳабиб Сафурага шундай қарадики,бу ўткир нигоҳлардан ҳам ҳаяжон,ҳам қўрқув пайдо бўлди унда. -Ҳаа уми?Уни...
Show all...
👍 19 3🔥 1
Туҳфа     Н_24 #Муаллиф_Баҳорим @Kichik_dunyoyim01 "Бир кун шунақа бўлиши аниқ эдику Маржона... Сен энди оилали аёлсан,уч йиллик орзуларинг,уч йиллик муҳаббатингни унута олмаганингни унут ва у билан никоҳ ришталарини боғлашни орзу қилганинг бу ҳаммаси рўё эканини тан ол.Тақдирингда шу ёзилган экан.Нима ҳам дейсан кўнасан,кўникасан.Бу азобли,оғриқли бўлса ҳам кўнишга мажбурсан..." "Ҳаёт бешавқат,суюкли ёрим мени тарк этгач,уни ўрнига ҳеч кимни тасаввур қила олмадим.Уни ҳали ҳануз унута олмадим,унутмайман ҳам.Аммо Маржона болаларимга оналик меҳрини беряпти.Қиз бола боши билан билан менга турмушга чиқди.Уни бахтсиз қилсам виждоним қийналади ва у билан ҳақиқий эр-хотинга айлансак.Оиламиз ҳам мустаҳкамланиб,ўртадаги деворлар ҳам олинади.Мен илк қадамни боссам,унга меҳр берсам,Маржона ҳам менга бор меҳрини беради..." Юрак урушим тезлашди,Ҳабибга қарашга журат қилолмадим.Фақатгина... -Ухламадингизмии? Дея олдим.Нима дейишни билмай довдирардим. -Ухлашдан олдин муҳим ишим,ишимиз бор.Шуни ҳал қилиб кейин ухлаймиз. -Н..н.нимаа иш? -Рўмолинг яшириб турган жилокор сочларинг ифорин туйсам дейман. Ҳабиб ухлашга ётсам ҳам бошимдан ечилмаган рўмолимни секин ечди... -Балки... -Жим! Бугун ўртамиздаги тўсиқларни йўқ қилмоқчиман. Ҳабиб юзимга жуда яқин туриб гапирарди.Иссиқ тафти юзимга урулиб бутун танамни жимирлашига сабаб бўлаётганди. Киноларда,китобларда ҳисларига таслим бўлибди,ҳиссиётга берилибди деган жумлани ўқисам шунчаки ширин энтикиб қўярдим.Аммо кинодаги,китобдаги ҳислар ва ҳаётдаги ҳислар бу умуман фарқ қилар экан. Ҳаётда ҳаяжон,титроқ,бутун танангни қоплаб олиб сени таслим бўлишингга ундар экан ва асосийси никоҳ ришталари билан бошланган муносабат ҳайрли бўлишига ишонаман. -Ҳабиб ака Лобарни ишга қабул қилганингизга раҳмат. -Раҳматга ҳожат йўқ. Ҳабиб укасига гапирардию менга қараб қараб қўярди.Мен эса бу қарашлардан ҳижолат бўлиб,еяётган луқмам ҳам томоғимдан аранг ўтаётганди.Бу уялишни сабаби албатта кечаги бахтли келажагимиз учун меҳрли қадамларни ташлаган тунимиздир. Нонушта қиларканмиз Ҳабибни телефонига кетма-кет ҳабар келганлиги ҳақидаги овоз янгради...
Show all...
19👍 12🥰 2