cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Hayot qiziq...

Har ishda bir hikmat bor...(hikmatlar, musiqalar, motivatsiyalar, kayfiyatni ko'taruvchi hazillar, maxsus foto va videolar siz uchun) H.B.Akbarov

Show more
Advertising posts
205
Subscribers
+124 hours
-47 days
+530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Баъзан қуёшнинг чиқишини ёки ботишини томоша қилиб  фикр қиламан... Ҳеч қачон чиқмасдан қолган ой ёки ботишни истамаган қуёшни ёки бағрини ерга босиб ётган тушкун чумолини, уйи бузилгани учун кимгадир шикоят қилаётган каптарни кўрмаганман. Оддий майсаларга ҳам эътибор беринг. Устидан эзғилаб ўтиб кетсангиз ҳам, ўсишда, яшашда давом этаверади (сиз ундан узр сўрамасангиз ҳам). Кўпқаватли уйларда яшаймиз. чордоқдаги каптарларнинг орасида бир оёғи йўқ каптар хам бор. Уям доим ризқини теришда бардавом, уни кимдир етаклаганини кўрмадим. Асалари хам бир қошиққина асал тўплаш учун ҳеч қандай эвазсиз ишлайдиган Аллоҳнинг яратиғи, унинг асалини олаётганимизда, ёнимизга келиб: асалимга тегма, бу мени меҳнатим, нега олдинг, деб биз билан уришмаган. Биласизми, нега?! Улар Аллоҳнинг буйруқларига мутлақ бўйсунувчилардир. Улар бу дунёга нега келганларини унутмаганлар! Буларда бизлар учун ибрат бор... 📖 https://t.me/hayotqiziq507
Show all...
👍 2
Агар ёнингда сени яхши кўрадиган оиланг, ахлоқи гўзал дўстларинг, дастурхонда таоминг, бошинг тепасида шифт бўлса, сен ўзинг тасаввур қилганингдан ҳам бойроқ экансан. https://t.me/utmishgasayohatt/
Show all...
👍 2
#xayrlikun Ҳаёт ҳам велосипед ҳайдашга ўхшайди. Агар сизга қийин бўлса, демак, сиз баландга қараб ҳаракатланаяпсиз... Хайрли кун. BeshinchiTomon
Show all...
Вафодор инсонлар, фаришталарга ўхшайдилар. Кўринмасалар ҳам, сизни кузатадилар. Эшитилмасалар ҳам, сизни тарк этмайдилар. Сезилмас, аммо сизни ҳимоя қиладилар. Ўзлари ҳақида бирор нарса демасалар ҳам, сизни дуоларида унутмайдилар. Нажоткор фариштадек, айни керакли дамларда ҳозир бўладилар. Роббим, сизни садоқатли дўст бўлиб, вафодорлар билан дўстлашишни насиб қилсин . @azoblidill
Show all...
Кўнгил Шундай кўнгиллар бор, улар билан гаплашган саринг гаплашгинг келади... Шундай диллар бор, уларнинг олдида бир нафас ўтирсанг, дунёнинг ташвишлари унут бўлади... Инсонлар ўлмайди, улар қалбларда яхшиликлари билан мангу қолсалар, мана шу хақиқий яшаб ўтилган умр ҳисобланади... @azoblidill
Show all...
Кимдир кўнглингизга озор берса, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки сиз дилозор эмассиз! Кимдир сизни кўнглига яқин олса, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки сиз диллар оромисиз!!! Кўнгилга яқинларни қадрланг! @azoblidill
Show all...
Бир ҳакимдан: - Инсондаги энг мудҳиш нарса нима?- деб сўрашди. Шунда у жавоб берди: - Инсонлар болаликларидан малолланишади-да, сўнг катта бўлишга ошиқишади. Кейин иккинчи марта болаликка қайтишни орзу қилиб, мол-дунё тўплаш учун соғликларини зое қилишади. Сўнгра соғлиқларини қайта тиклаш учун мол-дунё сарф қилишади. Келажакни ўйлаб хавотирга тушишади-ю, ҳозирларини унутишади. Шундай қилиб улар на ҳозирни, ва на келажак ҳаётни яшайдилар. @azoblidill
Show all...
