cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Sog‘lom turmush sari qadam tashla.

Наманган вилояти Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти Наманган филиалининг расмий тарғибот канали.

Show more
Advertising posts
1 079
Subscribers
-224 hours
-187 days
-9430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Sog'lom ovqatlanish va muntazam jismoniy faoliyat orqali muvozanat, energiya va farovonlik yo'lini kashf eting ✅ ➖➖➖➖➖➖➖ Откройте путь к балансу, энергии и благополучию с помощью здорового питания и регулярной физической активности✅
Show all...
👍 2
Туз истеъмоли. Бунга ўрганиб қолганмиз. Эътибор берсангиз, ҳар бир ошхона, ресторанларда столга туз қўйиб қўйилади. Ҳозирда кўп мамлакатларда туз олиб қўйиляпти. Чунки туз, шакар бу – ўлим сабабчиси, оқ ажал ҳам дейилади. Одатда кучли тузланган ва шўр овқатликлар анъана бўлган оилаларда гипертония билан оғриётганлар ва буйрак касалликлари билан оғрийдиганлар кўп учрайди. Тузсиз овқатланувчилар эса бу касалликлар билан деярли оғримайдилар. Кўп туз истеъмол қилиш организмда суюқлик тўпланиб қолиши, шиш пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Шундан келиб чиқиб, гипертония – қон босими ошишининг биринчи сабабларидан ҳисобланади. Гипертония бўлган инсонларда инфаркт, инсульт эҳтимоли юқори бўлади. Туз истеъмоли меъёри – кунига 5 грамм. Тузнинг ортиқча истеъмоли ҳам допинг деб ҳисобланади. Демак, овқатга ош тузини кам қўллаш, иложи борича тузсиз овқатланишни одат қилиш соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Show all...
👍 4😁 1
Помидор нафақат ширин, мазали таъмга эга, балки у шунингдек бир қатор фойдали, шифобахш хусусиятларга ҳам эга. Унда жуда катта миқдорда турли витаминлар мавжуд, улар қуйидагилардан иборат: В1, В2, В3, В6, В9, Е, лекин унинг таркибида Е витамини энг кўп ўрин олган. Помидор инсон организмига фақат ижобий таъсир қилиб қолмай, у қайфиятни ҳам кўтаради. Унда органик модда ҳисобланувчи тирамин мавжуд, бу модда организмида серотонин моддасига айланади. Шу модда борлиги сабабли, помидор инсон кайфиятини кўтаради. Шунинг учун ҳам у кайфиятни кўтариб, тушкунликка ва хафаликка қарши курашишда инсонга ёрдам беради. Помидорнинг шифобахшлиги унда пурин моддаси мавжудлиги ва у кам калориялигидадир. Ортиқча вазнли кишиларга, буйрак касаллиги билан оғриганларга ҳамда баданда ортиқча туз йиғилган кишиларга помидор тановул қилиш тавсия этилади. Помидор истеъмол қилиш қанд касаллиги билан оғриган, ёғ босиб семириш ва модда алмашинувида муаммоси бор кишиларга ҳам фойдали.
Show all...
👍 5
Қулупнай – ёзнинг энг мазали мевасидир.Қулупнайларда 5-12 фоиз углевод (глюкоза, фруктоза, сахароза), лимон ва олма кислотаси, турли модда ва феноль бирикмалар бор. Витаминлардан эса А, С, В ва минераллардан: темир, асал, кобальт, марганец, молибден ва фтор мавжуд. Қулупнайни шакар билан ейиш ярамайди, чунки шундоқ ҳам киши организмида шакар моддаси етарлича. Ушбу мевани бошқа таомлар билан аралаштирмай, биринчи ёки иккинчи овқатдан сўнгина истеъмол қилинг, чунки у ошқозон ичида бижғиш хусусиятига эга. Ўзи умуман олганда, барча меваларда ана шундай хусусият мавжуд. Шунинг учун уларни ҳеч қайси таом билан аралаштириб емаслик тавсия этилади.Бир кунда кўпи билан ярим килоча қулупнайни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Организм айнан шунча миқдордаги қулупнайни ҳазм қила олади. АСТТҚҚ ва ЖФО Наманган бўлими.
Show all...
👍 4
ҚЎЛ-ОЁҚ НЕГА УВИШАДИ? 🔹 Қўл-оёқларнинг увишиши совуқдан, оғир юк кўтаришдан, танада қоннинг яхши айланмаслигидан, меъёридан ортиқ спиртли ичимликлар истеъмол қилиш сабаб бўлиши мумкин. Қандли диабет касаллиги билан оғриган беморларда ҳам қўл-оёқлар увишади. Асосан 40 ёшдан ошган кишиларда кузатилади. Чунки бу ёшдан кейин қон айланиши секинлашиши мумкин. Шу сабаб тез-тез қўл-оёқ увишиши кузатилади. Агар доимий равишда шундай ҳолат кузатилса, инсультнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўрган маъқул. 🔹 Яна организмга: ➖ темир; ➖ кальций; ➖ магний каби моддалар етишмаса ҳам шундай аломатлар кузатилиши мумкин. Танингизга ушбу витаминларни «етказиб» беринг. 