cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Salaam Travel | Buxoro

Salaam Travel - ishonchli tanlov, sifatli xizmat ☎️ Tel: +998918202000 👨‍💻 Админ @Salaam_travel_Buxoro 🧾 Xizmatlar litsenziyaga ega

Show more
Advertising posts
746
Subscribers
No data24 hours
-107 days
-4430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from HAJ-UMRA MARKAZI
🌙 Ўзбекистон зиёратчилари Мадина шаҳрида иззат-икром ила кутиб олинди
Бугун, 23 май куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизни “Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи раҳбарлари Содиқжон Тошбоев, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, ҳамкор ширкат масъул вакиллари ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.
✅Ҳамюртларимиз муҳташам 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди. 🕌 Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашиб бўлганидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этишга киришмоқда. Хусусан, Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинлари томонидан илтимос қилинган саломларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишга ошиқмоқдалар. 🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айлаб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 😎 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази 🌐Обуна бўлинг ва улашинг! 🌐Instagram 🌐Telegram
Show all...
👍 4
Repost from HAJ-UMRA MARKAZI
#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ! (ВИДЕОЛАВҲАЛАР) 📸➡️ фотолавҳалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 😎 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази 🌐Обуна бўлинг ва улашинг! 🌐Instagram 🌐Telegram
Show all...
🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ҳаж ва Умра вазирлиги Ҳаж ибодатини адо этиш истагида бўлганларни огоҳлантирди. ❗️Саудия Арабистони Ҳаж ибодатини адо этиш учун бир қатор мамлакатлардаги ижтимоий тармоқлар орқали ўз хизматларини реклама қилувчи сохта Ҳаж кампаниялари қурбони бўлиб қолмасликдан огоҳлантирди. 🇸🇦Вазирликнинг аниқлик киритишича Ҳаж қилиш фақат Ҳаж визасини олиш орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда, ҳар бир давлат учун ажратилган квота асосида Ҳаж ишлари ташкил этилади. ❗️ Эслатма: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади. «Ҳаж» фаолияти билан бошқа ташкилотларнинг, хусусан, сайёҳлик ташкилотлари ва бошқаларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланади. ❗️Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг! 😎 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази 🌐Обуна бўлинг ва улашинг! 📷Instagram 💬Telegram
Show all...
1
#Ҳаж_2024 #Муҳим_эслатма ФИРИБГАРЛАРГА АЛДАНМАНГ ЁХУД ҲАЖ САФАРИ ТЎҒРИСИДА МУҲИМ ЭСЛАТМА❗️ ⚡️Айни кунларда ижтимоий тармоқларда «Фалон фирма билан ҳаж қилинг!», «Ҳаж сафари учун саноқли жой қолди!», «Ҳаж учун ярим нархни тўланг!» каби жимжимадор сарлавҳа остидаги рекламалар кўпаймоқда. Айримлар умра визаси, туристик (зиёрат) виза, бизнес виза билан ҳаж қилишни ваъда қилмоқда, бунинг мутлақо имкони йўқ! 📢 Ёдингизда тутинг! Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини бажариш учун сизда «Ҳаж-2024» визаси бўлиши шарт. Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ чет эл фуқаролари учун ҳаж ибодатини адо этишнинг асосий шарти ҳаж визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар (умра, туризм, бизнес, зиёрат ва б.лар) билан ҳаж тадбирини амалга ошириш Саудия қонунчилигига кўра қатъиян тақиқланган ва тегишли тартибда жазоланади.
❗ Унутманг! Ўзбекистон учун ажратилган ҳаж квотаси фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этиладиган Ҳаж сафарига отланган зиёратчиларга ажратилган, шундай экан, айримларнинг Ўзбекистон орқали Ҳаж сафарига жўнатамиз, деган алдовларига учманг! Улар фуқароларимизни бошқа давлатлар орқали ноқонуний тарзда олиб кетишга уринишмоқда. Бу эса, қонуний асосга эга бўлмаган ва ҳаж ташкил этишга ваколати йўқ кимсаларнинг уринишидир. Кези келганда айтиб ўтиш керак-ки, бу каби хатти-ҳаракатлар Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида қатъий чора кўрилишига сабаб бўлади. 📃 Аввал хабар берганимиздек, муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш 6 ой қамоқ жазоси, Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100.000 саудия риёли (26.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келади.