ШАЙТОННИНГ “ТАРЖИМАИ ҲОЛИ” Маълумки, шайтон биз мусулмонларнинг ашаддий душманимиз бўлиб, Аллоҳ таолодан қиёматга қадар бизни васваса қилиб, йўлдан уришга рухсат олган. Қуйида ўша душманимизнинг “таржимаи ҳоли” билан танишамиз. Исми: Иблис; Шаҳри: Ғофилларнинг қалблари; Қариндошлари: Бут-санамлар; Доимий макони: Жаҳаннам. Нақадар ёмон жой! Даражаси: Биринчи даражали фосиқ; Мамлакати: Аллоҳнинг исми зикр қилинмайдиган жойлар; Кўзлаган мақсади: Қинғирлик, бузуқлик; Дастмояси: Бекорчи орзу-истаклар, хомхаёллар; Мажлиси: Бозорлар; Йўлидаги душманлари: Тақводор мусулмонлар; Кўрсатадиган нарсаси: Сароб; Ишларидаги бош шиори: «Нифоқ хулқларнинг саййидидир»; Ишининг либоси: Иккиюзламачилик, сохталик; Бу дунёдаги хотинлари: Кийимли ялонғоч аёллар; Яхши кўрадиганлари: Аллоҳнинг зикридан ғафлатда юрганлар; Уни безовта қиладиган нарса: Истиғфор; Унинг ёзуви: Баданга игна билан солинган ёзув (татуировка) Уйи: Ҳожатхона, ҳаммом; Сифати: Доим ўзининг манфаатларини биринчи ўринга қўювчи, худбин; Зоҳир бўлган вақти: Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортган кун; Шериклари: Мунофиқлар; Ризқ манбаи: Ҳаром мол-дунё; Иш олиб борадиган хонаси: Ифлос, нажосат ҳамда гуноҳлар содир этиладиган жойлар; Хизматчилари: Ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарувчилар; Буйруқлари: Фаҳшга буюради; Диёнати: Куфр; Вазифаси: Барча ғазабга дучор бўлган ва адашганларнинг мудири; Хизмат муддати: Қиёмат кунигача; Сафар қиладиган жойи: Жаҳаннам йўли; Тижоратдан оладиган фойдалари: Беҳуда кетган, шамолга совурилган вақтлар; Қизиқишлари: Адаштириш, залолат; Сафардаги ҳамроҳи: Ҳақиқатдан кўз юмувчи, ҳақни гапиришдан сукут қилувчи; Орзуси: Ҳамманинг куфрга кетиши; Минадиган улови: Ёлғон; Оладиган маоши: Ўзининг ва унга эргашганларнинг гуноҳи; Энг ёқтирган иши: Ливота (эркакларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши), сиҳоқ (аёлларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши) Алоқа воситалари: Ғийбат, чақимчилик, жосуслик; Ўзига эргашганларга айтадиган махфий сўзи, пароли: Мутакаббирлар айтадиган “Мен” сўзи; Энг яхши кўрган таоми: Ғийбат орқали ейиладиган ўлган биродарнинг гўшти; Қўрқадиган кишиси: Тақводор мўмин; Ваъдаси: Садақа қилувчиларга камбағал бўлиб қолишни ваъда қилади; Уни йиғлатадиган нарса: Кўп сажда қилиш; Мудофааси: Албатта, шайтоннинг макри, хийласи заифдир; Тузоғи, ов қиладиган тўри: Аёллар; У учун энг даҳшатли фожеа: Душманларининг унинг устидан кулишлари; Энг кўп ёмон кўрган одами: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам; Яна ёмон кўрадиган одами: Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар; Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шубҳали ишлардан узоқ юрадиган, сабрли олим; Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Сабрли, эҳтиёжини ва камбағаллигини ҳеч кимга билдирмайдиган, ўз ҳолидан шикоят қилмайдиган фақир; Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шукр қилувчи бой; Уни иситма тутиб, титрайдиган пайти: Мусулмонлар намозга турганда; Боғланадиган вақти: Рамазон ойи; Уни ақлдан оздирадиган нарса: Мусулмонлар ҳаж қилиши; Уни оловда эриган қўрғошиндек қилиб қўядиган нарса: Қуръон тиловати; Уни арралаб, иккига бўлиб қўядиган нарса: Ихлос билан қилинган садақа; Қаттиқ қўрқадиган одами: Умар розияллоҳу анҳу; Қаттиқ уяладиган одами: Усмон розияллоҳу анҳу; Суҳбатдоши: Судхўр; Дўсти: Зино қилувчи; Ётоқдаги дўсти: Ароқ ичувчи; Меҳмони: Ўғри; Элчиси: Сеҳргарлар; Кўзининг нури: Талоқ; Севгилиси: Жума намозини ташлаганлар; Кўзларини кўр қиладиган нарса: Кечаси ўқилган намоз; Биродарлари: Молларини бекорга сарф этиб исроф қилувчилар. Мана азизлар ашаддий душманимизни яқиндан таниб олдик. Энди бор имкониятимизни ишга солиб ундан сақланишга ҳаракат қилайлик! Аллоҳ таоло барчамизни шайтоннинг макридан, васвасасидан асрасин! Аллоҳумма инний аъузу бика мин иблиса ва жунудиҳи. Нозимжон Ҳошимжон таржимаси @azoblidill
Show all...
Қиёмат куни ерни биринчи бўлиб ёриб чиқадиган ким? - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам. Жаннат эшигини биринчи бўлиб тақиллатадиган инсон ким? - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам. Биринчи бўлиб шафоат қиладиган ва шафоати қабул қилинадиган зот ким? - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам. Биринчи бўлиб жаннатга кирадиган уммат қайси? - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир. Бу маълумотларни ўқиб бўлган бўлсангиз у зотга салавот айтинг! 🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! @Ahmadjonqorimasjidi
Show all...
👍 1