🔹 Нима қилиш керак? ✔️ Агар оёқларингиз увишиб, игна санчаётганини сезсангиз, ўрнингиздан туриб хона бўйлаб юринг. Шундай кезларда “игна”лар фаоллашса чўчиманг, бу қисқа фурсатда ўтиб кетади. ✔️ Кўп ўтирганингиз туфайли оёқларингиз увишса, “балерина” бўлиб, оёқ учида юринг. Бу ҳаракатни 10 марта такрорланг. Бу машқ қон айланишини яхшилайди. ✔️ Бундан ташқари, оёқларингизни уқалаш ҳам фойда беради. ✔️ Агар қўлларингиз увишса турли қўл машқларини бажаринг. 🔹 Шунингдек, таомномага ҳам эътибор бериш керак. Сабзавот ва меваларни кўпроқ истеъмол қилиш керак. Қизил лавлаги ва ясмиқ (чечевица), тухум, ёнғоқ, салат барглари истеъмол этишни канда
Show all...
👍 4
❓Катта ёшдаги инсонлар нега кўпроқ пиёда юриши керак? 📌 Сўнгги йилларда дунёда инфаркт, инсульт, саратон, қандли диабет каби хавфли ноинфекцион хасталикларга чалиниш ортиб бормоқда. Бунга асосан камҳаракатлик сабаб бўляпти. 🏃🏻‍♀️— Ноинфекцион хасталиклар жаҳонда ногиронлик ва ўлимнинг асосий сабаби, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова жавоб берди. — Бу муаммонинг олдини олиш, организмнинг соғлом бўлиши учун эса мунтазам жисмоний фаоллик зарур. Инсон танаси учун энг табиий ва фойдали машғулот эса пиёда юришдир. 🚶🏻Айниқса, у катта ёшдаги аҳоли орасида энг хавфсиз, хеч қандай маблағ ва алоҳида тайёргарлик талаб этмайдиган жисмоний фаоллик тури ҳисобанади. 🫀Доимий пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради; 🔶 Кузатув йиллари давомида мунтазам равишда пиёда юрган кишиларда ўлим ҳолати эҳтимоли ўзини ортиқча уринтирмаган кишиларга нисбатан 32 фоизга кам бўлган. 🏢 Ҳарвард университетининг етти кенг кўламли тадқиқоти мета-таҳлилига асосан ҳам шунга ўхшаш хулоса ва рақамлар келтирилган: ❇️ Ҳарварднинг 10 269 нафар битирувчиси орасида камида 9 миль масофага пиёда юриш (кунига 2 км.дан ортиқ) ўлим хавфининг 22 фоизга камайишига тўғри келган; 🖇 Тиббиёт соҳасида ишловчи 44 452 киши орасида – кунига камида 30 дақиқа пиёда юрганлар юрак ишемик касалликлар хавфига 18 фоизга камроқ чалинишган; 🩺 72 488 тиббиёт ҳамшираси орасида ҳафтасига 3 соат пиёда юрган ходимларда юрак хуружи – 35 фоизга, инсульт хавфи 34 фоизга кам бўлган. 🧑🏻‍🔬 Лондон унверситетининг икки олими пиёда юришнинг организимга таъсирини ўрганиш учун 1970 йилдан 2007 йилгача бўлган барча тадқиқотлар мета-таҳлилини ўтказди. Бунда 500 000 киши иштирок этиб, улар ўртача 12 йил давомида кузатилган. Таҳлил натижаларига кўра, улар қуйидаги хулосага келди: 😬 Асаб тизими – мия фаолияти, ҳаракат ва координацияни яхшилайди, асаб ҳужайралари кислород билан бойитади, тинчлантиради, уйқу меъёрлашади. Депрессия хавфини 30 фоизга, Алцгеймер касаллигини 40 фоизга камайтиради. 🟢 Юрак-қон томирлар тизими – вегетатив асаб тизимининг ҳолатига таъсири орқали қон босимини камайтиради, юрак фаолиятини яхшилайди. Юриш пайтида оёқ мушакларининг ритмик қисқариши ва бўшашиши қон ва лимфа оқимини фаоллаштиради, томирлар кенгайишининг олдини олади. 🦿Ҳаракат-таянч тизими – метоболизмни оширади, ортиқча калорияни йўқотади ва мушак массаси ортади. Юриш таъсири остида суяк тўқимасининг тикланиш жараёнлари фаоллашади, бу суяк минерал зичлигини ошишига олиб келади. Бўғимлардаги оғриқни камайтириб, ҳаракатчанликни оширади, уларни ўраб турган мушакларни кучайтиради. 🔹Нафас олиш тизими – ўпка вентеляциясини яхшилаб, ҳажмини оширади. Кўкрак қафаси мушаклари нафас олиш жараёнига жалб қилингани сабабли ўпканинг экскурсияси кучаяди ва кислород алмашунуви 30 фоизга ошади. 🔴 Овқат ҳазм қилиш тизими – ўт пуфаги ва ичаклар тўлқинли ҳаракатларининг ошиши туфайли ўт қопида тош пайдо бўлиши ва қабзиятнинг олдини олади. 💉 Эндокрин тизими – юрганда мушаклар энергияни ёғларнинг оксидланиши ва углеводларнинг парчаланиши ҳисобига олади. Бу ортиқча вазн йўқотишда самарали таъсир кўрсатади ва қандли диабет касаллигининг олдини олади. ‼️Мунтазам юриш иммунитетни мустаҳкамлайди. Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Show all...

👍 4
Qon bosimi haqidagi yangi videomiz orqali sog'ligingiz haqida hamma narsani bilib oling✅ ___________ Узнайте всё о вашем здоровье с нашим новым видео о артериальном давлении✅
Show all...
👍 5