🗣 Маълумот учун, биргина 2022-2023 йиллардаги Ҳаж масумида Ўзбекистон фуқаролари туристик, бизнес ва бошқа визалар орқали Саудия Арабистонига ташриф буюриб, Ҳаж амаллари бажариладиган ҳудудларга кира олмаганлар. Ҳаж мавсуми арафасида зиёрат виза (туристик) олган ҳолда Бирлашган Араб Амирликлари, Иордания ва бошқа давлатлар орқали келган минглаб фуқароларимиз эса Саудия Арабистони ҳудудига киритилмаган. Улар Подшоҳлик ҳаж қонунчилигини бузганлик учун Саудия Арабистонидан 10 йил муддатга депортация қилинган. Хусусан, 2023 йилда бутун дунёдан 150 мингдан ортиқ шахслар ушланиб жаримага тортилган ва депортация қилинган. ✅ Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юртимизда «Ҳаж» тадбири Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади. Мазкур ҳужжатга асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади. «Ҳаж» фаолияти билан бошқа ташкилотларнинг, хусусан, сайёҳлик ташкилотлари ва бошқаларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланади. ❗️Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг! Манба: Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати 😎 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази 🌐Обуна бўлинг ва улашинг! 📷Instagram 💬Telegram
Show all...
👍 4
01:00
Video unavailableShow in Telegram
😎😎😎😎😎😎 👳‍♂️ Зиёратчиларимизнинг Салаам Травел ҳақида фикрлари ✅ Яқинларингизга улашиб қўйинг! ☎️: 918202000 😎😎😎😎😎😎 Telegram | Instagram | Facebook | You tube
Show all...
3👍 1
✈️Умра сафари 26-апрель Самарқанддан учиши режа қилинган умрачиларимизни кузатиб юборамиз. 25-апрель соат 23:00 да зиёратчиларимизни Самарқанд аеропортига етиб келишларини сўраймиз! Зиёратчиларимиз учун очилган телеграмдаги махсус гуруҳимизга қўшилиш учун админга исм фамилянгиз ва Самарқанддан учаётганинигизни ёзиб қўйинг! 👨‍💻Админ: @salaamtravel Илтимос кечикмасдан келинг! @salaamtravell
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
✈️Умра сафари 26-апрель Тошкент-Шаржа-Мадина рейси билан учиши режа қилинган зиёратчиларимизни 25-апрель кечга 23:00 да Сергели туманидаги кузатув офисимизга келишларини сўраймиз! Зиёратчиларимиз учун очилган телеграмдаги махсус гуруҳимизга қўшилиш учун админга исм ва фамилянгиз ва Тошкентдан учаётганинигизни ёзиб қўйинг! 👨‍💻Админ: @salaamtravel Сергели туманидаги офисимизнинг манзили: 👇👇👇 Сергели тумани, Қумариқ кўчаси Илтимос кечикмасдан келинг! @salaamtravell
Show all...
👍 5 1
Photo unavailableShow in Telegram
😎😎😎😎😎😎 🌙SHAVVOL OYIDA HAMYURTLARIMIZ UCHUN QULAY NARXDAGI PRAMOY REYS! 📅21-Aprel 14 kunlik ✈️Toshkent-Jidda ❗️Haj mavsumidan bir muddat avval umra safari to’xtatilinadi, shunday ekan qulay narxdagi oxirgi reyslarga ulgurib qoling! To’liq paket narxi: 1️⃣1️⃣5️⃣0️⃣ 💵 📍Телеграм канал: @Umra_Buxoro 📞 Админ: @Salaam_travel_Buxoro ☎️Телефон: +998918202000
Show all...
👍 3 2
01:43
Video unavailableShow in Telegram
😎😎😎😎😎😎 Хизматларимиз ҳақида ҳожи аямиздан самимий фикрлар ва чиройли дуолар! 🤲 🪪Ишончли ва лицензияли Умра сафарига бориш учун ҳозироқ қўнғироқ қилинг: ☎️: 555122000 😎😎😎😎😎😎 Telegram | Instagram | Facebook | You tube
Show all...
👍 1
Алҳамдулиллаҳ! ✈️Тошкентдан учиши режа қилинган навбатдаги Умрачи гуруҳларимизга сафар олдидан керакли кўрсатмалар берилмоқда! 🤲Аллоҳим сафарларини бехатар қилсин! ✅Яқинларингизга улашиб қўйинг! @salaamtravell
Show all...
👏 3