cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Хаёт сукмокларида... киска сатрлар

Кизикарли хикоялар Ибратли мавзулар Хаётий саргузаштлар

Show more
Advertising posts
280
Subscribers
+224 hours
+37 days
+830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

00:15
Video unavailableShow in Telegram
Аёл жамиятнинг ярми дейишади. Йўқ, у жамиятнинг ҳаммасидир. У жамиятнинг ярми бўлиб қолган ярмини тарбиялайди. Аёлнинг диний, ватаний ва ижтимоий аҳамияти жудаям буюк. У она ва бувидир. У хотин, сингил ва қиздир. У мураббия, зиёкор ва эзгулик куйчисидир. Агар уларни ҳаётга тайёрлашни эплай олсак, умумий уйимиз биносига ҳисса қўшолган бўламиз. Қуйидаги сатрларни айтган Аҳмад Шавқийга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин: "Она мадрасадир... Агар уни муносиб тайёрлай олсанг, қони тоза халқни тарбиялайсан!" Доктор Салоҳиддин
Show all...
4.41 MB
00:14
Video unavailableShow in Telegram
#Диққат ❗️Танангизда сув танқислиги борми ёки йўқми, биттада аниқлаш усули Яқинларга юбориб қўямиз, сув етишмаслиги ҳамма касалликнинг боши саналади.
Show all...
8.78 KB
Photo unavailableShow in Telegram
«Мен сизни Аллоҳ йўлида (Аллоҳ учун) яхши кўраман», деган кишига бериладиган жавоб: "‎Мени кимнинг йўлида яхши кўрган бўлсангиз, ўша Зот сизни яхши курсин.
Show all...
ҲАЁТДАН НОЛИМАНГ, НЕГАКИ... — Машаққатли ишингиз ҳар бир ишсизнинг орзуси; — Сизни безор айлаган фарзандингиз ҳар бир бепуштнинг орзуси; — Кичик уйингиз ҳар бир ватангадонинг орзуси; — Озгина пулингиз ҳар бир қарздорнинг орзуси; — Соғлиғингиз ҳар бир беморнинг орзуси; — Табассумингиз ҳар бир тушкунликка тушганнинг орзуси; — Аллоҳ айбингизни тўсгани ҳар бир шарманда бўлган банданинг орзуси; ☝️Шундай экан, Аллоҳга ҳамд айтиб, Унинг тақдирига рози бўлишни ҳаётингизга асос қилинг! Аллоҳим, Сенга доим ҳамду санолар бўлсин! АМИН! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄
Show all...
​​..... ​Бир куни хўжайиним уйга меҳмон келишини, манти қилиб қуйишимни айтиб, уйларни саранжомлар эсдан чиқмаслигини уқтириб , кўчага чиқиб кетди.   Мен ҳамма ёқни саранжомлаб , манти қилишга ўриндим. Манти пишай деб турганида хўжайиним икки ўғлим билан кўчадан уйга кириб келди.Ҳаммаёқ ўз ўрнида, саранжом-саришта, ярақлаб турарди. - Манти пишдими?-деб сўради. Мен ҳа деб жавоб бердим. Лекин ҳали меҳмон келмаганини айтдим. Тагини учирсам совуб қолишидан ҳавотирдалигимни айтгандим: - Совимайди, сузавер. Мана эшикдан кириб келади ҳозир. Болалардан ҳижолат қилма. Биз билан ўтираверишади. Тезлик билан манти юзига оқ “упа суриб”, лаганларга суздим. Хўжайиним ва болалар анчадан бери манти соғинишган эканми, қарсак чалиб юборишди. Энди тезлик билан хонани тарк этмоқчи бўлиб турсам, хўжайиним кулиб: - Ҳай онаси, қаерга кетяпсан?! Кел биз билан ўтирмайсанми? - Нималар деяпсиз, эркаклар биланми? - Эркаклар ўзингнинг умр йўлдошинг ва икки ўғлингку! - Тушунмай қолдим... - Нимага тушунмаяпсан? Меҳмон мен ва болаларимизку! Биз сени ҳар куни ишдан, ўқишдан келганимизда худди шундай назокат билан, дид билан, меҳр билан ҳамда орасталик билан кутиб олишингни хоҳлаймиз! -Мен... Мен... йиғлаб юбордим. Уятдан ерга кирай дедим. - Қўй онаси, йиғламагин. Мантилар совиб қолса, иситиб бўлмайди. Қани дастурхонга яқинроқ кел... Мана бу ширинликни қойиллатибсан! Яхшиям бахтимизга борсан! Шу-шу оилам келишини байрамдек кутиб оладиган бўлдим. Умр йўлдошимнинг бундай тарбиялари бир умрлик сабоқ бўлди. Интернет саҳифаларидан олинди.
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! Бугун сешанба! 16 июль, 2024 10 муҳаррам, 1446 💐Ашуро муборак!🍃 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин! Алҳамдулиллаҳ! •┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈• 🛫Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна булинг.
Show all...
#Мулоҳаза НОШУКР ҚАРИЯ Ҳамма нарсадан шикоят қилаверадиган қария бор экан. Тинмай ноливерар, ҳеч нарсадан мамнун бўлмас экан. Бир йил унинг боғидаги олмалар қийғос гуллаб, мўл хосил солибди. Буни кўрган қўшнилари унинг зиёратига чиқишибди: -Қўшнижон, энди хурсанддирсиз, ахир боғингиз кўп мева берди. Устига устак олмалар ҳам ширин, ҳам чиройли,- дейишибди. Қария жавоб берди: -Тўғри, ҳосил ёмон эмас, лекин бу йил энди молларимга бериш учун чириган олмалар йўқ, шундан хафаман. Ичи қора инсонлар воқеаларнинг фақат ёмон томонини кўришади. Улар учун доимо шикоят баҳона топилади. Қалби пок инсонлар эса борига шукр қилишади. Катта-катта муаммолар ҳам уларни ғам-қайғуга солиб қўймайди. Улар доимо хунуккина чиғаноқ ичидаги жавҳарни кўра олишади. Бир ҳаким зотдан: “Одамни нима қаритади?” деб сўрашди. У зот: “Ғазаб, ҳасад ва ғам-ғусса ” деб жавоб берди. Internet
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
📆 АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ! 🕌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал. ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ВАҚТИ👇 🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба ⌚️ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:45 ⌚️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05 🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба ⌚️ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:46 ⌚️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:04 🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - чоршанба ⌚️ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:46 ⌚️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:04 •••┈••┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈••┈••• 🛫Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлишни унутманг
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.